Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба.

  • «A» Серия
      • 10.03.2026 00:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 10.03.2026 01:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Овьедо
  • Суперлига
      • 10.03.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Андижон
      • 10.03.2026 19:45
      • Машъал
      • 0:2
      • Қизилқум
      • 10.03.2026 20:30
      • Пахтакор
      • 0:2
      • Навбаҳор
      • 11.03.2026 16:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 11.03.2026 19:30
      • Локомотив
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 11.03.2026 19:45
      • Бухоро
      • -:-
      • Хоразм
      • 12.03.2026 19:30
      • ОКМК
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 12.03.2026 19:45
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
      • 10.03.2026 22:45
      • Галатасарой
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 11.03.2026 01:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Бавария
      • 11.03.2026 01:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 11.03.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Барселона
      • 11.03.2026 22:45
      • Байер
      • -:-
      • Арсенал
      • 12.03.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • -:-
      • Спортинг
      • 12.03.2026 01:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Челси
      • 12.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11667]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [11327]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [4995]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4920]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [4664]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2389]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2323]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2245]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2129]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [1935]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 2 6
3 Насаф 2 6
4 Навбаҳор 3 6
5 Бухоро 2 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Андижон 3 3
9 Динамо 2 3
10 Бунёдкор 2 3
11 Хоразм 2 3
12 Қўқон-1912 2 0
13 ОКМК 2 0
14 Сурхон 2 0
15 Сўғдиёна 2 0
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон терма жамоаси Евро-2016да қандай ўйна(ма)йди?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Sports.ru сайтининг фаол блокери Евдоким Раимов асосан ўзбек футболи ҳақида ёзади ва унинг бир неча мақолаларини газетамиз орқали ҳукмингизга ҳавола ҳам этганмиз. Ушбу ижодкор Евро-2016 старти муносабати билан озгина фантазияга эрк бериб, яна Ўзбекистон терма жамоасига тўхталди. Яъни бу сафар миллий жамоамизнинг «кўҳна қитъа» чемпионати иштирокчилари қаторида тасаввур қилиб, унинг ўйинлари анонсини ёзибди. Қани, ўқийликчи,  футболимизга бефарқ қарамайдиган блокер шу аснода нималарга урғу қаратганкин?

Ўзбекистон терма жамоасининг Евро-2016га берган «заявка»си

Дарвозабонлар: Александр Лобанов («Персеполис», Эрон), Игнатий Нестеров («Локомотив»), Элдор Суюнов («Насаф»)

Ҳимоячилар: Виталий Денисов («Локомотив» М., Россия), Егор Кримец («Пекин Гуоан», Хитой), Анзур Исмоилов («Чанчун Ятай», Хитой), Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»), Акром Комилов («Бунёдкор»), Александр Мерзляков («Бухоро»), Вальдемар Антон («Ганновер», Германия)

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия), Азиз Ҳайдаров («Ал-Шабаб», БАА), Жавоҳир Соҳибов, Станислав Андреев (иккиси - «Пахтакор»), Марат Бикмаев, Сервер Жепаров (иккиси - «Локомотив»), Сардор Рашидов («Ал-Жаиш», Қатар), Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов (иккиси - «Бунёдкор»), Фозил Мусаев («Сепаҳон», Эрон)

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев («Пахтакор»), Александр Гейнрих («Ордабаси», Қозоғистон), Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»), Зоҳид Абдуллаев («Металлург»)

 

Қандай ноодатийлик бор?

Анчагина оптимал таркиб, ҳарқалай, Ўзбекистон термаси ихтиёрида етакчилар ўрнини эгаллашга шай йигитлар йўқ эмас. Буни Экваториал Гвинеядан келган афсоналар кийимига бурканган ПФЛ легионерларига қарши ўйин яққол кўрсатиб берди. «Заявка»да бундеслига иштирокчиси пайдо бўлгани кўзга ташланади. Ўзи ўзбек ахборот кенгликларида у ҳақда анча олдин гап-сўз бошланганди. Ҳа, Вальдемарнинг борлиги бу вақт ҳукмидаги масала, холос (унинг Ўзбекистон термаси учун ўйнаши ҳали факт эмас), Санжар Турсуновнинг йўқлиги эса терма жамоа ярим ҳимояси учун таъминланган катта йўқотишдир. Айтишларича, футболчи ва мураббийлар штаби ўртасида муайян келишмовчилик борки, бу ҳолат биринчи навбатда, унинг ўзига салбий таъсир қилмоқда. Хуллас, Санжар шу сабаб, нафақат Европа чемпионатини ўтказиб юборади, балки унга яна 2018 йилги мундиални ҳам томошабин сифатида кузатиш эҳтимоли хавф соляпти.

 

Вариантлар қандай?

Бош рассом Самвел Бабаян қаламига мансуб тактик чизгиларни кузатиш анча қизиқарли, албатта. Терма жамоада янги номлар кўп ва мисли кўрилмаган иштиёқ (фидокорлик) барқ уряпти. Худди Абрамов давридагидек, ҳозирги жамоа қанотларда фаол ҳаракатланади ва баъзан тотал футболнинг қандайдир аломатлари эътиборни тортади. Таянч ярим ҳимоячиларининг марказ томон талпинишлари, қанотлар ўртасидаги ўзаро уйғунлик, ҳимоячиларга яқиндан ёрдам бериш (айниқса, Сергеев ва Гейнрих буни яхши уддалашади) каби жиҳатларга гап йўқ.

Умуман, айни пайт жамоада яхшигина ички муҳит юзага келганини таъкидлаш жоиз. Тўғри, кийиниш хонасида нималар рўй бериши бировга маълум эмас. Муҳими, ўзаро муносабатлар аъло даражада эканлиги ҳам машғулотлар жараёни, ҳам расмий учрашувларда яққол намоён бўл-япти.

Асосий масала, ҳужум чизиғида Варди ва Кейн каби йигитлар югурадиган, ярим ҳимоясида эса фақат «тики-така»нинг асл усталари жой оладиган Европа жамоаларига қандай қаршилик кўрсатиларкин? Ахир биргина Давид Алаба Transfermarkt.de сайти талқинига кўра, бутун терма жамоадан қиммат бўлса... Бундай ҳолатда энг оптимал таркибга таянган маъқул.

Биринчи вариант - оптимал

Ушбу схема Албания термасига ўхшаш ўта кучли саналмаган рақиблар билан ўйинлар учун муносиб. Гарчи бундай рақиблар таркибида топ-чемпионатларда тўп сурувчи футболчилар топилсада, уларнинг умумий савия бобида Уммон ёки Қатар термасидан яққол баланд дейиш қийин. Бордию, озгина кескинликка эҳтиёж сезилса, Аҳмедов олдинроққа ўтади ва Сергеев ўрнини Гейнрих эгаллайди. Бунда захирада тезкор қанот хавбеклари борлигини ҳам унутмаслик керак. Умуман, ушбу схема Ўзбекистон термаси учун асосийсига айланса, ажабмас. Умид қиламизки, жамоамиз унинг самараси ўлароқ, навбатдаги жаҳон чемпионатига чиқади.

 

Иккинчи вариант -ўткир ўқ каби қўпол

Ўзбекистон терма жамоасининг шундай дадил бошланғич таркибга эга бўлиши учун Луис Энрике керак. «Оқ бўрилар» бундай чизги асосида «Мухлислар меҳрини қозониш» йўналишида яқин таъқибчиларни катта фарқ билан ортда қолдириб, алоҳида эътирофга эришадилар. Ушбу схемага таяниб, нимадир ютиш жуда мушкул, боз устига, у тажрибадан ўтмаган, ҳисоб. Зеро, Бабаян ҳам, Қосимов ҳам ва ҳаттоки, Абрамов ҳам ундан аҳён-аҳёнда фойдаланишга жазм этишган, холос. «Ўзбек Зденек Земани» - Рауф Инилеев ҳақида-ку гапирмайман... Хулоса шуки, бундай ҳужумкор схема асосида ўйнаш учун майдонда биринчи рақам остида ҳаракатланиш талаб этилади. Лекин Бабаян шогирдлари ҳар доим ҳам бу ишни яхши уддалай олишмайди.

 

Учинчи вариант - муқобил

Бошланғич таркибнинг энг ақлга сиғмас шакли. Шунинг баробарида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётган футболчиларга имконият беришнинг идеал кўриниши (тўғри, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдан чиқиш масаласини муддатидан олдин ҳал қилган тақдирда). Дейлик, ҳужумда «Металлург» вакили Зоҳид Абдуллаев ҳаракатланади. У жорий чемпионатда ажойиб ўйнамоқда, бироқ бошига Баҳриддин Ваҳобов қисмати тушадиган кўринади. Бошқача айтганда, терма жамоа мураббийлар штабининг ўйин схемаларига умуман тўғри келмаслиги мумкин. Қанотларга муқобил вариант сифатида Ҳамдамов ва Шомуродов, ҳужумга эса Темурхўжа Абдухолиқов номзодини тавсия этиш имкони бор. Бу айрим футболчилар учун Европа клублари скаутлари кўз ўнгида аслида нималарга қодир эканликларини кўрсатишлари учун алоҳида имкониятдир. Тўғри, ростми-ёлғон, Ҳамдамов бусиз ҳам «А» серияси клубларидан бирининг қизиқиш доирасига тушган экан. Айтишларича, итальянлар анчадан буён унинг халқаро майдондаги ўйинларини диққат билан кузатиб боришяпти.

Энди асосийси, Ўзбекистон миллий жамоаси Канада термаси билан қандай ўйнаганидан қатъий назар, ўртоқлик учрашувлари уюштиришда қанчалик омадсизлик кузатилмасин ва ким нима ёзмасин (ижтимоий тармоқларда бир-бири ҳақида, «А-ля ЎФФ собиқ ходими ёмон» ёки «Йўқ, мана, булар ношуд» қабилида), факт битта: миллий жамоага кўпчилик бефарқ эмас. Майли, у Европа чемпионатида ўйнамасин. Муҳими шуки, ушбу сатрларни ўқиган кўпчилик Ўзбекистон термасига ишонади. Парда ортидаги «ўйинлар», мамлакат олий дивизиони ташкилотчилигидаги улкан муаммолар ва Эрон-Қирғизистон учрашуви ўз йўлига. Ахир ҳаммада ўз муаммолари бор. Бироқ уларни 90 дақиқага унутиб туриш мумкин-ку.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:13, 24.06.2016. Ўқилди: 14636 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
8 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
9 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1
10 Навбаҳор Катулонди Кати 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.