Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 10 12 7 29
3 Италия 9 5 13 27
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 5 17
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 25 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Самир Насри:«Мен сотқинманми? Тупурдим…»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Самир Насри замонавий футболдаги энг муросасиз юлдузлардан биридир. У тез-тез мураббийлар қолиб, мухлислар билан ҳам айтишиб туришга одатланган. Хусусан, собиқ жамоаси - «Арсенал» фанатлари билан муносабати яхши эмас. Чунончи, Самир 2011 йилнинг ёзида Лондон жамоасидан  Манчестерга кўчиб ўтгач, улар учун соф ғанимга айланганди. Франциялик футболчи Goal.com сайтига интервью берар экан, шу нохуш ҳолатга ҳам тўхталиб, шимолий Лондондан фақат пул учун кетмаганини яна бир бора алоҳида таъкидлади.

Ҳа, Самир Насри муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам эканлигини ўз тажрибасидан яхши билади. Зеро, у «канонирлар» фанатларининг чинакам ёқимтойи эди ва биттагина қарори билан уларнинг мислсиз нафратларига учради. Футболчининг айтишича, собиқ мухлисларининг ёвқарашлари эндиликда унинг кулгусини қистаётган экан. Тўғри, «Манчестер Сити»нинг амалдаги ярим ҳимоячиси «Эмирейтс»ни «Иттиҳод»га алмаштиргани ҳамоно бутун шимолий Лондон учун бош хиёнатчи бўлиб қолганини истеҳзо билан тилга олсада, воқеаларнинг бундай ривожидан сира хурсанд эмас. Айтиш жоиз, лондонликлар уни араб шайхлари пулларига учганликда айблашади. Самир эса клуб алмаштириш қарори биринчи навбатда, соврин ютиш орзусига боғлиқ бўлганини такрорлашдан чарчамайди. Эътиборлиси, франциялик «миттигина» юлдуз «шаҳарликлар» сафидаги илк мавсумдаёқ премьер-лига чемпионлигига эришиб, мақсадига етишганди. Шунга қарамай, унинг кўнгли хижил, барибир. Ҳа, яна ўз ўрнида мухлисларнинг совуқ муносабатлари ўйинига ҳеч қандай таъсир қилмаслигини ҳам ишонч билан таъкидлайди. «Манчестер Сити» кучлироқ эди ва шунинг учун унинг сафига қўшилдим. Бунда кўпроқ пул топишимни сира ўйлаганим йўқ, аксинча, шахсий иштиёқим, совринларга иштаҳамни қондириш учунгина шундай йўл тутдим. — Одамлар хоҳ мухлис бўлишсин, хоҳ йўқ  — бундай ҳолатни тўғри қабул қилишлари, барчасини тушунишга ҳаракат қилишлари керак. Оддий мисол, ҳар қандай мутахассисни йирикроқ компанияга таклиф этишса ва у ўзида  иштиёқни сезса, албатта, у ерга боради. Очиқ айтаман, «Арсенал»ни айнан содиқ мухлислари борлиги учун ҳам қаттиқ севганман. Чунончи, улар жамоадан кетгунимча мени гўёки, қўлларида кўтариб юришарди. Кейин ҳаммаси бирданига ўзгариб кетди ва бундан аввалига озгина сиқилдим. Ўша вақт фанатлар олдига чиқиб, «Эй дўстлар, бу нимаси? Ахир сизларга қандай ёмонлик қилдим?» - дея бақиргим келарди. Хуллас, ўртамиздаги муҳаббатнинг нафрат билан ўрин алмашиши мутлақо тушунарсиз ҳолат...».

 Нима бўлган тақдирда ҳам, Насри «Арсенал»га  ҳамон ҳурмат кўзи билан қарайди ва Лондондаги даврини тўлқинланиб эсга олади: «Ҳа, айнан шундай бўлиб чиққани бироз аламли. Ахир мен Лондонда 3та ажойиб мавсумни ўтказдим. Эсимда, «Марсель» билан хайрлашиб, «Арсенал» сафига қўшилганимда, Арсен Венгер менга оталарча ғамхўрлик кўрсатганди. Гўёки, у иккинчи отамга айланиб, ўзимни кўрсатишим учун қўлидан келган барча ишни қилганди. Яхшиямки, мураббий билан ўзаро муносабатимиз ҳамон жойида. Афсуски, клуб ва мухлислар ҳақида бундай деёлмайман. Ўзи мени сотқинликда айблайдиган ўша одамлар қаерда ва қандай муҳитда улғайганимни билишмайди... Дейлик, ёшлигимда мутлақо ҳеч нарсам бўлмаган. Яна очиқ гапираман - мени ҳақоратлашга уринаётганлар бирор нарсага эришмайдилар. Чунки эндиликда бундай айбловларга заррача эътибор қаратмаяпман. Бошқача айтсам, мени сотқин ёки хиёнаткорга чиқаришса, бунга шунчаки, тупураман. Нима, бундай номақбул сўзларни эшитиб, йиғлаб ўтиришим керакми? Яна бир гап - футболчиларга озгина худбинлик ҳам зарур. Зеро, биз қандайдир заифлигимиз ёки камчилигимизни бировга кўрсатишни хоҳламаймиз. Қайсидир жамоадошим туфайли мухлисларнинг ҳақоратлашларидан жабр чекканимни ҳаттоки, эслолмайман ҳам. Ишонтириб айтаманки, 90 фоиз футболчи учун фанатларнинг қўллаб-қувватлашлари ва ишонч бағишлашлари биринчи ўринда туради. Аммо...».

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:35, 29.05.2016. Ўқилди: 6993 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.