Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      •   Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [2794]

Ўзбекистоннинг ФИФА рейтингидаги янги ўрни маълум бўлди [2586]

Роппа-роса 20 йил аввал "Барселона" "Реал"ни Мадридда "қон-қақшатганди" (видео) [2551]

"Барселона" Месси билан қанча пул ишлаб олиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди [2315]

Флорентино Перес "Реал" мухлислари учун катта лойиҳани эълон қилди: "Бунақаси ҳали бўлмаган" [1975]

Путин Украинадан ошиниб, футбол ҳакамлари ҳақида фикр билдирди [1923]

1974 йилдан буён илк бор ЖЧга чиққан давлат фуқаролари турнирни томоша қилиш учун АҚШга бора олмайди [1915]

ЖЧ-2026 саралаши. Қитъалараро плей-офф баҳсларига қуръа ташланди [1387]

Sport ва Futbol телеканалларида 20-ноябрь куни 2 та футбол ва 3 та футзал трансляцияси бор [1384]

"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Ямал ҳаётини жиддий ўзгартирди [1227]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [17]

Мастантуоно: "Мен "Реал" мухлисиман, лекин Месси дунёдаги энг яхши футболчи" [17]

"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Ямал ҳаётини жиддий ўзгартирди [17]

Флорентино Перес "Реал" мухлислари учун катта лойиҳани эълон қилди: "Бунақаси ҳали бўлмаган" [10]

Тибо Куртуа Ямал айтган гаплар ҳақида фикрини билдирди [9]

"Реал" УЕФАдан 4,5 млрд евро ундириш мақсадида судга мурожаат қилди [9]

Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф". Асосий таркиблар маълум [8]

Суперлига. Бугун "Пахтакор" - "Насаф" ва яна бир ўйин бор [8]

1974 йилдан буён илк бор ЖЧга чиққан давлат фуқаролари турнирни томоша қилиш учун АҚШга бора олмайди [6]

"Манчестер Сити"нинг 19 ёшли иқтидори Оксфорд университетида ўқиш учун профессионал футболни ташлади [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор - Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ойижон, сизсиз нима қиламан?!» Ёхуд болалик бахтидан мосуво футболчи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Якуб Блашиковскини танимаган футбол мухлиси бугунги кунда орамизда топилмаса керак. Унинг ҳаёти билан яхши таниш бўлмаган кишиларга Куба жуда бахтиёр инсон бўлиб туюлса, ажабмас. Аслида эса, сира ҳам ундай эмас. Блашиковскининг болалиги қандай ўтгани, у ҳаёти давомида қандай машаққатларга дуч келганини билишни истасангиз, қуйидаги мақолани охиригача мутолаа қилинг.

Якуб еттинчи синфда ўқиб юрган вақтида суд олдида жавоб беришига тўғри келди. Бунга сабаб бўлган воқеанинг қисқача баёни қуйидагича: ўртоғи билан танаффусда гаров боғлашиб, кубик ўйнашади. Ўртага эса резина сақич ва 20 грошдан иборат дов тикилганди. Гаровни Куба ютиб олади, аммо ўртоғи буни ғирромликка йўяди. Ана ундан кейин ўртада жанжал чиқиб, Якуб номард ўртоғини дўппослади. Оқибатда, жабрланувчининг онаси полицияга арз қилади. Мактаб директори эса аёлни қўллаб-қувватлади. Хайриятки, судья анчагина тушунган одам бўлиб чиқиб, болалар ўртасида учрайдиган одатий ҳолатга кенгроқ қаради ва катталарни «пашшадан фил ясамаслик»ка чақириб, Якубни жарима билан жазолади, холос. Бувисининг пули эвазига нохушлик ўтиб кетди.

