Дарвозабон Де Хеа Испания термаси сафидан четлатилгани ҳақидаги хабарни инкор этди
Испания термаси ва «Манчестер Юнайтед» клуби дарвозабони Давид Де Хеа зўравонлик ишига алоқадорлиги учун Евро–2016 турнири учун терма жамоа сафидан четлатилгани ҳақидаги хабарни рад этди. Бу ҳақда футболчи режадан ташқари ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Аввалроқ The Independent нашри Де Хеа Испания термаси сафидан четлатилгани ҳақида маълум қилганди.
«Бу хабарни эшитиб ҳайрон қолдим. Ушбу қип-қизил ёлғонни рад этмоқчиман. Мана шу ишни адвокатларимга қолдираман. Кучга тўлганман ва майдонга чиқишга тайёрман», – деди испаниялик дарвозабон.
Де Хеанинг зўравонлик иши 2012 йилда қайд этилган, аммо бу ҳақда уч йилдан сўнг маълум бўлганди. Испаниянинг El Diario нашри Де Хеа «Атлетик Бильбао» аъзоси Икер Муньяин ва исми маълум қилинмаган яна бир футболчи номидан енгил табиатли аёлларни ёллаган ва уларнинг зўрланиши ташкилотчиси бўлганини таъкидлаган.
Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:39, 11.06.2016. Ўқилди: 4334 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).