Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал
      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 20.04.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • 2:1
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • 4:2
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 8 21
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 ОКМК 8 11
9 Локомотив 8 11
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 8 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 8 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум
8-тур Нефтчи 2-1 Насаф
8-тур Машъал 0-1 Хоразм
8-тур Пахтакор 4-2 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Евро-2016: Кимга шодлик кимга қайғу?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзининг ҳал қилувчи паллаларига кириб бораётган ЕВРО-2016 турнири сиз-у бизга ўтган вақт мобайнида бир қатор чиройли голлар, муросасиз учрашувлар, кутилмаган натижалар, ёқимли (балки, кимларгадир ёқимсиз) туйғуларни тақдим этди. Келинг, ўтган ўйинлардаги энг қизиқарли фактлар ҳақида бироз мулоҳаза юритамиз.

Златан Ибрагимовичнинг терма жамоадаги сўнгги ўйини

Швеция термасининг тирик афсонаси - Ибрагимович гуруҳ баҳсларининг Бельгияга қарши кечган 3-тур учрашуви(0:1)да, ўзининг миллий жамоадаги охирги ўйинини ўтказди. Шундай қилиб, Златан ўз-ўзидан терма жамоасиз ва клубсиз қолган дунё­даги энг қиммат ва энг машҳур футболчига айланди. Эслатиб ўтамиз, Ибра Швеция терма жамоасида жами 116та ўйин ўтказиб, 62та гол уришга эришган.

Дебютантларнинг муваффақиятли юриши

Чемпионатга дебютант сифатида ташриф буюрган 5та терма жамоадан 4таси гуруҳдан чиқиш масаласини ижобий ҳал этди. Булар: Уэльс, Шимолий Ирландия, Исландия ва Словакия. Фақатгина Албания гуруҳ баҳсларидан сўнг уйга қайтадиган бўлди. Уэльс терма жамоаси «В» гуруҳида Англияни ортда қолдириб, 1-ўринни эгаллаган бўлса, Словакия ва Шимолий Ирландия ўз гуруҳларида 3-ўринни эгаллаб, мусобақа регламентига кўра, «плей-офф»га йўлланма олишди. Исландия термаси эса, «F» гуруҳида 2-ўринни банд этди. Улар гуруҳда Португалияни 3-ўринда қолишга мажбур этишгани диққатга сазовор.

Украина термаси антирекордни такрорлади

Михаил Фоменко шогирдлари турнир давомида бирорта ҳам гол ура олишмади ва бу борада Европа чемпионатлари тарихидаги антирекордни такрорлашди. Бунгача эса, Дания терма жамоаси ЕВРО-2000 баҳсларида гуруҳда бирорта ҳам гол ура олмаган эди. Бельгия ва Голландия майдонларида ўтган турнирда данияликлар гуруҳда Франция (0:3), Голландия (0:3), Чехия (0:2) терма жамоалари дарвозасига йўл топа олишмаганди. Сўнгги 3та Европа чемпионатида мусобақани голсиз тарк этган терма жамоа бўлмаганини ҳисобга олсак, Украинанинг бу натижаси нақадар ачинарли эканлигини ҳис қилиш мумкин.

Дарио Срна учун кутилмаган нохушлик

Донецкнинг «Шахтёр» клуби ва Хорватия терма жамоаси сардори Дарио Срна учун Франциядаги мусобақа оғриқли хотиралар билан эсда қоладиган бўлди. Хорватларнинг Туркия терма жамоасига қарши кечган 1-тур ўйини пайтида Дарионинг отаси Узейир Срна вафот этди. Бу ҳақда Дарио ҳакамнинг учрашув якунланганини билдирувчи ҳуштаги чалинганда хабар топди ва зудлик билан уйига йўл олди. Тўрт кун давомида отасининг дафн маросимида қатнашиб, ўзида куч топа олган ҳимоячи терма жамоа ихтиёрига қайтиб келди. Хорватларнинг Испания терма жамоасини енгиб, гуруҳда ғолиб бўлишларига катта ҳисса қўшди ва ҳақли равишда гуруҳ босқичидан кейин тузилган рамзий терма жамоадан жой олди.

Криштиану Роналдунинг тарихий голи

Аввалига португалларнинг ишлари унчалик юришмади. «F» гуруҳида Венгрия, Исландия ва Авст­рия билан баҳс олиб борган Фернанду Сантуш шогирдлари биринчи ўйинда кутилмаганда Исландия билан дуранг натижа қайд этишди - 1:1. 2-турда эса Австрия терма жамоасига қарши кечган баҳсда нурсиз дурангга имзо чекишга мажбур бўлишди. Венгрия билан ҳал қилувчи баҳсда эса, португаллар етакчиси Криштиану Роналду терма жамоасини шармандаликдан қутқариб қолди - 3:3. Роналдунинг учрашувдаги биринчи голи нафақат чиройлилиги, балки тарихий аҳамият касб этгани билан ҳам ёдда қоладиган бўлди. Шундай қилиб, Криштиану Роналду ўзи қатнашган 4та Европа чемпионатида гол урган ўйинчига айланди: ўз ватанида ўтган Евро-2004, Австрия ва Швейцариядаги Евро-2008, Украина ва Польшадаги Евро-2012 ва ниҳоят, Францияда ўтаётган мазкур чемпионат. Ушбу турнирларнинг барчасида Португалия терма жамоаси сардори гол уришга эришган.

Мусобақанинг қонли старти!

Чемпионатнинг илк кунлариданоқ бошланган мухлислар ўртасидаги жанжаллар ушбу турнирни Европа чемпионатлари тарихидаги энг тартибсиз мусобақага айлантирди. Бу борада, аввало, инглиз ва рус фанатлари «етакчилик қилишди». Англия-Россия ўйинидан сўнг, Марсель шаҳрида юзага келган жанжаллар оқибатида 30дан ошиқ одамга тан жароҳати етказилган ва 1 киши вафот этган. 20 нафар россиялик мухлисларни тартиб-интизом мутасаддилари Франциядан чиқариб юборишга мажбур бўлишди. Бу ҳали ҳаммаси эмас эди. Лилль шаҳрида Германия - Украина баҳси олдидан эса, тахминан 30 нафар немис мухлислари украиналик ишқибозларга ҳужум уюштиришган. Ниццада эса Польша - Шимолий Ирландия учрашувидан сўнг ирландиялик 24 ёшли мухлис вафот этди.

Шу тариқа Францияда ўтаётган турнирда аянчли ҳолатлар кўп кузатилди. Умид қиламизки, буёғига ЕВРО-2016 сиз-у бизга фақат ҳаяжонли ва қувончли онларни тақдим этади.

Ҳожиакбар Шерматов тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:34, 01.07.2016. Ўқилди: 5232 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик