Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

"Реал" "Барселона"нинг 2010-2018 йиллардаги молиявий фаолияти ҳақида ҳисобот беришни талаб қилди [49]

ОЧЛ-2. «Андижон» гуруҳнинг сўнгги баҳсида ютқазди ва турнирни якунлади [26]

Самвел Бабаян: «Сабр қилсак, «Андижон» фахрланадиган даражадаги жамоага айланади» [23]

Аморим: "Манчестер Юнайтед" исталган ўйинда ғалаба қозониши мумкин" [12]

Ла Лига собиқ ҳаками: «Футболни кўпчилик билмайдиган ва билишни истамайдиган қоронғи томони бор» [10]

«Кучли бўлиб қайтамиз» — Абдумалик Ҳалоков IBA’нинг қарорига муносабат билдирди [10]

Элит ОЧЛ. «Насаф» қолан 2 та ўйинда ютқазмаслиги керак, сабаби... [9]

ОЧЛ-2. «Андижон»нинг «Ал-Аҳли»га қарши ўйин учун асосий таркибни эълон қилди [6]

Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси совринига даъвогарлар аниқланди [5]

40 ёшли Роналду жорий мавсумда 19 та голда иштирок этишга улгурди [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Серхио Рамос:«Тербл» қайд этишни хоҳлайман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос «Қизил фурия»нинг Чехияга қарши ўтказган учрашувидан сўнг Marca нашрига интервью берди.

- Европа чемпионатларида қаторасига икки марта зафар қучган Испания термасидан нима кутишимиз мумкин? Жамоангизнинг «требл» қайд этишига ишонасизми?

- Шубҳасиз, ўзимизга бўлган ишонч юқори. Мақсадимиз турнирда ғолиб чиқиш ва бунинг учун ҳаракат қиламиз. Лекин рақобат кучли бўлишини унутмаслик лозим. Ҳозирда Европа чемпионатида жамоалар сони ошган. Ҳақиқатан ҳам кучли жамоалар жамланган.

- Сизнингча, турнирнинг асосий фаворити ким?

- Одатдагидек Франция, Германия ва Англия. Бизни гуруҳда қийин учрашувлар кутиб турибди. Жумладан, Хорватиядек кучли жамоага қарши баҳс олиб борамиз. Бу терма  сафида дўстим Лука Модрич ўйнайди.

- Давид Де Хеа билан юз берган можаро жамоага қандай таъсир ўтказди?

- Ҳеч қандай. Давид хотиржам ва биз уни қўллаб турибмиз.

- Жаҳон чемпионатида жамоа кўнгилдагидек иштирок эта олмади. Нима деб ўйлайсиз, рақиблар Испанияга қарши қурол ўйлаб топишдими?

- Барча рақибларнинг бизга қарши учрашувларда икки карра иштиёқ билан ўйнашларини тушуниш мумкин. Биз Европанинг амалдаги чемпионимиз. Ўшанда эса амалдаги жаҳон чемпиони эдик. Барча Испанияни мағлуб этишни истайди. Сир эмаски, бизнинг ўйин услубимизни астойдил ўрганишган.

- Испания билан барча рекордларни забт этишга яқинсиз...

- Тўғриси, Испания термасининг олтин авлоди қаторида бўлганимдан фахрланаман. Ҳамма турнирларда ғолиб чиқишга қодир жамоанинг бир қисми бўлиш ажойиб. Бироқ бирор- бир рекордни янгилашим ҳақида ўйламайман. Ҳозирда сардоримиз Икер Касильяс. Айнан у барча соҳаларда рекордчидир.

- Сиз «Реал»да сардорликни Икердан қабул қилиб олдингиз. Шу билан бирга Мигел Муньос, Хаби Алонсо, Хосе Мария Саррага, Франсиско Хенто, Маноло Санчис, Фернандо Йерро ва Касильясдан кейин Чемпионлар Лигаси кубогини боши узра кўтарган саккизинчи сардор бўлдингиз. Бу сиз учун қанчалик аҳамият касб этади?

- Шубҳасиз, мен учун катта фахр. Бу ҳақда ўқиганимда кўзларимга ишонмадим. Болалигимда жонажон шаҳрим Камасни тарк этаётганимда бундай бўлишини орзу ҳам қилмагандим.

- ЕЧЛнинг иккита финалида ҳамма ҳам гол уравермаган. Бу энг яхши ҳиссиётми?

- Энг яхши ҳиссиёт - бутун жамоанинг муваффақияти. Мен бу икки голни яна иккита ЕЧЛ ғолиблигига алиштирган бўлардим. Буни сўз билан таърифлаш қийин.

- Миландаги голингизнинг такрорини кўрдингизми?

- Тўғриси, голни қайта томоша қилмадим. Балки «офсайд» бўлгандир. Лекин пенальти ҳам белгилаш лозим эди. Умуман олганда, бу ҳакамнинг иши. Қайси бири ҳуштак чалади, яна бири эса йўқ.

- Пенальти тепаётганда қалтирамадингизми?

- Пенальти тепиш қийин. Чунки елкангизда катта маъсулият туради. Аммо бу нарсалар мени ўзига тортаверади. Мен сардорман ва клубга келганимга ўн йилдан кўп бўлди. Демак, масъулиятни ўз бўйнимга олишим керак. Тўғри, баъзида хато қиламан. Аммо пенальти тепишда давом этавераман.

- Криштиану Роналду охирги пенальтини тепганида нималарни ҳис қилдингиз?

- Нимани ҳис қилиш керак бўлса шуни ҳис қилдим. Лекин энг аввало, бизни доим қўллаб турган фанатларимизни ўйладим. Улар жуда талабчанлар. Ахир «Реал» тарихдаги энг яхши клуб.

- Пепенинг айтишича, Миландаги футбол майдонида илк бора кўзига ёш олибди. Сиз ҳам майдонда бирор марта йиғлаганмисиз?

- Эҳтиросларни ҳар ким ҳар хил намойиш қилади. Миланда йиғламадим. Лекин Йоханессбург, Лиссабон ва «Сантьяго Бернабеу»да рафиқам фарзандларим, оилам ва дўстларим ўриб олишганда кўзимга ёш келган.

- «Атлетико»га қандай баҳо берасиз?

- Бу жамоанинг менга ёқишини кўп бора айтганман. Улар Диего Симеоне бошчилигида катта қадам ташлашди. Бу жамоага келгусида омад тилайман. Шунчаки, уларни, айниқса, Симеонени ҳурмат қиламан.

- Чемпионлар Лигасидаги ғалабанинг асосий сабаби нимада?

- Жамоанинг бирдамлигида. Ўйлашимча, турнир давомида ўсавердик. «Вольфсбург» билан баҳсда биз ҳақиқий жамоа эканимизни исботладик.

- Зайниддин Зидан келганидан сўнг жамоада қандай ўзгаришлар бўлди?

- Менимча, Бенитес қўлидан келган ҳамма нарсани қилди. У кучли жамоа тузишга қодир. Аммо Зидан бизни олдиндан яхши биларди. Уларнинг иккиси ҳам ажойиб мураббийлардир. Лекин Зизуда яна нимадир бор. Шахсан мен унга миннатдорчилик билдираман.

- Финалдан сўнг Флорентино Перес билан алоҳида гаплашдингизми?

- У бизни ЕЧЛдаги 11-ғалаба билан табриклади.

Football.ua - Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:08, 17.06.2016. Ўқилди: 5363 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.