Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 10 12 7 29
3 Италия 9 5 13 27
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 5 17
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 25 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Карим Белараби: «Чичарито жамоамиз учун жуда муҳим»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Леверкузеннинг «Байер» клуби бундеслига финишига 2та тур қолганида 3-ўринни нақд қилиш баробарида келаси мавсум ЕЧЛда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди. Жамоанинг бу муваффақиятида ҳужумкор ярим ҳимоячи Карим Белараби асосий роллардан бирини бажарди. Вundesliga.com сайти «доришунослар»ни зафар билан табриклаш баҳонасида етакчилик фазилатларини тобора ёрқинроқ намойиш этаётган футболчини суҳбатга тортди. Карим интервью чоғи мавсум таассуротлари билан ўртоқлашишдан ташқари, мексикалик жамоадоши Хавьер Эрнандес - Чичаритонинг хизматларини алоҳида тилга олди.

- Карим, «Байер»  орадаги омадсиз сериядан сўнг нақ 8та ўйинда мағлубият нималигини билмади. Қизиқ, мавсум охирида бундай руҳий қувватни қаердан топдинглар?

- Ўтган мавсум жуда кўп ўйинларни бой бериб, якунда 4-ўрин билан чеклангандик. Тўғри, бу натижа бизга ЕЧЛ йўлланмасини таъминлаганди. Хуллас, жорий чемпионатда янада яхшироқ кўрсаткич қайд этишимиз талаб қилинди ва муҳими, бунинг учун нима зарурлигини билардик. Охирги вақтларда озроқ ўйнаб, кўпроқ дам олишнинг жамоамизга анча фойдали эканлиги яққол сезилди. Сал аввалроқ эса, ҳафтада 2 мартадан майдонга тушишимизга тўғри келганди. Боз устига, жароҳатлар жамоамизга сира тинчлик бермади. Баъзан шундай ҳолатлар ҳам кузатилдики, асосий таркибнинг бир қатор аъзолари тенгданига сафдан чиқишди. Натижада мураббийлар кўпроқ ёшларга таянишдан ўзга чора тополмадилар. Қувонарлиси, бундай муаммоларнинг плюс томонлари ҳам кўзга ташланди. Яъни ёш ўйинчиларимизнинг бир жойда депсиниб туришмагани ўз исботини топди.

- Жамоангиз худди алоҳида футболчи каби янада ўсиши мумкинми?

- Умид қиламанки, навбатдаги мавсумни ҳозиргисидан кўра, тетикроқ бошлаймиз. Қайтараман, бу сафар бизга жароҳатлар қаттиқ панд берди. Хуллас, ўйлайманки, агарда барча футболчиларимиз соғ-саломат бўлишса ва чемпионат стартиданоқ 100 фоиз куч билан ўйнай олсак, «Байер» бемалол жиддий ютуқларга даъво қилиши мумкин.

- Турнир жадвалида «Байер» ва «Шальке» ўртасида ўзгача рақобат борди. Бу борада  нима дея оласиз?

- Ўзи мен «Шальке»га доимо асосий рақибимиз сифатида қараганман. Ҳа, ўртамиздаги рақобат ажойиб кечди. Лекин гельзенкирхенликларни янада ортда қолдирганимизда зўр бўларди-да.

- Хавьер Эрнандес «Байер»нинг ижобий натижаларига катта улуш қўшди. Чичаритони  футболчи сифатида қандай тавсифлайсиз?

- Вақтида «Манчестер Юнайтед» ва «Реал Мадрид»дек клубларда тўп сурган тажрибали ҳужумчи билан елкама-елка ҳаракатланиш менга катта завқ улашмоқда. Тўғри, Чичаритонинг ишлари доимо хамирдан қил суғургандек осон кечмади, аммо умумий олганда, яхши таассурот қолдирди. У жамоамиз ва ўйин услубимиз учун ғоят муҳим футболчи. Ҳарқалай, Хавьернинг голларисиз ҳозирги натижаларга эришолмасдик. Яна бир томони, Чичарито самимий йигит ва  нафақат футбол майдони, балки унинг ташқарисида ҳам у билан вақтни чоғ ўтказиш мумкин.

- Кўринишидан, «Байер»нинг ўйин услуби ўзингизга ҳам жуда мос келяпти...

- Шубҳасиз, шундай. Умуман, жамоамизнинг бутун ҳужум гуруҳи қойилмақом даражада ўйнаяпти, деб ўйлайман. Бунга майдонда ўзаро тушуниб ҳаракатланаётганимиз ва етарлича хавфли вазиятларни юзага келтираётганимиз исботдир. Энди шу руҳда давом этсак, бас.

Манба: Football.ua,

Ў. УМАРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:44, 10.05.2016. Ўқилди: 2606 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.