Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба.

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [10959]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [5860]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [4600]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4245]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3986]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [3196]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [3071]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2185]

"Барселона"нинг мағлубияти жанжалга айланди. Тафсилотлар [2100]

Sport ва Futbol телеканалларида 14-февраль куни 2 та футбол, футзал ва шахмат турниридан трансляциялар бор [2050]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳасадми ёки ҳавас? «Атлетико» - энг сердаромад клуб

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Рейтинглар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ниҳоят, ўтган ҳафта Европа Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги ғолиби номига ҳам аниқлик киритилди. Аммо ҳозир финал ҳақида эмас, балки бироз ортга назар ташлаб, ушбу мусобақанинг ярим финалидан сўнг урчиган гап-сўзлар хусусида сўз юритмоқчимиз.

«Бавария» ярим ҳимоячиси Артуро Видалнинг таъкидлашича, «Атлетико» намойиш этган футбол бемаъни экан. Бу ҳасадми ёки ҳавас, аниқ айтиш мушкул. Аммо Soccer.ru сайти чилилик ўйинчининг фикрга қўшилмади ва жорий мавсум ЕЧЛ ярим финалига чиққанлар орасида энг самарадори айнан «матрасчилар» жамоаси эканини исботлашга уринди.

Албатта, Видаль бу гапларни жаҳл устида айтди, аммо барибир, «Бавария» вакилининг «Атлетико» манзилига йўллаган гапларини оқлаб бўлмайди. Ахир «матрасчилар» жамоаси жаҳон футболи каби узоқ тарихга эга. Тартиб-интизом юқори даражадан устун келди. Тўғри, Диего Симеоне шогирдлари очиқ футбол намойиш этишганида, Артуро ва ўз сафига индивидуал жиҳатдан нисбатан кучлироқ футболчиларни жамлаган «Бавария» ғалаба қозониши ҳам ҳеч гап эмасди. Аммо мадридликлар ўз имкониятларини тўғри чамалаб, вазиятга қараб иш тутишди ва умуман бошқа «вазн тоифаси»даги клубни ЕЧЛдан «қувиб солишди».

Ёдингизда бўлса, «Атлетико» аввалги босқичда «Барселона»ни ҳам шундай ҳолга солганди. «Матрасчилар» услуби эса алоҳида мавзу - унинг амалга татбиқ этилиши клуб ҳаётининг ҳар бир жабҳасида иш бермоқда. Ўз тарбияланувчилари билан ишлаш, тижорий фаолият, у қадар кўзга ташланмайдиган футбол материаллари эвазига кўҳна қитъанинг энг яхши жамоаларидан бири вужудга келди.

Ҳаттоки, прагматик немислар ҳам «Атлетико»ни таслим эта олишмади. Видалнинг таъбири билан айтганда: «Ҳиндулар» ўзларининг бемаъни футболлари билан иккинчи марта Чемпионлар Лигаси финалида тўп суришади». Бу пайтда эса воситаларни сарфлаш бўйича нисбатан устунлик қилган «Бавария» мусобақадан четда қолади. Қуйидаги маълумотлар ушбу фикрларни яққол исботлайди.

«Атлетико»

Ҳозирги таркиб қанчага тушган: 157 миллион евро

Таркибнинг ҳозирги пайтдаги баҳоси: 363,5 миллион евро

Ўзгариш (фоизда): +131,5%

Сўнгги 5 йилда трансферлардан тушган даромад: 423,5 миллион евро

Сўнгги 5 йилда трансфер мақсадида қилинган харажат: 378 миллион евро

Қолдиқ: +45,5 миллион евро

ЕЧЛ финалига чиққан футболчилар учун «Атлетико» атиги 157 миллион евро сарфлаган бўлса, ҳозирга келиб ушбу нарх икки баробардан кўпроққа ошди. Ҳаммаси кундек равшан: футболчилар Диего Симеоне бошчилигида мунтазам равишда ўсишмоқда. Мисол учун, «Альянц Арена» майдонида тўп сурган «матрасчилар»нинг метин ҳимояси ҳамда дарвозабон клубга атиги 37 миллион еврога тушган. Ҳозирга келиб эса, Облак, Хуанфран, Годин, Хименес, Филипе Луисдан иборат бешликнинг умумий нархи 116 миллионга баҳоланмоқда.

Дарҳақиқат, сезиларли ўсиш кузатилди, айниқса, Хосе-Мария Хименесга тўланган сумма кишини ажаблантиради. Мадридликлар ушбу футболчини уч йил аввал 900 минг еврога сотиб олишган бўлса, ҳозирги пайтда харидорлар унга 25 миллион беришга тайёрлар. Таққослаш учун, «Бавария» Нойер ва ҳимоячилар квартети учун 100 миллион евро сарфлаган.

«Ҳиндулар»нинг бугунги таркибидан жой олган деярли ҳар бир ўйинчи Симеоне қўл остида ўзига тўланган пулни бутунлай оқламоқда. Фақатгина Гризманнинг нархи «матрасчилар» ҳамёнига бироз оғирлик қилди - 30 млн., аммо шу харажатдан икки йил ўтиб Антуан икки баробар қимматга баҳоланмоқда. Барча клублардаги менежмент тизимига дастуриламал вазифасини ўташга арзигулик намуна шу эмасми? Ўз навбатида, ЕЧЛ-2015|2016 ярим финалидаги жамоалар ўртасида энг кўп қолдиқ айнан «Атлетико»да кузатилди.

