Бугун 22 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 21.04.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Осасуна
      • 21.04.2026 22:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Валенсия
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
  • Суперлига
      • 22.04.2026 18:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Машъал
      • 22.04.2026 20:15
      • Бухоро
      • -:-
      • Пахтакор
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • ОКМК

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 31 79
2 Реал Мадрид 32 73
3 Вильярреал 31 61
4 Атлетико 31 57
5 Бетис 32 49
6 Сельта 31 44
7 Реал Сосьедад 31 42
8 Хетафе 31 41
9 Атлетик Бильбао 32 41
10 Осасуна 32 39
11 Эспаньол 31 38
12 Жирона 32 38
13 Валенсия 32 36
14 Мальорка 32 35
15 Райо Вальекано 31 35
16 Севилья 31 34
17 Алавес 32 33
18 Эльче 31 32
19 Леванте 31 29
20 Реал Овьедо 31 27

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Локо" яна эътирофда ёки Йеличич ва Жепаров ой лауреатлари

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Футболчилар ҳаёти
Рукн: Янгиликлар
A A A

Май ойи асосан «Локомотив»нинг ОЧЛдаги иштироки ҳамда олий лига ва Ўзбекистон кубоги беллашувлари билан ёдда қолди. Қувонарлиси, «темирйўлчилар» Осиё Чемпионлар Лигаси нимчорак финалида Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубини икки ўйин натижасига кўра мағлуб этиб, кейинги босқич масаласини ижобий ҳал этишди. Ички чемпионатда ҳам кураш қизғин кечди, кубок баҳслари эса шов-шувдан холи бўлмади. Ой лауреатларини аниқлашда айнан мана шу учрашувларда қайд этилган натижаларга таяндик.

«Пахтакор» ва «Бунёдкор» ОЧЛ ярим финалида ўйнашгач, мухлислар қитъа миқёсидаги ғалабаларга кўникиб қолишганди. Бироқ сўнгги мавсумларда жамоаларимизнинг гуруҳ босқичидан чиқишга қийналишаётгани кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилганди. Мана, ниҳоят, «Локомотив» ўша ҳис-ҳаяжонли онларни ортга қайтарди.

Чиндан ҳам, «темирйўлчилар» ўйиндан-ўйинга кучайиб боришмоқда. Айниқса, маълум муддат хорижда тажриба орттирган Сервер Жепаров ҳақиқий етакчиларга хос тарзда ҳаракат қилиб, жамоасини ғалабалар сари етакламоқда. Май ойининг энг яхши футболчилари рўйхатида биринчи ўринни айнан «Локо»нинг 8-рақамли ўйинчисига ажратдик. Сервер нафақат ОЧЛ баҳслари, балки ички чемпионатнинг деярли ҳар бир турида ўзининг ижобий хислатларини намойиш этмоқда. «Ал-Ҳилол»га қарши кечган жавоб ўйинида ҳар икки голга ҳаммуаллифлик қилди, май ойида 3 марта учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди, асосийси, барқарорликни сақлаб қолмоқда. Бу ҳолатнинг бардавом бўлишига тилакдошмиз, зеро миллий термамиз етакчисининг хизматларига ҳали кўп эҳтиёж туғилади.

Иккинчи ўринни эса Элдор Шомуродов эгаллади. «Бунёдкор» ҳужумчиси ҳар жабҳада фаол: гол уриш, шерикларини «пас» билан таъминлаш, учрашувнинг энг яхши ўйинчиси номини қўлга киритиш... «Қалдирғочлар» айни пайт олий лига турнир жадвали юқорисида «Локомотив»га муносиб рақобат туғдиришдан ташқари, Ўзбекистон кубогининг навбатдаги босқичи йўлланмасини қўлга киритишни ҳам уддалашди. Жамоа муваффақиятларининг аксарияти Элдорнинг саъй-ҳаракатлари эвазига қўлга киритилмоқда, десак муболаға бўлмас.

Учинчи ўринга муносиб  футболчини танлаш чоғида узоқ вақт очко нималигини билмай, май ойига келибгина уйғонган «Шўртан» клуби эътиборимизни тортди. Аниқроғи, ушбу жамоа ҳужумчиси Игорь Таран. Вақт ўтади, аммо тажриба йўқолмайди. Дарҳақиқат, маҳоратли форвард яна тўпурарлик салоҳиятини намойиш этишга киришгани ҳамоно, ғузорликлар очко тўплашни бошлашди. Ҳозирга келиб ўз ҳисобидаги голлар сонини 6тага етказиб олган Таран турнир тўпурарлари пойгасига қўшилди.

Май ойида энг яхшилар қаторига киришга шунингдек, «Локомотив» вакиллари Темур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаев ва Кахи Махарадзе, «Ал-Жаиш» билан Қатар кубогини қўлга киритган Сардор Рашидов, «Бухоро»да ажойиб ўйин намойиш этаётган Азиз Ибрагимов даъвогарлик қилишди.

Мураббийлик борасида ҳам «Локомотив» устозлари эътирофга муносиблар. Ахир, барқарорлик таъминланишида тактика ва таркибни танлайдиганлар муҳим ўрин тутадилар. Айниқса, бу борадаМирко Йеличич олий лигадаги бошқа ҳамкасбларига ўрнак бўлмоқда. Айнан авст-ралиялик мутахассисни май ойининг энг яхши мураббийи, деб топдик. Юқорида таъкидлаганимиздек, «темирйўлчилар» ОЧЛда кейинги босқич масаласини ижобий ҳал этишди, олий лигада ҳам барчаси улар учун кўнгилдагидек давом этмоқда. Шундай самарадорликни таъминлай оладиган мутахассислар доимо биринчи ўринга муносибдирлар. Дарвоқе, Йеличични мақтовга лойиқ кўрар эканмиз, унинг доимий ҳамроҳи - Андрей Микляевнинг хизматларини ҳам унутмаслик даркор. Зеро, «Локомотив» эришаётган ютуқларда ушбу тандемнинг улуши баробар экани исбот талаб қилмас ҳақиқат.

Иккинчи ўринни эса «Бунёдкор» устози Сергей Лушан эгаллади. Осиё Чемпионлар Лигасида ишлари қовушмаган клуб энди фақат ички чемпионат ғолиблиги ҳақида ўйламоқда. Ҳозирча «Локомотив»га энг асосий рақобатчи сифатида айнан «қалдирғочлар»ни кўрсатиш мумкин. Май ойида ўтказилган учрашувлар шуни кўрсатдики, Лушаннинг режалари иш бермоқда. Албатта, «Бунёдкор» сўнгги турда Қаршида ғалаба қозона олмади, аммо «Насаф»нинг ҳам чемпионликка даъвогарлик қилаётганини инобатга олсак, бу учрашувда қўлга киритилган 1 очко ҳам қадрли экани ойдинлашади.

Жорий мавсум ўзгача қиёфа касб этган «Бухоро»нинг май ойида кўрсатган ўйинларини эътибордан четда қолдирсак, адолатдан бўлмайди, албатта. Олий лига турнир жадвалининг кучли олтилигида бораётган кўҳна шаҳарликлар «Пахтакор»ни кубок баҳсларидан чиқариб юборишди. Айнан шу натижалар самараси ўлароқ, «Бухоро» жамоаси устози Жамшид Саидов учинчи ўринни эгаллади.

Ўз навбатида, «Насаф», «Металлург» ҳамда «Қизилқум» клуби мураббийлар штаби вакиллари ҳам ой лауреатлари қаторидан ўрин эгаллашга даъвогарлик қилишди. Аммо кучли учликдан ўрин эгаллаганларнинг натижалари нисбатан салмоқлироқ кўриниш касб этди.

энг яхши мураббийлар

Февраль

1. Хосе Мария Мендез (Ўзбекистон футзал т.ж.)

2. Сергей Лушан («Бунёдкор»)

3. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Март

1. Самвел Бабаян (Ўзбекистон м.т.ж.)

2. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

3. Мирко Йеличич («Локомотив»)

Апрель

1. Мирко Йеличич («Локомотив»)

2. Жамшид Саидов («Бухоро»)

3. Даврон Файзиев («Сўғдиёна»)

Май

1. Мирко Йеличич («Локомотив»)

2. Сергей Лушан («Бунёдкор»)

3. Жамшид Саидов («Бухоро»)

 

Энг яхши футболчилар|футзалчилар,

Февраль

1. Рустам Умаров (Ўзбекистон футзал т.ж.)

2. Элдор Шомуродов («Бунёдкор»)

3. Дилшод Раҳматов (Ўзбекистон футзал т.ж.)

Март

1. Сардор Рашидов («Ал-Жаиш», Қатар)

2. Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия)

3. Бобур Абдуҳолиқов («Насаф»)

Апрель

1. Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия)

2. Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»)

3. Зоҳид Абдуллаев («Металлург»)

Май

1. Сервер Жепаров («Локомотив»)

2. Элдор Шомуродов («Бунёдкор»)

3. Игорь Таран («Шўртан»)

 

Умумий натижа

Мураббийлар

1. Мирко Йеличич - 11 очко

2. Сергей Лушан - 6 очко

3-4. Самвел Бабаян - 5 очко

3-4. Хосе Мария Мендез - 5 очко

5. Рўзиқул Бердиев - 4 очко

6. Жамшид Саидов - 4 очко

7. Даврон Файзиев - 1 очко

---------------------------------------

Футболчилар|футзалчилар

1. Одил Аҳмедов - 8 очко

2. Элдор Шомуродов - 6 очко

3-5. Сардор Рашидов - 5 очко

3-5. Рустам Умаров - 5 очко

3-5. Сервер Жепаров - 5 очко

6. Темурхўжа Абдухолиқов - 3 очко

7-10. Дилшод Раҳматов - 1 очко

7-10. Бобур Абдухолиқов - 1 очко

7-10. Зоҳид Абдуллаев - 1 очко

7-10. Игорь Таран - 1 очко

 ------------------------------------------------

Изоҳ: 1-ўрин - 5 очко, 2-ўрин - 3 очко, 3-ўрин - 1 очко.

Ўткир УМАРОВ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:34, 06.06.2016. Ўқилди: 5527 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Осасуна Анте Будимир 16
4 Барселона Ламин Ямаль 15
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Алавес Лукас Бойе 12
8 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 12
9 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
10 Сельта Борха Иглесиас 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик