Тошкентнинг “Жар” стадионида “Обод” ва “Пахтакор” клублари ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг 15-тур ўйини бўлиб ўтди.
Ўйинда ҳисобни мезбонлар очишди. 18-дақиқада Шоҳруз Норхоновнинг голи “Обод”ни олдинга олиб чиқди.
Бироқ “Пахтакор” футболчилари бугунги ўйинда очко йўқотиш ниятида эмасдилар. Натижада, 27-дақиқада Шерзод Каримов ҳисобни тенглаштирди. Бўлим охирида эса меҳмонлар яна 2та гол уришди. 39-дақиқада Игорь Сергеев, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Жалолиддин Машарипов тўп киритди.
Иккинчи бўлимнинг 13-дақиқасида Жамшид Искандаров пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
67-дақиқада “Обод” ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов ўйинда дубль қайд этиши мумкин эди, аммо у пенальтини аниқ амалга ошира олмади.
30 июнь 2016. Тошкент. "Жар" стадиони. Ҳакамлар: О. Тўйчибоев (Фарғона), Р. Нугманов (Тошкент), С. Еремеев (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент). Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
«Обод» (Тошкент) – «Пахтакор» (Тошкент) 1:4 (1:3)
Голлар: Шохруз Норхонов (18) - Шерзод Каримов (27), Игорь Сергеев (39), Жалолиддин Машарипов (45+1), Жамшид Искандеров (58 пен)
Амалга оширилмаган пенальти: Шохруз Норхонов 67 (дарвозабон)
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).