Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Элит ОЧЛ
      • 01.10.2025 15:00
      • Виссел Кобе
      • 1:0
      • Мельбурн Сити
      • 01.10.2025 17:15
      • Шангхай Шенхуа
      • 1:1
      • Ульсан Хёндэ
      • 01.10.2025 15:00
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 4:2
      • Селангор
      • 01.10.2025 17:15
      • Бангкок Юнайтед
      • 0:2
      • Персиб
      • 01.10.2025 18:45
      • Андижон
      • 0:0
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 01.10.2025 18:45
      • Истиқлол Душанбе
      • 2:0
      • Гоа
      • 01.10.2025 21:00
      • Истиқлол
      • 0:1
      • Ал-Муҳаррақ
      • 01.10.2025 21:00
      • Ал-Виҳдат
      • 1:2
      • Ал-Васл
      • 01.10.2025 23:15
      • Холидия
      • 2:0
      • Аркадағ
      • 01.10.2025 23:15
      • Аз-Завра
      • 0:2
      • Ан-Наср (СА)
      • 01.10.2025 21:45
      • Қорабоғ
      • 2:0
      • Копенгаген
      • 01.10.2025 21:45
      • Юнион
      • 0:4
      • Ньюкасл
      • 01.10.2025 23:59
      • Барселона
      • 1:2
      • ПСЖ
      • 01.10.2025 23:59
      • Монако
      • 2:2
      • Манчестер Сити
      • 01.10.2025 23:59
      • Боруссия Д
      • 4:1
      • Атлетик Бильбао
      • 01.10.2025 23:59
      • Наполи
      • 2:1
      • Спортинг
      • 01.10.2025 23:59
      • Вильярреал
      • 2:2
      • Ювентус
      • 01.10.2025 23:59
      • Арсенал
      • 2:0
      • Олимпиакос
      • 01.10.2025 23:59
      • Байер
      • 1:1
      • ПСВ
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Фулхэм
      • 04.10.2025 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Хетафе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 23 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 23 23
14 Бухоро 23 21
15 Хоразм 23 20
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Насаф 2-1 Хоразм
23-тур Андижон 1-0 ОКМК
23-тур Навбаҳор 1-0 Қизилқум
23-тур Қўқон-1912 2-2 Бунёдкор
23-тур Пахтакор 1-0 Сурхон
23-тур Динамо 2-0 Шўртан
23-тур Сўғдиёна 0-1 Нефтчи
23-тур Машъал 0-0 Бухоро

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5531 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Австрияда якун топган серия

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Канадага қарши ўтказган ўртоқлик ўйини олдидан мухлислар турлича ҳиссиёт оғушида қолдилар - бир томондан, терманинг ўйини интиқлик билан кутилади, албатта. Аммо бунга қадар аввал Қирғизистон, кейин эса Экваториал Гвинеяга қарши кечиши лозим бўлган учрашувлар қолдирилгани боисидан, Канада билан бўладиган ўйинга ҳам ишонқирамай қараётганлар топилаётганди. «Канада билан ростдан ҳам ўйин бўлишига фақат ҳар икки жамоа майдонга тушиб, ҳакам ўйинни бошлаш учун ҳуштак чалганидан сўнг ишонаман», - деди мухлислардан бири ижтимоий тармоқ орқали бу баҳс ҳақида. Ҳа, нима ҳам дердик, Терма жамоалар марказининг астойдил «уринишлари» эвазига ўртоқлик ўйинларига бўлган ишонч дарҳақиқат сусайиб кетган экан...

Бенито Флоро (Канада миллий терма жамоаси бош мураббийи): - Озарбайжонга қарши баҳсдан кейин 4 кун ўтди. Бу сафар ўйинимизда юқори савия намойиш қилишимиз керак. Айниқса, ҳужумда яхши ўйин кўрсатишимиз лозим. Ушбу баҳс орқали ЖЧ-2018 саралаш доирасида Гондурасни юта олишимизга ишонч ҳосил қилишимиз керак. Гондурасга қарши сафардаги учрашув қийин кечади. Аммо жанг майдонда бўлади, унинг ташқарисида эмас. Демак, бу ўйинда жисмоний ва тактик жиҳатдан кураш кечади. Мазкур ўқув-машғулот йиғини орқали жамоа ўйинини кучайтиришни мақсад қилганмиз. Ўзбекистонга қарши баҳс муҳим аҳамиятга эга. Аввалги ўйиндан кейин ҳам қайси томонлама ўсишга эришганимиз, қайси томонлама нотўғри ишлаётганимизни билишимиз керак. Бу орқали хатоларимизни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Натижада ўз ўйинимизни ривожлантиришда давом этамиз.

ХОРИЖДАГИ ЎРТОҚЛИКЛАР

Аммо шу ўринда адолат юзасидан бир нарсани таъкидлаб ўтиш лозим - терма жамоанинг хориждаги ўртоқлик ўйинлари борасида ҳозирга қадар муаммо бўлмаган. Вақтида Черногория билан ҳам ўйнаганмиз, Украина билан ҳам. Шундай экан, шахсан камина хизматчингизда Канадага қарши кечадиган учрашув дарҳақиқат ўтказилишига ишонч анча катта эди. Бу ўринда фақат бир нарса қизиқишга сабаб бўлаётганди - Канада қандай жамоа ўзи?

Ўйин олдидан Канада фақат хоккейда кучли экани ва футболда Ўзбекистон терма жамоаси бемалол уни енгишини мухлислар тугул, баъзи мутахассислардан ҳам эшитгандик. Аммо рақиб таркибида Европа ва Америка клубларида тўп сурадиган футболчилар борлиги сабаб бундай тахминлар, юмшоқ қилиб айтганда, бироз кулгуни қистаётган эди. Охир-оқибат улар дарҳақиқат кулгули эканини англаб олдик. Афсуски, англаб олдик.

 

ТАРКИБ

Эътиборли томони, ушбу учрашувга Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ҳам бошқача қаради, шекилли. Чунки мураббий энг кучли футболчиларни таркибга жалб қилмади ва Ўзбекистон чемпионатида тўп сураётганларга ишонч билдириб қўя қолди. Легионерлардан фақат икки Александр - Гейнрих ва Лобанов ҳамда Егор Кримецларнинг борлиги Канада билан бўладиган ўйин олдидан ишонч бағишламаслиги турган гап.

Бабаян бу учрашувда кўп ўзгаришлар қилди. Аммо таъкидлаш жоиз, ушбу ўзгаришлар асосан йиғинга чақирилмаган легионерлар ҳисобига бўлди. Аввалдан асосий таркибда ўйнаб келган маҳаллий футболчилар ўз жойларида қолдилар. Масалан, дарвозада яна ўша Лобановга ишонч билдирилди. Марказий ҳимояда эса легионер Анзур Исмоиловнинг ўрнини Ислом Тўхтахўжаев эгаллади. У Егор Кримец билан бирга ҳимоявий тандем ҳосил қилди. Аслида, Ислом аввалги ўйинларда ҳам асосий таркибда майдонга тушган, бироқ ўнг қанотда ўйнаган эди. Бу сафар қанотда Даврон Ҳошимов тўп сурди. Виталий Денисовнинг ўрни эса Акром Комиловга ишониб топширилди.

Шунингдек, таянч ярим ҳимоясида Ҳайдаров-Аҳмедов ўрнига Соҳибов ва Шукуров майдонга туширилди. Сал олдинроқда Сервер Жепаров ҳамда Элдор Шомуродовлар тўп сурган бўлишса, ҳужум тандемида Гейнрих-Сергеев ҳаракат қилдилар.

Бўлди, бизнинг таркибимиз шу эди. Канадалик футболчиларга эса ортиқча тўхталмадик, чунки лозим топмадик. Жуда керак бўлса, ўйин қайдномасидан кўриб оларсиз...

БИРИНЧИ БЎЛИМ

Кўриб турганингиздек, Ўзбекистон терма жамоаси таркиби анча ҳужумкор эди. Шунга яраша биринчи бўлим ҳам футболчиларимизнинг фаоллиги билан бошланди. Айниқса, дастлабки беш дақиқада ўнг қанотда Даврон Ҳошимов ва Элдор Шомуродовлар анча югуришди. Аммо бу югуришларнинг самараси Гейнрихнинг бошда, Сергеевнинг эса оёқда йўллаган зарбалари билан якунланди, холос. Голдан эса дарак йўқ эди.

Бироқ Бабаян шогирдларининг фаоллиги анча қисқа бўлиб чиқди. Олтинчи дақиқадан бошлаб ташаббус асосан Канада томонига ўтди. Тан олиш лозим, рақиб ҳимоядан ҳужумга анча тез ўтаркан. Бироқ аввалига худди бизда бўлгани сингари, уларда ҳам сўнгги зарбани берадиган ҳужумчи топилмади. Айниқса, стандарт вазиятларда бу яққол кўзга ташланди. Бироқ хурсандчилигимиз узоқ давом этмади, 19-дақиқада Даврон Ҳошимов Дэвид Хойлетга нисбатан қўпол ўйнади ва жарима зарбаси белгиланди. Стандарт вазиятда эса Дэвид Эдгар бошқалардан кўра эпчилроқ чиқди ва Александр Лобанов дарвозасини ишғол қилди.

Голдан сўнг ҳам Канада устунликни ўз қўлида сақлаб қолди. Бизнинг футболчилар эса фақат бўлим охирларига келиб уйғондилар. Бироқ бу уйғонишдан етарлича самара барибир, чиққани йўқ. Камига 45-дақиқада сал бўлмаса яна бир гол ўтказиб юборилиши мумкин эди. Бахтимизга ҳисоб ўзгармай қолди.

ИККИНЧИ БЎЛИМ

Иккинчи бўлим бошида Самвел Бабаян ўзгариш қилди - ҳимоячи Егор Кримецни олиб ташлади ва ўрнига Шерзод Аъзамовни туширди. Афтидан, Кримецнинг биринчи бўлимдаги пассивлиги мураббийга ёқмаган кўринади. Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи бўлимни бироз яхши бошлади. Элдор Шомуродовда яхши имкониятлар бўлди, аммо ёш ҳужумчи улардан фойдаланишда бироз оқсади.

Бахтимизга унинг «оқсоқ»лиги 61-дақиқага келиб барҳам топди - Элдор гол урди. Бу вазиятда Гейнрихга қойил қолиш керак: у аввал рақибларни чиройли услубда алдаб, сўнгра тўпни товони билан жамоадошларига узатиб берди. Тўп ўзбекистонлик ва канадалик бир неча футболчига тегиб, охир-оқибат «транзит» йўналишида Шомуродовга келиб тушди ва ёш ҳужумчи узоқ бурчакка зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

Голдан сўнг руҳланиб кетиш навбати Ўзбекистон терма жамоасига келди. Вакилларимиз энди прессингда анча фаоллашиб, рақибга анча-мунча қаршилик кўрсата бошладилар. Бахтга қарши Канада ҳам прессинг ва тезкорлик масаласида қолишмас, аниқроғи, биздан анча олдинда экан, ўйин суръати биз кутгандан кўра кўтарилиб кетди. Бундай шиддатли баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги дақиқаларга қадар фаол бўлиб қолиши қийин эди. Вақт ўтгани сари Канаданинг босими ошди ва ҳаммаси 80-дақиқада Акром Комилов урган «автогол» билан якунига етди. Ўша вазиятда Акром Хойлетнинг узатмасини қайтараман, деб ўз дарвозасини нишонга олиб қўйди.

Шу тариқа, Самвел Бабаяннинг 8 ўйиндан иборат ғалабали серияси якунига етди.

 

ЯКУНДА

Бу ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Шубҳасиз, у Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун анча фойдали бўлди. Фақат шу мағлубиятга учралгани маъқул келмади-да. Бироқ ким билади дейсиз, Аҳмедов, Ҳайдаров, Денисов ва Рашидовлар Австрияга боришганида ҳисоб бошқача бўлармиди? Бироқ энди бу саволни Самвел Бабаянга бериш керак. Унга яхшиси, мураббий жавоб топа қолсин.

Биз эса фақат бир гап айтишимиз мумкин - Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ғалабали серияси барҳам топиши керак бўлган экан, яхшиси, мана бундай ўртоқлик ўйинларида барҳам топгани маъқул. Муҳими - ЖЧ саралашида яна аввалги ғалабаларни кўрсак бўлгани. Нима дедингиз?

Ҳайдаров Эронга борди

Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи Равшан Ҳайдаров ЖЧ-2018 3-саралаш босқичидаги рақибларимиздан бири - Эрон терма жамоасининг ўйинини кузатиш учун Теҳронга ташриф буюрди.

Форслар расмий ўйинларга тайёргарлик жараёнида 7 июнь куни Теҳронда Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 6:0 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:20, 10.06.2016. Ўқилди: 4818 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.