Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 24 55
2 Пахтакор 23 52
3 Навбаҳор 23 45
4 ОКМК 24 39
5 Локомотив 23 38
6 Бухоро 23 37
7 Насаф 23 37
8 Қизилқум 24 33
9 Андижон 24 30
10 Динамо 23 30
11 Сўғдиёна 24 29
12 Сурхон 24 28
13 Қўқон-1912 24 23
14 Бунёдкор 24 23
15 Хоразм 24 23
16 Машъал 24 4

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Андижон 0-1 Қизилқум
24-тур Машъал 0-1 ОКМК
24-тур Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
24-тур Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
24-тур Сурхон 0-0 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2541 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2794 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.10.2026

      06:00 Снукер. Финал.
      08:00 Велоспорт. Третий этап. Женщины.
      09:00 Велоспорт. Третий этап. Мужчины.
      10:00 Снукер. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      14:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      15:35 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:15 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 4.
      21:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      23:00 Снукер. Финал.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жамшид Искандаров "Локо"га ўтиши керакми?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Агар ҳозир Сервер Жепаров «Локомотив»дан «Пахтакор»га ёки Жамшид Искандеров «Пахтакор»дан «Локомотив»га ўтиши керак, дейилса, ҳайрон қолишингиз турган гап. Чунки бундай трансферларни тасаввур қилишнинг ўзи ғалати. «Пахтакор» ва «Локомотив» - бир-бирига принципиал рақиб жамоалар ва улар ўзаро футболчи алмаштирмасликлари аниқ. Айниқса, ҳозир...

Тўғри, ўзбек футболида бундан-да кутилмаган ўтишлар кузатилган. Дейлик, «Пахтакор»дан бутун бошли таркибнинг «Бунёдкор»га кўчганини кўрганмиз. Ваҳоланки, бу жамоалар ҳам ашаддий рақиб ҳисобланардилар. Аммо «Бунёдкор» ва «Локомотив»нинг «Пахтакор» билан муносабатини ўзаро солиштирмаслик маъқул. Сабаб шундаки, «Бунёдкор» вақтида «Пахтакор» футболчиларини катта пул эвазига сотиб олганди. «Локомотив» эса бундай қилмайди. Шунчаки, истамайди. Хуллас, нима бўлганда ҳам, Жамшид Искандеровнинг «Локомотив»га ўтмаслиги эҳтимоли жуда катта.

Мана, энди нима сабабдан дабдуруст ушбу трансфер ҳақида сўз очганимизни тушунтириб ўтсак. Албатта, бу мақсад остида Ўзбекистон миллий жамоаси манфаати ётганини тушундингиз. Ким нима деса, майли-ку, аммо терма жамоанинг битта масалада дарҳақиқат, омади келган - унинг таркибида ҳар доим ижодкор ва ноанъанавий фикрлайдиган футболчи топилган. Аввалига бу иш билан Миржалол Қосимов машғул эди. Унинг маҳорати жаҳон футболи савиясига тортарди, десак, баҳслашадиганлар кам топилса керак. Кейин эса термага Сервер Жепаров келди. Албатта, у жуда дунё даражасида бўлмаса-да, Осиё савиясида яхшигина футболчи эканлигини исботлади. Сервернинг 2 марта қитъанинг энг яхши футболчиси сифатида тан олингани ҳам фикримизга тўлиқ исбот. Хуллас, мана, 15 йилдирки, Жепаровни биламиз. Уни ёшлигида «Иккинчи Миржалол», дея мақтаганимиз ҳам ёдимизда. Тўғри, Сервер футболимизда Миржалолдек бўлолмади, аммо терма жамоада барчани ўз ортидан эргаштирганини ҳеч ким инкор этолмайди.

Бироқ табиат қонунини менсимаслик ярамайди, Сервер ҳам 34 ёшини қаршилабди. Энди у 2та ўйинни аъло даражада ўтказса, учинчисида бироз суст кўриниши мумкин. Ахир ёш фактори ўз сўзини айтади, барибир. Гапнинг индаллоси, яна 1-2 ёки борингки, 3-4 йилдан сўнг Жепаровни ҳам нафақага кузатиб қўйишимизга тўғри келади. Эҳтимол, шу вақт давомида муносиб ўйнашни ҳам уддалар. Аммо факт шуки, эртами-кеч катта футболдан кетади, албатта. Ана ўша вақтда терма жамоамизда унинг ўрнини босадиган футболчи топилармикан? Худди ўз пайтида ёш Сервер термада Миржалолнинг ўрнини эгаллаганидек, унинг йўқлигини билдирмайдиган истеъдод топилармикан? Мана шуниси кишини ўйлантиради.

Албатта, ўртага ташланган саволга жавобан «Жамшид Искандеров бор-ку», деб қўя қолиш мумкин. Аммо бу гапимиз 2-3 йил олдин анча ишонарли янграрди, ҳозир эмас. Чунончи, ўша вақт Жамшид 20-21 ёшли йигитча эди ва келажаги анча умидли кўринаётганди. Энди эса у 23 ёшни қаршилаб улгурди ва бундай даврда футболчи нималарга қодирлигини исботлаётган бўлиши керак. Аммо Жамшид шундай қиляптими? Ўша 20 ёшли Искандеров билан ҳозиргиси ўртасида қандай фарқ бор? Унинг ўйини ўсдими ёки ортга қараб кетди? Афсуски, бу саволларга ижобий жавоб қайтариш қийин. Бир нарса аниқ - Жамшид ҳозирча биз кутган етакчи даражасига чиққанича йўқ. Тўғри, унинг истеъдоди ҳамон кўзга ташланиб турибди, бироқ табиийдек кўринган қобилияти ўсмоқдами ёки ортга қараб кетяпти? Буниси асосий масала... Айнан шу сабабга кўра ҳам, Жамшид Искандеров ва Сервер Жепаровнинг битта жамоада ўйнаши ҳақида сўз очдик.

Бир вақтлар 18 ёшли Миржалол Қосимов «Пахтакор»да Хорен Оганесяндек ас билан елкама-елка тўп сурган эди. Албатта, шу аснода арман футболи афсонасидан жуда кўп нарсаларни ўрганган. Ким билади, агар ўшанда Оганесян «Пахтакор» эмас, бошқа жойда ўйнаганида, Қосимов шундай тажриба тўплай олармиди? Кейинчалик унинг ўзи «Пахтакор»да Сервер Жепаровга кўп нарсаларни ўргатгани ҳам айни ҳақиқат. Энди бир ўйлаб кўринг, Сервер ўшанда «Навбаҳор»да, Миржалол Қосимов эса хорижда ўйнаб юраверганида, биз терма жамоамизда муносиб издошни кўрармидик? Бу ҳам баҳсли масала.

Халқимизда «Олма олмага қараб ранг олади», деган нақл бор. Жамшид Искандеров ҳозирги ҳолатда кимдан ранг олсин? «Пахтакор» анча йиллардан буён ёшларга ишониш сиёсатини олиб боряпти, аммо шу ёшлар тажрибали футболчилардан дарс, ўрнак олишмаса, қай даражада ўсишлари мумкин? Ахир бир вақтлар Владимир Козакнинг ҳам қанчалик умидли кўрингани ёдимизда-ку. Бироқ бу футболчининг аллақачон ўсишдан тўхтаб қолгани энди ҳеч кимга сир эмас. Жамшид Искандеров хусусида ҳам худди шу гапларни такрорлаш мумкин. Терма жамоада Козакнинг амплуасида тўп сурадиган футболчилар-ку, етарли. Аммо Жамшидни йўқотиб қўйиш қай даражада оғриқли бўлишини бир ўйланг...

"ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:43, 19.06.2016. Ўқилди: 6281 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
2 Нефтчи Стипе Перица 13
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 12
4 Бухоро Шерзод Эсанов 10
5 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
6 Нефтчи Зоран Марушич 9
7 Пахтакор Чинеду Стефан 9
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 9
10 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик