Бугун 30 декабрь, 2025 йил, сешанба.

  • «A» Серия
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Интер
      • 30.12.2025 00:45
      • Рома
      • 3:1
      • Женоа
      • 31.12.2025 00:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 31.12.2025 00:30
      • Челси
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.12.2025 00:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.12.2025 00:30
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 31.12.2025 01:15
      • Арсенал
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 31.12.2025 01:15
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Вулверхэмптон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 18 28
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 18 26
10 Фулхэм 18 26
11 Тоттенхэм 18 25
12 Эвертон 18 25
13 Брайтон 18 24
14 Ньюкасл 18 23
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла
18-тур Сандерленд 1-1 Лидс
18-тур Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Маруан Фелайни атайин қўполлик ишлатмайди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Феллаини майдонда фақат мураббийнинг кўрсатмаларига амал қилишини бир неча маротаба исботлаган. Демак, Ван Гал бельгиялик ярим ҳимоячининг ўйинига ўзгартириш киритишга қарор қилмас экан, Маруан учун барча танқидчиларнинг оҳ-воҳлари қуруқ гап бўлиб қолаверади.

Бельгия термасида ҳам, «Манчестер Юнайтед»да ҳам мураббийлар 28 ёшли қатъиятли ва меҳнаткаш футболчини қадр-лашади. Фақат Марк Вильмотсга «МЮ»даги ҳамкасбининг Феллаинидан ўз позициясида фойдаланмаётгани ёқмаяпти - қанот ҳимояси Маруаннинг жойи эмас.

Футболчининг ўзи бунга файласуфона муносабат билдирмоқда.

- Мураббий сени қайсидир нуқтага қўйдими, демак сен ўша чизиқда ўйнашинг шарт, - дейди у. - Мавсум бошида ўтказилган «Ливерпул»га қарши баҳсда мен ҳужумчи сифатида ўйнашим керак эди. Ўзимга қолса, бу ролни танламасдим, бироқ ўша учрашувда биз ғалаба қозондик. Ҳар қандай вазиятга доимо тайёр туриш лозим.

******

- Энг яқин дўстларим кўпинча «Биринчи навбатда, ўзингни ўйла» қабилида маслаҳат бериб, худбин бўлишимни талаб қилишади. Аммо мен бундай эмасман. Профессионалман, клубим фойдаси учун ишлайман, мураббийим кўрсатмаларига амал қиламан. Таянч чизиғи - менинг энг севимли позициям, аммо жой ўзгариши борасида мураббий билан муаммога дуч келмайман. Шунчаки, ўз ишимни бажараман, холос.

Феллаини устозларини ҳеч қачон ранжитмайди, аммо 2013 йили «Эвертон»ни тарк этгач, бир саволга тез-тез тўқнаш келмоқда: у «МЮ»да ўйнашга лойиқми?

- Айни мавзу оиламни мендан-да кўпроқ ўйлантириб қўйган, - дейди бельгиялик. - Яна қайтараман - профессионалман, айни турдаги гап-сўзларга эътибор қаратмасликдан ўзга иложим йўқ. Шунчаки, қулоқ солмасликка уринаман. Баъзан бу қи-йинчилик туғдиради, аммо бу - футбол, айниқса, шундай буюк клубда тўп сургач, ҳаммасига кўниш лозим. Айрим ҳолларда «МЮ»да ўйнашга лойиқман, деб ўйлайман, баъзан эса, йўқ. Фақат шуни биламанки, муҳими - майдонда астойдил меҳнат қилиш.

Маруан илк марта «Эвертон» либосида майдонга тушаркан, дастлабки 17 ўйинда 10та сариқ карточка ишлаб олди. Собиқ ҳакам Ховард Вебб Европа Лигаси доирасидаги «МЮ»-«Ливерпуль» баҳсидан сўнг Феллаинини «қассоб»га қиёслади. Чунки Маруаннинг Роберто Фирмино ва Деян Ловренга ишлатган қўполлиги машҳур реферига ёқмаган.

Жингалаксочни шунингдек, мерсисайдликларга қарши кечган дастлаб учрашувда Эмре Жанга атайин зарба берганликда айблашди, бироқ УЕФА мазкур масалада бирор чора қўлламади. «Ливерпуль» ўйинчиси эса рақибининг ёнини олди.

- Сўнгги пайтларда тирсагим билан жароҳат етказишга уринаётганим ҳақида кўп гапиришяпти, аммо буни ата-йин қилаётганим йўқ, - дейди Феллаини. - Эътиборимни рақибга эмас, тўпга қаратаман. Кимнидир жўрттага уришдан маъно йўқ. Шу тариқа ҳимояланаман, холос. Менга қарши икки-уч футболчи ўйнаган пайтлар ҳам учраб туради.

******

- Фирмино сакраш чоғида унга тирсагим билан зарба берганимни айтди. Лекин бундай қилишдан менга нима наф? Ахир гавдам ёрдамида тўп учун курашда ютишимни ўзим ҳам биламан-ку. Рўпарамда Энди Кэрролл бўлганида бошқа масала эди, Фирминога қарши тирсагимни ишлатишга ҳожат йўқ.

Феллаини бу каби айбловлар рақибларни мунтазам равишда қўполликлар ва зўравонликларга етаклашидан ҳайиқмоқда.

- Эндиликда менга нисбатан бошқача муносабатда бўлишади, - дейди у. - Лекин ҳакамлар сариқ карточка кўрсатишмаган экан, нега энди ўйин услубимни ўзгартиришим керак? Нима сабабдан қоидабузарликни футбол майдонининг ўзида қайд этишмаяпти? Ҳеч ким менга нисбатан қўполлик ишлатилганини гапирмаяпти-ку - нимага?

******

- Менга қарши фол қўллашга уриниш ҳоллари тез-тез учрайди, аммо жисмоний имкониятларим ёрдамида бу ҳолнинг олдини оламан. Йиқилмаслигим - қайсидир маънода, муаммолардан бири. Аммо бошқача ўйнаш ниятим йўқ. Ўзимга ёққандек тўп суравераман.

«Манчестер Юнайтед» чемпионлик пойгасидан эртароқ чиқиб кетгани боис, жамоа устози қийин дамларни бошдан кечирмоқда.

- «МЮ»дек клубни бошқариш - ёқимли, - дейди Феллаини. - Чиройли ўйнаш ва муҳими, ғалабаларга эришиш лозим, акс ҳолда, муаммолар кафолатланади. Ван Гал аввал мен билан бирга ишлаган мураббийлардан фарқли. Голландиялик мутахассис жуда қаттиққўл, ўз фалсафасига эга - бу менга ёқади. Нимани ўйласа, ўшани гапиради, ростгўй. Унинг услубига кўниш, Луини қандай бўлса шундайлигича қабул қилиш лозим.

Феллаини «қизил иблислар»нинг мавсум сўнгида ЕЧЛ йўлланмаларидан бирини қўлга киритишларига ишонади.

- Қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирида иштирок этишимиз шарт. Буни амалга ошириш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз, - дейди бельгиялик. - «МЮ»дек клуб совринсиз қолиб кетмаслиги керак.

Манба: Football.ua,

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 19:57, 06.05.2016. Ўқилди: 2087 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Тоттенхэм Ришарлисон 7
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
9 Манчестер Сити Филип Фоден 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.