Бугун 13 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • 1:1
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • 3:0
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • 0:3
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:2
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:1
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • 2:0
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • 3:4
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • 2:0
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • 1:2
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • 1:2
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 14.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 14.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Нефтчи
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:1
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • 1:0
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • 0:3
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 31 64
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 32 55
5 Ливерпуль 32 52
6 Челси 32 48
7 Брентфорд 32 47
8 Эвертон 32 47
9 Брайтон 32 46
10 Сандерленд 32 46
11 Борнмут 32 45
12 Фулхэм 32 44
13 Кристал Пэлас 31 42
14 Ньюкасл 32 42
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 32 33
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 32 30
19 Бёрнли 32 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут
32-тур Брентфорд 2-2 Эвертон
32-тур Бёрнли 0-2 Брайтон
32-тур Ливерпуль 2-0 Фулхэм
32-тур Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
32-тур Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
32-тур Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
32-тур Челси 0-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олий лига: 9-тур рамзий терма жамоаси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Тур рамзий термаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

InterFutbol одатга кўра, сўнгги турда ўзининг ёрқин ҳаракатлари ва муҳим голлари билан мухлисларни хурсанд қилган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани эътиборингизга ҳавола этади. Бу сафар ҳам имкон қадар мазкур рўйхатга муносибларни танлашга интилдик.

Дарвозабон:

Ўткир Юсупов («Нефтчи»)

Мазкур турда ҳакамлар томонидан белгиланган 3та пенальтининг барчаси бир ўйин - «Нефтчи»-«Обод» баҳсига тўғри келди. Гарчи ҳар икки клуб посбонлари «нуқта»дан йўлланган зарбаларни бир мартадан қайтарган бўлсаларда, рамзий терма дарвозасига ғолиб жамоа вакили Ўткир Юсуповни қўйишга қарор қилдик.

Ҳимоячилар:

Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»)

«Пахтакор» бу турда «темирйўлчилар»ни қийин синовдан ўтказди. Айниқса, «шерлар»нинг ҳисобни тенглаштириш мақсадида уюштирган ҳужумлари ўта хавфли чиқди. Яхшиямки, «Локо»нинг Ислом Тўхтахўжаев каби ҳимоячилари бор. Акс ҳолда, «пахтакорчилар» шу куни 3 очко олишлари ҳам ҳеч гап эмасди.

Шукурали Пўлатов («Нефтчи»)

«Нефтчи»нинг сўнгги турлардаги ғалабалари жамоа етакчиларининг саъй-ҳаракатлари эвазига қўлга киритиляпти, десак муболаға бўлмас. Дебютант - «Обод»га қарши кечган баҳс ҳам фикримизни яққол исботлайди. Майдон эгалари фойдасига белгиланган пенальтининг дастлабкиси аниқ амалга оширилмагач, кейинги сафар масъулиятни ўз бўйнига олган Шукурали Пўлатов «нуқта»дан гол уриш қандай бўлишини ҳужумчиларга кўрсатиб қўйди.

Дилмурод Каримов («Металлург»)

«Насаф»нинг олий лига жорий мавсумидаги дастлабки мағлубиятига айнан шу футболчи сабабчи бўлди. Илк дақиқаларда рақибнинг хавфли ҳужумларини қайтариш чоғида фаоллик кўрсатган Дилмурод Каримов ўз навбатида, олдинги чизиқ вакилларига ёрдам беришни ҳам унутмади. Натижада, «аждарлар» дарвозасига урилган гол муаллифига айланди.

Игорь Голбан («Навбаҳор»)

«Навбаҳор» сўнгги турда ўзининг мавсумдаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. Бу гап Наманган жамоаси легионери Игорь Голбанга ҳам тегишли. Маҳоратли ҳимоячи стандарт вазиятлар чоғида ўзини кўрсатди: дастлаб ўз номини таблога ёздириб қўйди, сўнгра жамоадоши урган голга ҳаммуаллифлик қилди. Ўз навбатида, мудофаа чизиғида ҳам фаол бўлди.

Ярим ҳимоячилар:

Илҳом Юнусов («Қизилқум»)

Майдонда футболчиларни назорат қила оладиган етакчи бор экан, мураббийларнинг иши енгиллашаверади. Илҳом Юнусов айнан шу тоифа ўйинчилардан. «Қизилқум» вакили «Андижон»га қарши кечган баҳсда астойдил меҳнат қилгани ҳолда, шерикларини ҳам ғалаба сари руҳлантира билди.

Зафар Тўраев («Машъал»)

Қашқадарё дербиси дуранг билан якунланиши кутилаётган бир паллада Зафар Тўраев мубораклик ишқибозларга завқ улашган гол муаллифига айланди. Умуман, «Машъал» ярим ҳимоячиси шу куни кўп тер тўкди, қайсидир жабҳаларда шерикларидан ажралиб турди. Якунда эса, ҳақли равишда мезбонлар сафидаги энг яхши футболчи номига лойиқ кўрилди.

Сато Минори («Бунёдкор»)

Ҳозирга қадар майдонни ажойиб тарзда кўра олиши, чиройли «пас»лари билан алоҳида эътироф этилган япониялик легионер рақиб дарвозасини қойилмақом тарзда ишғол қилиши мумкинлигини ҳам исботлади. Сато Минори томонидан урилган гол мазкур турга ўзгача жило бағишлади.

Қаҳрамон Баҳодиров («Сўғдиёна»)

Жиззахлик футболчилар ўтган йили йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса ясаб, жорий мавсум ўз майдонларида имкон қадар кўпроқ очко тўплашга интилмоқдалар. Мана, бу сафар «Олмалиқ» таслим этилди. «Сўғдиёна»нинг ғалаба қозонишида асосий сабабчилардан бири бўлган Қаҳрамон Баҳодиров эса фаоллиги билан ажралиб турди.

Ҳужумчилар:

Олександр Пишур («Навбаҳор»)

Мазкур турда қайд этилган ягона «хет-трик» «Навбаҳор» ҳужумчиси томонидан қайд этилди. Украиналик легионер «Қўқон-1912» ҳимоясидаги хатоларни кечирмади ва айнан шу голлари эвазига тўпурарлар рўйхатига ўз номини ёздириб қўйди.

Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»)

Ўзбек футболининг бугунги кундаги грандлари тўқнашувида битта голнинг қиймати анча ошиши тайин эди. Амалда ҳам шундай бўлди: «шерлар» ҳужум қилишди, аммо уч очко тўп киритган «темирйўлчилар»га насиб этди. Сўнгги пайтларда анча мазмунли ўйин кўрсатаётган Темурхўжа Абдухолиқов эса учрашув қаҳрамонига айланди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 21:09, 19.05.2016. Ўқилди: 3461 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Арсенал Виктор Дьокереш 12
7 Ливерпуль Юго Экитике 11
8 Фулхэм Харри Уилсон 10
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 10
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик