Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба.

      • 09.05.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:2
      • Осасуна
      • 09.05.2026 17:00
      • Эльче
      • 1:1
      • Алавес
      • 09.05.2026 19:15
      • Севилья
      • 2:1
      • Эспаньол
      • 09.05.2026 21:30
      • Атлетико
      • 0:1
      • Сельта
      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Жирона
      • 09.05.2026 16:30
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Челси
      • 09.05.2026 19:00
      • Фулхэм
      • 0:1
      • Борнмут
      • 09.05.2026 19:00
      • Брайтон
      • 3:0
      • Вулверхэмптон
      • 09.05.2026 19:00
      • Сандерленд
      • 0:0
      • Ман. Юнайтед
      • 09.05.2026 21:30
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Брентфорд
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Арсенал
      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Лидс
  • «A» Серия
      • 09.05.2026 18:00
      • Кальяри
      • 0:2
      • Удинезе
      • 09.05.2026 21:00
      • Лацио
      • 0:3
      • Интер
      • 09.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Ювентус
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • -:-
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • -:-
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Аталанта
      • 11.05.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Болонья

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Карло Анчелотти: «Замонавий футболда иқтидорнинг ўзи камлик қилади»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Чемпионлар Лигасида энг кўп зафар қучган мураббий бу Карло Анчелоттидир. Янги мавсумда у «Бавария»ни бошқаришидан хабарингиз бор. Гарчи Анчелотти юлдуз мураббийлардан ҳисоблансада, ўзини камтар тутадиган инсон. Яқинда sport-magazine наш­ри италиялик мутахассис билан суҳбат уюштирди.

- Сиз қандай ўйинчи бўлгансиз?

- Марказий ярим ҳимоячи бўлганман. Фаолиятимни бошлаганимда жарима майдонидан жарима майдонигача ўйнардим. Лекин «Милан»га борганимдан сўнг тўпни ушлашга ҳаракат қилардим. Арриго Сакки шуни талаб қилганди. Умуман олганда, тезкор футболчи бўлмаганман. Лекин позиция танлашни яхши билганман. Кучли футболчи бўлмасамда, ақл билан тўп сурганман. Шу боис, мураббийликни танладим.

- Ўша пайтларда сизга ким кўпроқ таъсир ўтказган?

- Сакки футболнинг энг катта инноватори эди. У прессингни яхши кўрарди. Ҳаттоки, машғулотларда ҳам. Ундан кўп нарсани ўрганганман. Унгача Свен-Йоран Эрикссон яхши устоз бўлган. Фаолиятим аввалида Нильс Лидхольм билан ишлаганман. У бошқалардан фарқ қиларди. Руҳият билан ишлашни ундан ўзлаштирганман. У футболчиларга ҳеч қачон қаттиқ гапирмаган.

- Айтишларича, юлдуз футболчилар билан ишлаш ҳадисини олгансиз. Бунинг сири нимада?

- Агар футболчи мамнун бўлишини истасангиз, уни майдонга туширинг. Лекин мен 25 нафар футболчини бирданига майдонга тушира олмайман. Фақатгина 11 киши ўйнайди. Демак, 14таси бахтли эмас. Бу машғулотларга ҳам ўз таъсирини ўтказади. Менинг вазифам барчани бирдек руҳлантириш. Ҳаттоки, мендан хафа бўлганларни ҳам

- Сиз ҳақингизда кўплаб футболчилар илиқ фикрлар билдиришади. Нима учун?

- Мен учун улар биринчи ўринда футболчилар эмас, балки инсонлардир. Уларнинг ҳар бири билан гаплашишга уринаман.

- Футболчилар тактикадан муҳимми?

- Агар футболчиларга қулай бўлмаса, қандай тизимда ўйнашингизнинг аҳамияти йўқ. Масалан, Роналду. Уни ўткир ҳужумларга қўйишни истагандим. Лекин у менга қанотда ўйнашни ёқтиришини тушунтирди. Бир мавсумда шундоқ ҳам 50та гол урадиган футболчининг позициясини алмаштиришимга на ҳожат? Бир устозим: «Икки хил мураббий бўлади. Биринчиси кузатади, кам нарсани ўзгартиради ва футболчиларга эркинлик яратиб беради. Иккинчиси ҳар нарсага тегаверади ва клубни бузади», деганди.

- Клуб хўжайинлари билан ишлаш футболчилар билан ишлашдан қи­йинроқми?

- Раҳбарлар билан муносабатлар натижаларга боғлиқ. Агар яхши ўйнасак, яхши муносабатда бўлишади, ёмон ўйнасак, ёмон. Футболчилар билан бошқачароқ.

- Шунга қарамай, бир пайтлари Роман Абрамович 6:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин ҳам сизга танбеҳ берганди. Ўшанда ажабланганмисиз?

- Унчалик эмас. У мени янада яхши ишлашга ундамоқчи бўлган. «Милан» хўжайини Сильвио Берлускони билан ҳам шундай ҳолатлар рўй берган. Жамоа яхши ўйнаганида менга босим ўтказарди. Ёмон ўйнаса, ёрдамлашарди.

- «Челси» бу йилги муваффақиятсизликдан сўнг қандай қайтади?

- Ҳар қандай жамоанинг яхши ва ёмон мавсумлари бўлади. Айни пайт «Челси» ўтиш даврини бошдан кечирмоқда. Жамоа Жон Терри, Фрэнк Лэмпард ва Эшли Коуллар ўйнаганда ажо­йиб мавсумларни ўтказди. Энди «Челси»га янги Терри, Лэмпард ва Коуллар керак. «Милан»да ҳам Паоло Мальдини, Женнаро Гаттузо ва Андреа Пирлолар кетганидан сўнг шундай ҳолат кузатилди. Яхши жамоа тузиш учун вақт керак.

- Сиз бирга ишлаган буюк футболчиларни нима боғлаб туради?

- Профессионализм. Мен кўплаб иқтидорли футболчилар билан ишлаганман. Лекин иқтидорни сайқаллаш лозим. Акс ҳолда, ҳаммаси барбод бўлиши мумкин. Роналду нафақат майдонда, балки машғулотларда ҳам, шахсий ҳаётида ҳам ҳақиқий профессонал. Мураббий футболчини майдонда ёки машғулотларда бошқариши мумкин. Лекин стадион ташқарисида ҳаммаси футболчининг ўз қўлида. Замонавий футболда иқтидорнинг ўзи камлик қилади. 20 йил олдин бошқача эди. Масалан, Диего Марадона формада бўлмасада яхши ўйнайверарди. Ҳозир эса жисмоний ҳолатни доим бир хилда ушлаб туриш керак.

- «Реал»да Зайниддин Зидан билан бирга ишладингиз. Ундан яхши мураббий чиқадими?

- Албатта. У кучли характерга эга. Шунингдек, уни буюк футболчи сифатида хурмат қилишларини унутмаслик лозим. Менга ҳам шу ҳолат бир пайтлари ёрдам берган.

- Шогирдларингиздан кийиниш хонасининг етакчиси кимлар бўлган?

- Бундай футболчиларнинг кўпини кўрганман. Аммо улар бир-бирларидан фарқ қилишади. Қайсидир етакчи кучли характерга эга бўлади. Яна бири ўйиндан олдин футболчиларни руҳлантира олади. Бундай пайт­ларда хаёлимга Мальдини ва Рамос келишади. Шунингдек, майдонда ажойиб ҳаракат қиладиган етакчилар бор. Роналду, Кака, Пирло, Ибрагимович шулар жумласидандир. Улар қаторига Гаттузони ҳам қўшса бўлади.

- Қўлга киритган совринларингиз орасида энг муҳими қайси?

- 2003 йилги Чемпионлар Лигаси бош соврини. Мазкур финал фаолиятимда муҳим ўрин тутган. Бунга қадар ҳамиша иккинчи эдим. Ҳаттоки, Италияда мени «абадий иккинчи», деб ҳам аташарди. Айнан «Олд Траффорд»даги «Ювентус»га қарши кечган учрашув барчасини ўзгартириб юборди. «Милан» пенальтилар сериясида ғалаба қозонган.

- Яқинда «Бавария»ни бошқарасиз. Футболда яна қанча ишламоқчисиз?

- Ўйин қувонч бағишламай қўйгунча. Машғулотлар менга ёқмай қолса, кетаман.

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:28, 13.06.2016. Ўқилди: 3745 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик