Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар ТОП-10

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Статистика ва фактлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

1992 йилда Чемпионлар кубоги, Чемпионлар лигасига айлантирилган эди. Шундан сўнг мусобақа формати турли хил бўлиб ўзгариб турди. Айни пайтга келиб эса лига мукаммал ҳолатга келиб улгурди. Биз сизнинг эътиборингизга Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар Топ-10 талигини ҳавола қиламиз.

10 Дидье Дрогба. 92 ўйин – 44 гол (12 мавсум)
«Марсел»: 6 ўйин – 5 гол
«Челси»: 74 ўйин – 36 гол
«Галатасарой»: 12 ўйин – 3 гол

Чемпионлар лигасида энг кўп тўп киритган Африкалик футболчи бу Дрогбадир. Дидье 92 та ўйинда 44 гол уришга эришган. Шуларнинг энг кўпини «Челси» таркибида нишонлаган. КотдъИвуарлик футболчи турнирда 3 та қизил карточка билан «сийланган»ини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Ҳужумчиси умумий ҳисобда 5 та «дубл» ва 2 та «хет-трик»ни расмийлаштириб қўйган.


8-9. Филиппо Инзаги. 81 ўйин – 46 гол (11 мавсум)
«Ювентус»: 26 ўйин – 17 гол
«Милан»: 55 ўйин – 29 гол

Пиппо гол Еврокубокларда гол уриш бобида кучли бешликда бормоқда. Чемпионлар лигасида эса у 46 та голи билан 8-9-поғоналарни банд этиб турибди. Филиппо турнирда 2 та жамоа шарафини ҳимоя қилган. «Ювентус»да 17 та гол урган бўлса, «Милан»да худди Шева сингари 29 та тўп киритган. Инзаги 2007 йилги финалда «дубл» киритиб, ЧЛда 2-маротаба ғолибликни қўлга киритган эди. Инзагида шунингдек яна битта ажойиб статистика мавжуд. Футболчи турнирда 9 бора «дубл»га, 3 марта эса «хет-трик»ка эришган.


8-9. Карим Бензема. 81 ўйин - 46 гол (11 мавсум) 
«Лион»: 19 ўйин - 12 гол
«Реал Мадрид»: 62 ўйин - 34 гол

Бензема турнирдаги голларининг 33 тасини охирги 6 мавсумда киритди. Бу унинг сермаҳсуллиги ошганидан далолат беради. Франтсуз ҳужумчиси умумий ҳисобда «Лион»да 12 ва «Реал»да 34 та голга муаллифлик қилган. У 2014 йили «Қироллик клуби» либосида мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди.


7. Златан Ибрагимович 119 ўйин – 48 гол (14 мавсум)
«Аякс»: 19 ўйин – 6 гол
«Ювентус»: 19 ўйин – 3 гол
«Интер»: 22 ўйин – 6 гол
«Барселона»: 10 ўйин – 4 гол
«Милан»: 16 ўйин – 9 гол
«ПСЖ»: 33 ўйин – 20 гол

Златан Чемпионлар лигасида 6 та жамоа сафида гол киритган ягона футболчи ҳисобланади. Бироқ, неажабки «Ювентус», «Интер», «Барселона» ва «Милан» каби гранд жамоалар таркибида тўп сурган бўлишига қарамасдан бирор маротаба ҳам ЧЛда зафар қозона олмаган. Швед футболчиси мусобақада 8 та «дубл» ва 1 та «покер»га эришган. 


6. Андрей Шевченко 100 ўйин – 48 гол (12 мавсум)

«Динамо К»: 26 ўйин – 15 гол
«Милан»: 59 ўйин – 29 гол
«Челси»: 15 ўйин – 4 гол

Украиналик «Олтин тўп» соҳиби Шевченко Чемпионлар лигаси мусобақасида роппа-роса 100 та ўйинда майдонга тушган ва ана шу баҳсларда рақиблари дарвозабонларини 48 маротаба хафа қилган. Шева «Милан»да кўпроқ ўйнаган ва ушбу жамоада 29 та голга муаллифлик қилган. Умумий ҳисобда Андрей турнирда 4 «дубл», 1 «хет-трик» ва 1 «покер»га эришган.


5. Тьери Анри 112 нўйин – 50 гол (13 мавсум)
«Монако»: 9 ўйин – 7 гол
«Арсенал»: 77 ўйин – 35 гол
«Барселона»: 26 ўйин – 8 гол

Франциялик футболчи турнир тарихидаги тўпурарлар ўнлигининг экваторидан жой олиб турибди. Анри 112 ўйинда 50 та тўп киритишга эришган. Тьери ёрқин даврларини «Арсенал»да ўтказди ва «канонирлар» таркибида 77 ўйинда 35 голга муаллифлик қилади. «Барселона» билан нуфузли турнирда зафар қучган бўлса ҳам, статистикаси у қадар юқори эмас. Анри ЧЛда 9 марта «дубл», 1 марта «хет-трик» қайд этган. Шунингдек футболчи ҳисобида антирекорд ҳам мавжуд. Яъни у ушбу мусобақада 5 бора пенальтиларни кўкка совурган.


4 Рууд Ван Нистелрой 73 ўйин – 56 гол (11 мавсум)
«ПСВ»: 11 ўйин – 8 гол
«Манчестер Юнайтед»: 43 ўйин – 35 гол
«Реал Мадрид»: 19 ўйин – 13 гол

Ван Нистелрой Чемпионлар лигасида ажойиб рекордга эга. Яъни у 2002/2003 йилги мавсумда турнирнинг қаторасига 9 та учрашувида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлади. Балки, ўшанда «МЮ» чорак финалдан ортга қайтмаганида, балки Рууд ўз натижасини янада яхшилаши ҳам мумкин эди. Нистелрой Чемпионлар лигасида 9 та «дубл», 1 та «хет-трик» ва 1 та «покер»га эришади. Лига тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири афсуски мазкур турнирда ғолибликни қўлга кирита олмаган.


3. Раул 142 ўйин – 71 гол (15 мавсум)
«Реал Мадрид»: 130 ўйин – 66 гол
«Шалке 04»: 12 ўйин – 5 гол

Раул Чемпионлар лигасидаги тўпурарлар рейтингида икки йил муқаддам пешқадам эди. Испаниялик футболчи фаолиятининг асосий қисмини «Реал»да ўтказди. «Бланкос» сафида 130 учрашувда иштирок этиб, 66 голга муаллифлик қилади. «Шалке 04» жамоасидаги статистикаси ҳам чакки эмас. 12 ўйинда 5 гол. Умуман олганда Раул ушбу турнирда 13 мартда «дубл», 1 бора «хет-трик» қайд этган.


2. Лионел Месси 106 ўйин – 83 гол (12 мавсум)
«Барселона»: 106 ўйин – 83 гол
Лео Чемпионлар лигаси бош тўпурарига айланиши учун яна 10 та гол киритиши лозим. Месси ҳозирча «Барселона» таркибида 106 та учрашувда майдонга тушиб, 83 та гол киритишга муваффақ бўлди. ЧЛда битта жамоа таркибида гол киритиш борасида аргентиналик футболчи якка пешқадамга айланиб олди. Месси мазкур турнирда яна бир рекорд натижани қайд этган. Яъни у турнирда "дубл", "хет-трик", "покер" ва "пента-трик" қайд этган ягона футболчи.


1. Криштиану Роналду 126 ўйин – 93 гол (12 мавсум)
«Манчестер Юнайтед»: 52 ўйин – 15 гол
«Реал Мадрид»: 74 ўйин – 78 гол

Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар Роналдудир. Криштианунинг «Манчестер Юнайтед» таркибидадаги статистикаси у қадар юқори эмас. 52 ўйинда 15 гол. Бунга сабаб эса ўша пайтлари Роналду асосан қанот ярим ҳимоячиси сифатида тўп суришида эди. Роналду «Реал»га ўтгач, голеодор ҳужумчига айланди. «Галактикос» таркибида 74 та учрашувда 78 та гол киритгани эса, шунчаки фантастик натижа! Португалиялик футболчи ЧЛда 17 та «дубл» ва 4 та «хет-трик» ва 1 та «покер»ка эришган.

Юсупов Фурқат

 

Чемпионлар лигасидаги Испания клублари дуэли
Манба: sports.uz
Киритилди: 11:24, 28.05.2016. Ўқилди: 5023 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик