Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жерар Пике:«Евро-2016да имкониятларимиз чакки эмас»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике яқинда Nike Tiempo Vetta кроссовкалари тақдимот маросимида иштирок этди ва тадбир якунида махсус интервью ҳам берди. Аниқроқ гапирсак, Каталония клуби аъзоси Испания миллий жамоасининг тобора старт чизиғига яқинлашаётган Евро-2016га боғлиқ мақсадларига тўхталиб, турнирда чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун имкониятлари чакки эмаслигини таъкидлади. Шунингдек, Каталония олдидаги масъулияти тўғрисида гапирди.

- Жерар, яқинлашаётган қитъа биринчилигини қандай ниятлар билан кутяпсиз?

—  Испания термасида кетма-кет 3-марта чемпион бўлиш имконияти бор. Францияда ўз унвонимизни ҳимоя қила олсак, катта натижага эришган ҳисобланамиз. Тўғри, мен 2008 йилги турнирда иштирок этган эмасман - жуда ёш эдим, қолаверса, «Барселона»га эндигина қайтгандим. Евро-2012да эса терма жамоанинг тўлақонли аъзосига айланиб улгургандим ва ўша мусобақа мен учун энг яхшиларидан бири бўлди. Дейлик, финал ўйинида Италия термасини 4:0 ҳисобида енгганимиз ҳеч ёдимдан кўтарилмайди. Очиғи, буни ақлга сиғдириш ҳам қийин. Умуман, бутун мавсум юқори савияда ўйнагандик. Муҳими, барча футболчилар ягона мақсад йўлида яхлит кучга айланишганди. Зафарли чемпионатдан сўнг эса сезиларли ўзгаришлар рўй берди - бир қатор асосий футболчилар жамоа билан хайрлашдилар. Лекин ҳозирги таркибда яхши спорт формасига кирган йигитлар кўп. Шундай экан, қитъа чемпионатини фақат ғалабага чанқоқ ҳолда кутаётганим тайин. Зеро, қайтараман, бизда яна бир салмоқли соврин ютиш имкони бор.

— Жаҳонда нафақат жонажон клуби, балки яна ўз шаҳри жамоаси учун ўйнашда давом этаётган футболчилар оз. Айтингчи, Барселонада ўтган болалигингиз ҳозирги даражага чиқишингизда қанчалик аҳамият касб этган?

— Шахсий ҳаётимнинг катта қисми айнан шу ер - Каталония юрагида кечди. Хуллас, бутун бир тарих ва маданиятни қамраб олган шаҳарда туғулиб, шу ерда улғайдим. Характеримда ҳам каталонияликлар, ҳам испанларга хос хилқатларни пайқаш қийин эмас. Айтишим жоиз, менга биринчи навбатда, ота-онам кучли таъсир ўтказишган. Айнан уларнинг эътиборлари туфайли  ҳозирги Жерар Пикега айландим.

— Футбол ҳаётингизнинг мазмуни эканлигини қачон яққол ҳис қилгансиз?

— Болалигимдаёқ. Онам доимо битта гапни такрорларди: «Сен ўқишинг керак. Мабодо футболда омадинг юришмаса, бемалол бошқа бирор иш билан шуғулланаверасан». Лекин жуда кичиклигимдаёқ ўзим учун барчаси аниқ-тиниқ эди. Яъни футболнинг бир умрлик эҳтиросим бўлиб қолишига шубҳаланмаганман. Мана, бутун ҳаётим футболга боғлиқ ва мен бундай тақдирдан ғоят хурсандман. Чунончи, ўйиннинг ҳар бир лаҳзасидан роҳатланишни биламан. Сизга айтсам, ҳалигача ўрганишга иштиёқим баланд - мудом янада яхшироқ ўйнаш ҳаракатидаман. Ҳозир 29 ёшда бўлсамда, қачондир футболсиз қолишимга тўғри келиши ҳақида ўйламайман ҳам. Умид қиламанки, фаолиятимни имкон қадар узайтириш уддасидан чиқаман.

- Футболчи учун ўзи туғилиб-улғайган шаҳри жамоаси шарафини ҳимоя қилиш нимани англатади?

- Ўз мисолимда очиқ тан олиб айтаман, бу чинакам орзунинг рўёбидир, шубҳасиз. Лекин иккинчи томондан олсак, беқиёс босим бор. Тушунарлики, мухлислар сенга бошқача меҳр ва ишонч билан қарашади. Шунинг ортидан зиммангга катта масъулият тушади. Сен каталонияликсан, демак, «Барселона»нинг шаҳар учун нечоғли муҳимлиги, мухлислар жамоа мағлубияти ёки ғалабасини қандай қабул қилишларини ҳаммадан яхшироқ ҳис этишинг муқаррар. Чунончи, вақтида ўзинг ҳам шу клубга мухлис сифатида қайғурганингни эсингда тутасан. Мисол учун, мен ҳар икки ҳафтада стадионга тушишни канда қилмасдим, севимли жамоамнинг ўз майдонидаги  ўйинларини ўтказиб юбормасдим. Қисқаси, маҳаллий футболчи клуб тарихию, йўлини яхши билади. Энди шу тарихнинг бир қисмига айланиш - эътирофи йўқ воқелик.

— Бутсаларингизни михга илгач, мухлислар хотирасида қандай қолишни истардингиз?

— Ниятим битта - мени ўйинларини кузатиш қизиқарли бўлган футболчи сифатида эсга олишса, бас. Ҳарқалай, шунчаки, исм-фамилиямни тилга олиб, «Фалон йигит» қабилида эслашларини асло хоҳламайман. Жонажон жамоам менга ҳамма нарсани берди ва энди бор кучимни унинг равнақи йўлида сарфлашим шарт. Одамлар мени эслашганида, «Ўз ишини чин юракдан севган яхши инсон эди», дейишлари ҳам жуда муҳим.

— Барселонада бўш вақтни ўтказиш - бу масалада ҳам аввалгига нисбатан фарқ борми?

— Ҳа, ҳозир битта оила эгасиман ва одатда фарзандларим даврасида ҳордиқ чиқараман. Тўғри, уйдан чиқиш имкони туғилса, болаликдаги дўстларимиз билан учрашиб, қаергадир боришимиз мумкин. Шунингдек, оилавий тушлик уштиришни ёқтираман. Бундай ҳолатда барчамиз бирор шинам жойда йиғиламиз. Яна нима? Баъзан кино ёки концертга тушамиз. Барселонада туғилганим ва шу ерда яшаётганимнинг ўзи бахт. Ахир шаҳар улкан, демакки, бўш вақтга мазмун олиб киришнинг турли вариантлари кўп.

— Барселонада сизни ҳамма танийди. Бундай машҳурлик халақит бермайдими?

— Машғулотлар ва ўйинлар чоғи четдаги воқеаларга  чалғимасликка уринаман. Яъни эътиборимни бир жойга жамлаб, фақат ўз ҳаракатларимни ўйлайман. Табиийки, майдонда стадиондаги ўн минглаб, телеэкран қаршисидаги миллионлаб кўз нигоҳида бўламиз. Футболдан ташқарида эса, шу эътибор бирдан пасайишини истайман. Табиатан уйда ўтиришга мойилман, ҳар ҳолда, оилам даврасида ўзимни жуда эркин сезаман. Мабодо уйдан узоқда бўлсам ҳам, узлат маскан ёки сокин муассасада ёлғиз дам олишни маъқул кўраман. Хуллас, оломон эътиборини тортишга хушим йўқ.

— Ҳаттоки, кундалик турмушда ҳам спорт либосларини ташламайсиз. Яъни сизни бошқача кийимда учратиш амри-маҳол. Буни қандай изоҳлайсиз?

— Машғулотлар анча эрта бошланади, мен эса бирор жойга боришдан аввал узоқ тайёрланишни ёқтирмайман. Бошқача айтганда, доимо вақт танқислигини сезаман ва шунинг учун одатга кўра, енгилроқ кийинаман. Қолаверса, спорт услубидаги кийим-кечакларда ўзимни яхши ҳис этаман. Кроссовка, жинси, спорт костюми - буларни деярли ҳар доим кийиб юриш мумкин. Яъни мавсум танламас мода ҳисобланади.

— Футболда Tiempo бутсаларидан фойдаланасиз, энди ихтиёрингизда кундалик ҳаёт учун ҳам шундай модель бор.

— Tiempo - бу ўзлигимнинг давоми. Кўпчилик мени Tiempoсиз тасаввур ҳам қилолмайди, ахир жуда ёшлигимдан буён шу бутсаларда ўйнаб келяпман. Уларни энг нафис спорт пойафзали, деб ҳисоблайман. Tiempo сифатли чармдан тайёрланади ва оёққа яхши ўрнашади - айнан марказий ҳимоячиларга мос. Агар пойафзал майдонда бор ҳунарингни кўрсатишга имкон берса, яна нима керак? Умуман, бутсанинг оёққа худди қўлдаги қўлқопдек тушиши ёқимли ҳиссиёт уйғотади. Tiempoни илк марта кийганимдаёқ гўёки, бир умр шу бутсалардан фойдалангандек ўзига хос енгилликни сезгандим. Бошқа ҳар қандай бутсани кийсам, негадир ноқулайликни ҳис этишим, оёғимда қадоқ ҳосил бўлиши мумкин. Tiempoда бундай муаммоларга сира дуч келган эмасман. Гоҳида уларни шахсан мен учун махсус тайёрлашгандек туюлади, ваҳоланки, бундай бутсалар чиқа бошлаган пайт мен болакай бўлганман. Умуман, классикага меҳрим баланд. Tiempo эса катта тарихга эга модель.

Манба: Championat.com

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:11, 02.05.2016. Ўқилди: 2501 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.