Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 20.12.2025 01:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Мальорка
      • 20.12.2025 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Сельта
      • 20.12.2025 20:15
      • Леванте
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 20.12.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Алавес
      • 21.12.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Севилья
      • 21.12.2025 18:00
      • Жирона
      • -:-
      • Атлетико
      • 21.12.2025 20:15
      • Вильярреал
      • -:-
      • Барселона
      • 21.12.2025 22:30
      • Эльче
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 20.12.2025 17:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Челси
      • 20.12.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Бёрнли
      • 20.12.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 20.12.2025 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 20.12.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 20.12.2025 22:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 21.12.2025 01:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Арсенал
      • 21.12.2025 01:00
      • Лидс
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 21.12.2025 21:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
  • «A» Серия
      • 20.12.2025 22:00
      • Лацио
      • -:-
      • Кремонезе
      • 21.12.2025 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Рома
      • 21.12.2025 16:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Пиза
      • 21.12.2025 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Торино
      • 21.12.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Удинезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 17 43
2 Реал Мадрид 17 39
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 17 34
5 Эспаньол 16 30
6 Бетис 16 25
7 Атлетик Бильбао 17 23
8 Сельта 16 22
9 Севилья 16 20
10 Хетафе 16 20
11 Эльче 16 19
12 Алавес 16 18
13 Райо Вальекано 16 18
14 Мальорка 17 18
15 Реал Сосьедад 16 16
16 Валенсия 17 16
17 Осасуна 16 15
18 Жирона 16 15
19 Реал Овьедо 16 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Риёд Маҳрез: «Аввалига «Лестер»га ўтганимдан афсуслангандим»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Риёд Маҳрез - бу йигит жорий мавсум барчани бирдек лол қолдирди. Англия профессинал футболчилар асоциацияси айнан асли жазоирлик ярим ҳимоячини АПЛ-2015|2016нинг энг яхши футболчиси сифатида тан олдики, шунинг ўзи кўп нарсадан далолат беради. Оддий айтганда, «Лестер»нинг чемпионлик рутбасини олганида Риёднинг хизматлари жамоа голеадори Жейми Варди ёки чин етакчи Н~Голо Кантеникидан кам бўлмади. Эътиборлиси, Англия чемпионатининг энг ёрқин кашфиётларидан бирига айланган Маҳрез «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган «олтин ўйин» (1:1) арафасида L~Equipe нашрига интервью бериш учун вақт ажрата олди. Маълум бўлишича, у аввалига «Лестер» сафига қўшилганидан ҳаттоки, афсусланган экан. Риёд яна Клаудио Раньери уни тинмай югуришга мажбур қилаётганини ҳам яшириб ўтирмади. Ўйлаймизки, жаҳон футболидаги энг кучли лигада бош қаҳрамон ўлароқ гавдаланган ярим ҳимоячининг бошқа фикрлари ҳам кўпчиликни қизиқтирса керак.

«Мактабда доимо дакки беришарди: «Овозингни ўчир»

- Риёд ҳозирда бутун Европанинг «Лестер Сити»га мухлислик қилаётганини биласизми?

- Ҳа, лекин бу ҳолатга чалғимаймиз ва ўз ишимизни бажаришда давом этамиз. Бизнинг таркибимизда энг кучли футболчилар йиғилишмаган, бюджет ҳам ҳаминқадар, аммо жамоамиз ғоят жипслашган. Тан оламан, баъзан озгина омадимиз юришди. Миямизда эса битта фикр тўхтамай чарх урди: «Бу йил ёки ҳеч қачон!» Тўғри, январгача чемпионлик ҳақида ўйламадик. Ҳа, кейинчалик ҳам бундай хаёллар билан бошимизни оғритмадик.

- Жейми Варди ва Н~Голо Канте каби сиз ҳам футбол академиясида таҳсил олмагансиз.

- Шундай. Тўғриси, профессионал футболчига айланишимни билдирувчи қандайдир аломат ҳам йўқ эди. Ҳаммаси ўз-ўзидан ривожланди - ҳайратланарли тарих! Гоҳида Н~Голо билан бу мавзуда ҳазиллашиб турамиз. Ростини айтсам, қандай йўл билан футболчи бўлганимиз аҳамиятсиз. Асосийси, барчамиз ўйиндан бирдек роҳатланяпмиз. Мен Париж атрофидаги шаҳарчада туғилганман ва у ердаги футбол мактабида шуғуллана бошлаганимда, доимо танбеҳ эшитардим: «Оғзингни ёп, ўчир». Негаки, мудом ким биландир ҳазиллашишга асос топардим. Хуллас, табиатан хушчақчақ йигитман. Дейлик, Варди билан ҳаттоки, ўйинлар пайти ҳам ҳазил-мутойиба қилишимиз мумкин. Муҳими, аввало, жангчиман, барибир. Шунга мувофиқ, ғалабадан бошқасини тан олмайман.

- Варди дейлик, Ибрагимович, Агуэро ва Роналдудан фарқли ўлароқ, доимо кулиб юради.

- Жамоамизда асосий ҳазилкашлар - айнан у ва мен. Эътиборлиси, Клаудио Раньери ҳазил-ҳузул учун бизни ортиқча койимайди. Фақат бир марта, Ньюкаслдаги ўйин танаффусида ўшқирди. Умуман олганда, у кўпинча бизга қўшилиб, хандон отиб кулишдан тийилмайди. Айниқса, машғулотлар жараёнида ўткир ҳазилга йўл қўйиши мумкин. Бироқ бордию, йигитларнинг бор кучлари билан ҳаракат қилишмаётганини сезса, тамом, дарров ўзгариб, жуда жиддий қиёфага киради. Мен эса шунда ҳам Клаудиони кулдиришга уринаман. Мисол учун, оёқ кийимини калака остига олишим мумкин. Лекин мураббийимиз ҳаттоки, кулиб турсада, фақат футбол ҳақида ўйлайди. Нуқул бир гапни қайтаради: «Эй, сен, ҳазилни йиғиштириб, ўйинга шайлан!» Раньерининг битта зўр ибораси бор: «Унутмангки, сизлар - тулкилар!» Бу клуб рамзи.

- Сиз Риберининг «Лестер»даги ўзига хос нусхасимисиз?

- Йўқ, мен у каби шеригим қаҳвасига туз қўшиб қўймайман. Шунчаки, сўз орқали қувноқликни юзага келтираман. Рақиблар билан эса мутлақо гаплашмайман. Тўғри, гоҳида нимадир мени издан чиқариши мумкин, лекин бунақаси аҳён-аҳёнда юз беради.

«Тактикани тушунмасдим, «очилиш»ни билмасдим»

- Кўча футболи вакили эканлигингиз билан мақтанасизми?

- Ҳа. Кўча футболида битта қоида бор - рақибни алдаш ва яна алдаш. Профессионал футболга ўтганимдан сўнг бу масалада ҳеч қандай янгилик кашф этганим йўқ. Яъни дриблинг ишлатишни олдин ҳам билардим. Бироқ тактика бобида камчиликларим кўп эди, ахир кўча футболида ўйиндан ташқари ҳолат йўқ. Яна «очилиш»ни билмасдим ва рақибларни алдаб ўтишга киришиш учун тўпнинг оёғимга келиб тушишини кутардим.

- Ҳимояланиш  - бу иш ҳам сиз учун эмас. Шундайми?

- Менинг ишим эмас, лекин ҳимояга қарашиш зарур. «Лестер»да ҳамма ҳар бир тўп учун курашади. Йигитларнинг қандай жон куйдираётганларини кўрганингдан кейин беихтиёр бор кучингни сарфлайсан. Жипслашган жамоа белгиси айнан шу!

- Англиядаги профессионал футболчилар сизни мавсумнинг энг яхши ўйинчиси сифатида танлашди. Бундан ҳайрон қолдингизми?

- Бахтиёрликни ҳис этдим. Яширмайман, умид қилаётгандим, бироқ мен кимман? Мисол учун, Жон Террининг менга овоз берганини биламан. У эса кўп нарсага эришган катта профессионал. Ўтган йили «Челси»га қарши ўйнаганимизда, Терри мени шунчаки, «ўлдириб» қўя қолганди. Яъни уни бирор марта алдаб ўтолмадим, барча уринишларимни барбод қилди. Тўғри, жорий йил лондонликлар билан учрашувда гол уришдан ташқари, самарали «пас» бериш уддасидан ҳам чиқдим.

«Лестер»? Бу регби

жамоаси-ку!»

- 2013 йили «Лестер» таклифини қандай қабул қилгандингиз? Зеро, клуб ўша пайт иккинчи дивизионда ўйнарди...

- Жамоа олдимга ўз вакилини юборгач, қатъий жавоб берганим эсимда: «Ҳеч қачон у ерга бормайман, тамом!» Умуман, бу мен учун хатодек туюлганди, «Лестер» регби жамоаси-ку», деб ўйлаганман. Рост гапиряпман! Бир ҳафтадан сўнг агентлар алоқага чиқиб, кўндиришга урина бошладилар: «Риёд, аввал эшит, жамоа чиндан ҳам, сенга муҳтож. Интернетга кириб, қандай стадиони борлигини бир кўр...». Улар шунчалик қисташдики, охир-оқибат интернетга назар ташладим. Кейин онамдан маслаҳат сўрасам, у бир нима дейишга қийналди: «Лестер»? Эшитмаган эканман. Ўзинг ўйла». Шундан сўнг таваккал қилиб, Лестерга йўл олдим - жамоани ўз кўзларим билан кўриш учун. 7 ёки 8 январь эди ва 2 кундан сўнг амалдаги клубим - «Гавр» лига доирасида «Мец»га қарши ўйнарди. Хуллас, машғулотлар базаси ва стадион билан танишдим. Ўша вақт «Лестер» ўз дивизионида пешқадамлик қилаётганди ва бу ҳолат қароримга таъсир ўтказган. Яъни  «Гавр» билан 10-ўринда юришдан кўра, «Лестер» билан биринчи бўлиш яхши», деб ўйлагандим.

- Ушбу қарорингиздан бирор марта афсусланганмисиз?

- Жуда. Бошида ҳаттоки, ўзимни койирдим: «Бу ерга нима учун келдим-а?»

- Жазоир термасидан айнан Англиядаги муваффақиятлар самараси ўлароқ, таклиф олдингизми?

- Ҳа, «Лестер»да ўйнай бошлагунимча Жазоирда ҳеч ким менга эътибор қаратмаган. Ваҳоланки, «Гавр»даёқ ўзимни кўрсата бошлагандим. Лекин факт шуки, айнан Англияда ўйиним жиддий кучайди. Раньери бизни тактик жиҳатдан янги даражага олиб чиқди. «Риёд, позицияни ёп, орқага югур» - у жуда талабчан. Мудом шахсий кўрсаткичларингга қарайди ва  оз югурган бўлсанг, майдонга тушмайсан. Хуллас, битта ўйинда нақ 11 километр югуришга мажбурсан, акс ҳолда...

- «Лестер» ҳамон иккинчи рақам остида ўйнаяптими?

- Жамоамиз «Барса» эмас, албатта. Демак, кўпроқ қарши ҳужумларга таянамиз. Бироқ рақиблар буни билишади ва шунга яраша тайёргарлик кўришади. Айниқса, ўз майдонимиздаги учрашувларда қийин. Лекин сизлар айтгандек, бутун Европа бизга мухлислик қилаётган экан, ҳужумкорликка зўр бермасдан, яна нима ҳам қилардик?

 

МАЪЛУМОТ УЧУН

Риёд МАҲРЕЗ

Туғилган санаси ва манзили: 1991 йил  21 февраль, Сарсель шаҳри (Франция)

Амплуаси: ярим ҳимоячи

Бўйи:179 см. Вазни: 61 кг.

Фаолияти: «ААС Сарсель» клуби мактаби тарбияланувчиси. «Кемпер» (2009-2010) ва «Гавр» (2010-2014) жамоалари шарафини ҳимоя қилган, 2014 йилдан «Лестер» аъзоси. Англия элит дивизионида жами 84та ўйин ўтказиб, 24та гол урган

Ютуқлари: Англия чемпиони - 2015|2016; Англия профессионал футболчилар ассоциацияси талқини бўйича мавсумнинг энг яхши ўйинчиси - 2016; Жазоирнинг энг яхши футболчиси - 2015

 2014 йилдан буён Жазоир миллий жамоаси аъзоси - 22та ўйин, 4та гол

Манба: «ССФ»

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:43, 13.05.2016. Ўқилди: 2566 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 17
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Эльче Рафа Мир 6
8 Барселона Рафинья 6
9 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
10 Бетис Кучо Эрнандес 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.