Бугун 13 октябрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6368 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 13.10.2025

      06:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бешикташ".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      13:55 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бешикташ".
      15:50 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      16:55 Д/ф "Манчестер Юнайтед". Вперёд к славе".
      18:05 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе".
      04:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бешикташ".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 13.10.2025

      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Греко-римская борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      10:15 Д/ф "Новак Джокович. Только победа".
      11:15 Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США.
      13:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP TCR. Гонка 1.
      14:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP GT4. Гонка 1.
      15:25 "Команда мечты".
      15:55 "Сюрпляс".
      16:25 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 7 в Краснодаре, Россия.
      18:25 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 1 с.
      19:15 "Страна спортивная".
      19:30 "Непобедимый".
      20:00 Греко-римская борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      22:30 Академическая гребля. Чемпионат мира в Китае.
      00:15 Д/ф "Льюис Хэмилтон".
      01:30 "Команда мечты".
      02:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP TCR. Гонка 1.
      03:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP GT4. Гонка 1.
      04:15 Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 13.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Баскетбол. Единая лига ВТБ. УНИКС (Казань) - "Уралмаш" (Екатеринбург).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Иван Штыль.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Абу-Даби, ОАЭ. Кори Сэндхаген против Умара Нурмагомедова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "Истоки".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:55 "Что за спорт?". "Экстрим".
      19:25 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Рио-де-Жанейро, Бразилия. Чарльз Оливейра против Матеуша Гамрота.
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. СКА (Санкт-Петербург) - "Автомобилист" (Екатеринбург). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:25 Матч! Парад.
      02:00 Д/ф "Конор МакГрегор - ирландец".
      03:00 "Эволюция спорта".
      04:00 Волейбол. Кубок Победы. Мужчины. Финал 4-х в Москве. Матч за 3-е место.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 13.10.2025

      06:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала.
      07:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      08:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      09:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала.
      11:00 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Прямая трансляция.
      14:00 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      15:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      16:30 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Прямая трансляция.
      19:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      21:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал.
      23:00 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Финал. Ledro Sky Trentino в долине Ледро, Италия. Женщины.
      00:00 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Финал. Ledro Sky Trentino в долине Ледро, Италия. Мужчины.
      01:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 14 в Риме, Италия.
      03:00 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      04:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўхшамаса қийин-да барибир

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ОЧЛ - 2016: ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР, СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАР. «Жиангсу Су- нин»нинг натижаси Луиз Фелипе Сколари жамоаси («Гуанжоу Эвергранд») кўрсаткичидан ҳам ошиб тушди. Хитойнинг бу жамоаси энг қимматбаҳо таркибга эга бўлсада (унинг сафида Жо, Рамирес, Алекс Тейшейра каби ЕЧЛда тобланган футболчилар бор),  гуруҳ босқичидан чиқолмади. Биз эса «Бунёдкор»  ва «Насаф»нинг иштирокидан ранжиб ўтирибмиз. Умуман, жорий мавсум «сенсация»ларга бойлиги билан ажралиб турибди. Қаранг, Австралия ва Қатар клублари йўқотишсиз одимлашмоқда. Маскат шаҳри (Уммон)да «Тракторсози» Саудиянинг «Ал-Ҳилол» жамоасига қандай ютқазди - буни билмадик. Эҳ, Эрон клуби ўз имконияти даражасида ўйнаганида, ҳозир нимчорак финал доирасида ўтувчи «Ўзбекча дерби» -  «Локомотив»-«Пахтакор» ўйинини кутиб ўтирган бўлардик-а...

«A» гуруҳи

«Локомотив» фақатгина «Сепаҳон»га қарши баҳсларда ғалаба қозониб, квартет ғолиби бўлди. Яъни «темирйўлчилар» 2-3-ўринларни эгаллаган жамоалар билан ўзаро ўйинларда очколарни бўлишиб олишди.

«Ал-Иттиҳод» Саудия Арабистонининг Эрон клубларига қарши баҳсларда энг кўп ғалаба қозонган 2-жамоаси бўлиб қолмоқда. Унинг ушбу қарама-қаршиликларда қайд этган статистикаси қуйидагича: 15та ўйин, 7та ғалаба, 2та дуранг, 6та мағлубият, тўплар нисбати: 28-16. Ушбу жамоа «Сепаҳон» билан 2004 (1тадан ғалаба ва мағлубият) ва 2008 (2та мағлубият) йилларда ҳам  гуруҳдош бўлганди.

«Ал-Иттиҳод» ОЧЛда 44-ғалабасини қайд этди. «Ал-Ҳилол» ҳисобида ҳам шунча ютуқ бор. Лекин икки жамоа тўплаган очколар фарқи катта - 8та («Ал-Иттиҳод» -158та, «Ал-Ҳилол» - 150та).

«B» гуруҳи

«Бунёдкор»нингОЧЛ асосий босқичларидаги ғалабасиз серияси давом этди. «Қалдирғочлар» турнирда сўнгги марта 2014 йилнинг 23 апрель куни ўйинни ўз фойдаларига ҳал этишганди ва шундан буён 4та дуранг, 8та мағлубият қайд этишди.

«Лаҳвия» жорий ОЧЛ доирасида 4та ўйинда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормади ва бу клубнинг сўнгги 5 йилдаги энг яхши натижасидир.

«Зоб-Оҳан» ҳимоячиси Ҳошим Бейк­задеҳ ОЧЛда 2-голини урди. У турнирдаги дебют голини 2013 йили «Истиқлол» сафида «Ал-Райян» (3:0) дарвозасига йўллаганди. Умуман олганда, Ҳошим ОЧЛда 39та ўйин ўтказиб, 4 марта огоҳлантирилган.

«Зоб-Оҳан» посбони Муҳаммад Рашид Мазаҳери гуруҳ босқичидан ўрин олган 6та ўйиннинг 5тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Бу турнир бўйича энг яхши натижадир.

Кореялик ҳакам Ким Донг Жин (1973 йил 9 июнда туғилган) жорий ОЧЛнинг 4та ўйинида ишлади. Эътиборлиси, уларнинг барчаси ўзбек клублари иштирокидаги учрашувлардир. Энг қизиғи, Ким Донг Жин 2015 йилги турнир гуруҳ босқичида ҳам айнан 4та ўйинни бошқарган ва шуларнинг 2тасида Тошкентга келганди.

 

«C» гуруҳи

«Пахтакор» футболчиси Ойбек Қиличев жорий мавсум ОЧЛда қизил карточка билан жазоланган 3-юртдошимиз бўлди. Унгача Жасур Ҳасанов («Локомотив») ва Эркин Бойдуллаев («Насаф») ҳакам қарорига кўра, ўйинни вақтлироқ якунлагандилар.

«Пахтакор» ҳимоячиси Даврон Ҳошимов ОЧЛ-2016да энг кўп сариқ карточка (3та) олган футболчилардан бирига айланди. Ундан ташқари, яна 3 нафар футболчи ҳисобида 3тадан «сариқ» бор: Мусаллам Фаёз ал Ҳамданий («Ал-Жазира»), Рёта Мориваки («Урава Редс»), Жэй Ингхэм («Мельбурн Виктори»).

«Ал-Ҳилол»нинг ОЧЛдаги 150-голи муаллифи - Айлтон Жозе Альмейда. Жамоа шунча гол уриш баробарида ўз дарвозасидан 98 марта тўп олиб чиққан.

 

«D» гуруҳи

«Ал-Айн» ОЧЛдаги 11-мавсумида 7-марта гуруҳ босқичидан чиқди: 2002|2003, 2004, 2005, 2006, 2014, 2015 ва 2016 йиллар. Қатарликлар фақат 2007, 2010, 2011 ва 2013 йилларда  гуруҳ босқичидан сўнг курашни тўхтатишган.

«Ал-Айн» клуби сардори Умар Абдулраҳмон гуруҳ босқичи давомида 4 марта ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди. У бу борада мутлақ пешқадамдир. Игорь Сергеев («Пахтакор») ва Лей Ву («Шанхай Теллэйс») эса 3 мартадан энг юқори баҳога лойиқ кўрилишди.

 

«E» гуруҳи

1994 йили профессионал клуб сифатида ташкил этилган «Жиангсу Сунин» ОЧЛдаги 2-уринишида ҳам кейинги босқичга чиқолмади. 2013 йили бу жамоани сербиялик мутахассис Драган Окука бошқарган ва муваффақиятсизликка учраганди. Сара легионерларга бой Хитой клубининг 10та голидан 4тасини маҳаллий футболчилар уришгани ҳам эътиборга молик факт.

«Чонбук Хюндай Моторс» ОЧЛ-да 10 марта иштирок этган бўлса, фақат 2012 йили гуруҳдан чиқолмаган. Бу жамоа 2006 йили ОЧЛ ғолиби бўлганди.

Япониядан ОЧЛда жами 14та жамоа қатнашган ва улардан атиги 5тасига гуруҳ босқичидан чиқиш насиб этмаган. «Кашива Рейсол» (2012, 2013 ва 2015 йил), «Серезо Осака» (2011 ва 2014 йил) ҳамда «Токио» (2012 ва 2016) клублари эса, ўз иштирокларида доимо гуруҳ босқичидан «плей-офф»га йўл олишган.

Вьетнамдан ОЧЛда жами 8та жамоа қатнашган ва улардан ҳеч бири гуруҳ раундидан ўтиш масаласини ижобий ҳал қилолмаган. «Бин Дуонг» эса Вьетнам жамоалари орасида ОЧЛда энг кўп  иштирок этгани  (3 марта) билан мақтана олади.

 

«F» гуруҳи

«Шандонг Луненг» 2005 йили илк марта ОЧЛда иштирок этганида, чорак финалдан ўтолмаганди. 2007, 2009, 2010, 2011, 2014 ва 2015 йилларда эса бу жамоанинг омади чопмади. Эътиборлиси, жорий мавсум Мано Менезес бошчилик қилаётган «Луненг» сафар ўйинларида 5 очко ишлади. Яна бир кўрсаткич: жамоашу пайтгача ОЧЛда 22та рақиб билан ўзаро ўйнади.

«Сеул ФК»нинг 2-рақамли ярим ҳимоячиси Йохиро Таканаги ҳамон ОЧЛ-2016да самарали узатмалар сони бўйича 1-ўринда турибди - 4та. «Сеул»-«Бурирам Юнайтед» баҳси- (2:1)да жамоасининг ҳар икки голига айнан Йохиро ҳаммуаллифлик қилганди. 7 нафар футболчи ҳисобида эса 3тадан голли «пас» бор.

 «Шандонг Луненг» ОЧЛда жами 52та ўйин ўтказиб, 24та ғалаба, 9та дуранг, 19та мағлубият қайд этди. Тўплар нисбати: 91-77. Ушбу клуб Таиланд жамоаларига қарши баҳсларда 2-марта дуранг билан чекланди. Умуман, Хитой клубларининг Таиланд вакиллари билан ОЧЛ баҳсларидаги статистикаси қуйидагича: 25та ўйин, 15та ғалаба, 2та дуранг, 8та мағлубият, тўплар нисбати: 55-30.

 

«G» гуруҳи

«Мельбурн Виктори» клуби 5-уринишда ниҳоят, «плей-офф» босқичига йўлланма олди. Бу жамоа 2008, 2010, 2011 ва 2014 йилларда гуруҳ босқичида қолиб кетганди.

«Мельбурн Виктори» ОЧЛда 9-ғалабасини тантана қилди. Австралия клублари орасида ғалаба қозониш бўйича етакчилик «Аделаиде Юнайтед» (17та)га тегишли.

Равшан Эрматов ва Ильгиз Танташев битта гуруҳ баҳсларини бош-қарган ҳолат 2-тур («E» гуруҳи)да кузатилганди. Улар 6-турда «G» гуруҳи ўйинларида ишладилар. Энг қизиғи, ҳар икки ҳамюртимиз мезбонлар фойдасига пенальти белгилашди.

Тур қаҳрамони. Ким Гун Хи (1995 йил 22 февралда туғилган) «Сувон Самсунг Блюуингз» клуби академиясида таҳсил олган. ОЧЛда жорий мавсум (24 февраль куни «Гамба Осака»га қарши баҳсда) дебют қилди. Бўйи 186 сантиметрга тенг бу футболчи «янги авлод ҳужумчи»си саналади. Тўғри, «Шанхай Теллэйс»га қарши баҳсда урган 2та голи жамоасининг кейинги босқичга чиқиши учун етарли бўлмади.

 

«H» гуруҳи

 «Гуанжоу Эвергранд» 2012-2015 йиллар оралиғида гуруҳ босқичида айтарли муаммога учрамаганди. Жорий мавсум эса мусобақанинг амалдаги ғолиби сифатида ўйнаб, курашдан эрта чиқиб кетди.

«Урава Редс Даймондс»ни «плей-офф» босқичига олиб чиққан гол муаллифи - Златан Любянкич 2013 йил апрелда Япония J-лигасида «Ой футболчиси», деб топилганди. Унинг ОЧЛдаги статистикаси - 9та ўйин, 2та гол. Бу футболчи ЕЧЛда «Домжале» учун 2та гол урганди.

«Поханг Стилерс»нинг 29 ёшли ҳужумчиси Лазар Веселинович Ж.Кореядаги фаолияти давомида илк марта гол урди.

Битта ўйинда камида 2та пенальти аниқ амалга оширилган ўйинлар: «Ал-Жазира»-«Пахтакор» (1:3), «Чонбук Хюндай Моторс»-«Жиангсу Сунин» (2:2) ва «Урава Редс Даймондс»-«Поханг Стилерс» (1:1).

«Сидней» ОЧЛда 6-мағлубиятини тан олди. Австралия вакиллари орасида энг кўп  мағлубиятга учраган жамоа «Сентрал Кост Маринерс» (16та)дир.

Австралия клублари ОЧЛ тарихида жами 152та ўйин ўтказиб, 52та ғалаба, 42та дуранг, 58та мағлубият қайд этишган. Тўплар нисбати: 173-196. «Аделаида Юнайтед»  сафида ўйнаган Трэвис Додд 8та гол билан Австралия рекордчиси бўлиб турибди.

----------------------------------------------------------------------------------------------

Гуруҳ босқичи тўпурарлари

«Сеул» ҳужумчиси Карлос Адриано гуруҳ босқичида 10та гол уриб, рекордни такрорлади. Энди бундан олдинги 7 мавсумнинг гуруҳ босқичида тўпурар бўлганлар билан танишиб чиқсак:

2015 йил: Рикардо Гоуларт («Гуанжоу Эвергранд»), Янг Ксю («Шандон Луненг») - 6та гол

2014 йил: Асамоа Гьян («Ал-Айн») - 7та гол

2013 йил: Вагнер Рибейро («Ал-Жаиш») - 7та гол

2012 йил: Рикардо Оливейра («Ал-Жазира») - 10та гол

2011 йил: Ха Тэ Гюн («Сувон Самсунг Блюуингз») - 6та гол

2010 йил: Жозе Мота («Сувон Самсунг Блюуингз») - 7та гол

2009 йил: Леандро («Гамба Осака») - 8та гол

Фаррух ФАЙЗИЕВ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:33, 15.05.2016. Ўқилди: 6825 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.