Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон — Қирғизистон: қирғизистонлик мухлислар беллашувдан шод, ўзбекистонликлар эса аксинча

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

2 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Қирғизистон термасини қабул қилади. Маълумот учун, Қирғизистон терма жамоаси ФИФА рейтингида Ўзбекистондан 34 поғона пастроқда жойлашган.

Ёз фаслининг иккинчи кунида Қирғизистон терма жамоаси Ливанга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши керак эди. Бироқ ливанликлар келишувни бекор қилишни маъқул кўрди. «Қирғизистон билан ўйин омаддан бошқа нарса эмас. Ливан 10 май куни ўйинни бекор қилиб улгурмай, икки кундан кейин бизникилар келишиб улгуришди. Тезкорлик!», — деб ёзди ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг Twitter саҳифасида.

Қирғизистон футбол федерациясининг facebook’даги расмий саҳифаси 13 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилиши ҳақида расман маълум қилди. Бу хабар остига қирғизистонлик футбол мухлислари позитив руҳдаги изоҳлар қолдирди.

«Қойил! Супер-кучли рақиб. Тўплар нисбатидаги фарқ 22:2, уларнинг фойдасига. Биз бир марта ҳам зафар қучмаганмиз», — деб фикр билдирган қирғизистонлик мухлислардан бири.

«Крестинин ва жамоаси учун жиддий синов. Юзталикка тасодифан кирмаганликларини исботлаш учун ҳам, зафар қучишлари керак. Омад», — деб ёзди бошқа бир мухлис. Бу икки изоҳдан кейин эса ўзбекистонлик футбол мухлиси пайдо бўлиб, қирғизистонлик ишқибозларга шундай мурожаат қилган: — «Биласизларми, ўзбекистонлик футбол мухлислари, жумладан мен ҳам, бу ўйиндан хурсанд эмасмиз. Биз Қирғизистондек кучсиз рақиб танланганидан норозимиз. Ҳисоб йирик бўлиши шубҳасиз. Ўйин ‘Бунёдкор’ стадионида бўлиб ўтади».

«Яхшиси ўйин Бишкекда бўлиши керак эди. Яхшигина одам йиғиларди. Муҳими, ўйин ТВда намойиш этиларди», — деб ёзилган изоҳга, бошқа бир мухлис шундай жавоб берган: — «Тошкентда майдон яхшироқ».

«Ливанга қараганда бир бош кучли рақиб. Ўзбек тарафи асосий таркибини туширармикин ёки йўқ, шуниси қизиқ бизга», — дейди фейсбукнинг қирғизистонлик фойдаланувчиси. «Қирғизистон енгиб чиқишига мен тўлиқ ишонаман», — деб умид билдирган бошқа бир мухлис. Изоҳлар орасида «Ишқилиб ўйинни бекор қилишмасинда» — деб ёзилган хавотирли фикрлар ҳам бор.

Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўйин ҳақида шундай фикр билдирди: — «Умуман олганда, Қирғизистон бу жуда яхши. Кетма-кет ғалабалар сони бўйича рекорд ўрнатиш учун ажойиб имконият бор». Қайд этиш керак, Самвел Бабаян бош мураббийлигида Ўзбекистон миллий терма жамоаси кетма-кет саккиз беллашувда зафар қучишнинг уддасидан чиқа олди.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ—2018 3-саралаш босқичидаги рақиблари яқинлашиб келаётган ФИФА кунларида УЕФА вакилларига қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этади.

29 май
Албания — Қатар

31 май
Вьетнам — Сурия

1 июнь
Испания — Жанубий Корея

2 июнь
Македония — Эрон
Ўзбекистон — Қирғизистон

3 июнь
Таиланд — Сурия
Хитой — Тринидад ва Тобаго

5 июнь
Чехия — Жанубий Корея

7 июнь
Канада — Ўзбекистон
Хитой — Қозоғистон

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:02, 14.05.2016. Ўқилди: 7232 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик