Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Кубок Испании. 1/16 финала. "Уэска" - "Реал Бетис".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Аланьяспор".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Кубок Испании. 1/16 финала. "Альмерия" - "Севилья".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/16 финала. "Пиза" - "Чезена".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Ризеспор" - "Бешикташ".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/16 финала. "Марбелья" - "Атлетико Мадрид".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Гёзтепе".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Кубок Италии. 1/16 финала. "Удинезе" - "Салернитана".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Аланьяспор".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Кубок Испании. 1/16 финала. "Альмерия" - "Севилья".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/16 финала. "Пиза" - "Чезена".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.07.2025

      05:45 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Смешанная эстафета.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Классический лук. Личное первенство.
      10:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:35 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 3 на автодроме "Нижегородское кольцо". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:10 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 3 на автодроме "Нижегородское кольцо". SMP Formula 4. Гонка 2.
      11:45 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 3 на автодроме "Нижегородское кольцо". SMP Formula 4. Гонка 3.
      12:20 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 5 в Самаре, Россия.
      14:30 Автоспорт. Ралли. Чемпионат России 2025.
      15:00 Д/с "Век нашего спорта".
      15:30 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Команды.
      17:40 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      18:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Мужчины.
      19:25 "Вопреки всему".
      19:55 Д/ф "Коби Брайант. Чёрная Мамба".
      21:20 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 5 в Самаре, Россия.
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      01:25 Д/с "Век нашего спорта".
      01:55 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Команды.
      04:00 "Камчатка. Необыкновенные истории на краю земли".
      04:55 LIVE Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. 10 км. Прямая трансляция.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Мужчины.
      07:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Женщины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лучшее". Братья Цзю.
      13:35 Вы это видели.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Что за спорт?". "Экстрим".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:50 Д/ф "Александр Великий".
      19:55 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Нэшвилле, США. Деррик Льюис против Таллисона Тейшейры.
      21:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Смешанные единоборства. UFC 311 в Инглвуде, США. Мераб Двалишвили против Умара Нурмагомедова.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 "Культовые".
      03:55 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Команды.
      04:50 Новости.
      04:55 LIVE Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. 10 км. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.07.2025

      07:00 Автоспорт. WEC. Этап 5. "6 часов Сан-Паулу" в Бразилии. Лучшие моменты.
      09:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 9. Шинон - Шатору.
      11:30 Велоспорт. Женщины. "Джиро д'Италия". Этап 8. Обзор.
      12:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 11 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      13:15 Скалолазание. Кубок мира. Этап 11 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      14:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      15:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 9. Шинон - Шатору.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 10. Эннза - Мон-Дор. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. "Гоночные велосипеды", 1 эп.
      21:30 Автоспорт. WEC. Этап 5. "6 часов Сан-Паулу" в Бразилии. Лучшие моменты.
      23:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 11 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      00:00 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      00:30 Маунтинбайк. "Гоночные велосипеды", 1 эп.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 10. Эннза - Мон-Дор.
      03:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      04:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Мужчины. Даунхилл.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мауро Икарди: «Барса»дан юзда табассум билан кетганман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Интер» (Милан)нинг 23 ёшли ҳужумчиси Мауро Икарди янги мавсумни янги жамоада бошлаш ниятида, чоғи. Ҳарқалай, гол уришга чанқоқ йигит ЧЛдан четда қолмоқчи эмас («Интер» «А» сериясида 4-ўрин билан чекланди ва навбатдаги еврокубокларни ЕЛда бошлайди), бироқ La Gazzetta dello Sport нашри журналистлари билан мусобаҳа чоғи бу ҳақда гапиришни истамади. Хўш, асли аргентиналик итальян суҳбат жараёнида нималар хусусида тўхталди?

САЁҲАТ

- Менинг ҳаётимни айнан саёҳат ўзгартириб юборди. Оиламиз Росариодан Гран Канариога кўчиб ўтган вақт 9 ёшли болакай бўлганман. Чунончи, молиявий инқироз туфайли Аргентинада қололмасдик. Эсимда, июнь ойи эди, лекин отам  турар-жой масаласини ҳал қилиш учун мартдаёқ сафарга чиққанди. Тақдирга қарангки, биз жонажон уйимизни тарк этиб, Гран Канариодаги стадион яқинида яшай бошладик. Бу аренада илк жамоам - «Серрате» ўйнарди. Хуллас, оиламиз нақ 3 ой стадионнинг кийиниш хонасидан узоқ бўлмаган торгина уйда турганди. Битта яхши томони шуки, мен шундоқ яқинларим олдида машғулотларга киришганман - улар барчасини кузатиб борардилар.

 

ТАОМ

- Энг яхши кўрган таомим - асадо. Отам грилни олиб, барча қўшнилар учун асадо тайёрламаган бирор якшанбани эслолмайман. Шунингдек, эмпанадас пишириқлари ҳам жону дилим. У тузланган гўштдан қилинади. Очиғи, бир ўтиришда 50тача эмпанадасни паққос туширишдан ҳам тоймайман.

 

ҚЎРҚУВ

- Ванда (Икардининг хотини)нинг фикрича, мен ғирт телба эканман. Бироқ агар спорт фаолиятимга хавфлилигини ўйламаганимда, ўзимни банжи-жампинг (экстремал спорт тури)да синаб кўрардим. Тўғри, сувга сакраш чоғи этим жимирлаб кетади, лекин ҳеч қандай қўрқувни ҳис қилмайман. Ҳаттоки, кичиклигимда ҳам нимадандир чўчиган эмасман. Ҳа, ҳозирда майдонда мутлақо қўрқувсиз тўп сураман, гарчи биттагина жароҳат фаолиятимга жиддий таъсир этиши мумкинлигини тушунсамда. Сизга айтсам, моҳиятан олганда, ҳаттоки, ўлимга ҳам тик боқиш керак. Ахир бу ҳаёт қонуни-ку. Шундай бўлсада, бахтсиз ҳодисалар рўй беришидан озгина чўчийман, барибир. Зеро, ким ҳам қандайдир фалокат оқибатида яқинларини вақтлироқ тарк этишни истайди...?

 

УЛҒАЙИШ

- Энди 23га кирдим ва ҳозирдан улғайиш ҳақида кўп ўйлашим ноўрин, менимча. Табиатимиз шунақа, инсон тобора улғайиб бораётганини унча писанд қилмайди. Энг муҳими, ёш ўтгани сайин бебаҳо бойлик - саломатликни йўқотмаслик. Бу борада онам томонидан бувим ва бувам - Луиза ҳамда Дионисиога ҳавас қиламан. Мен айнан уларнинг қўлларида улғайганман, ҳисоб. Яъни 6 ёшга тўлгунимча. Қувонарли томони, бувам ҳам, бувим ҳам ҳали бардам. Бошқа бир мисол ўрнида Рим папаси Францискни олайлик. Унга қарасангиз, тез орада 80 ёшини нишонлашига сира ишонгингиз келмайди. Ҳа, қарилик чоғи ҳам жамиятга фойдангиз тегиши нақадар яхши.

ЭЪТИҚОД

- Ибодатхонага кўп бормасамда, ҳар куни амалларни бажараман. Борганимда эса, доимо қалбим таскин топади. Бир сафар Лас-Пальмасдаги Санта Рита ибодатхонасига киргандим. Ўшанда нима тилаганим эсимда йўқ, аммо Рим папасидан хотиним Ванда ва бўлажак фарзандимиз ҳаққига дуо қилишини сўраганимни ҳеч унутмайман. Хуллас, қизимизнинг исми бежиз Франческа эмас.

 

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

- Фурсатдан фойдаланиб бир нарсага ойдинлик киритмоқчиман: айни пайт деярли ҳаммада шахсий саҳифаси бор. Ўйлайманки, ҳеч ким ижтимоий тармоқлардан менингдек кўп фойдаланмаса керак. Умуман, бу борада мутлақо бошқача йўл тутаман. Яъни аноним ниқоб остида яширинмайман ва ўзгаларни муҳокама ҳам қилмайман. Мен ва Вандага ўзимизга ўхшаган инсонларнинг нималар ҳақида ёзишларини ўқиш қизиқ. Ҳозирги замонда ўзгача инсон қиёфасига кириш жуда осон, лекин ўзимни оддий йигит, деб биламан. Айнан шунинг учун кўпчилик билан ёзишиб тураман. Ижтимоий тармоқларда саҳифа юритишимнинг яна бир сабаби шуки, мени майдонда кузатадиганлар унинг ташқарисида қандайлигимни ҳам билишларини истайман. Қолаверса, ниманидир яширишдан қандай маъно бор? Ҳа, умумий олганда, ижтимоий фаоллик ишимнинг бир қисмидир. Мисол учун, ҳомийлар билан шартнома тузадиган бўлсанг, сендан биринчи навбатда, интернетда шахсий саҳифанг бор-йўқлигини сўрашади. Чунки бу компаниялар учун ғоят муҳим аҳамиятга эга.

