Бугун Европа чемпионатининг "Б" гуруҳидан ўрин олган Россия-Англиятермалари ўйини бўлиб ўтади.
Қуйида мазкур учрашувига оид фактлар билан танишишингиз мумкин.
1. Ушбу жамоалар шу кунга қадар 2 марта тўқнаш келишган. Ҳар иккала жамоа ҳам 1 мартадан ғалаба қозонишган. Тўплар нисбати 4:2 Англия фойдасига.
2. Англия термаси Европа чемпионатида 27 ўйин ўтказиб, 9 ғалаба, дуранг ва мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати 36:31
3. Россия термаси Европа чемпионатида 17 ўйин ўтказиб, 5 ғалаба, 4 дуранг ва 8 мағлубият қайд этган. Тўплар нсибати 19:27
4. ФИФА рейтингида Англия 11, Россия 29-ўринда бормоқда.
5. Англия тарихидаги энг яхши тўпурар: Уэйн Руни (52 гол) ҳисобланади.
6. Россия тарихидаги энг яхши тўпурар: Александр Кержаков (30 гол) ҳисобланади.
7. Англиянинг лақаби "Уч шерлар", Россиянинг лақаби эса "терма жамоа"
8. Мазкур беллашув Марсель шаҳридаги 67000 мухлисга мўлжалланган "Велодром" стадионида бўлиб ўтади.
9. Англиянинг шиори: "Бир жамоа, бир орзу", Россиянинг орзуси: "Бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун!"
10. Англия термасига Рой Хожсон, Россия термасига эса Леонид Слуцкий мураббийлик қилади.
Ф.Юсупов тайёрлади
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).