Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • 0:2
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • 3:2
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • 0:1
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • 2:1
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      •   Пахтакор
      • 2:2
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал

«Реал» президенти ёзда клубни тарк этадиган 8 нафар футболчи рўйхатини тузди — Sport.es [5258]

«15 та титулни қандай қўлга киритишгани энди тушунарли»: Оливер Кан «Реал»ни қаттиқ танқид қилди [3495]

L’Équipe: «Реал» бош мураббийликка икки асосий номзодни белгилади [2578]

Zo'r TV телеканали 18-апрель куни Испания кубогининг финал баҳсини жонли трансляция қилади [2211]

«Реал» Мбаппе, Винисиус ва Беллингемнинг келажаги борасида якуний қарорга келди [2051]

«Фақат учтасини биламан»: Неймар техник маҳорати энг кучли футболчиларни санаб ўтди [1991]

Ўзбекистонлик 15 ёшли футболчи «Челси» академияси аъзосига айланди [1922]

Диего Симеоне Мадридда 180 та квартира ва 7 та виллага эгалик қилади [1616]

Саудия Арабистони терма жамоасига янги бош мураббий тайинланади [1550]

"Манчестер Юнайтед"нинг "Челси" билан ўйин олдидан фақат битта марказий ҳимоячиси қолди [1539]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 8 21
2 Навбаҳор 8 18
3 Пахтакор 7 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 ОКМК 8 11
9 Локомотив 8 11
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 7 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 8 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум
8-тур Нефтчи 2-1 Насаф
8-тур Машъал 0-1 Хоразм
8-тур Пахтакор - Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аурелио Де Лаурентис-шунчаки, катта босс

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жаҳон футболидаги машҳур клубларни назорат қилаётган ёрқин шахслар ҳақида гап бошланса, кўпчилик биринчи навбатда, Флорентино Перес, Сильвио Берлускони, Роман Абрамович каби функционерларни тилга олади. Улар орасида «Наполи»нинг беўхшов табиатга эга президенти Аурелио де Лаурентис ҳам муҳим ўрин тутади.

УМУМИЙ ТАЪРИФ. 2011 йил март. Шинамгина ресторан, итальянча ажо-йиб таомлар билан безатилган стол. «А» серияси клублари соҳиблари иш юзасидан кечки тамаддига йиғилишган. Кун тартибига жуда муҳим масала қўйилган - телевизион ҳуқуқлар сотувидан тушган ва «А» сериясининг ҳар бир иштирокчисига жуда зарур бўлган миллионларни ўзаро тақсимлаш. Бир қарашда, журналистларнинг шов-шув кўтаришларига унча асос бермайдиган ҳар йиллик одатий тадбирнинг навбатдагиси. Лекин бу галгиси бошқача. Мана, «Лацио» хўжайини Клаудио Лотито қўлига мева ушлаганча «пирог»нинг катта бўлагига даъво қилишини айтишга журъат этди. Табиийки (тушунарлики), стол атрофида овқатланиб ўтирган бошқа клублар вакиллари ўнғайсизлик сезишди - уларга римлик иқтисодчининг бундай ташаббуси сира маъқул келмади. Айниқса, Аурелио де Лаурентис ўз ҳайратини яшириб туролмади. Зеро, Лотито жаноблари «Лацио» улушини айнан унинг клуби - «Наполи»га тегадиган фоиз ҳисобига оширишни кўзлаганди. Хуллас, ғазаб отига миниб олган Аурелио рўйхотирликни бир четга суриб, дарҳол итальян луғатидаги салбий маънога эга иборалардан яхши хабардор эканлигини намойиш этди. Ҳақоратлаш билан кўнгли тўлмаган президент сал ўтиб, фаол ҳаракатга ҳам киришди. Оддий айтганда, «Наполи» хўжайини аввалига «Лацио» президентини туртиб юборди, ке-йин унинг кўкрагига мушт туширди. Хайриятки, Адриано Галлиани вақтида аралашиб, урушқоқларни бир амаллаб ажратиб қўйишга улгурди. Акс ҳолда, барчаси қандай давом этарди - буни айтиш қийин. La Gazzetta dello Sport журналистлари эса ушбу воқеани жойларида донг қотганча кузатишарди. Умуман олганда, дон Аурелио газеталарнинг биринчи саҳифасини бойитиш ёки йирик можароларда бош роль ижрочиси бўлишга иштиёқманддек.

Машҳур Дино де Лаурентиснинг жияни амакиси ортидан бориб, 70-йиллар Filmauro шахсий продюсерлик компаниясига асос солади. Мерос қолган жарангдор фамилия ва ҳамкорлик алоқалари, шунингдек, тижорат бобидаги қобилият - дон Аурелио муваффақиятларининг асосий сири айнан шулар. У 40 йил давомида чамаси 400та фильмнинг суратга олинишида бевосита иштирок этди ҳамда Италияда энг таниқли шахслардан бирига айланди.

Де Лаурентиснинг футболдаги фаолиятига келсак, у бу соҳага 2004 йили бош суқди. Ўша вақт таназзулга учраган «Наполи» йўқолиб кетиш хавфи остида турганди. Клубни сотиб олган продюсер эса, илк баёнотидаёқ тиффозиларга катта ваъда беришдан тийилмади: «Мен сизларга ўша Марадона даврини қайтараман». Мана, неаполликлар дон Аурелио бошқарувида ўз қадларини тутиб олишди. Клуб аввалига яна «А» сериясига қўшилди, янги 10 йилликда эса Италия элит футболи  етакчиларидан бири мақомига эришди.

Эндиликда де Лаурентис футбол функционери сифатида ҳаттоки, италиялик энг забардаст президентлар орасида ҳам яққол ажралиб турибди. У ҳар йили янги-янги воқелик марказига тушмоқда: бир қарасангиз, Капри ороли ҳукуматидан Гонсало Игуаиннинг жароҳатлангани учун 100 миллион евро ундиришини айтаётган, бошқа сафар «Наполи» тиффозиларига мушт кўтараётган... Мисол учун, яқиндагина бутун Неа-поль де Лаурентисга тегишли яхтанинг бўғозда қандай ёниб кетганини кузатди. Турли «телбалик»ларига қарамай, дон Аурелио бир сўзли инсон. Мана, у Неаполга Марадона даврини қайтариш хусусида ваъда берганди ва бунинг уддасидан чиқди: «Наполи» мамлакатдаги энг кучли клублар қаторидан жой олиб улгурди. Ҳозирча фақат скудетто етишмаяпти, холос. Де Лаурентис ҳар йили клубга  тахминан 20 миллион евро сарфлайди - арзимас сумма. Шундай экан, «Наполи» муваффақиятларини биринчи навбатда, молиявий таъсир эмас, балки кадрларни тартибли ва ақлли тарзда танлаш ишларига боғлаш керак. Дейлик, Неаполь клуби селекционерлари Лавесси, Кавани ва Гамшик каби бугунги юлдузлар иқтидорини эрта кунда пайқашдики, бунга тасанно айтсак арзийди. Эътибор беринг, клуб бу  трио учун атиги 16,5 миллион евро сарфлаганди.

ВОҚЕА. «Наполи» 2011 йилнинг ёзида сайёрамиздаги энг обрўли клуб турнирига қайтиш тадоригини кўраётганди. Де Лаурентис нав-батдаги мавсум тақвимини тузишга бағишланган кальчо лигаси кенгашида ўз жамоаси учун нисбатан енгилроқ ўйинлар тартибини таъминлашга уринди. Дон Аурелио нима қилиб бўлсада, ЕЧЛда яхшироқ натижага эришишни ўйлаётганди. Ахир турнир иштирокчиларига УЕФА томонидан  ажратиладиган маблағ итальян клублари учун ҳамон ўта муҳим молиявий озуқа ҳисобланмоқда. Бироқ кенгаш қатнашчилари кинопродюсер сўзларига қулоқ тутишмади ва еврокубокларда ўйновчи клубларга қандайдир енгиллик беришни исташмади. Хуллас, функционерлар барча жамоаларни тенг кўришди. Боз устига, «ҳиссиётсиз» қуръа натижалари «Наполи»нинг илк турлардаёқ «Милан» билан ўйнашини тақозо этди. Камига - ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги биринчи учрашув арафасида. Бундай ҳолатга дон Аурелионинг асаби дош беролмади. У мажлис залининг ўзида Италия футбол раҳбариятини коррупция ва порахўрликда айблади. Кўчага чиққач эса, томошани давом эттирди. Яъни эҳтиросларини жиловлай олмаган президент «Наполи»га қарши тил бириктирилганини бақирганча айтиб, бунга чидолмаслиги ва кинобизнесга қайтишини маълум қилдию, машинаси томон югурди. Кейин йўлда тез суръатда ҳаракатланаётган скутерга урилиб кетишига озгина қолди. Муросасиз кинопродюсер шу жойда бир зум тўхтади ва индамай қаергадир жўнаб кетди.

Манба: FootballHD.ru,

А.ҚОДИРОВ тайёрлади

 

АУРЕЛИО ДЕ ЛАУРЕНТИС ИБОРАЛАРИ

Англия клубларининг Лавесси ва Гамшикка қизиқишлари хусусида:  - Агар улар чиндан ҳам, Англияга кўчиб кетишни хоҳлаётган бўлсалар, қуйидагиларни эътиборга олишлари зарур: инглизлар ўта ёмон тарзда яшашади, таомлари кўнгилни айнитади, аёллари эса чўмилишмайди. Ҳаммом улар учун фантастикага ўхшаш нарса.

Европа Лигаси ҳақида:  - Европа Лигаси? Бу ахлат уюми мени заррача қизиқтирмайди.

Кавани ва Лавессининг кетишлари ҳақидаги саволга жавоб: - Бу савол шунчаки, кулгимни қистайди, холос.

Аргентина термаси ва Мессининг Америка кубогидаги иштироки хусусида: - Месси - тентак. Унинг ўрнида бўлганимда, тўп узатишни эплолмайдиган 4 нафар телба олдида ўйнашга сира кўнмасдим.

Лавессининг чемпионат ўртасида бир ҳафталик таътил сўрагани ҳақида: - Лавесси  Порто Ротондога боришини айтди, мен эса уни ҳожатхонага юбордим.

Каванининг маоши ҳақида: - Бордию, Кавани мендан йилига 7-8 миллион евро беришимни сўраса, унда захира ўриндиғида чириб кетади.

«Ювентус»га таъриф: - «Ювентус» - кучли жамоа. Ҳакамлар билан эса - мутлақо енгилмас жамоа.

Каванининг «ПСЖ»га ўтиши ҳақида: - Аслида мен Каванини сотишни хоҳламагандим. Унинг нархини атайин 70 миллион еврога кўтариб қўйдим ва шунчаки, менга шунча тўлайдиган бирор аҳмоқ бор-йўқлигини билмоқчи бўлдим...

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 20:39, 06.05.2016. Ўқилди: 3049 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 5
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик