Бугун 1 январь, 2026 йил, пайшанба.

      • 31.12.2025 00:30
      • Бёрнли
      • 1:3
      • Ньюкасл
      • 31.12.2025 00:30
      • Челси
      • 2:2
      • Борнмут
      • 31.12.2025 00:30
      • Ноттингем Форест
      • 0:2
      • Эвертон
      • 31.12.2025 00:30
      • Вест Хэм
      • 2:2
      • Брайтон
      • 31.12.2025 01:15
      • Арсенал
      • 4:1
      • Астон Вилла
      • 31.12.2025 01:15
      • Ман. Юнайтед
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 01.01.2026 22:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Фулхэм
      • 01.01.2026 22:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Лидс
      • 02.01.2026 01:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 02.01.2026 01:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Манчестер Сити

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 19 45
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 19 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 19 30
6 Ман. Юнайтед 19 30
7 Сандерленд 18 28
8 Эвертон 19 28
9 Брентфорд 18 26
10 Ньюкасл 19 26
11 Кристал Пэлас 18 26
12 Фулхэм 18 26
13 Тоттенхэм 18 25
14 Брайтон 19 25
15 Борнмут 19 23
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 19 18
18 Вест Хэм 19 14
19 Бёрнли 19 12
20 Вулверхэмптон 19 3

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Бёрнли 1-3 Ньюкасл
19-тур Челси 2-2 Борнмут
19-тур Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
19-тур Вест Хэм 2-2 Брайтон
19-тур Арсенал 4-1 Астон Вилла
19-тур Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

01/01 22:30 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Деле Алли танлови тўп, попкорн ва сув

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Англия терма жамоасининг янги умиди  — Деле Алли Евро-2016 тобора қизиб бораётган пайт мухлислар билан билвосита мулоқот қилишга вақт ажрата олди. Яъни FA TV  лойиҳаси доирасида интервью беришга кўнди. Янада аниқроқ ифода этсак, футболчи фанатлардан тушган саволларга бирма-бир жавоб берди.

- Уэльс термасига қарши ўйиндан сўнг Бен Дэвисга яқинлашиб, кўз ёшини артиши учун унга рўмолча тутқаздингиз...

- Ҳа, шундай. Стадиондан чиққач ҳам, Бен билан дилдан суҳбатлашдим, аммо рўмолчани эсга солганим йўқ.

- Айтингчи, Эрик Дайер билан қандай дўстлашгансиз?

- Эрик дуч келган кишини қучоқ очиб кутиб оладиган одамлар тоифасидан. Мен «Тоттенхэм» сафига энди қўшилган пайт Дайер жамоада эди, аммо ҳали кўп вақт ўтказган эмасди. Хуллас, иккимиз ҳам клубда янги футболчи саналганимиз учунми, тезда ўзаро тил топишганмиз.

- Сизнингча, тарихдаги энг яхши инглиз футболчиси ким?

- Стивен Жеррард — менинг кумирим.

- Евро-2016даги илк ғалабани қандай қабул қилдингиз? Жамоа-чи?

- Европа чемпионати иштирокчилари қаторига қўшилганимдан чексиз хурсандман, зеро, бу мен учун биринчи йирик турнирдир. Ўз ўрнида, англиялик мухлисларга раҳмат айтишим керак. Уларга гап йўқ - жамоамизга ақл бовар қилмас даражада илҳом бағишлаяптилар.

-  Россия термаси билан ўйинда Эрик Дайер жарима зарбасини голга айлантирди. Қизиқ,  сиз ҳам шундай гол ура олармидингиз?

- Ҳе, унга шунчаки, омад кулиб боқди (кулади). Йўқ, ҳазил. Аслида Эрик доимий тарзда бундай зарбалар устида қаттиқ ишлайди.

-Болалар учун кумирга айланиб улгурдингиз. Бу хусусда нима дея оласиз?

- Йигитлар баъзан бирга суратга тушишни илтимос қилишади ёки дастхат сўрашади. Бироқ очиғи, ҳозирча буни миямга сиғдиролмаяпман.

- Терма жамоадаги шерикларингиздан қандайдир янги ҳаракатларни ҳам ўрганяпсизми?

- Билмадим, мухлислар кўришдими-йўқ, Эрик яқинда интернетга ажойиб бир видеоёзув жойлаштирди - «югураётган одам» саҳнасини. Унда Жон Стоунс билан ҳаракатлари акс этган. Ўша кадрларни мен ёзиб олгандим, чунки бунақаси қўлимдан келмайди. Демак, улардан ўрганишим мумкин.

- Тасаввур қилинг, сизни кимсасиз оролга бадарға қилишди ва атиги 3та нарса олиб кетишингизга рухсат беришди. Бундай ҳолда нималарни танлардингиз ва нега?

- Қийин савол бўлди-ку. Албатта, футбол тўпи олишни унутмасдим - оролда зерикиб қолмаслик учун. Яна эҳтимол, попкорн оларман, бироқ фақат донини. Уларни орол қуёши остига қўйсангиз, бас. Ҳа, энди сув олишим табиий - чанқоқлик ёмон ахир...

- Агар Эрик Дайер ҳаёти ҳақида фильм суратга олинадиган бўлса, унинг роли учун қайси актёрни тавсия этардингиз?

- Очиғи, актёрларни унча яхши танимайман. Лекин танлаш имкониятини менга беришса, Жон Хиллни чақирардим. У ҳам жингалаксоч ва ҳазилкаш, айнан Эрикни эсга солади. Қолаверса, улар гавда тузилиши бўйича ҳам деярли бир хил.

- Шахсий фаолиятингиздаги энг ёқимли лаҳзалар...

- ...Тўғриси, 2та вазиятдан бирини танлашим жуда қийин. Биринчиси - «Лестер»га қарши ўйинда «Тоттенхэм» футболкасида урган илк голим ва иккинчиси - Франция термаси дарвозасини ишғол қилганим. Ҳм..., иккинчиси биринчисига нисбатан яхшироқ кўриняпти, барибир.

- FIFA виртуал ўйинида «ўзингиз»ни ўйнатиб кўрдингизми?

- 1-2 марта, бироқ виртуал нусхам ҳозирча унчалик кучли эмас. Умид қиламанки, ўйин ижодкорлари келаси йилгача «Деле Алли» устида кўпроқ ишлашади ва балки шундан сўнг яна ўйнаб кўрарман.

Football.ua - А. ҚОДИРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:15, 28.06.2016. Ўқилди: 3234 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 8
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Манчестер Сити Филип Фоден 7
9 Тоттенхэм Ришарлисон 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.