Бугун 3 январь, 2026 йил, шанба.

      • 02.01.2026 01:00
      • Брентфорд
      • 0:0
      • Тоттенхэм
      • 02.01.2026 01:00
      • Сандерленд
      • 0:0
      • Манчестер Сити
      • 03.01.2026 17:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 03.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Бёрнли
      • 03.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 03.01.2026 22:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Арсенал
      • 04.01.2026 17:30
      • Лидс
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 04.01.2026 20:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 04.01.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 04.01.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 04.01.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 04.01.2026 22:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Челси
  • «A» Серия
      • 03.01.2026 00:45
      • Кальяри
      • 0:1
      • Милан
      • 03.01.2026 16:30
      • Комо
      • -:-
      • Удинезе
      • 03.01.2026 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Парма
      • 03.01.2026 19:00
      • Женоа
      • -:-
      • Пиза
      • 03.01.2026 22:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Лечче
      • 04.01.2026 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Рома
      • 04.01.2026 16:30
      • Лацио
      • -:-
      • Наполи
      • 04.01.2026 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Кремонезе
      • 04.01.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Торино
      • 03.01.2026 01:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Хетафе
      • 03.01.2026 18:00
      • Сельта
      • -:-
      • Валенсия
      • 03.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.01.2026 22:30
      • Эльче
      • -:-
      • Вильярреал
      • 04.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Барселона
      • 04.01.2026 18:00
      • Севилья
      • -:-
      • Леванте
      • 04.01.2026 20:15
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Бетис
      • 04.01.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Жирона
      • 04.01.2026 22:30
      • Алавес
      • -:-
      • Реал Овьедо

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 19 45
2 Манчестер Сити 19 41
3 Астон Вилла 19 39
4 Ливерпуль 19 33
5 Челси 19 30
6 Ман. Юнайтед 19 30
7 Сандерленд 19 29
8 Эвертон 19 28
9 Брентфорд 19 27
10 Кристал Пэлас 19 27
11 Фулхэм 19 27
12 Тоттенхэм 19 26
13 Ньюкасл 19 26
14 Брайтон 19 25
15 Борнмут 19 23
16 Лидс 19 21
17 Ноттингем Форест 19 18
18 Вест Хэм 19 14
19 Бёрнли 19 12
20 Вулверхэмптон 19 3

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Бёрнли 1-3 Ньюкасл
19-тур Челси 2-2 Борнмут
19-тур Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
19-тур Вест Хэм 2-2 Брайтон
19-тур Арсенал 4-1 Астон Вилла
19-тур Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон
19-тур Кристал Пэлас 1-1 Фулхэм
19-тур Ливерпуль 0-0 Лидс
19-тур Брентфорд 0-0 Тоттенхэм
19-тур Сандерленд 0-0 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

03/01 17:30 Астон Вилла - Ноттингем Форест
03/01 20:00 Брайтон - Бёрнли
03/01 20:00 Вулверхэмптон - Вест Хэм
03/01 22:30 Борнмут - Арсенал
04/01 17:30 Лидс - Ман. Юнайтед
04/01 20:00 Тоттенхэм - Сандерленд
04/01 20:00 Ньюкасл - Кристал Пэлас
04/01 20:00 Фулхэм - Ливерпуль
04/01 20:00 Эвертон - Брентфорд
04/01 22:30 Манчестер Сити - Челси

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Тулкилар» мўъжизалар мамлакатида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

РАҚАМЛАР. «Лестер» - Англиянинг янги чемпиони. «Тулкилар»нинг ажабтовур муваффақиятлари ҳақида ҳали кўплаб мақолалар ёзилиши тайин. Ахир бетакрор чемпионлик тараннуми энди бошланди. Табиийки, биз ҳам «Лестер»ни эътироф этиш ишларидан четда турмаймиз. Марҳамат, бугун Клаудио Раньери жамоасининг буюк натижасини қамраб олган баъзи эътиборли рақамларга нигоҳ ташлашингиз мумкин.

0  - Спорт тарихида букмекерлар томонидан бошланғич рақам билан ифодаланган коэффициент ҳали бирор марта кузатилган эмасди. Бунгача рекорд даражадаги паст коэффициент NFL-1999 ғолиби - «Сент-Луис Рамс» ва МLBда 1991 йилги мавсумни ғалаба билан якунлаган «Миннесота Твинс» клубларига берилганди. Уларнинг якуний зафарлари 300га 1 кўринишида баҳоланган. Греция миллий жамоаси эса Евро-2004да турнир арафасидаги150га 1 коэффициентига парво қилмай, олтин медалга эга чиққан. Талабалардан тузилган «Коннектикут Хаскис» баскетбол жамоасининг натижаси ҳам таҳсинга сазовор. Унинг 2014 йилнинг март ойида тахтга кўтарилиш имконияти 100га 1 кўринишидаги коэффициент билан баҳоланганди. Бироқ АПЛ стартга чиқиши арафасида «Лестер»нинг ғолиб бўлиши ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаганди, ҳисоб...

1 - «Тулкилар» ярим ҳимоячиси Энди Кинг тарихда биринчи дивизион (ҳисоб бўйича Англиянинг 3-лигаси), чемпионшип ва АПЛда битта жамоа билан ғолиб чиққан илк футболчи бўлди.

1 - «Лестер» афсонаси муаллифи - Клаудио Раньери  28 йилга тенг мураббийлик фаолияти давомида илк марта мамлакат чемпиони мақомига эришди.

1 - «Тулкилар»нинг ҳозирги футболчилари орасида аввал ҳам АПЛ олтин медалини қўлга киритиш биргина Роберт Хутга насиб этганди. Тўғри, у «Челси» захирасида ўтириш орқали эришилган ўша чемпионликдан унча завқланмаган бўлса керак.

1 - Риёд Маҳрез Англия профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA) томонидан мавсумнинг энг яхши ўйинчиси сифатида тан олинган африкалик биринчи лауреатга айланди.

4 - Клаудио Раньери Англия, Италия ва Испания клублари билан соврин ютган 4-мутахассисдир. Унгача бундай натижа Жозе Моуриньо, Карло Анчелотти ва Рафаэль Бенитесгагина насиб этганди.

4 - Клубнинг энг яхши тўпурари - Жейми Варди роппа-роса 4 йил олдин 5-дивизион (!)да ўйнарди ва ярим профессионал футболчи саналарди. Энди шу ҳужумчи миллий жамоа сафида ҳам гол уришни қойиллатмоқда.

4 - «Лестер»нинг 4 нафар аъзоси  (Жейми Варди, Риёд Маҳрез, Н~Голо Канте ва  Уэс Морган) Англия профессионал футболчилар ассоциацияси  (PFA) талқини бўйича тузилган мавсумнинг рамзий терма жамоасига киритилди.

6 - АПЛ даврида «Лестер»гача атиги 5та клуб чемпионлик мақомига эришган - «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Челси», «Арсенал» ва «Блэкберн». Улардан охиргиси айни пайт Британия элит лигасида йўқ.

7 - «Лестер» атиги 7 йил олдин Англия футболида 3-ўринда турувчи дивизионда ўйнаганди.

7 - Жамоа чемпионликни нақ қилгунига қадар охирги 10та ўйиннинг 7тасида ғалаба қозониб, 3тасида дуранг қайд этди. Ўхшашликни қаранг, «тулкилар» аввалги мавсум доирасидаги сўнгги 9та учрашувда ҳам айнан 7 марта 3 очкодан олишганди. Битта фарқли томони, ўша натижалар жамоанинг ҳозиргидек чемпион бўлиши эмас, балки турнир жадвали тубидан анча юқорилашига ёрдам берганди.

8 - Фақат АПЛ даврини олсак, айнан 8-поғона «Лестер» учун энг яхши натижа бўлиб турганди. «Тулкилар» ўшанда 16 марта ғалаба қозонишган (ҳозир 23та) ва тўплар нисбати 0га тенг эди: 55-55 (ҳозир Қ32: 67-35).

8 - Англия чемпионатининг 115 йиллик тарихида 8та ҳолатдагина бир мавсум аввал 14-ўрин ёки ундан ҳам пастроққа жойлашган жамоа зафар қучган.

11 - Жейми Варди жорий мавсум кетма-кет шунча ўйинда гол уриб, АПЛ рекордини янгилади. Бунгача голли серия бўйича энг яхши кўрсаткич (қаторасига 10та ўйинда) Рууд ван Нистелройга тегишли эди.

13 - Аввалги мавсум 14-ўринни эгаллаган янги чемпион турнир жадвалида нақ 13 поғона юқорига сакради. Бу иккинчи яхши натижадир. Чунончи, «Ноттингем Форест» олий дивизионга кўтарилгани ҳамоно чемпионликка эришганди.

15 - Буюк Британия букмекерлари «Лестер» чемпионлиги туфайли тахминан 15 миллион фунт йўқотишади. Биргина «Уильям Хилл» идораси чамаси 3 миллион фунт тўлаши лозим ва энди 1000га 1 коэффициентидан юқори ҳолатда «ставка» олмаслигини эълон қилиб улгурди.

22 - «Тулкилар» ижросидаги узун узатмалар (30 метрдан узоққа) аниқлиги фоизи. Улар бу борада АПЛда иккинчи яхши натижага эгалар.

24 -  Англия чемпиони мақомига эришган клублар сони. «Лестер» ўтмишда ҳам бир неча марта юқори чўққига яқинлашган, аммо унга нимадир етишмаган. Мисол учун, «тулкилар» узоқ1928|1929 йиллар мавсумида кумуш медаль ютишган, бундан бир йил олдин эса «бронза» эгасига айланишган. Жамоа шунингдек, мавсум-1962|1963да 4-ўринни эгаллаган.

31 - Футболчилар ассоциацияси ва Журналистлар ассоциацияси талқинига кўра, мавсумнинг энг яхши ўйинчиси мақоми «Лестер»нинг икки вакилига насиб этди. Бундай ҳолат, яъни битта жамоанинг икки нафар футболчиси лауреатга айлангани охирги марта бундан 31 йил муқаддам кузатилганди. Яъни 1985 йили «Эвертон» аъзолари - Нэвилл Саутхолл ва Питер Рид эътирофга лойиқ кўрилгандилар. Энди эса Риёд Маҳрез ва Жейми Варди шундай натижани такрорлашди.

36 - «Лестер» чемпионлик унвони ортидан 36 миллион фунт топди. Бу аввалги мавсумда 14-поғонани банд этгани учун олган мукофот пулидан  3 маротаба кўпдир.

38 - Орадан шунча йил ўтиб, Англия футболи мутлақо янги чемпион билан танишди. «Ноттингем Форест» мавсум-1977|1978да барчани бирдек ҳайратлантириб, илк марта тахтга кўтарилганидан буён олтин медаль аввал ҳам ғолиб чиққан жамоалардан ортмаётганди. Умуман, сўнгги 60 йилда Англияда атиги 5та мутлақо янги чемпион бўй кўрсатди. Булар - «Ноттингем Форест», «Дерби Каунти» (мавсум-1971|1972), «Лидс» (мавсум-1968|1969), «Ипсвич» (мавсум-1961|1962) ва «Лестер.

43 - «Лестер»нинг ўйинларда  тўп назорати бўйича ўртача кўрсаткичи фоизи. Қизиғи, жамоа бу борада АПЛ иштирокчилари орасида атиги 18-қаторда қайд этилади.

80 - Жамоа раҳбарияти бутун таркиб учун тахминан 80 миллион доллар сарфлаган. Энди озгина таққослаймиз: «Манчестер Сити» ҳозирги таркибидаги футболчилар учун 600 миллиондан кўп тўлаган. Дейлик, биргина Кевин де Брюйненинг трансфери ўтган ёз 84 «лимон»га тушганди.

148 - Н~Голе Канте 36та тур давомида тўпни рақиблардан 148 марта олиб қўйиб, бу борада энг юқори кўрсаткичга эришди. У Клаудио Раньерининг «Лестер»даги илк харидидир.

72 000 - бу  мухлислардан бири қўлга киритган максимал ютуқ суммаси (фунт ҳисобида). У «Лестер»нинг чемпион бўлишига атиги 50 фунт тикканди. Эътиборли томони, шу фанат агарда мавсум давомида ўз «ставка»сини букмекерлик идорасига қайта сотмаганида, нақ 250 минг фунтни қуртдай санаб оларди.

5000га 1 - Букмекерлик идоралари август ойида «Лестер»нинг якуний ғалабасини шундай коэффициент билан баҳолашганди. Эътибор беринг, бунчалик паст коэффициент аслида ишонишнинг иложи йўқ қуйидаги воқеликларга нисбатан қўйилган: Элвис Пресли ҳали тирик бўлиб чиқади, Қор одам ёки Лохнесс махлуқининг борлиги исботланади, Барак Обама Буюк Британия крикет терма жамоасида ўйнайди, Ким Кардашьян 2020 йили АҚШ президентига айланади... Бевосита спорт соҳасидан гапирсак, МLBдаги энг заиф жамоалар - «Филадельфия Филлис» ва «Атланта Брэйвс»нинг Жаҳон сериясида ғалаба қозониши эҳтимоли 500га 1 кўринишида баҳоланганди. Бошқа мисол, букмекерлар «Кливленд Браунс»нинг навбатдаги Супербоулни ютишига ҳам анча яхши коэффициент белгилашган - яъни 200га 1 нисбати бўйича «ставка» қабул қилишган.

500 000 - «Лестер» мавсумнинг энг яхши футболчиси Риёд Маҳрезни Франциянинг «Гавр» клубидан айнан ярим миллион еврога сотиб олганди.

zafootball.com - А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:09, 11.05.2016. Ўқилди: 2975 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 8
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
7 Кристал Пэлас Жан-Филипп Матета 8
8 Астон Вилла Морган Роджерс 7
9 Тоттенхэм Ришарлисон 7
10 Манчестер Сити Филип Фоден 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.