Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олий лига: Олтинчи тур рамзий терма жамоаси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Тур рамзий термаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Олий лиганинг навбатдаги тури муросасиз баҳслар, чиройли голлар ва амалга оширилмаган пенальтилар билан ёдда қолди. Табиийки, учрашувларда жамоаси ғалабасини таъминлаб, қаҳрамонга айланганларни ҳам кўрдик. Анъанага мувофиқ, 6-турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик. Қуйида ундан ўрин олган 11 нафар футболчи билан танишишингиз мумкин.

Дарвозабон:

Элдор Суюнов («Насаф»)

Бухорода кечган ўта оғир баҳсда «Насаф» посбонидан ишончли ўйин кўрсатиш талаб этиларди. Амалда ҳам шундай бўлди. «Бухоро» футболчилари ҳарчанд уринишмасин, «аждарлар» дарвозасини ишғол қилишолмади. Бунга сабабчи сифатида, албатта, Элдор Суюновни кўрсатиш мумкин.

Ҳимоячилар:

Шерзод Аъзамов («Насаф»)

«Бухоро»нинг мағлубиятга учратилиши, қолаверса, «Насаф» дарвозаси дахлсизлигининг сақлаб қолинишида Шерзод Аъзамовнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Сўнгги пайтларда гол уриш бобида ҳам олдинги чизиқ вакилларига ўрнак бўлаётган ҳимоячи шу куни меҳмонлар сафидаги энг яхши футболчи, деб топилди.

Шерзод Файзиев («Локомотив»)

«Темирйўлчилар»нинг тенг кучли иккита таркибга эга эканликларига яна бир далил. Жароҳат олган Яничич ва Тўхтахўжаевнинг ўринлари Файзиев ва Прохоров эвазига тўлдирилди. Ҳозирча ишлар чаккимас. Айниқса, Шерзод Файзиев ҳақиқий етакчиларга хос тарзда ўйнамоқда. Бунга Ғузорда кечган баҳсда ҳам амин бўлдик.

Акмал Шораҳмедов («Бунёдкор»)

«Бунёдкор» сардори «Обод»га қарши баҳсда фаоллик кўрсатганлардан бири бўлди. Ҳимоя ва ҳужумга бирдек улгурган Шораҳмедов бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилишни ҳам уддалади. Якунда меҳмонлар сафидаги энг яхши футболчи номига лойиқ кўрилди.

Раҳматилло Бердимуродов («Олмалиқ»)

«Навбаҳор»га қарши кечган баҳсда Игорь Шквирин шогирдлари ижросидаги икки хил бўлимга гувоҳ бўлдик: дастлаб ҳужумдагилар ўзларини кўрсатишган бўлса, кейинги 45 дақиқаликда катта саҳнага ҳимоя чизиғидагилар чиқишди. Бердимуродов эса «Олмалиқ» мудофаасидаги энг фаоллардан бири сифатида бугунги рўйхатдан ўрин эгаллади.

Ярим ҳимоячилар:

Сервер Жепаров («Локомотив»)

Ҳа, эндиликда рамзий терма жамоалар тузилаётганда бу футболчининг номига тез-тез кўзингиз тушса, асло ажабланманг. Жепаров чиндан ҳам юксак маҳорат эгаси, у буни сўнгги турларда такрор исботламоқда. «Темирйўлчилар»нинг «Шўртан» устидан ғалаба қозонишларида Сервернинг ҳам улуши катта бўлди.

Шерали Жўраев («Қизилқум»)

Қўқондаги баҳсда «Қизилқум» сафида деярли барча футболчилар ажойиб ўйин кўрсатишди. Айниқса, меҳмонлар сафидаги чаққон Шерали Жўраев жамоасининг сафардан муҳим ғалаба билан қайтишига муносиб ҳисса қўшди. Дарвоқе, у марказдаги фаоллиги билан чекланиб қолмай, «Қўқон-1912» дарвозасини ишғол қилишга ҳам улгурди

Шерзод Каримов («Пахтакор»)

Шубҳасиз, навбатдаги тур қаҳрамонларидан бири. «Металлург»га қарши кечган баҳсда айнан Шерзоднинг ажойиб «пас»идан сўнг Игорь Сергеев ҳисобни очганди. Каримов ижросидаги ғалаба голини эса таърифлашга тил ожиз. Истеъдодли ярим ҳимоячи шундай ўйнашда давом этса, миллий термамиз мураббийлар штаби эътиборини ўзига қаратса, ажабмас.

Отабек Валижонов («Андижон»)

«Сўғдиёна»нинг водийдаги муваффақиятли юриши «Андижон» томонидан тўхтатилди. Шу куни 70 дақиқа тўп сурган Отабек Валижонов учинчи гол урилган вазиятда ажойиб ҳаракат қилди: майдон марказида тўпни қабул қилиб олган чаққон футболчи уч нафар рақибни доғда қолдириб, Анвар Бердиевга қулай вазият яратиб берди.

Ҳужумчилар:

Мурод Бобожонов («Нефтчи»)

Андрей Фёдоровнинг наздида, «Машъал» билан ўйинда дуранг адолатли бўларди. Аммо Мурод Бобожонов бунга кўнмади. Муборакда «дубль» қайд этган ҳужумчи шу тариқа, «Нефтчи»ни танқидлардан йироқлаштиргандек бўлди.

Неманья Йованович («Андижон»)

Мазкур турда 2та тўп киритганлардан яна бири. Гол сезиш қобилияти борасида Йовановичда муаммо йўқ. Буни у «Сўғдиёна» билан ўйинда ҳам исботлади. Ҳар икки вазиятда жамоадошларининг уринишларини кўкка совурмади ва «дубль» муаллифига айланди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:19, 29.04.2016. Ўқилди: 3667 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.