Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Вьетнам 3 9
2 Иордания 3 6
3 Саудия Арабистони 3 3
4 Қирғизистон 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 3 9
2 БАА 3 4
3 Сурия 3 4
4 Қатар 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Жанубий Корея 3 4
3 Ливан 3 3
4 Эрон 3 2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 3 6
2 Хитой 3 5
3 Ироқ 3 2
4 Таиланд 3 2

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
3-тур Иордания 1-0 Қирғизистон
3-тур Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
3-тур Эрон 0-1 Ливан
3-тур Япония 2-0 Қатар
3-тур БАА 1-1 Сурия
3-тур Ироқ 1-2 Австралия
3-тур Таиланд 0-0 Хитой

Навбатдаги ўйинлар. Чорак финал

16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Порту» таназулли

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

ПОРТУГАЛИЯ ФУТБОЛИ ГИГАНТИГА НИМА БЎЛДИ? «Порту»нинг португал футболидаги 3та энг йирик «шох»дан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Бироқ охирги 10 йилда нақ 7 марта чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган бу клуб ҳозирда муайян қийинчиликларни бошдан ўтказмоқда. Унинг якунланган мавсум олтин медалдан эрта кунда умид узганининг ўзи кўп нарсадан далолат беради...

«Бенфика» футболчилари   «Альянц Арена»даги машаққатли ўйин (ЧЛ доирасида)дан жонажон масканлари - Лиссабонга қайтишгач, мухлисларнинг чинакам олқишларига дуч келишди. Фанатлар «Бавария»дек рақиб билан муносиб ўйнаган суюкли жамоаларини миннатдорчилик битилган баннерлар билан қарши олишди. Футболчилар аэропортдан чиқишгач, ўз автомобилларини қўйиб кетишган четроқдаги машиналар тўхташ жойига йўл олишди. Бу вақтда соат миллари тунги иккини кўрсатиб турарди. Лекин бу нарса юзлаб содиқ мухлисларнинг ўз кумирларини илиқ кутиб олишларига халақит бергани йўқ. Футболчилар ўрин олган ҳар бир автоуловни чеҳраси очиқ одамлар кузатиб қўйишди. Табиийки,  улар футболчилар билан бирга суратга ҳам тушишди, дастхат олишди, самимий қўл бериб кўришишди ва чин юракдан раҳмат айтишди. Айни шу вақтда Лиссабондан чамаси 300 километр узоқликдаги сокингина Авенида Да Боавишта кўчасида ҳам одамлар уйғоқ эдилар. Бу ерда «Порту» президенти Пинту да Кошта вилласи жойлашган бўлиб, у ярим тунда петардалар «бўрони» остида қолди. Атрофга осиб қўйилган баннерлар мазмуни эса мутлақо тескари - уларда Пинту жанобларига аталган нордон гаплар ёзилган.

Ҳа, «Бенфика» аслида даҳшатли «Бавария» тўсиғидан ўтолмади, лекин унинг жанговар руҳи мухлисларга маъқул тушди. «Порту»га келсак... Шахсан Пинту да Коштанинг очиқ тан олишича, клуб «энг қуйига» шўнғиди. «Мавсум биз учун аллақачон тугади ва энди қолган ўйинларга кейинги чемпионат учун тайёргарлик жараёни сифатида қарашимиз керак. Сўз бераманки, ғалабага иштиёқи йўқ футболчилар тез орада жамоамизни тарк этишади»,- деганди президент сал аввалроқ. Табиийки, бундай кайфиятсизлик портулик мухлисларни жунбушга келтирди. Чунончи, «Порту» раҳбари олдинда мамлакат кубоги финали борлигини ҳам инобатга олмаганди. Шуни назарда тутсак, у дарҳақиқат, ўта ғалати баёнот берди. Тўғри, да Коштага «Тондела»дек аутсайдерга ютқазилгани қаттиқ таъсир қилган бўлиши мумкин. Зеро, «Порту» тарихида бунчалик омадсизлик ҳали кузатилган эмасди. Хуллас, 78 ёшли президент эрта кунда қўл кўтарди. Наҳотки, бу  кучли футбол империясининг қулаётганидан нишона бўлса?

Пинту да Кошта 60-йилларда клуб бошқарув тизимида иш бошлаган пайт 20 ёшли йигит эди. Вақт ўтиши билан эса, унинг исми шарифи бевосита «Порту» билан ҳамоҳанг янграйдиган бўлди. Сиёсий «интрига»лар устаси сифатида ҳам гавдаланган да Кошта орада клубдан кетганди ҳам. Бироқ кўп ўтмай, 1976 йили ортига қайтди, чунки «Порту» унинг хизматига муҳтожлик сезганди. Функционер жамоага ёлғиз қайтмади - ўз ортидан бўлажак қутқарувчи - Жозе Мария Педротани эргаштириб келди. Натижада бу мураббий қисқа вақтда чемпионлик унвонларини таъминлади. «Порту» унинг раҳбарлигида Кубок эгалари кубоги-1983|1984 финалига чиқди. Тўғри, портуликлар ўшанда бош совринни «Ювентус»га бериб қўйишди, аммо яна 3 йилдан сўнг қитъада энг кучли клуб мақомини олишди, барибир. Боз устига, финалда «Бавария»ни енгган ҳолда.

Оддий айтганда, Педрота ва унинг «футбол фани» «Порту»ни суперклубга, Пинту да Коштани эса ҳақиқий афсонага айлантирди. Қизиғи, клуб президенти вилласи атрофига осилган таҳқирловчи баннерларда Педрота ҳам эсга олинди. Яъни фанатларнинг фикрларига кўра, да Кошта буюк мураббий хотирасини шунчаки, оёқости қиляпти.

Келинг, энди Пинту да Кошта 1976 йили клубга қайтиш таклифини қайси шартлар асосида қабул қилганини эсга оламиз. Улар 3та эди:

1. Мураббий танлашда тўлиқ эркинлик берилиши керак;

2. Мураббийга футболчи танлашда тўлиқ эркинлик берилиши керак;

3. Футболга боғлиқ масалалар фақат президент, клуб директори ва мураббий томонидан ҳал этилиши керак.

Бироқ вақт ўтиши билан қоидага айланган бу шартлар секин-аста ўз аҳамиятини йўқотиб борди ва клуб гўёки, президентнинг шахсий мулки бўлиб қолди. Тўғри, «Порту»ни профессионал даражада бошқариш йўлга қўйилди, бироқ мутахассисларнинг таъкидлашларича, ташқи хўжайинлар ва сармоядорлар унинг эркинлигига жиддий хавф сола бошлашди. Дейлик, Жанубий Америкада фаолият юритадиган машҳур скаутлик тизими охирги йилларда самара бермай қўйди. Ваҳоланки, бу тармоқ Радамель Фалькао ва Жексон Мартинес каби  бўлажак юлдузларни топганди. Шунингдек, бош мураббий лавозимига Хулен Лопетегини тайинлаш ҳам катта хато бўлиб чиқди.

Энг ачинарлиси,  аслида да Коштага хос бўлмаган либерал бошқарув услуби клубнинг зарарига ишлади. «Порту» эндиликда аввалгидек, фақат президентга бўйсунувчи клуб эмас. Яъни Пинту да Кошта ҳозирда барча ишларни мустақил бошқармайди ва ходимларни ҳам ўзи танлай олмайди»,-дейди соҳа мутахассиси Васко Мота Перрейра. Мисол учун, «Порту» Жанелли Имбулани рекорд даражадаги маблағ эвазига сотиб олди, бироқ у ҳозирда «Сток Сити»да ўйнамоқда. Да Кошта ушбу трансферга ўзига хос баҳо берди (ахир ҳаммасини ўзи ҳал қилмаган): «Имбула - чаққон француз. Афсуски, у гараждан ҳам чиқолмайдиган «Феррари» экан...». Қолаверса, азалий рақиблар - «Бенфика» ва «Спортинг»нинг раҳбариятга боғлиқ муаммолардан қутулгани ҳам «Порту»га қўшимча босим юклаётгандек. Ҳарқалай, портуликлар олдинроқ Жозе Моуриньо ва Жезуалду Феррейра билан бажарган ишларни ҳозирда «Бенфика» Жорже Жезуш ва Руи Витория кўмагида такрорлаяпти. Оддий айтганда, «Порту» ўз важоҳатини йўқотиб қўйди. Дейлик, таркибда португалияликлар оз ва етакчи йўқ. Янги футболчилар жамоанинг анъанавий руҳига мос келмаяптилар, натижада «Порту» ҳиссиётсиз, иродасиз ва иштиёқсиздек кўринмоқда...

FootballHD.ru - А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:02, 20.05.2016. Ўқилди: 2227 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ливан Леонардо Шаҳин 4
2 Иордания Али Азайзеҳ 3
3 Япония Рюносике Сато 3
4 БАА Али ал-Мемарий 2
5 Япония Озеки 2
6 Саудия Арабистони Ракан ал-Ғамдий 2
7 Вьетнам Нгуен Дин Бак 2
8 Япония Шусуке Фуруя 2
9 Ироқ Амурий Файсал 2
10 Австралия Матиас Макаллистер 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.