Бугун 17 август, 2025 йил, якшанба.

      • 16.08.2025 00:00
      • Ливерпуль
      • 4:2
      • Борнмут
      • 16.08.2025 16:30
      • Астон Вилла
      • 0:0
      • Ньюкасл
      • 16.08.2025 19:00
      • Брайтон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Сандерленд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Тоттенхэм
      • 3:0
      • Бёрнли
      • 16.08.2025 21:30
      • Вулверхэмптон
      • 0:4
      • Манчестер Сити
      • 17.08.2025 18:00
      • Челси
      • 0:0
      • Кристал Пэлас
      • 17.08.2025 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 3:1
      • Брентфорд
      • 17.08.2025 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • 0:1
      • Арсенал
      • 19.08.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Эвертон
      • 16.08.2025 00:30
      • Вильярреал
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 16.08.2025 22:30
      • Мальорка
      • 0:3
      • Барселона
      • 17.08.2025 00:30
      • Алавес
      • 2:1
      • Леванте
      • 17.08.2025 00:30
      • Валенсия
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 17.08.2025 20:00
      • Сельта
      • 0:2
      • Хетафе
      • 17.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Севилья
      • 18.08.2025 00:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетико
      • 19.08.2025 00:00
      • Эльче
      • -:-
      • Бетис
  • Суперлига
      • 16.08.2025 18:00
      • Навбаҳор
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 16.08.2025 19:00
      • Динамо
      • 1:0
      • ОКМК
      • 16.08.2025 20:15
      • Насаф
      • 2:0
      • Шўртан
      • 17.08.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • 2:0
      • Сурхон
      • 17.08.2025 19:00
      • Машъал
      • 1:0
      • Андижон
      • 17.08.2025 20:15
      • Бунёдкор
      • 2:1
      • Бухоро
      • 18.08.2025 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қизилқум

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 19 31
8 Сурхон 19 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан
19-тур Қўқон-1912 2-0 Сурхон
19-тур Машъал 1-0 Андижон
19-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

18/08 19:00 Хоразм - Қизилқум

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1625 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Евромавсумнинг энг яхши тўпурарлари ТОП-15

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Статистикалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

ЕВРОМАВСУМНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТЎПУРАРЛАРИ. Ҳамма томонда Евро-2016 шамоли эсаётган ҳозирги пайтда аввалги мавсум якунлари хусусида ёзавериш унча тўғри бўлмаса керак. Аммо евромавсумнинг энг яхши голеадорлари рейтинги ҳар қандай вазиятда ҳам, ўз аҳамиятини йўқотмайди. Ахир футбол моҳияти ҳисобланган голларнинг асосий ижодкорлари  рўйхати кимни ҳам қизиқтирмайди? 

14-15-ўринлар. НЕЙМАР («Барселона») - 49та ўйинда 31та гол. Бразилиялик тўп афсунгари бир мавсум олдингига нисбатан олсак, 8та кам гол урди, бироқ ўйин сифати бобида яққол ўсишга эришди. Хусусан, кузда бутун дунё бўйича энг яхши футболни намойиш этиб, старт босқичида анча қийналган  «Барселона»ни ўз ортидан эргаштирди. Бошқача айтсак, ўта сермаҳсул ҳаракатлари эвазига каталонияликларни олға бошлади. Мессининг қайтиши ва янги шартнома борасидаги музокаралар бразилияликнинг умумий статистикасига таъсир ўтказганига қарамай, у якунда голеадорларнинг топ-15 рўйхатидан жой олди, барибир.

 

14-15-ўринлар. Ислом СЛИМАНИ («Спортинг») - 46та ўйинда 31та гол. «Лестер»нинг жиддий қизиқишига оддий математик изоҳ - 31та гол. Ҳа, Англия чемпиони Жейми Вардининг тақдиридан қатъий назар, Слиманини ўз таркибида кўрмоқчи. Ахир жазоирлик бу футболчи мавсум давомида рақиб жамоалар дарвозасини нақ 39 марта ўққа тутди. Яъни клуб футболидаги 31та голи ёнига терма жамоа либосида тантана қилган яна 8та аниқ зарбасини қўшиб қўйди. Хуллас, унинг топ-чемпионатлардан бирига йўл олиши деярли аниқ.

 

10-13-ўринлар. Антуан

ГРИЗМАНН («Атлетико») - 54та ўйинда  32та гол. Франциялик ҳужумчи бундан атиги бир ойча муқаддам жуда «Олтин тўп»га бўлмаса-да, камида даъвогарлар рўйхатининг кучли учлигига кириш учун муносиб номзоддек кўринганди. Тўғри, бу борада бир неча фактларнинг ўзаро уйғунлашуви талаб этиларди: Испания примеросида 1-ўрин, Чемпионлар Лигасида ғалаба, Анри Делоне кубоги ва ўз-ўзидан навбатдаги кузда ҳам муваффақиятли тўп суриш. Бироқ Антуан Гризманн ҳозирча деярли ҳеч нарсага эришгани йўқ. Қолаверса, унинг индивидуал маҳорати ҳам сайёрамизнинг энг яхши 3 нафар футболчиси қаторидан жой олиш учун етарли эмасдек. Лекин бу ҳолат французнинг яна бир ажойиб мавсум ўтказгани хусусидаги фактга соя сололмайди.

 

10-13-ўринлар. Винсент ЯНССЕН (АЗ) - 49та ўйинда 32та гол. Ҳайратни оширувчи факт - Янссен бундан бир йил олдин ҳам Голландия иккинчи дивизионида ўйнарди. Энди эса ҳаттоки, «Лолалар юрти» миллий жамоасида ҳам гол уряпти. Асосийси, 21 ёшли ҳужумчи эредивизиондаги дебют мавсумидаёқ бош тўпурар бўлибгина қолмай, евросаҳнада энг илғор голеадорлар сафига кирди. Айтиш мумкинки, Винсент агар янги даражага мослашиш учун нисбатан кўпроқ вақт сарфламаганида эди,  голлари хирмони янада каттароқ бўлармиди? Айни пайт Янссен 3та жамоа - «Арсенал», «МЮ» ва «Спартак»дан бирини танлаш арафасида турибди.

 

10-13 ўринлар. Томас МЮЛЛЕР («Бавария») - 49та ўйинда 32та гол. Немис йигити юқори савияни барқарор тарзда ушлаб келяпти ва ҳаттоки, мавсумнинг ярмида марказий ярим ҳимоячи ролини бажарганига қарамай, кўп гол урди. Бу галги тўпурарлар рўйхати элит гуруҳига тушганлар орасида энг орқароқда ўйнаган футболчи айнан Мюллердир. Умуман,  Томасни замонамизнинг энг қадрланмаган, иқтидори муносиб баҳоланмаган юлдузларидан бири сифатида тилга олишади. Шунинг баробарида унинг айниқса, муҳим пайтлар ўз салоҳиятини тўла-тўкис намойиш этиш хусусиятини доимо мақташади.

 

10-13-ўринлар. Люк де ЙОНГ (ПСВ) - 44та ўйинда 32та гол. Голландия ташқарисида ўтган ва муваффақиятсиз якунланган 2та мавсум де Йонгнинг рейтингига салбий таъсир кўрсатмай қолмади. Ҳарқалай, Люк эредивизионга қайтишидан кейин иккинчи мавсумда ҳам бинойидек тўп сурди, аммо ҳамон аввалги мақомидан анча узоқда. Шундай қилиб, «Люк - ички доирада фойдаланиш учун муносиб ҳужумчи» қабилида фикрлар туғилди. Лекин ҳужумчи тўхтовсиз равишда юқори савиясини намойиш этяптики, йирик клублар уни сафдан чиқаришда бироз шошилган кўринадилар.

 

8-9-ўринлар. Ариц АДУРИС («Атлетик») - 55та ўйинда 36та гол. Жаҳон футболидаги энг зўр фахрий - агар бетакрор Златан Ибрагимович бўлмаганида, баскни айнан шундай таърифлаш мумкин бўларди. Қаранг, Ариц 35 ёшида жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилари қаторига қўшилди. Ваҳоланки, у фаолияти ўз чўққисига чиққан пайт ҳам бундай бахтга ҳаттоки, яқинлашмаганди. Яна бир эътиборли томони, Адурис 36та голидан 10тасини бош билан берилган зарба ёрдамида урди.

 

8-9. ЖОНАС («Бенфика») - 48та ўйинда 36та гол. Европада тўп сураётган бразилияликлар орасида энг кўп гол урган футболчи. Жонас «Валенсия»даги бир неча «сокин» мавсумлардан кейин Лиссабондан қўним топди ва «Бенфика» сафидаги самарали ўйинлари эвазига  4 йиллик танаффусдан сўнг  «селесао», яъни Бразилия миллий жамоасига қайтди. Қайд этиш ўринли, Жонас 36та голидан нақ 34тасини ички турнирларда нишонлади. Бошқача айтганда, атиги 2та голи ЧЛ доирасидаги 9та ўйинга тўғри келди.

 

7-ўрин. Гонсало ИГУАИН («Наполи») - 42та ўйинда 38та  гол. Қойилмақом аргентиналик буюк Нордаль рекордини янгилади. Яъни Италия «А» сериясининг битта мавсумида кўп гол уриш бобида энг яхши натижага эришди.Қолаверса, у Италия чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурарнинг абадийдек туюладиган кўрсаткичига анча яқинлашди. Агар орада дисквалификация ишнинг белига тепмаганида, «Пипита» «Олтин бутса»га бемалол қўл чўзиб кўрармиди?

 

6-ўрин. Пьер-Эмерик

ОБАМЕЯНГ («Боруссия» Д.) - 49та ўйинда 39та гол. Айтишларича, габонлик ҳужумчи ёзда ўз устози Томас Тухель билан мавсум давомида 20тадан кам гол урмаслиги ҳақида гаров боғлаган экан. Амалда эса қишки танаффусгачаёқ барча турнирлар ҳисобидан 27та голли хирмон ясаб, Аллофс рекордини янгилади. Асосийси, Пьер-Эмерик буюк Герд Мюллер томонидан ўрнатилган «абадий» рекордга режа асосида бораётганди. Аммо баҳорда негадир тезликни пасайтирди ва бундеслига бош тўпурари мақомини Роберт Левандовскига бой берди.

 

5-ўрин. Лионель МЕССИ («Барселона») - 49та ўйинда 41та гол. Узоқ йиллардан буён илк марта «Барса» сафида Леодан кўпроқ гол урган футболчи намоён бўлди.Бошқача ифода этсак, Месси бу сафар жароҳатлар сабаблими, тўпни дарвозага йўллаш бўйича Суаресдан ортда қолди. Лекин шунда ҳам каттагина голлар хирмони тўплади. Энди ўйланг, агар Лионель кузда ёқимсиз жароҳатга йўлиқмаганида, голлари сони нечта бўларди? Қайсидир рақамни айтиш қийин, аммо голеадорлар рўйхатида камида 1-2 поғона юқоридан жой оларди, эҳтимол.

 

4-ўрин. Роберт ЛЕВАНДОВСКИ («Бавария») - 51та ўйинда 42та гол. Поляк йигити бежиз замонавий ҳужумчилар орасида энг хавфлиларидан бири саналмаслигини яна исботлади. Голли вазиятни олдиндан сезиш, тўпни қабул қилиш ва ҳар икки оёқда зарба йўллаш қобилияти, шунингдек, гавда билан ишлаш маҳорати футболчини бундеслига даражасидаги бетакрор ҳужумчига айлантирди.  Германияда Левандовскининг 9 дақиқа оралиғида  5та гол ургани («Вольфсбург» дарвозасига)ни ҳали кўп эслаб юришлари тайин.

3. Златан ИБРАГИМОВИЧ («ПСЖ») - 51та ўйинда 50та гол. Швецияликнинг бўйи ҳам, димоғи ҳам анча баланд. Шунга яраша, гол уриш иштаҳаси чакки эмас. Мағрур швед 35 ёшида фаолиятидаги энг ёрқин ва самарали мавсумни ўтказди - 56та гол (6тасини Швеция терма жамоаси учун урди). Энди уни янги жамоада қандай кароматлар кўрсатишини кузатиш анча қизиқарли. Ахир Ибра одатда дуч келган жамоада бирдек самарали ўйнаган.

 

2-ўрин. Криштиану РОНАЛДУ («Реал») - 48та ўйинда 51та  гол.  «Реал» етакчиси футбол тарихида кетма-кет 5 мавсумда 50тадан кам гол урмаган биринчи футболчидир. Бундай кўрсаткич ҳаттоки, афсонавий Пелега ҳам насиб этган эмас. Тўпурарлик натижалари ёнига ЧЛдаги ғалабани қўшсак,  португалиялик суперголеадорнинг яна бир омадли мавсум ўтказгани кўринади. Олдинда эса Евро-2016 турибди. Бу Криштиану учун йирик турнирларда яхши эффект бера олишини кўрсатишига яна бир ажойиб имконият.

 

1. Луис СУАРЕС («Барселона») - 53та ўйинда 59та гол. Роналду узоқ йиллар давомида битта мавсумдаги голлари сони  бўйича бировга ютқазмади, ютқазган тақдирида ҳам, фақат  Мессидан ортда қолди. Мана, португалиялик яна иккинчи бўлди, унинг аргентиналик азалий рақиби эса атиги 5-поғонага жойлашди. Бетакрор уругвайлик эса бутун бир жамоага етадиган даражада кўп гол урди ва «Олтин бутса» соҳибига айланди. Агар шу руҳда давом этса, Суареснинг йил якунига бориб, «Олтин бутса» билан «Олтин тўп»га зарба бериш имкониятини ҳосил қилиши ҳеч гап эмас.

FootballHD.ru - А. АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 08:29, 23.06.2016. Ўқилди: 9011 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.