Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12550]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6422]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5124]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4419]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4154]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3405]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2535]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1995]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1872]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1861]

Хёнесс ва Лаймер шартнома бўйича музокаралар олдидан ярашиб олишди [0]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [0]

Жейми Каррагер Муҳаммад Салоҳни танқид қилиб, уни Криштиану Роналдуга қиёслади [0]

Расман. Неймар Жаҳон чемпионатига боради [0]

Sofascore талқинига кўра Франция чемпионатининг рамзий терма жамоаси эълон қилинди [0]

Даниэль Карвахаль 24 йилдан сўнг «Реал»ни тарк этишига муносабат билдирди [0]

АПЛ. «Арсенал» «Бёрнли»ни мағлуб этиб, «Манчестер Сити» билан орадаги фарқни оширди (видеошарҳ) [0]

Анвар Ғофуров: «Пахтакор» айрим вазиятларда биздан яхшироқ ҳаракат қилди, аммо биз натижа учун майдонга тушгандик» [0]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [0]

Super Chess Classic. Синдоров оёғи жароҳатланган Фирузжага қарши ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон Кубоги. "Насаф"-"Нефтчи" учрашуви олдидан

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Превьюлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Амалдаги Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги соҳиби - “Насаф” жамоаси яна Ўзбекистон Кубоги баҳсларида иштирокини давом эттиради.

 

Ушбу нуфузли мусобақанинг бу йили 1/8 финали босқичидан бошлаган жамоамиз дастлабки учрашувда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини йирик 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Жамоалар энди 21 май шанба куни жавоб учрашувида ўзаро майдонга тушадилар.

 

“Насаф” – “Нефтчи” жуфтлигининг ғолиби кейинги чорак финалида “Андижон” - “Қизилқум” жуфтлиги ғолиби билан туқнаш келиши ҳақида айтиб ўтиш жоиз. Бу жуфтликнинг дастлабки учрашуви Навоийда 2:2 ҳисобида дуранг натижа билан якунланган. Ғолиб, 21 май куни Андижонда бўладиган “Андижон” - “Қизилқум” учрашувида аниқланади.

 

Ўзбекистон Кубоги-2016 чорак финалининг дастлабки учрашувлари 5-6 июл кунлари, жавоб учрашувлари эса 8-9 июл кунлари бўлиб ўтади.

 

Жамоамиз Ўзбекистон Кубоги финалида 2003, 2011, 2012, 2013 ва 2015 йилларда иштирок этган ва 2015 йили ушбу нуфузли совринни қўлга киритган.

 

Рақибимиз “Нефтчи жамоаси ўз тарихида етти марта 1994, 1996, 1997, 1998, 2001, 2002 ва 2005 йиллар Ўзбекистон Кубоги финалида иштирок этган ва икки марта 1994 ва 1996 йиллар Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган. “Нефтчи” жамоаси сўнгги марта 2005 йилда финалга йўлланма олган ва кичик 1:0 ҳисобида “Пахтакор” жамоасига мағлуб бўлган эди.

 

Қуйида мазкур жамоаларнинг 26 март куни Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган дастлабки учрашуви қайдномаси билан танишинг:

Ўзбекистон Кубоги-2016. 1/8 финали дастлабки учрашуви

26.03.2016. Фарғона ш., “Истиқлол” стадиони

 

Нефтчи” (Фарғона)  - Насаф” (Қарши) - 1:4.  5206 томошабин.

 

Ҳакамлар: Б. Номозов (Тошкент) – 8,5, Р. Фозилов (Наманган) – 8,4, М. Мажидов (Наманган) – 8,4, Р. Копадзе (Фергана) – 8.0.

Назоратчи: И. Раҳимов (Андижон).

 

Голлар:  А. Махсаталиев (24) – А. Алланиёзов (10, 64), Э. Бойдуллаев (15), Б. Абдураҳимов (78).

 

Огоҳлантириш: М. Убайдуллаев («Нефтчи», 35).

 

Навбатдаги  учрашувни бош ҳакам сифатида яқинда 31 ёшини нишонлаган Аҳрол Рисқуллаев бошқаради. Қизиқарлиси, ушбу ҳакам футболчи сифатида 2011 йилги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган. Аҳрол Рисқуллаев 29-рақамда марказий ҳимоячи сифатида жамоамиз сафида майдонга тушган. Бунгача собиқ футболчи “Навбаҳор” ва “Қизилқум” жамоаларида ҳам фаолият юритган бўлиб, 2012 йилги мавсумдан “Динамо” ўйинчисига айланган эди. А.Рисқуллаевнинг шу йили Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалининг Муборакда бўлиб ўтган “Машъал” – “Сўғдиёна” 1:1 дастлабки учрашувини ҳам бошқарганини эслатиб ўтамиз.

 

2014 йилдан ҳакамлик фаолиятини бошлаган Аҳрол Рисқуллаев бу йилги мавсумдан олий лига жамоалари иштирокидаги ўйинларни бошқармоқда.

 

Ушбу ҳакам энди илк марта “Насаф” жамоаси иштирокидаги расмий ўйинда бош ҳакамлик қилади.

 

Ўзбекистон Кубоги – 2016. 1/8 финали жавоб учрашуви

 

“Насаф” (Қарши) – “Нефтчи” (Фарғона)

 

21.05.2016. Қарши ш., “Марказий” стадиони. Соат 19:30да

 

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Шавкатжон Файзиев (Жиззах), Сардор Ҳакимов (Самарқанд вил.)

Захира ҳаками: Комилжон Расулов (Қашқадарё вил.).

 

 

Дастлабки учрашув: 26.03.2016. “Нефтчи” – “Насаф” 1:4

 

 

Энди Ўзбекистон Кубоги-2016нинг  1/8 финали дастлабки учрашувлари натижаларини эслатиб ўтамиз:

 

25.03.2016

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” 0:1

“Қизилқум” – “Андижон” 2:2

“Металлург” – “Олмалиқ” 1:0

“Машъал” – Сўғдиёна” 1:1

“ЎзДонгЖу” – “Локомотив” 1:4

26.03.2016

“Обод” – “Бунёдкор”  2:2

“Нефтчи” - “Насаф”  1:4

18.05.2016

“Пахтакор” – “Бухоро” 0:1

 

 

Ўзбекистон Кубоги-2016. 1/8 финали жавоб учрашувларининг бўлиб ўтадиган саналари билан танишинг:

 

21.05.2016

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор”

“Андижон” – “Қизилқум”

“Насаф” – “Нефтчи”

“Обод” – “Бунёдкор”

“Олмалиқ” – “Металлург”

“Сўғдиёна” – “Машъал”

22.05.2016

“Бухоро” – “Пахтакор”

08.06.2016

“Локомотив” – ЎзДонгЖу”

 

Юқорида айтиб ўтганимиздек Ўзбекистон Кубоги-2016  1/4  финали дастлабки учрашувлари 5-6 июл кунлари, жавоб учрашувлари эса 8-9 июл кунлари бўлиб ўтади. Чорак финалида кимлар туқнаш келишади?  Қуйида бўлажак жуфтликлар билан танишинг:

 

”Бухоро” - “Пахтакор” (ғолиби) / “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” (ғолиби)

“Андижон” – “Қизилқум” (ғолиби) / “Насаф” – “Нефтчи” (ғолиби)

“Обод” – “Бунёдкор” (ғолиби) / “Металлург” – “Олмалиқ” (ғолиби)

“Сўғдиёна” – “Машъал” (ғолиби)  / “Локомотив” – ЎзДонгЖу” (ғолиби)

 

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Нефтчи” учрашуви “Марказий” стадионда  21 май  шанба  куни соат 19:30да бошланади.

 

“Марказий” стадионимизга марҳамат қилинг! 

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 15:20, 20.05.2016. Ўқилди: 5182 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик