Бугун 21 сентябрь, 2025 йил, якшанба.

      • 20.09.2025 00:00
      • Бетис
      • 3:1
      • Реал Сосьедад
      • 20.09.2025 17:00
      • Жирона
      • 0:4
      • Леванте
      • 20.09.2025 19:15
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Эспаньол
      • 20.09.2025 21:30
      • Вильярреал
      • 2:1
      • Осасуна
      • 20.09.2025 21:30
      • Алавес
      • 1:2
      • Севилья
      • 21.09.2025 00:00
      • Валенсия
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 21.09.2025 17:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Сельта
      • 21.09.2025 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Атлетико
      • 21.09.2025 21:30
      • Эльче
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 22.09.2025 00:00
      • Барселона
      • -:-
      • Хетафе
      • 20.09.2025 16:30
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Эвертон
      • 20.09.2025 19:00
      • Брайтон
      • 2:2
      • Тоттенхэм
      • 20.09.2025 19:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Ноттингем Форест
      • 20.09.2025 19:00
      • Вест Хэм
      • 1:2
      • Кристал Пэлас
      • 20.09.2025 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:3
      • Лидс
      • 20.09.2025 21:30
      • Ман. Юнайтед
      • 2:1
      • Челси
      • 21.09.2025 00:00
      • Фулхэм
      • 3:1
      • Брентфорд
      • 21.09.2025 18:00
      • Борнмут
      • 0:0
      • Ньюкасл
      • 21.09.2025 18:00
      • Сандерленд
      • 1:1
      • Астон Вилла
      • 21.09.2025 20:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • Суперлига
      • 20.09.2025 17:00
      • Хоразм
      • 0:0
      • Қўқон-1912
      • 20.09.2025 18:00
      • Бухоро
      • 5:0
      • Навбаҳор
      • 20.09.2025 19:15
      • Нефтчи
      • 2:1
      • Динамо
      • 21.09.2025 17:00
      • Андижон
      • 2:2
      • Сўғдиёна
      • 21.09.2025 19:15
      •   Қизилқум
      • 0:0
      • Насаф
  • «A» Серия
      • 20.09.2025 18:00
      • Болонья
      • 2:1
      • Женоа
      • 20.09.2025 21:00
      • Верона
      • 1:1
      • Ювентус
      • 20.09.2025 23:45
      • Удинезе
      • 0:3
      • Милан
      • 21.09.2025 15:30
      • Лацио
      • 0:1
      • Рома
      • 21.09.2025 18:00
      • Кремонезе
      • 0:0
      • Парма
      • 21.09.2025 18:00
      • Торино
      • 0:3
      • Аталанта
      • 21.09.2025 21:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Комо
      • 21.09.2025 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Сассуоло
      • 22.09.2025 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Пиза

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 22 45
3 Пахтакор 22 40
4 ОКМК 22 40
5 Бунёдкор 22 38
6 Динамо 21 38
7 Навбаҳор 22 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 22 25
10 Сурхон 22 25
11 Андижон 21 22
12 Қўқон-1912 22 22
13 Машъал 22 22
14 Хоразм 22 20
15 Бухоро 22 20
16 Шўртан 22 12

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Сурхон 0-0 Машъал
22-тур ОКМК 5-1 Бунёдкор
22-тур Шўртан 0-0 Пахтакор
22-тур Хоразм 0-0 Қўқон-1912
22-тур Бухоро 5-0 Навбаҳор
22-тур Нефтчи 2-1 Динамо
22-тур Андижон 2-2 Сўғдиёна
22-тур Қизилқум - Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 22-тур

21/09 19:15 Қизилқум - Насаф

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4666 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Яна футбол ва допинг ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Мамаду Сако озиш учун мўлжалланган дориларни истеъмол қилганлиги учун футболдан четлаштирилди. Фурсатдан фойдаланиб, шундайин воқеалар тарихига назар ташлаймиз.

Тахминан 1936 йилдаги Олимпиададан сўнг (айнан ўшанда врачлар спортчиларга тестостерон инъекциясини қила бошлашганди) спортда допинг ҳар томонлама кенг қўлланила бошланди ва охир-оқибат, мазкур соҳада ишлаб чиқариш пайдо бўлишига олиб келди. Британиялик велопойга ва югурувчилар эса кокаинли five o’clock tea билан XIX аср охирларидаёқ ошно бўлишди - аммо футбол ҳамон бу балодан четда эди. Балки, бунга ўшанда спортнинг бу турида допинг-назорат умуман ўтказилмагани сабабдир?

Футболчиларга нисбатан илк допинг-назорат эса 1974 йилги жаҳон чемпионатида қўлланилди. Энг ажабланарлиси, у дарҳол ўз натижасини кўрсатди: Гаити - Италия (1:3) баҳси ниҳоясига етганидан сўнг, Гаити термаси ўйинчиси Эрнст Жан-Жозефдан эфедрин топилди.

ЖЧ-1974: Voodoo People

Умуман олганда, Гаити термасининг мундиал йўлланмасини қўлга киритиши анчайин шубҳали эди. Мазкур мамлакат президенти кичик-Дювалье терма ўйинчилари олдига қандай қилиб бўлмасин ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш вазифасини қўйганди. Мақсадга эришиш учун ҳатто футболчилар яқинларини ўғирлаб кетиш билан қўрқитиш каби даҳшатли чоралар қўлланилди. Бу ҳам етмаганидай, Порт-о-Пренсга келган термалар аъзоларига қаратиб тангалар, ахлат ва бошқа кераксиз нарсалар ирғитилар, меҳмонлар майдон ташқарисида  ҳам ҳужумларга дучор бўлишарди... Ва, албатта, жодугарларнинг хизматидан ҳам кенг фойдаланилди.  Улар рақиб футболчиларига лаънатлар йўллашар, ўз ўйинчиларига эса кучларига-куч қўшадиган, енгилмас қилиб қўядиган  қандайдир кўк суюқликни ичишга мажбур қилишарди. Оқибатда, гаитиликлар чиндан ҳам ЖЧга йўл олишди, бироқ мазкур мундиалда уларга нисбатан ўтказилган илк допинг-тест ижобий натижа берди. ФИФА дарҳол бу футболчини барча баҳслардан дисквалификация қилди ва уйига жўнатиб юборди. Аммо  Жан-Жозефнинг муаммолари бу билан тугамади. Ватанда у тонтон-макуталар томонидан қамоққа олинди, шундан сўнг жодугарлар футболчи танасидан шайтонни ҳайдаб юбориш маросимини ўтказишди. Жан-Жозеф эса илк имкон туғилиши билан АҚШга йўл олди ва Чикаго клуби сафида майдонга туша бошлади.

Марадона, 1991: допинг умуман йўқ, фақат кокаин

1990 йили Аргентина термаси ярим финалда итальянларни маҳаллий мундиалларидан чиқариб юборди. Буни Марадона дисквалификациясига қандай алоқаси бор, дейсизми? Диегонинг айтишича, даҳли бор: келгуси мавсум охирларида (1991 йил мартида) «Бари» билан ўйиндан сўнг ундан допинг синовини олишди ва қонида кокаин топилди. Диего бу ҳаракатни италияликларнинг сўнгги мундиалдаги мағлубиятлари интиқоми деб баҳолади, унинг адвокати эса барчаси Италия футбол федерацияси томонидан уюштирилганлигини таъкидлади. Энг қизиғи, Марадона нега уни футболдан четлатиш мумкин эмаслигини тушунтиришга ҳаракат қилгани бўлди: унинг айтишича, кокаинни «Барселона»да ўйнаб юрган пайтларидаёқ истеъмол қила бошлагапн. Аммо доимий равишда шахсий врачи томонидан допинг-тестдан ўтиб турган - бўлғуси баҳсга «тоза» ҳолда келиш учун. Шунга қарамай, футболчи 15 ойлик дисквалификацияни бекор қила олмади ёки ҳеч бўлмаса, муддат камайтирилишига эришмади.

Марадона, 1994: эфедрин, норэфедрин, сунъий эфедрин ва кофе

34 ёшли ўйинчи термага қайтганида жамоа оғир кунларни бошидан кечираётганди. Қайтиш эса омадли бўлди: Мурадона Аргентинага АҚШдаги чемпионатга муносиб тайёрланишга ёрдам берди. Тўғри, орадан кўп йиллар ўтгач, Диего мамлакат футбол ассоциацияси президенти Хулио Грондора ҳал қилувчи баҳслар олдидан футболчиларга допингли махсус кофе беришни ташкиллаштирганини айтди. Афсуски, Марадонанинг бу сўзларида қанчалик ҳақиқат борлигини аниқлашнинг имкони йўқ эди: Хулио Грондора аллақачон вафот этганди. Ўша турнирда эса, Марадона иккинчи ўйиндан сўнг олинган допинг-тест натижалари бўйича қонида таркибида эфедрин бўлган нақд 5та препарат топилган футболчилардан бири сифатида тарихда қолди. Кейин яна дисквалификация - 15 ойга.

Марадона, 1997: кокаин

Бу аргентиналик афсонавий футболчининг футболга қайтишдаги сўнгги уриниши эди: 1995 йили у «Бока Хуниорс» билан шартномага имзо чекди. Икки йил клуб шарафини ҳимоя қилди (катта танаффуслар билан) ва ҳатто бир нечта гол киритди ҳам, аммо... 1997 йилнинг ёзида Марадонадан олинган допинг-текширув яна ижобий натижа кўрсатди. Бу яна кокаин эди. Футболчи судга мурожаат қиларкан, барчаси атайин уюштирилганлигини таъкидлади, айрим футбол функционерлари уни қўллаб-қувватлашди ҳам. Суд ДНК текшируви ўтказишга қарор қилди ва аввалги хулоса яна такрорланди, оқибатда 37 ёшли Марадона тергов ишлари якунлангунча карьерасини тугатишга қарор қилди.

Шалимов, 1999: «А» сериясидаги биринчи қалдирғоч

Игорь Шалимов 1998 йили «Наполи»га ўтди, бироқ клубда жуда кам тўп сурди - 20 учрашувда майдонга тушди, холос. «Лечче»га қарши баҳсдан сўнг ярим ҳимоячидан олинган допинг-текширув ижобий натижани кўрсатди - футболчи нандролон таъсирида. Италия футбол федерациясининг қарори қатъий эди - 2 йилга дисквалификация. Шалимов мазкур препарат унга нисбатан реанимацияда - қонни тўхтатиш мақсадида қўлланганини таъкидласа ҳам аппеляция бўлмади. Аммо Италияда нандролон билан боғлиқ муаммолар энди бошланаётганди...

«А» серияси, 2001-2003: нандролон эпидемияси

Шалимов дисквалификация қилинганидан сўнг чамаси 2 йилча ўтгач, нандролон муаммоси бутун Италия учун миллий характер тусини олди. Экс-чемпион - «Лацио» ҳимоячилари Фернандо Коуту ва Яп Стам, Эдгар Давидс (ушбу воқеадан сўнг голландиялик депрессия ҳолатига тушиб қолди ва таъкидлашича, фақат Бенедикт Спинозани мутолаа қилиш уни тинчлантира олди, холос), «Пьяченца» ва «Бари» ўйинчилари, шунингдек Хосеп Гвардиола нандролон қурбони бўлишди. Дарвоқе, Гвардиола Италия футбол федерацияси билан 8 йилгача судлашди ва 2009 йили - «Барселона»га мураббийлик қилиб юрганида айбсизлигини исботлади. Кейинроқ «Интер» ва «Парма» футболчилари ҳам нандронол истеъмол қилганликда айбланишди.

Егор Титов, 2003: бррр...

2003 йил ноябрида Россия ва Уэльс терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган допинг-текширувда «Спартак» етакчиси қонида бромантан номи билан кўпроқ маълум бўлган адамантилбромфениламин топилди. Кейинги куни маълум бўлишича, Титов такрорий текширувдан ўтишни хоҳламаган ва илк текширув натижаларини тўғри деб топган. Натижада, у бир йилга дисквалификация қилинди ва Европа чемпионатини ўтказиб юборди.. «Спартак» футболчилари оммавий тарзда экспериментал стимулятор истеъмол қилишлари тўғрисидаги миш-мишлар эса авж олди. Дарвоқе, мазкур машмашадан сўнг жамоадан бош мураббий Андрей Чернишов ва шифокор Анатолий Шукин бўшатилди.

Адриан Муту, 2004: худди Марадона сингари

Ўта истеъдодли футболчи бўлишига қарамай, Муту ёшлигиданоқ интизом масаласида кўплаб муаммоларга дуч келарди. Аммо ҳеч ким Адриандан 2004 йилда олинган допинг-текширув ижобий натижа беришини кутмаганди - футболчи қонидан кокаин топилди. Текширув натижаси сентябрда маълум бўлди, октябрь ойига келиб эса футболчи клубдан ҳайдалди. ФИФА бу қарорга 7 ойлик дисквалификация ва мисли кўрилмаган жарима - 12 млн. еврони қўшиб қўйди. Бу маблағни Муту Лондон клубига тўлаши лозим эди. Адриан судга апелляция ёзди, аммо ўтказилган бир нечта суд мажлисларидан сўнг жарима миқдори янада оширилиб, 17 млн. еврога етди.

Оздирувчи таблеткалар: 2010 йилдан бошлаб ва ҳар доим

Карьерасини қайта бошлагач, Адриан Муту - Ибрагимович билан «Ювентус»да тўп сурди, кейин «Фиорентина»да бир нечта мавсум муваффақиятли тўп сурди. Аммо 2009 йилги допинг текширувида у яна қўлга тушди. Бу сафарги назоратда аниқланган препарат оздирувчи таблеткалар номи билан машҳур бўлгани сибутрамин эди. Муту жарима тўламади-ю, 9 ойлик дисквалификацияга ҳукм қилинди. Мазкур воқеадан сўнг танадаги ёғ миқдорини эритиб юборувчи таблеткалар яна кўплаб дисквалификацияларга сабаб бўлди. 2011 йили «Манчестер Сити» ҳимоячиси Коло Туре турмуш ўртоғининг оздирувчи таблеткаларини ичиб юборди ва буни дориларни адаштириб юборгани билан изоҳлади.  Жазо: футболсиз ярим йил. Айтганча, клуб мазкур препарат таркибида нималар борлигини маълум қилмади, аммо унда яна ўша эфедрин мавжуд бўлган деган тахминлар йўқ эмас. Коло Туре бу қилмиши учун омма олдида кечирим сўраркан, ўз ишини «ахмоқона» деб атади. 2012 йилда организмдаги ёғни эритиб юборувчи тақиқланган препарат истеъмол қилганликда «Шахтёр» дарвозабони Александр Рибка ҳам айбланди. Аммо нима учундир у Туре каби 6 ойга эмас, нақд 2 йилга дисквалификация қилинди...

2016 йил апрель, премьер-лига: «Лестер» хавф остидами?

Яқинда Англияда спорт шифокори Марк Бонарнинг фаолиятига бағишланган журналистик текшируви натижалари эълон қилинди ва ундан маълум бўлишича, шифокор спортчилар истеъмол қилаётган дориларга тақиқланган моддаларни қўшиб қўяётган экан. Бонарнинг мижозлари орасида эса ўта таниқли спортчилар кўп бўлиб, улар жумласига «Челси», «Арсенал» ва «Лестер» футболчиларини киритиш мумкин....

Ҳозирга келиб, «Арсенал» ва «Челси» бунга ўз норозиликларини изҳор қилиб улгуришди, доктор Бонарнинг ўзи эса гап оддий препаратлар ҳақида бораётгани ва улар таркибида ҳеч қандай тақиқланган моддалар йўқлигини айтди. «Лестер» расмийлари бўлса негадир ҳамон жимлар. Буюк Британиянинг антидопинг агентлиги бу масала бўйича текширувни бошлаб юблорди.

Мамаду Сако: яна оздирувчи таблеткалар

Яқиндагина Мамаду Сако - «Энфилд» қаҳрамонларидан бирига айланганди - «Ливерпул»нинг учинчи голини киритиш орқали у «Боруссия»га қарши кечган драматик учрашувга хотима қўйди. Сако ажойиб жисмоний формада эди, аммо маълум бўлишича барча муаммоларнинг илдизи ҳам айнан шунда экан. Орадан бир ҳафта ўтгач аниқланишича, ҳимоячи истеъмол қилган ёғни эритувчи препаратлар таркибида тақиқланган моддалар бўлиши эҳтимоли бор. Энг қизиғи, бу ҳақда мазкур дорилар этикеткасида ёзиб ҳам қўйилмаганлигидир. Футболчи бир ойга футболдан четлаштирилди ва бу муддат антидопинг қўмитасига ҳақиқатни юзага чиқариш учун етарли бўлади, деб ҳисобланмоқда. Балки, оздирувчи препаратларнинг ҳаммасига тақиқ қўйиш вақти келгандир?!

И.ОБИДОВ тайёрлади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:49, 13.06.2016. Ўқилди: 4517 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 13
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 7
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Сурхон Рустам Турдимуродов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.