 

«Бавария»

Ҳозирги таркиб қанчага тушган: 352,5 миллион евро

Таркибнинг ҳозирги пайтдаги баҳоси: 572 миллион евро

Ўзгариш (фоизда): +62,3%

Сўнгги 5 йилда трансферлардан тушган даромад: 127 миллион евро

Сўнгги 5 йилда трансфер мақсадида қилинган харажат: 326 миллион евро

Қолдиқ: -199 миллион евро

Ҳаттоки, «Бавария» ҳам ўсиш бобида «матрасчилар»дан сезиларли фарқ билан ортда бормоқда. Боз устига, сўнгги беш йиллик кўрсаткичлар инобатга олинса, мюнхенликлар деярли 200 миллион евро зиён кўришган. Таркибнинг нархи эса харажатларни қўшиб ҳисоблаганда, 62,3 фоиз ўсишга эришган. Албатта, бу яхши кўрсаткич, аммо «Атлетико»нинг 131,5 фоизлик натижаси олдида бу ҳеч нарса эмасдек.

«Бавария» халоскорлари сифатида жаҳон даражасига кўтарилган икки тарбияланувчи - Томас Мюллер ва Филипп Ламни кўрсатиш мумкин. Шунингдек, жамоага текинга тушган Левандовскининг ажойиб ўйини ҳам таҳсинга сазовор. Мюнхен клуби Гвардиола бошқаруви пайтида иқтисодий барқарорликни таъминлай олмади: харажатлар ўзини оқламади, Европа ареналарда улкан натижалар қўлга киритилмади.

 

«Реал»

Ҳозирги таркиб қанчага тушган: 557,5 миллион евро

Таркибнинг ҳозирги пайтдаги баҳоси: 697,8 миллион евро

Ўзгариш (фоизда): +25,2%

Сўнгги 5 йилда трансферлардан тушган даромад: 281,5 миллион евро

Сўнгги 5 йилда трансфер мақсадида қилинган харажат: 466 миллион евро

Қолдиқ: -184 миллион евро

«Реал» футболчилар учун кўп пул сарфлаяпти - сўнгги беш йил ичида ярим миллиардга яқин. Сафда 100 миллионлик Роналду ва Бэйл бўлишларига қарамай, таркиб тўланган сумманинг тўртдан бир қисмига қимматлашган. Қолдиқ манфий - худди «Бавария» сингари 200 миллион еврога яқин. Аммо «Реал»нинг сўнгги уч мавсум мобайнида иккинчи марта ЕЧЛ финалида ўйнаганини инобатга олсак, харажатлар ўзини оқлаётгани намоён бўлади. Мегахаридлар ўз йўлига, зеро «Қироллик клуби» тарбияланувчиларининг ўсишга эришаётганликларини ҳам унутмаслик даркор. Шунингдек, асосий таркибда арзонга сотиб олинган, аммо «Реал» тарихига ўз номини ёзишга улгурган футболчилар тўп суришмоқда. Марсело қачонлардир 6,5 миллион еврога тушган, клуб тарбияланувчиси Карвахалнинг «Байер»дан қайтишига ҳам шунча сарфланди. Васкес «Эспаньол»дан 1 миллион эвазига келди, Зидан пайтида асосийдан муқим жой эгаллаган Каземиронинг нархи 6 миллион. Дарвозабон Навас эса худди Варан сингари 10 миллионга баҳоланган.

«Реал»даги манзарани захирага «михланган» Хамес Родригес бузаётгандек, ахир колумбияликнинг кўпчиликда шубҳа уйғотган трансфери учун 75 миллион сарфланган. Қолаверса, ўтган йилги харидлар - Данило ва Ковачич учун ҳам клуб ғазнасидан 60 миллион ажратилган.

 

«Манчестер Сити»

Ҳозирги таркиб қанчага тушган: 518,2 миллион евро

Таркибнинг ҳозирги пайтдаги баҳоси: 501,75 миллион евро

Ўзгариш (фоизда): +3,2%

Сўнгги 5 йилда трансферлардан тушган даромад: 187 миллион евро

Сўнгги 5 йилда трансфер мақсадида қилинган харажат: 561 миллион евро

Қолдиқ: -374 миллион евро

«Манчестер Сити»нинг «қоп»га ўхшатилиши ҳурматсизликдек туюлиши мумкин, аммо рақамларга назар ташласак, «шаҳарликлар» бу тахаллусга мутлақо лойиқ эканликлари ойдинлашади. Машҳур мультфильм қаҳрамони - Матроскин лақабли мушукнинг гапларини эсланг: «Воситаларимиз етарли, фақат ақл етишмаяпти». Умуман олганда, бу гап АПЛнинг аксарият клубларига тегишли.

Биринчидан, «шаҳарликлар» таркибига йўналтирилган маблағ миқдори ҳозирги нархидан анча кўпни ташкил этмоқда. Бу эса, гарчи алоҳида ижрочилар барқарорликка эришган бўлсаларда, Манчестер жамоасида инқироз юзага келганини билдиради. Ёки бошқача айтганда, бир жойда тўхтаб қолишган. 374 миллион евро зиён - ақл бовар қилмас йўқотиш!

«Манчестер Сити» ҳозирги таркибдан жой эгаллаган футболчилар учун «Атлетико»га нисбатан уч баравар кўп сарфлаган. Еврокубокларда эришилаётган ютуқлар эса «матрасчилар» нинг мартабасини янада ошириши тайин.

Агар клублардаги менежмент самарадорлигини барқарор коэффициент асосида ўлчанганида, «Атлетико» «Манчестер Сити»нинг бюджети эвазига барча жабҳаларда устунликка эриша оларди. «Шаҳарликлар» эса аксинча, «матрасчилар» ихтиёридаги воситалар билан чемпионшипга тушиб кетишармиди...

Ўткир УМАРОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 15:33, 05.06.2016. Ўқилди: 15142 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.