Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • 1:1
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • 3:0
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 18 28
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла
18-тур Сандерленд 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тутқич бермас-2016 ёки яна энг яхши дриблингчилар ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Статистикалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

FootballHD.ru сайти ижодкорлари мавсум якунларини сарҳисоб қилишда давом этарканлар, бу гал Европанинг энг яхши дриблинг усталари ҳақида сўз юритишди. Ушбу рейтингдан мавсум давомида камида 25та ўйинда майдонга тушган ҳамда ҳар бир баҳсда камида 3,5 маротаба рақибни алдашга уринган футболчилар ўрин эгаллашди. Еврокубокларда қатнашмаган футболчилар кўрсаткичи эса камида 4та уринишни ташкил этади. Футболчининг номидан сўнг унинг муваффақиятли дриблинглари фоиз ҳисобида кўрсатилган.

1. Лассана Диарра («Марсель») - 85,7%

(ўйин - 30та, дриблинг - 90 марта)

Кутилмаган ҳолат, шундай эмасми? Қачонлардир Диарра сайёрамизнинг энг тез ўсишга эришаётган футболчиларидан бири саналган. Аммо «Реал»нинг «лаънатланган» ўнинчи рақамини олгач, Ласснинг фаолиятида пасайиш кузатилди. «Марсел»да эса ҳамон энг кучли таянч ярим ҳимоячилари қаторида зикр этилишини исботлади: рақибдан тўпни олиб қўйиш, ўйинни уқиш, тактик савод. Энг муҳими - тўпни йўқотмай ўйнаш хусусияти. Техникаси ўта юқори бўлган Диарра майдон марказида рақибларини ўзига жалб этиб, уларни доғда қолдиришни ажойиб тарзда уддалайди. Бутун мавсум давомида фақатгина 15та ҳолатда ундан тўпни олиб қўйишган.

 

2. Усмон Дембеле («Ренн») - 70,4%

(ўйин - 26та, дриблинг - 107 марта)

Эндигина 19 ёшни қаршилаган футболчи Франция ОАВда ҳақиқий «портлаш»ни юзага келтирди. Ҳаттоки, Анри ҳам бу ёшда лига 1да 10та гол уришни уддалай олмаган. Ҳаттоки, Зидан ҳам Франция футболига бу қадар самарадорлик билан кириб келмаган. Тезкор дриблинг - Дембеленинг энг кучли томони. Ёш иқтидор эгаси янги мавсумни Дортмундда бошлайди: «Боруссия»га ўтиш учун бир нечта топ-клублар таклифига рад жавобини берди.

3. Диего Перотти («Женоа») - 69,7%

(ўйин - 33та, дриблинг - 106 марта)

Аргентина дриблинг мактаби максимал самарадорликка эришиш учун минимум таъсирчанликни талаб қилади. Таянч нуқтасига қайтиш, корпус ишлатиш, қарама-қарши йўналиш бўйлаб ҳаракат... Перотти - бу мактабнинг энг яхши вакилларидан бири. Ҳаммаси оддий, минимум финт: алдаб ўтиш учун қанча керак бўлса, худди шунча ҳаракат. Барчасини ажойиб тарзда уддалаяпти.

 

4. Софьян Буфаль («Лилль») - 67,2%

(ўйин - 29та, дриблинг - 127 марта)

Паст бўйли Буфаль - жорий мавсумдаги энг яхши африкалик дриблингчи. 22 ёшли ярим ҳимоячини тўхтатиш лига 1даги рақиблари учун деярли иложсиз вазифага айланган: чаққон ва уддабурон, бошланғич тезлигидан унумли фойдалана билади. Ушбу футболчига асосан АПЛ мухлислари эътибор қаратишса арзийди: марокашликнинг трансфери учун «Тоттенхэм», «Арсенал» ва Манчестернинг икки клуби астойдил қизиқиб қолган.

 

5. Бруно Перес («Торино») - 65,7%

(ўйин - 31та, дриблинг - 96 марта)

Бир ярим йил муқаддам «Ювентус» дарвозасига урган ажойиб голидан сўнг Италия «А» сериясига бефарқ бўлган футбол мухлислари ҳам Бруно Пересни таний бошлашди. Бразилиялик футболчи ўзининг чидамлилиги, тезлиги ва ижодкорлик хусусияти билан ном қозонган. Худди Кафу услубида ўйнайди, бутун қанотни ёпган ҳолда ҳужумларга тез-тез қўшилади. Бруно - Европанинг энг яхши дриблингчилари рейтингидаги ягона ҳимоячи. Топ-клублар уни харид қилишга астойдил бел боғлашган.

 

6. Виллиан («Челси») - 64,3%

(ўйин - 43та, дриблинг - 108 марта)

Якунига етган мавсумда Виллиан меҳнаткаш тулпордан «Челси»нинг ҳақиқий етакчисига айланди. Бразилия­лик ярим ҳимоячи стандартлар ижросидаги самарадорликни оширди, ҳужум ташкил этишда фаоллик кўрсатди. Дриблинги эса Донецкда ўтказган давридаги каби тезкорлик ва ижодкорликка мойил.

 

7. Алексис Санчес («Арсенал») - 64,2%

(ўйин - 37та, дриблинг - 145 марта)

Айтишларича, «Арсенал»нинг совринлар йўлидаги узлуксиз муваффақиятсизликлари чилилик ҳужумчининг норозилигига сабаб бўлмоқда. Мавжуд вазиятдан эса «Ювентус» унумли фойдаланиш пайида. Шунга қарамай, Алексис «тўпчилар» сафида қоладигандек тасаввур уйғотмоқда. Дриблингга келсак, абжир Санчес бу борада ҳар доим жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида эътироф этилган. Сўнгги мавсумдаги ҳаракатлари фикримизга яққол далил.

 

8. Юлиан Дракслер («Вольфсбург») - 64%

(ўйин - 33та, дриблинг - 87 марта)

Дракслернинг «Шальке»ни тарк этиши шов-шув кўтарди: «бўрилар» уни шундоққина Мароттанинг кўз ўнгида «ўғирлашди». Ўзининг жароҳатларга бой қора кунларини Рурда қолдирган Юлиан ўз ёш тоифасидаги энг яхши хавбеклардан бири қандай ўйнаши лозимлигини кўрсатишга тутинди. Дракслер ҳали кўп ишлаши лозим, аммо дриблинг бобида унда муаммо йўқ.

 

9. Бальде Кейта («Лацио») - 63,8%

(ўйин - 36та, дриблинг - 88 марта)

15 ёшли қора танли испан жамоадошига ноўрин ҳазил қилгач, «Барселона»ни тарк этганди. Қизиғи, академиядан кетиш Бальде фаолиятига ижобий таъсир ўтказди: «Барса»га қайтишни хоҳламай, ижара асосида «Лацио»га ўтди. Энди Рим клуби 21 ёшли вингерни ўз тарбияланувчиси сифатида кўриши мумкин. Сенегаллик футболчи аъло даражадаги тезликка эга. Бунга Испания ва Италияда етилган техникани ҳам қўшсак, классик қанот дриблингчиси тайёр-да!

 

10. Росс Баркли («Эвертон») - 63,4%

(ўйин - 38та, дриблинг - 116 марта)

Англияликлар тўп билан муомала қилишни билмайдилар, деб ким айтди? Ҳа, аксарият британияликлар бу борада бироз ортда қолишмоқда, тезкорликка эга бўлмаганларнинг рақибни ортда қолдиришлари қийин кечади. Бироқ Баркли улар тоифасидан эмас. «Эвертон» тарбияланувчиси Гаскойн ва Ле Тиссье давридан сўнг пайдо бўлган техник жиҳатдан энг мукаммал футболчи сифатида тасаввур уйғотмоқда. Жуссасининг бақувватлиги эса муваффақиятсиз дриблингни ҳам ўз томонига оғдириш имкониятини беради. Ёш англиялик фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказди. Мэттга етиб олгунича ҳали анча бор, ахир уни бежизга Ле сеҳргар деб аташмаган.

Энг яхши дриблингчилар

рейтингининг кейинги ўнлиги:

11. Иброҳим Траоре («Боруссия» М) - 63,4% (ўйин - 29та, дриблинг - 78 марта)

12. Хуан Куадрадо («Ювентус») - 63,1% (ўйин - 37та, дриблинг - 82 марта)

13. Эден Азар («Челси») - 63% (ўйин - 39та, дриблинг - 116 марта)

14. Лукас Моура («ПСЖ») - 62,8% (ўйин - 45та, дриблинг - 125 марта)

15. Жордан Айб («Ливерпуль») - 62,2% (ўйин - 33та, дриблинг - 79 марта)

16. Поль Погба («Ювентус») - 62% (ўйин - 43та, дриблинг - 127 марта)

17. Ҳотам Бен Арфа («Ницца») - 61,8% (ўйин - 34та, дриблинг - 152 марта)

18. Эрик Чупо-Мотинг («Шальке-04») - 61,2% (ўйин - 34та, дриблинг - 104 марта)

19. Лионель Месси («Барселона») - 61,1% (ўйин - 40та, дриблинг - 151 марта)

20. Алехандро Гомес («Аталанта») - 60% (ўйин - 34та, дриблинг - 84 марта)

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:33, 19.06.2016. Ўқилди: 6654 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Манчестер Сити Филип Фоден 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.