 

ОИЛА

- Отам онамга уйлангунига қадар икки марта оила қурган экан. Биринчи никоҳидан бир, иккинчисидан эса икки нафар ўғли бор. Онам - Аналия билан турмуш қургач, аввал мен дунёга келганман, кейин укаларим - Иван ва Гвидо. Афсуски, Барселонадалигимда отам онам билан ажрашиб, иккинчи хотинига қайтган. Шундан сўнг эгизак фарзандли бўлган. Хуллас, биз умумий ҳисобда 8 нафар ака-укалармиз. Энг асосийси, гарчи бошқа-бошқа онадан туғилган бўлсакда, ўзаро муносабатимиз жойида.

 

ТАТУИРОВКАЛАР

- Баданимдаги татуировкалар сонини аниқ билмайман, лекин ўзимга ёқмайдигани умуман йўқ - барчаси қадрли. Баъзан уларга қараб, ҳаётда босиб ўтган қадамларимни кўз олдимга келтираман. Чунончи, баданимда бутун ҳаёт йўлим муҳрланган. Суратларни шунчаки, чиздирмайман, аксинча, ҳар бири ҳақида чуқур ўйлайман, изланаман. Лойиҳани тайёрлаганимдан кейин эса, дўстим Артуро игна билан баданимни тешади. Биринчи татуировкани ҳисобга олмаганда, қолган барчасини айнан у туширган. Биринчисига келсак, уни 14 ёшимда Барселонада чиздиргандим. Яъни ўз исмимни ёздирганман. Чунки Мауро исми менга дарҳақиқат, ёқади.

 

ЁШЛИК

- Кўплаб футболчилардан тез-тез эшитамиз: «Агар футбол бўлмаганида, жиноят йўлига кириб кетардим». Шуни эътибордан қочирмасдан ота-онам ва энг яхши дўстим - Хуанечи, шунингдек, илк устозим - Хосе Альберто Кордобага чексиз миннатдорчилик изҳор қилишим керак. Хосе Альберто - қалби дарё ва меҳрибон инсон. У мендан доимо янада кўпроғини талаб қилар ва ҳаммага бирдек муносабатда бўларди.

 

КУМИРЛАР

- Ёш йигитлик пайтинг мудом кимгадир ўхшашга интилишинг табиий ҳол. Мен учун бундай кумир ягона эди - Габриэль Батистута. Уни илк марта терма жамоа ўйинида кўрганман. Бироқ ёшлигимда Габи билан учрашиш имконияти туғилмаган. Доимо битта савол бошимни қотирарди: «Батистута  ўйинлар давомида шунча қувватни қаердан топади?» Энди эса турли ўлкаларда болалар менга қараб, илҳомланаётганларини яхши тушунаман. Бироқ доимий эътиборда эканлигимга бепарво қарашим керак. Зеро, нима тўғрию, нима нотўғрилиги фарқига борадиган ёшдаман. Яна машҳурликка ёпишиб олиш, ноўрин хаёлларга чалғиш фақат зараримга ишлашини яхши биламан.

 

ОҒИР ДАВР

- Футболчи бўла туриб, оғриқ туфайли ҳаттоки, тўп теполмаслик қандайлигини тасаввур қила оласизми? Гоҳида шундай аламли ҳолатга чидашингизга тўғри келади. Сиз оғриқ қаердан келаётганини биласиз, аммо қачон йўқолишини билмайсиз. Маш-ғулотлардаги оддий зўриқиш ҳам баъзан катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун меъёрга риоя қилиш шарт. Хусусан, мен тайёргарлик жараёнидаги қўшимча зарбалар туфайли анча азоб тортганман. Очиғи, ўшанда оғриқ туфайли ҳаттоки, ухлолмагандим. Афсуски, матбуотда жароҳатим хусусида мутлақо бўлмағур нарсаларни ёзишди. Энг ёмони, фанатларга қувонч улашиш имкониятини йўқотишингиздир. Ўз мисолимда айтсам, бу «Барселона»дан кетишимга тўғри келганидан-да оғирроқ. Каталония клубининг ҳозирги даражасини била туриб ҳам, бемалол айта оламанки, у билан хайрлашганим ҳал қилувчи хатом ҳисобланмайди. Қолаверса, «Барса»дан кетган ягона футболчи эмасман-ку. Аслини олганда, ўша вақт клубни юзимда табассум билан тарк этгандим. Одатга кўра, нимагадир жазм этсам, доимо шундай қиламан ва ўз қароримдан сира афсусланмайман.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:04, 31.05.2016. Ўқилди: 6140 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.