16 ёшга тўлганида, ошналари билан кўчада кетаётиб, оддий ҳолатда тўпалон чиқарди ва 28 ёшли эркакни роса савалади. Якуб-ку, рақибидан устун келди, аммо унинг дўсти Радек жанжал вақтида жароҳат олиб, мия чайқалиши ташхиси билан касалхонада икки ҳафта даволаниб чиқди. Энг ёмони, мазкур воқеадан кейин бечора Радек гапириш ва кўриш қобилиятларини сезиларли даражада пасайтириб олди.

90-йиллар охирида Куба тоғаси - Польша терма жамоасининг сардори Ежи Бжечекнинг ёрдами билан анчагина таниқли бўлган «Гурник» клуби мактаб-интернатига қабул қилинди. Лекин у ердаги қизиқарли ҳаёт атиги уч ой давом этди, холос. Кейин Куба интернат қочиб кетди. Чунки мактабнинг юқори синф ўқувчилари доим кичик гавдали Кубанинг пулларини тортиб олишар, кечалари унга уйқу бермай, мазах қилишарди. Шу боис, Куба Ченстохова шаҳрига қайтиб, 16 ёшида тўртинчи лигадаги клуб сафида ўйнай бошлади. Табиийки, унинг ҳамма яқинлари бундан норози бўлишди. Айниқса, Якубнинг акаси Давид ўзини қўярга жой тополмай қолди: «Қандай қилиб тўртинчи лигада ўйнаш учун «Гурник»дек жамоани ташлаб кетиш мумкин-а?!».

Куба жароҳат туфайли футболдан кетган акасидан фарқли равишда, жуда шўх, ўйинқароқ эди. Масалан, Блашиковскилар оиласи қуриб битказилаётган янги уйга кўчиб ўтган вақтларида Куба балкондан пастга, ағдариб қў­йилган бир уюм қум устига сакрайди ва пешонаси билан ерга қаттиқ урилиб, боши ёрилади. Болакай катталарнинг танбеҳидан қўрқиб, бир четга яшириниб олади ва қон тўхташини кутади. Жароҳат эса ўзидан асорат қолдиради. Кўз устидаги бу чандиқ ҳалиям сезилиб туради. Якуб саккиз ёшга тўлганида, шиша синиғи устига йиқилиб, тиззасидан пастроғини кесиб олади. Эртасига эса уни футбол мактабидаги биринчи машғулот кутаётганди. Яхшиямки, бинт билан боғланган жароҳат машқларда болакайга халал бермади. 14 ёшга тўлганида эса, уйдан қочиб кетади. Зеро, у футбол ўйнашни ҳам, умуман, яшашни ҳам истамасди. Майли, бу ҳақда кейинроқ..

Хуллас, ана шундай бетайин ва кулгули саргузаштлар билан «Гурник»дан қочиб кетгач, бир муддат тўртинчи лигада тўп суради. Кейин Австрияга йўл олади. Жонкуяр тоға (Ежи Бжичек) уни ўзи бир вақтлар ўйнаган «Тироле» клубига жойлайди. Бироқ Куба илк маш­ғулотдаёқ кўрикдан ўта олмайди. Чунки у сафар олдидан тиззасини шикастлаб олган, аммо бу ҳақда ҳеч кимга индамаганди. Шундан сўнг ўзига хос кастинг бошланади: Куба «Белхатува» мураббийларига ёқмайди, «Леха»да эса маош борасида келиша олишмайди. Сарсон-саргардонлик тоғанинг ҳам жонига теккач, сўнгги чорани ишга солиб, яқин дўсти, Краковнинг «Висла» клуби спорт директори Гжегош Мильчарскига қўнғироқ қилади: «Уни ўсмирлар терма жамоасига чақиришган. Сен ҳам бир кўр-чи!». Синаб кўришса, ёш футболчи чакки эмас. Лекин шу ерда ҳам «Леха»да бўлгани каби, маошга боғлиқ муаммо чиқади:

- Ежи, менда шундай таассурот пайдо бўляптики, биз худди бирон-бир юлдузнинг маоши ҳақида гаплашаётгандекмиз, - деди «Висла» президенти Кубанинг тоғасига.

- Лекин у маошининг ярмидан кўпини солиққа, квартирага, овқатига сарфлайди.

- Бўпти, мавсумдаги ўйинларнинг ярмидан кўпида майдонга тушса, бонус олади.

- Фақат бунинг ёнига термадаги беш ўйин учун бериладиган бонусни ҳам қўшинг.

- Нима, қанақа терма жамоа? - ҳайрон бўлади президент.

Атрофдагилар эса кулиб юборишади. Тўғри-да, таниш-билишчилик қилиб, зўрға клубга жойланган футболчи қандай қилиб терма жамоага чақирилади?! Ўша вақтлари «Висла»да мамлакат терма жамоасининг етти футболчиси тўп сурарди. Лекин Куба шундай футболчилар билан тенгма-тенг рақобатлаша олди. Қисқаси, клубдаги старт чакки чиқмади, бироқ бош мураббий Энгель Кубанинг тоғасини ёқтирмагани учун бечорани асосий таркибга қўймасди: «Сен асосий таркиб учун ҳали ғўрлик қиласан». Аҳвол шу зайл узоқ давом этиши мумкин эди-ю, Кубанинг бахтига ЧЛнинг «Панатинаикос»га қарши ўйини олдидан ўнг қанот ҳимоячиси кутилмаган жароҳатга йўлиқди. Иложсиз қолган мураббий эса бу жойни Блашиковскига топширишга мажбур бўлди. Муҳими, Куба ўйинда ишончли тўп сурди ва ҳатто, мухлислар олқишига сазовор бўлди. Лекин биринчи бўлимда рақиблардан бири унинг оёғига қаттиқ тепгани учун танаффусда оғриқ қолдирувчи уколдан фойдаланишга тўғри келди. Оқибатда, омадсиз ёш иқтидор яна уч ой ўйин амалиётисиз қолиб кетди.

Шу тариқа, биринчи бонус амалда унутилди, лекин баҳорда Куба тузалиб, сафга қайтгач, саккиз ўйинда беш марта шерикларини голли «пас»­лар билан таъминлагани учун Польша терма жамоасидан чақирув олди. Худди шу вақтда «Зенит» Куба учун бир ярим миллион евро таклиф қилди. «Висла» раҳбарлари эса уч миллион сўрашди. Бу нарх кутилмаганда пайдо бўлган харидор - «Боруссия»ни тўла қаноатлантирарди ва Куба 2007 йили Дортмундга кўчиб ўтди. Германияга келганида, Куба немис тилида бирорта сўз айта олмасди. Орадан беш йил ўтганидан кейин эса «Боруссия» руҳшуноси мана бундай деди: «Куба бошқача. Қачонки у сўзлашни бошласа, ҳамма нафасини ичига ютиб, жим бўлиб қолади».

«Боруссия»ни Томас Долль шуғуллантириб юрган пайтларда ошхонада кимдир ҳазил гапни ўртага ташлайди: «Поляк билан бирга турсанг, ҳамёнингни эҳтиёт қил». Бу  табиийки, Кубага ёқмайди ва дарҳол гап эгаси билан муштлашишга қарор қилади. Ўшандан бери ҳеч ким Кубага ҳазил қилолмайди. Қандайдир икки йил ичида Куба «Боруссия»да шундай ҳурмат-эътибор қозондики, ҳатто раҳбарлар ҳам унинг маслаҳатига қулоқ соладиган бўлишди. Масалан, Пишек ва Левандовскиларни жамоага таклиф этиш ғояси ҳам айнан Кубага тегишли.

Ҳазилкаш, қувноқ футболчи Клопп даврига келиб тўла кучга кирди. Унинг ўйинлари ишончли, чиройли эди. Лекин голлар ҳадеганда учрайвермасди. Шунинг учун асосий таркибдаги рақобатчиси - Гётце жароҳатланиб, сафдан чиққач, Кубада имконият пайдо бўлди ва «Гамбург» дарвозасини бир ўйинда икки марта аниқ нишонга олиб, Kicker нашрининг юқори баҳосига муносиб кўрилди. Ўйиндан кейин эса ҳазилкашликда шогирдидан қолишмайдиган Клопп қуйидаги сўзларни айтди: «Менимча, у сўнгги тўрт юз йил ичида биринчи марта «дубл»га эришди».

Икки йилча олдин Куба «Аугсбург»­га қарши ўйиннинг учинчи дақиқасида жароҳат олиб, ярим йиллик «таътил»га чиқади. Бироқ икки ҳафтадан кейин Клопп унинг олдига бориб, машғулотларда ногиронлар аравачасида бўлса ҳам иштирок этиб туришини илтимос қилади. Чунки Кубасиз жамоа зерикиб қолади. Терма жамоада ҳам унга жароҳатлар жуда халал берди. Белдаги оғриқ туфайли ЖЧ-2006 ўтиб кетди. Тиззадаги муаммо билан эса - Евро-2008.

Орадан тўрт йил ўтгач, Польша давлати мезбонлик қилган Европа чемпионатида Блашиковски сардорликка муносиб кўрилди. 2013 йилга келиб, Куба «Боруссия» билан ЧЛ финалига қадар бориб, «Шахтёр» дарвозасини ажойиб тарзда ишғол қилди. Лекин шундан кейин орадан кўп ўтмай, у фаолиятидаги энг жиддий жароҳатни орттириб олиб, яна номаълум муддатга сафдан чиқди. Ниҳоят, у тўла соғайиб, декабрдаги «Андерлехт»га қарши ўйинда майдонга тушганида, стадиондаги 65 минг мухлис ўрнидан туриб, футболчини қўшиқ билан қарши олади. Ахир, Куба 318 кун футболсиз қолиб кетганди!

Ёзга келиб, «Боруссия»да мураббийлар штаби ўзгарди ва Куба Томас Тухелнинг режаларига тўғри келмаслигидан хабар топди. Шундан сўнг ўзини «Фиорентина»да синаб кўришга қарор қилди. Аслида, у Германиядан кетмаса ҳам бўлаверарди. Чунки Кубанинг хизматларига эҳтиёж сезган Гельзенкирхеннинг «Шальке»си унга «Фиорентина»дан кўра яхшигина маош таклиф қилганди. Аммо Куба буни кескин рад этди: «Таклиф, дарҳақиқат, қизиқарли эди. Лекин бунга эътибор ҳам қаратмадим. Чунки «Боруссия» мухлисларига ҳурматим чексиз. Мен биламанки, футболда ҳам, ҳаётда ҳам пулдан кўра муҳимроқ нарсалар кўп».

Албатта, шундай. Ахир, Куба ёшлигида шундай ачинарли ҳаётда яшаганки, буни ҳатто душманингга ҳам раво кўрмайсан. Мақоладаги сарлавҳа ҳам бежиз танланмаган. Гап шундаки, Кубанинг онаси - Аня сабзавотлар дўконида сотувчи эди. Отаси - Зигмунт эса мактабда жисмоний тарбиядан сабоқ берарди. Кубанинг футболчи тоғаси - Ежи уйланган кундан бошлаб Блашиковскилар оиласидан муаммолар аримай қолади. Негаки, тўй тантанасида хурсандчиликка берилган Аня нотаниш йигит билан рақс тушади. Бу эса унинг эрига ёқмай, маст ҳолатда ўша йигитни бўғиб ўлдириб қўйишига сал қолади. Бу арзимас нохушлик кейинчалик катталашиб кетади. Зигмунт ҳар куни ичишни одат қилиб, Аняга кун бермай қўяди. Бечора аёл эса ҳар куни оқшом тушишини (аниқроғи, эрининг уйга қайтишини) ҳадик билан кутар, икки ўғлини ёнига олиб, диван орқасига беркиниб ухлашга мажбур бўларди. Ҳаттоки, барча байрам қиладиган Рождество кунида ҳам Блашиковскилар оиласида тинчлик ҳукм сурмади. Аксинча, ширакайф эр рафиқасини уришга ҳаракат қилди. Бечора Аня фарзандларининг мусаффо туйғуларини эҳтиёт қилиш учун болаларга мўлжалланган бошқотирмалар ёрдамида уларни чалғитишга уринарди. 1996 йилнинг 11 август куни ҳам Куба янги ребус устида ўйланиб турди-да, ўз оиласининг ҳаёт тарзидан даҳшатга тушиб, югуриб ойисидан сўради: «Ойи­жон, бордию, биз сиздан айрилиб қолсак, мен нима қиламан?» Ким билади дейсиз, ўшанда 10 яшар бўлган Якубнинг норасида қалби ниманидир сезганмикан?

13 август куни Аня ҳар кунлик одати - черковга бориш ўрнига, бемор ётган онасидан хабар олади-да, уйга кутилганидан кўра эртароқ қайтади. Афсуски, бечаро аёл  уни фалокат кутаётганидан бехабар эди - эрталабдан маст бўлиб олган Зигмунт уни сирень бутаси панасида пойлаб турарди. Бу вақтда ҳеч нимадан бехабар Куба ўз хонасида ёлғиз кубикларни ўйнаб ўтирганди. Давид эса бувисиникида қолганди. Ногоҳ ҳовлидан даҳшатли фарёд эшитилди...

Куба жонҳолатда пастга югуриб, ҳовлига чиқди-да ерда бир аҳвол бўлиб бўлиб ётган онасини, узоқлашиб кетаётган отасини кўриб қолди. Бечора бола чопганича бориб, онасининг қўлларидан тутди. Аёл келажаги катта хавф остида қолаётган фарзандининг кўзларига тикилиб, сўнгги нафасларини олди-да, бу ёруғ оламни абадий тарк этди...

Кучли руҳий изтироб натижасида Кубанинг бўйи кейинги икки йил давомида ўзгаришсиз қолди - 1,52 сантиметр. Боз устига, кунора мактабда уришишни, уйдан қочиб кетишни ўзига одат қилиб олди. Шунда меҳрибон бувижониси «Эсингдами, ойижонинг сени машҳур футболчи бўлиб етишишингни истарди?», деб уни уйга қайтарди ва Кубага бутса совға қилди. Фелиция хола ҳозирда саксон ёшдан ўтган ва ҳамон кўнгли ярим набирасининг ёнидан кетмайди.

2010 йилда бемеҳр ота қамоқдан чиқиб, фарзандлари билан алоқани қайта тиклашга уриниб кўрди. Лекин ўғиллари уни ҳатто кўришни ҳам исташмасди. Орадан кўп ўтмай, ичкилик оқибатида жигар церрози касаллигига чалинган ота  касалхонага тушиб қолди. Куба ва Давид ўзаро маслаҳатлашиб, Зигмунтга ёрдам беришга қарор қилишди. Фақат битта шарт билан - ичкиликни қайтиб истеъмол қилмаслик. Ўшанда «Бўлди, шу бугундан бошлаб ичишни буткул ташладим», деб сўз берган ота ваъдасида турмади...

Кейинчалик, Куба Европа чемпионати доирасида Россия термаси дарвозасини ишғол қилди. Яна бир йилдан сўнг эса муҳташам «Уэмбли» стадионида ЕЧЛ финалида тўп сурди. Яқинда у терма жамоага қайтиб, бир ой илгари серблар дарвозасига ғалаба тўпини киритди. Мана шундай лаҳзаларда бахтиёр болаликсиз ўсиб-улғайган Якуб мудҳиш хотираларни унутиб юборса, ажабмас...

Sports.ru - И.РАҲИМОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:56, 27.05.2016. Ўқилди: 4317 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.