Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бош жамоамиз учун 3 шарт...

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Шу ФИФАда ҳам қизиқ одамлар ишлашадими, дейман-да. Йўқ, ташкилотнинг бевосита ўзида эмас, балки матбуот хизматида. Масалан, ўтган ҳафта ташкилотнинг расмий сайтида Ўзбекистон миллий жамоа­си июль ва август ойларида 2та ўртоқлик ўйини ўтказиши кўрсатиб ўтилди. Эмишки, Самвел Бабаян шогирдлари 24 июль куни Ироқ, 24 августда эса Яман термаларига қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушар эканлар. Яхши хабар, аммо ҳамма гап шундаки, бу вақтда Ўзбекистон футбол федерацияси сайтида ҳали жимжитлик ҳукмрон эди. Ҳарқалай, на Ироқ ва на Яман ҳақида бирор хабар берилган эмасди.

Умуман, индаллосини сўрасангиз, ЎФФ ва айниқса, унинг қошидаги ТЖМ - Терма жамоалар маркази учун ўртоқлик ўйинлари энг оғриқли мавзулардан ҳисобланади. Яхши биласиз, июнь ойи бошига белгиланган бир йўла 2та «ўртоқлик» бекор қилингач, Ўзбекистон миллий жамоаси атрофида анча кескин вазият юзага келди. Энг ёмони - Экваториал Гвинея термасига қарши кечиши лозим бўлган ўйин учун анча-мунча чипта ҳам сотиб қўйилган экан. Бу эса мухлислар ўртасида ҳам бироз тушунмовчилик келтириб чиқарди. Ҳайтовур, бу чипталар ЖЧ саралаши доирасида 1 сентябрь куни Сурия термасига қарши кечадиган ўйин чиптасига алмаштириб берилиши айтилгач, ҳаммаси жойига тушгандек эди. Энди эса бу ёқда яна Ироқ ва Яман жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари хабар қилиниб турибди. Дард устига чипқон эмасми, бу ишқилиб?

ЎЙИН ҲАҚИДА

Агар Ўзбекистон миллий жамоаси  шу 2та ўртоқлик ўйинини ўтказса, фойдадан холи бўлмасди, албатта. Аммо ҳамма гап шундаки, бизнинг ТЖМ билан ҳар қандай иш юзага келиши ҳеч гап эмас. Шундай экан, бу хабардан ортиқча қувониб кетманг-да, ўзингизни 24 июль ва 24 августда «Жар»да «оқлар» ва «кўклар» ўртасида кечадиган ўйинни томоша қилишга руҳан тайёрлаб тураверинг. Мабодо ўша куни ростдан ҳам, ироқликларга қарши ўйин ўтказилса, ҳечқиси йўқ, бу сиз учун ўзига хос «сюрприз» бўлади. Нима дедингиз?

Майли, энди ҳазил ва пичингни йиғиштириб, гапнинг индаллосига ўтсак. Агар дарҳақиқат, Ироқ ва Яман термаларига қарши Тошкентда ўйнасак, бу ҳозирги шароитда Ўзбекистон миллий жамоаси учун идеал тайёргарлик режаси ҳисобланарди. Бои­си, ЖЧ саралашидаги илк рақибимиз - Сурия терма жамоаси. Биламизки, у анойи рақиб  эмас. Боз устига, учрашув биз учун муҳим сана - 1 сентябрга белгилангани ҳам терма жамоага ортиқча босим юклаши тайин. Ўзи шундоқ ҳам, Самвел Бабаян жамоаси Тошкентда бўладиган ўйинларда кучли босим остида қолишини Филиппин ва Баҳрайн термалари билан баҳс­ларда кўрдик-билдик. Энди ҳал қиливчи раунддаги илк ўйин мамлакатимизнинг энг муҳим байрами ўтказиладиган куни бўлишини инобатга олсак, футболчилар икки баробар руҳий босим остида қолишлари турган гап.

Мана шундай вақтда сурияликларга қарши Тошкентда ўтказиладиган икки ўйин орқали тайёргарлик кўриш ажойиб эмасми? Биринчидан, номи тилга олинаётган рақибларнинг иккиси ҳам араб жамоалари ҳисобланади ва ўйин услубига кўра, Сурия термасига ўхшаб кетади. Иккинчидан, ўйин Тошкентда ташкиллаштирилгач, футболчилар ҳам босимни енгишни оз-моз ўрганиб олардилар. Аммо шунда ҳам ўртоқлик ўйинларидан максимал фойдаланиш учун 3та шартга амал қилиш лозим. Энди шу шарт­лар ҳақида...

 

1-ШАРТ. ҲАММА КЕЛИШИ ЗАРУР

Шартимизнинг биринчиси шуки, Ироқ ва Яман термалари билан ўйин­ларда албатта, асосий таркиб майдонга тушиши керак. Яъни барча легионерларимиз жамоа ихтиёрига етиб келишлари шарт. Яхши биламиз, Канада термасига қарши Авст­рияда кечган ўйин жамоага чақирилган кўплаб футболчилар учун шунчаки, саёҳат вазифасини ўтаб берди, гўё. Ахир ўша баҳсда майдонга тушган бир қатор футболчилар ЖЧ саралашида кечадиган мураккаб ўйинларда терма жамоага чақирилмасликларини яхши билардилар, барибир. Шундай экан, бу йиғин тайёр­гарлик ва ёки таркибни шакллантиришдан кўра, кўпроқ саёҳатга ўхшаб кўринди ва шундай таассурот уйғотди. Нима, сиз дейлик, Саламат Қутибоевнинг Сурия термаси билан баҳс­да асосий таркиб тугул, захирадан майдонга тушиши мумкинлигига ишонасизми?

Шундай экан, Ироқ ва Яман термаларига қарши кечадиган ўйинлардан максимал тарзда фойдаланиб қолишимиз шарт. Нима бўлган тақдирда ҳам, муҳим ўйинлар олдидан Одил Аҳмедов, Виталий Денисов, Сардор Рашидов ва Азиз Ҳайдаров ўзаро тўп суриш амалиётини синовдан ўтказиб олишса, зарар қилмасди. Албатта, бу масала муаммолардан холи бўлмаслиги мумкин. Чунки айнан ўша вақтда деярли барча клублар мавсумолди тайёргарлигини бошлайдилар ва бу жараён пайти терма жамоа ихтиёрида бўлиш футболчи учун клубда асосий таркибдаги ўрнини йўқотишига олиб келиши ҳеч гап эмас. Масалан, Одил Аҳмедов «Краснодар» йиғинидан четда қолса, ўз бошига яна бир рақобатчи орттириб олади. Ахир унинг ўрнида кимнидир ўйнатиб, синаб кўришлари табиий-ку. Одилнинг йўқлигидан фойдаланган рақобатчилар эса жамоадаги мавқеларини мустаҳкамлаб олишга уринишлари тайин. Кўряпсизми, ушбу ҳолат футболчига қўшимча муаммоларни келтириб чиқаради.

Албатта, ўртоқлик ўйинлари ФИФА кунларига белгиланган ва клублар футболчиларни қўйиб юборишга мажбурлар. Умид қиламиз, терма жамоа раҳбарлари ва футболчилар бу борада «олтин оралиқ»ни топиш уддасидан чиқадилар. Акс ҳолда, худди илгари бўлгани сингари «ўртоқлик»да бир гуруҳ «янги» футболчилар, расмий ўйинларда эса умуман бошқа йигитлар майдонга тушишса, натижа яна аввалгидек кўриниш оладими, деб истиҳола қиламиз...

2-ШАРТ. ҒАЛАБА ҚОЗОНИШ ЗАРУР

Канада термасига қарши кечган ўртоқлик ўйини бир жиҳати билан ёдда қолгани муқаррар - бу баҳсда Ўзбекистон миллий жамоасининг 8та ўйиндан иборат ғалабали серия­си барҳам топди. Албатта, у қадар катта эътибор қаратишга арзирли воқеа эмас, ҳар ҳолда, ўйин ўртоқлик мақомида эди. Аммо  шу мағлубият Канада термаси эмас, айтайлик, лоақал гондураслик футболчилардан учралганида ҳам, бу қадар алам уйғотмас эди. Ахир ўйин томонлама кўрдик-ку, барча имкониятимизни ишга солганимизда, ғалабани ўз томонимизга бемалол оғдирардик.

Афтидан, Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳар доим айнан шу нарса етишмай келган - барча имкониятни ишга солиш. Канадаликлар билан ўйинда Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Виталий Денисов ва Сардор Рашидов майдонга тушишмади. Бироқ яхши биламиз, миллий жамоанинг ўйини айнан мана шу квартетга асосланади. Худди шу тўртлик ҳар доим ўйин тақдирини ҳал қилишда катта роль бажарган. Демак, айтиш мумкинки, Канада термаси билан баҳсда биз асосий кучимиздан фойдаланмадик. Шуниси келгуси ўйинларда панд бериб қўймаслигига кафолат борми? Тўғри, мураббийлар штаби легионерлар ўрнига ёшларни синаб кўрганини ҳар қанча таъкидлаши мумкин, бироқ ўртоқлик ўйинларида футболчи алмаштириш чекланмас экан, нима учун ўша Комилов ва Ҳамдамовни Денисов ва Рашидов билан бирга майдонга тушириш мумкин эмас?

Хуллас, қидирсангиз, савол кўп. Аммо майли, ўтган иш ортда қолди. Энди ҳар қанча истасак ҳам, Канада термаси билан ўйинни ортга қайтаролмаймиз. Бироқ Ироқ ва Яман термалари билан бўладиган ўйинларда бу хатони тузатиш имконини яна қўлдан бой бермаслик керак. Самвел Бабаян бу учрашувларда ҳеч нарсани кўздан қочирмаслиги лозим. Ҳар қандай майда-чуйда жиҳат ҳам унинг эътибор марказида туриши шарт. Мана шундай жиҳатлар сирасида ғалаба энг охирги ўринда турмаслиги турган гап. Терманинг ўзига нисбатан  ишончини яна-да ошириш учун ғалабанинг ўрни катта. Боз устига, учрашувлар Тошкентда, ўз мухлисларимиз қаршисида бўлиб ўтади. Қирғизистон ва Экваториал Гвинея термалари билан амалга ошмай қолган «трюк»лардан сўнг мухлисларнинг стадионга ёпирилиб келишларига ишониш қийинку-я, аммо барибир, энг ашаддий ишқибозлар наздида юзни ёруғ қилишга нима етсин? Инчунин, мағлубият истайсизми ёки йўқ - ОАВда барибир, терма жамоага қарши салбий муносабат шакллантиради. Бу эса якунда жамоадаги ички муҳитга таъсир ўтказиши муқаррар.

Шундай экан, бўлажак икки ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ғалаба қозониши шарт. Фақат шундагина сурияликларга қарши кечадиган муҳим ўйин олдидан ортиқча муаммоларни бартараф этиш мумкин.

3-ШАРТ. ЎЙИН БЎЛИШИ ЗАРУР

Ҳа-я, дарвоқе. Биз шунча нарсани санаб ўтдик-ку, аммо ўйиннинг ўзи амалга ошмаса, ҳаммаси ҳавога учиб кетиши аниқ. Албатта, битта гапни такрорлайвериш яхши эмас, зеро, шу мақоланинг ўзида қолдирилган ўйинларни бир неча бор писанда қилиб ўтдик. Аммо ўйин ҳар қадамда  қолдирилавергач, биз ҳам такрорлашга мажбурмиз-да...

Аслини олганда, ҳазилни бир четга суриб қўйиб айтиш лозим, энди буёғига ўртоқлик ўйинларига нисбатан ўта жиддий қарамасак бўлмайди. Бу нарса энг аввало, терма жамоанинг ўзи учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки ҳар бир қолдирилган учрашув термага кўп жиҳатдан таъсир ўтказади. Биринчидан, жуда катта қийматга эга вақт бой берилади. Осонлик билан бой берилади. Ахир ҳар бир режалаштирилган учрашувда терма жамоа кўплаб тактик ишланмалар ва футболчиларни синовдан ўтказиб олиши мумкин. Ишонинг, бундай тажрибани «Жар»да ўтказиладиган «оқлар» ва «кўклар» ўртасидаги ўйинда таъминлашнинг асло имкони йўқ.

Иккинчидан эса, ўйин қолдирилгач, мухлислар ўртасида норозилик ҳам кучаяди. Матбуот орқали билдириладиган танқидларни-ку, айтишга ҳожат йўқ. Албатта, норозилик бевосита терма эмас, балки ЎФФ ва ТЖМга қарши қаратилади. Бироқ барибир, футболчиларга ҳам ўз таъсирини ўтказиши турган гап. Шундай экан, ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш борасида энди анча эҳтиёт бўлиш шарт. Яна бир шундай хато биз учун жуда қимматга тушиши мумкин, ахир...

 

ТЖМ

Шу ўринда Терма жамоалар маркази ҳақида ҳам икки оғиз гапирсак. Аслида бунга тўхталмаса ҳам бўлардию, аммо майли, дилимиздагини айтиб олайлик. Яхши биламиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Бразилия-2016га йўл олмаган тақдирда, ТЖМ мутасаддиларининг истеъфога чиқарилиши ҳақида гап бўлганди. Аммо ваъда  амалга ошмай қолди. Майли, бунга қарши эмасмиз, ҳар ҳолда, ТМЖ масъуллари анча йилдан буён ишлаб келмоқдалар. Бироқ ТЖМ ишидаги нуқсонлар яна давом этадиган бўлса, «Ортиқ сабр қилишдан маъно борми?» қабилида савол кўндаланг бўлади. Нима дедингиз?

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 04:28, 30.06.2016. Ўқилди: 11295 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.