Бугун 22 апрель, 2025 йил, сешанба.

      • 21.04.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:0
      • Атлетик Бильбао
      • 22.04.2025 00:00
      • Жирона
      • 1:3
      • Бетис
      • 22.04.2025 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эспаньол
      • 23.04.2025 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 23.04.2025 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Вильярреал
      • 23.04.2025 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Лас-Пальмас
  • Суперлига
      • 21.04.2025 20:00
      • Сурхон
      • 1:0
      • Навбаҳор
      • 22.04.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Ноттингем Форест
      • 23.04.2025 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.04.2025 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
  • «A» Серия
      • 23.04.2025 21:30
      • Торино
      • -:-
      • Удинезе
      • 23.04.2025 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Фиорентина
      • 23.04.2025 21:30
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
      • 23.04.2025 21:30
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус

Ислом Исмоилов: «Академияларга эътибор — ютуқларимиз сири» [22]

Чемпион футболчиларимизга машина совға қилинади! [19]

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини табриклади [15]

Марио Хорхе да Силва: «Ўзбекистон терма жамоаси вазиятлардан унумли фойдаланди» [14]

Goal.com'нинг янги рейтинги: Рафинья — «Олтин тўп» учун асосий даъвогар [9]

Алишер Никимбаев: «Ҳусанов тез орада Ўзбекистонга инглиз қўриқчилари билан келади» [8]

Ўзбекистон U17 терма жамоаси аъзоларини мукофотлаш тўғрисида Президенти фармони эълон қилинди [8]

Ямалнинг отаси: "Бирор кун Иншааллоҳ!" (Фото) [7]

Испания кубоги финали учун ҳакам тайинланди [6]

Суперлига. «Сурхон» пенальтини голга айлантира олмади, аммо сўнгги дақиқаларда гол уриб, «Навбаҳор»ни мағлуб этди [6]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 6 16
2 Насаф 6 14
3 Бунёдкор 6 12
4 Динамо 6 12
5 Андижон 6 9
6 Нефтчи 6 9
7 Навбаҳор 6 8
8 Хоразм 5 7
9 Қизилқум 5 7
10 Пахтакор 6 6
11 Бухоро 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Сурхон 6 6
14 Машъал 6 6
15 Сўғдиёна 6 4
16 Шўртан 6 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Хоразм 0-0 Бунёдкор
6-тур Қизилқум 1-0 Қўқон-1912
6-тур Шўртан 0-1 Машъал
6-тур Бухоро 1-3 Насаф
6-тур Нефтчи 0-4 Пахтакор
6-тур Андижон 1-2 Динамо
6-тур ОКМК 3-2 Сўғдиёна
6-тур Сурхон 1-0 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 21631 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 22.04.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      15:20 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      17:25 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      19:30 Новости футбола.
      19:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      20:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 22.04.2025

      05:10 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      09:30 Д/ф "Як-15".
      10:15 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Millrose Games в Нью-Йорке, США.
      11:55 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины. Прямая трансляция.
      15:00 "География спорта". Челябинск.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Ски-кросс.
      18:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      18:50 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      20:35 "Что за спорт?". "Экстрим".
      21:00 Д/с "Век нашего спорта".
      21:30 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:25 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Trophee EDF в Льевене, Франция.
      01:30 "География спорта". Челябинск.
      01:55 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 22.04.2025

      05:25 "География спорта". Саранск.
      05:55 Новости.
      06:00 Футбол. Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "География спорта". Казань.
      12:55 "География спорта". Екатеринбург.
      13:30 Профессиональный бокс. "Winline. IBA. Pro 2". Сергей Ковалёв против Артура Манна.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:40 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      20:45 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 6-й матч. Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Барселона" - "Мальорка". Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:25 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Зенит-Казань". 4-й матч.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 22.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Имолы" в Италии. Обзор.
      03:00 Мотоспорт. FIM EWC. Тележурнал "Полный доступ".
      04:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қимматбаҳо паҳлавон ёки Бэйл ҳақидаги қизиқарли маълумотлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Уэльслик футболчи Гарет Бэйлнинг ҳаётида қизиқарли воқеалар кўп бўлган. Лекин сиз билан биз уларнинг ҳаммасидан ҳам хабардор эмасмиз. Қуйидаги мақола худди шу нарса - Бэйл ҳаётининг бизга номаълум томонлари ҳақида.

Чап оёққа тақиқ

Кичкинагина Гарет мактабда ўқиб юрган кезларида антиқа тақиққа дуч келади. Яъни, мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси Бэйлнинг кўпроқ чап оёқда ўйнаётганини сезиб қолиб, бунга тақиқ қўллайди. Ким билади дейсиз, бу орқали мураббий Гаретнинг имкониятларини янада оширмоқчи бўлгандир?.. «Аммо мен устозимиз бошқа томонга қараши билан тўпни дарров чап оёғимга тўғрилаб олардим», - деган эди бир гал уэльслик футболчи ҳазил аралаш.

9 ёшли истеъдод

1998 йилнинг сентябрида «Саутгемптон» клуби офисидаги факс аппаратига Род Раддик исмли кишидан маълумот келиб тушди. Бу инсон - клуб скаути бўлиб, «авлиёлар» учун уч йилдан буён Британияни айланиб, истеъдодли ёш футболчиларни қидираётганди. Хуллас, ўша куни Род жамоа раҳбарларига навбатдаги уч футболчини тавсия қилганди. Кардифф шимолидаги Велиндр Роудда яшайдиган тўққиз яшар Бэйл рўйхатдаги учинчи бола эди.

Аслини олганда, Род Гаретни маълумот юборишдан бир ойлар аввал, Уэльс жанубидаги Ньюпортда ўтган болалар ўртасидаги турнирда пайқаб қолганди. Шундан сўнг Раддик ишни пайсалга солмай, Гаретнинг ота-онасини топиб, улар билан бир-икки оғиз гаплашади ва болакайни «Саутгемптон» кўригидан ўтишга таклиф қилади. Кўрик кўнгилдагидек ўтгач, қисқа фурсатларда Гарет клубнинг Бат шаҳридаги академиясига қабул қилинади.

Етишмаган тезлик

Бэйл 11 яшарлик пайтида 50 метрга югуриш бўйича уэльслик ёш футболчилар орасида учинчи ўринда турарди. Лекин унда ўсмирлик даври бошлангач, муаммолар пайдо бўлади. «Болалигимда гавдам жуда кичкина эди, - дея эслайди Гарет. - Бироқ 15 ёшга тўлганимдан кейин бўйим жуда тез ўса бошлади. Бунинг оқибатида белимда кучли оғриқ сездим. Суякларим гавдамнинг оғирлигига нисбатан жуда катта эди». Муаммо шу даражага етдики, ҳатто Бэйлни маълум вақтгача машғулотлардан четлатишди. «Саутгемптон» мураббийлари эса бу болани таркибда сақлаб қолиш керакми-йўқми, ўйланиб қолишди. Аммо адолат юзасидан айтиш лозим, Бэйл ҳатто белидаги оғриқ билан ҳам тезкор футболчи эди. Фақат бошқаларга солиштирганда, унчалик мақтовга арзимасди, холос. Таққослаш учун, 15 ёшида Гарет 10 метрлик масофага 1,88 сонияда юугурган. Тео Уолкотт эса - 1,76 сонияда.

Шу тариқа, Бэйл қандайдир бир ярим йил ичида 20 сантиметрга ўсди. Унинг аввалги «реактив тезлиги» эса 18-19 ёшига келиб қайтди.

Тезлик - энг муҳими эмас

Маълумки, бугунги кунда аксарият инсонлар Гаретни унинг тезлиги орқали танишади, билишади. Лекин академиядаги сабоқлар вақтида Бэйлнинг сабри, матонати мураббийларни кўпроқ ҳайрон қолдирарди. Масалан, профессионаллар учун яхши таниш бўлган Yo-Yo test пайтида Бэйл жамоанинг энг яхшиси бўларди. Ажабланарлиси, унинг натижалари бошқа ҳар қандай жамоадошиникидан икки баравар яхшироқ эди. Бироқ Гаретни ҳатто шу ҳам қониқтирмади - у ўз устида янада кўпроқ ишлаб, шахсий рекордларини бир ярим баробарга яхшилади.

Сирға учун жазо

«Отам - ҳаётимдаги энг яқин инсоним; мен учун қаҳрамон. У тақдирим шундай кечишига катта таъсир ўтказган», - дейди Гарет. Аввалига мактаб қоровули, кейинроқ рассом ва декоратор бўлиб ишлаган Фрэнк Бэйл ўғлининг тарбиясига жуда қаттиққўллик билан ёндашган. Балки шунинг учун ҳам «Реал» юлдузи ҳозиргача спиртли ичимликлар истеъмол қилмайди, чекмайди ва ҳатто баданини татуировка билан безамайди. Болалигида анчагина шўх бўлган Гарет кунларнинг бирида отаси билан ҳазиллашишни мақсад қилиб, қулоғига ёпиштириладиган сирға тақиб олади-да, шу қиёфада ошхонага кириб боради...

«Отам менга шундай нигоҳ ташладики, миямда бир фикр айланиб қолди: «Ё, Парвардигор! У ҳозирнинг ўзида мени ўлдиради!». Столда оғайним ҳам ўтирганди. Бирам ноқулай бўлди...».

Бенитеснинг хатоси

Бэйл «Саутгемтон» таркибида энди-энди порлаётган вақтларда кўп клублар уни диққат билан кузатишаётганди. Шу жумладан, Рафа Бенитес бошқарувидаги «Ливерпуль» ҳам. Бироқ мазкур қизиқиш расмий тус олмади: Гарет унда ҳимоя қанотида ҳаракат қиларди. Рафа эса Йон-Арне Риисе борлиги учун Бэйлга қизиқмаган.

«Сан-Сиро»даги маслаҳат

2010 йилнинг 20 октябри, чоршанба. Бу кун энг камида икки нафар футболчининг келажагини бутунлай ўзгартириб юборди. Уларнинг биринчиси - Гарет Бэйл биргина ўйинда шон-шуҳратга кўмилди. Унинг «Интер»­га қарши ўша ўйиндаги машҳур рақобатчиси - Майкон эса масхара ва танқидлар остида қолди. Ваҳоланки, «Тоттенхэм» дарвозабони Эурелио Гомес 8-дақиқада майдондан четлатилгач, «Интер» биринчи бўлимдан ке­йин 4:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Тим Шервуднинг айтишича, танаффус чоғида Харри Реднаппнинг ёрдамчиларидан бири унга Бэйлни майдондан олиб, ўрнига ҳимояга кўпроқ эътибор қаратадиган футболчи туширишни маслаҳат беради. Шунда Реднапп: «Йўқ, Гарет - бизнинг энг яхши ҳужумкор ўйинчимиз, уни алмаштирмайман», - деб жавоб беради.

Иккинчи бўлимда Бэйл бунга жавобан, ўз номига «хет-трик»ни расмийлаштиради. Қолгани ўзингизга аён...

Турмак учун танбеҳ

Реднапп «Тоттенхэм» бош мураббийи этиб тайинланганида, «шпорлар» жадвалнинг қуйи ўринларида жойлашгандилар. «Эски мактаб» тарғиботчиларидан бўлган Реднапп биринчи кунданоқ футболчиларини тартиб-интизомга чақиради. Жумладан, у барчани бирма-бир кўздан кечириб чиқаётиб, Гаретнинг қаршисида тўхтайди-да, бошини сарак-сарак қилади. Зеро шу куни Гарет сочини «сўнгги мода»лардан бирига ўхшатиб, турмаклаганди. Озгина жимликдан сўнг кийиниш хонасида қуйидаги гап янграйди: «Бэйл, миянгда ҳар хил бўлмағур нарсалар яратишни бас қил!».

«Бэйл қарғиши»

Бу ўтиб кетган воқеа-ку, лекин ўрни келганда эслатмасак, бўлмайди: Гарет Бэйл премьер-лигада «Тоттенхэм»даги дебютини нишонлаганидан сўнг жамоа чемпионатнинг кетма-кет 24 ўйинида ғалаба қозонолмайди. Бу эса 1533 дақиқа, деганидир. Ниҳоят, Реднапп шогирдлари «Бернли»га қарши ўйинни Бэйлсиз бошлашади ва 4:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишади. Реднапп эса фақат 85 дақиқага келибгина Гаретни майдонга туширади ва унга чизиқ ёнида шундай дейди: «Агар рақиб ҳисобни тенглаштирса, сени «Тоттенхэм»дан қувиб юбораман».

Қанчалик тезкор бўлса, шунчалик камтар

«Эл-Класико»даги ўша машҳур голдан сўнг (футбол тарихидаги энг чиройли қанотдаги юришлардан бири) Гаретнинг истеъдодини биринчи бўлиб пайқаган инсон - Рон Раддик тезда унга SMS йўллайди: «Ҳаётингдаги энг муҳим гол, шундай эмасми?» Бэйлнинг жавоби эса ўта камтарона кўриниш олади: «Ҳа, чаккимас». Раддик бундан ҳайрон бўлмайди - у футболчининг оғир-босиқ характер эгаси эканини яхши биларди. Ҳаттоки, «Интер» дарвозасига урилган ўша учта голдан кейин ҳам Бэйл буни нишонлаш учун тунги клубга эмас, дўстлари билан ўтадиган гольф турниридан кеч қолмаслик учун Кардиффга йўл олади.

Футболчилик - қонида бор

Бэйлда футболга муҳаббат ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмаган. Чунончи, унинг амакиси Крис Пайк профессионал футболчи бўлган ва ўз вақтида «Фулхэм» таркибида 42та ўйин ўтказган.

Бэйл - жиддий ошиқ

Кўпчиликнинг хабари бор, Гарет ёқтирган қизнинг номи Эмма Рис-Жонс бўлиб, улар ўн йилдан бери - мактаб давридан буён учрашиб юришади. Уэльслик футболчининг фақат ўзига хос услуби - голдан сўнг қўлларида ҳосил қиладиган «юракча»си айнан Эммага аталган бўлади.

Бэйл - паҳлавон

2014 йил ёзида Бэйл «Реал»нинг илк машғулотларига келгач, барча ҳайратда қолди: чунки унинг билакларидаги мускуллар бўртиб кетганди. Худди Гарет ёзи билан фақат тренажёр залидан чиқмагандек. «Кунига қанча вақт тренажёр залида бўлдим? Умуман бўлганим йўқ. Қасам ичаман. Гап шундаки, мен ёзи билан мазза қилиб гольф ўйнадим. Эҳтимол, мушаклар шунга йирикроқ кўринаётгандир?..»

Гарет ва гольф

Гаретнинг аслзодалар ўйини билан жиддий шуғулланишини биласиз. Лекин қай даражада гольфга ошуфталиги тасаввурга сиғмайди. Масалан, у орзусига етиб, Уэльсдаги уйининг орқасида ҳақиқий гольф майдони барпо қилди. Майдоннинг ўзгачалиги шундаки, ундаги учта лунка сайёрамиздаги энг машҳур гольф майдонлари Sawgrass (Флорида), Augusta National (Жоржия) ва Royal Troon (Труне)лардан олиб келиб жойлаштирилган. Бу худди «Олд Траффорд», «Камп Ноу» ва «Альянц-Арена» стадионларидаги чимлардан майдон қуришдек гап.

Уйқусизлик муаммоси

Гарет Мадридга кўчиб ўтганидан сўнг маълум муддат тилга боғлиқ муаммолардан қийналди. Бунга кўникканидан кейин эса бошқа камчилик пайдо бўлди: у Испанияда учрашувлар ниҳоятда кеч бошланишига ўргана олмай, азоб чекди. Хусусан, ўйинлардан сўнг вақт деярли тонгга яқинлашиб қолгани учун Бэйл сира ухлай олмай, ҳайрон бўлиб юрди. Аммо хайриятки, уйқу билан шуғулланувчи махсус таҳлилчи - Ник Литтлхэйлснинг маслаҳатларидан сўнг бу муаммо ҳам барҳам топди.

Роналдунинг таъсири

Ўтган йилнинг сентябрида Бэйл ёрдам сўраб британиялик таниқли руҳшунос Жейми Эдвардсга юзланди. Негаки, унинг «Реал»да эркин тўп суришига Криштиану Роналдунинг шуҳрати халал бераётган эмиш. Бу қанчалик тўғри-нотўғри, билмадиг-у, аммо Эдвардснинг бир-икки амалиётидан сўнг Гарет янги мавсумни кўтаринки руҳда бошлаб, ЧЛнинг бош мукофотини қўлга киритди. Айни дамда эса, руҳшунос уни Еврога ҳам ажойиб тарзда тайёрлаганига гувоҳ бўлдик. Бэйл бошчилигидаги Уэльс термаси «плей-офф» ўйинлари тараддудини бошлаб юборди.

Жанжалкаш агент

Агар Криштиану Роналду ва Жозе Моуриньоларнинг агенти ҳисобланган Жорже Мендешдан қўрқмайдиган биттагина одам бўлса - у, шубҳасиз, Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт. Ахир, ундан бошқа ким ҳам қуйидагиларни айта оларди: «Мендешнинг Роналдуси бор. Бу ўринда мен ожизман. Чунки Роналду - энг яхши мижоз. Бироқ Жорже клублар билан тил бириктириб ишлайди, мен эса футболчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиламан. Ўйлашимча, у ажойиб агент. Лекин менчалик эмас». Дарвоқе, Барнетт имкони туғилди дегунча, ҳамкасбига қайси футболчи қимматроқ эканини эслатиб туради: «У билан ҳар гал кўришганимизда, Роналду қанчага сотилгани-ю, Гарет учун «Реал» қанча тўлаганини такрорлайвераман. У эса ҳақиқатни тан олгиси келмайди. Яна Жорже бизга тегишли рекордни янгилаш учун уринаверганига нима дейсиз?! Мендеш, кўзингни оч, биз дунё рекордини ўрнатганмиз. Бу шунчалик ёқимлики...».

Гарет ва келажак

Бэйл келажакни олдиндан ҳис қилади ва шунинг учун доим барчадан тезроқ, барчадан илгарироқда ҳаракатланади.

 И.РАҲИМОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:59, 01.07.2016. Ўқилди: 9859 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
2 Пахтакор Игорь Сергеев 4
3 Бунёдкор Луис Качорри 4
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 3
6 ОКМК Али Абдураҳмонов 3
7 Пахтакор Умар Адҳамзода 2
8 Навбаҳор Аббос Ғуломов 2
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 2
10 Хоразм Рустамжон Абдуҳамидов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.