Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎФФ расмий сайти Иордания билан ўйин санасига аниқлик киритиб, ўз хабарини тўғрилаб қўйди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Футбол бўйича ЖЧ—2018 3-саралаш босқичида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувини аввал хабар қилинганидек 10 июнь куни эмас, 10 ноябрь куни ўтказади.

Ўзбекистон футбол федерациясининг расмий сайтига 28 апрель куни жойлаштирилган хабарда ўртоқлик ўйини санаси 10 июнь деб кўрсатилганди.

Бу янгилик бир қатор нашрларда, жумладан, «Дарё»да ҳам кўриниш бергач, ЎФФ матбуот хизмати беллашув санасини 10 ноябрга ўзгартирган.

ФИФА расмий сайтида ҳам учрашув санаси деб ноябрнинг ўнинчи куни кўрсатилган.

Қайд этиш керак, 15 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2018 3-саралаш босқичининг 5-турида Жанубий Кореяга қарши сафар ўйинида иштирок этади. Иорданияга қарши беллашув эса катта эҳтимол билан расмий ўйин олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Маълумот учун, ЖЧ—2014 саралашидан ўрин олган Жанубий Кореяга қарши сафар учрашувидан 5 кун олдин Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушган. Шу саралашнинг 2-босқичидан ўрин олган Японияга қарши сафар ўйинидан 4 кун олдин эса Жанубий Корея билан ўртоқлик ўйинида иштирок этган.

Аввал хабар қилинганидек, Самвел Бабаян мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 7 июнь куни Канадага қарши Австрияда ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:50, 29.04.2016. Ўқилди: 6058 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик