Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      16:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      20:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      04:00 "Третий тайм". Кирилл Данилин.
      04:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:35 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      12:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
      14:30 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:40 "Парусный спорт".
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Личное первенство.
      23:30 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира в классе офшор в Италии.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      03:25 "Лица страны". Константин Крылов.
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Динамо-Урал" (Уфа) - "Факел Ямал" (Новый Уренгой).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1945 - 1950 гг.".
      16:55 "География спорта". Выборг.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Шмейхель".
      21:00 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Профессиональный бокс. "IBA. Pro 9". Артур Субханкулов против Тиграна Узляна.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Женщины. HS 102.
      17:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      22:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      01:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      03:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      04:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фигу ва Роналду изидан

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Евро-2016 «В» гуруҳи 1-туридан ўрин олган Англия-Россия ўйини якунида биринчи гол муаллифи - Эрик Дайер расман энг яхши футболчи сифатида  тан олинди. Sovsport.ru сайти шу муносабат билан, яъни УЕФАнинг расмий эътирофи ва кўпчиликнинг эътибори туфайли кенг омма танимайдиган бу футболчи ҳақида махсус мақола тайёрлади. У 5та ихчам ҳикоя асосида ёзилди.

Жарима зарбалари - худди Бекхэм

Омадни қаранг - биз бугун мақтаётган футболчининг ажойиб жарима зарбалари билан танилган англиялик футбол юлдузлари - Дэвид Бекхэм, Фрэнк Лэмпард ва Стивен Жеррард қаторида тилга олиниши учун Европа чемпионатидаги биттагина ўйини кифоя қилди. Энг қизиғи, ҳатто шундай машҳур юлдузлар ҳам шу пайтгача Европа чемпионатида жарима зарбаси орқали тўғридан-тўғри гол ура  олишмаганди. Умуман, инглизларнинг катта турнирларда охирги марта бундай гол қувончини туйишганига ҳам 10 йилдан ошганди. Аниқроғи, Дэвид Бекхэм 2006 йилги жаҳон чемпионати доирасида Эквадор термасига қарши кечган 1|8 финал ўйини (1:0)да Эрикникига ўхшаш гол урганди. «Зарбам Бекхэмникидай чиқдими? Бўлиши мумкин... Лекин шуниси аниққи, у футбол тарихига стандарт вазиятларнинг энг моҳир ижрочиларидан бири сифатида кирган. Хуллас, руслар дарвозасига урган голим айнан жарима зарбаси маҳсули эканлигидан алоҳида қувонсам арзийди. Зеро, машғулотларда бу жараённи тинимсиз такрорлайман. «Тоттенхэм»да «стандарт»ларни асосан Кристиан Эриксен амалга ошириши барчага маълум. Хайриятки, терма жамоада омадим чопди - менга ишонч билдирилди», - деди Дайернинг ўзи ўйиндан кейин.

Ўйинни ўқий олиш - худди Пирло

Дайер ёшлигиданоқ асосан марказий ҳимоячи сифатида тўп сурди. Фақат, вазият тақозосига кўра, баъзан қанот футболчиларига ҳам ёрдам берарди. Бироқ унинг хизматларига эҳтиёж сезган Лиссабоннинг «Спортинг» ва Лондоннинг «Тоттенхэм» клубларида кучли марказий ҳимоячилар етарли бўлишгани учун мураббийлар Эрикни кўпроқ таянч ҳудудига жойлаштиришди. Бу эса ёш футболчининг фойдасига ишлади. Чунончи, қисқа ва узоқ масофаларга бирдек аниқлик билан тўп узата оладиган Дайер майдонни кўра олиш қобилиятини ҳам кучайтириб, кўпчилик ҳавас қиладиган ярим ҳимоячига айланди-қўйди. Энг муҳими, Эрик юқорида санаб ўтилган ижобий хусусиятларини Россия термасига қарши ўйин-да ҳам тўлиқ намойиш этди: футболчиларнинг шахсий статистик кўрсаткичларини аниқлаш билан шуғулланувчи WhoScored маълумотларига таянсак, Дайер 1-тур учрашувида шерикларига 68 марта тўп оширган (инглизлар термасида энг яхши натижа). Муҳими, бу уринишларининг 89,7 фоизи аниқлик касб этган (ўйинни асосий таркибда бошлаганлар натижалари орасида энг яхшиси). Шунингдек, Эрик томонидан узоқ масофага йўналтирилган 5та узатманинг 4таси манзилга тўғри етиб борган. Яна бир эътиборли жиҳат: у ўйин давомида тўпга 81 марта тегинди, холос. Шундан ҳам Дайернинг биртепар усулидан кўпроқ  фойдаланганини билсак бўлади.

Устозлари - Фигу ва Роналдунинг мураббийлари

Очиғини айтганда, Дайер бугунги ютуқлари учун Португалия мамлакати ва айниқса, Лиссабоннинг «Спортинг» клубига миннатдорчилик билдириши лозим. Зеро, Эрик 7 ёшга тўлганида, ота-онаси Пиреней яриморолига кўчиб ўтишга қарор қилишади. Чунки таътил вақтидаги бир ойлик саёҳат катталарни шунга ундаганди. Қисқаси, Португалиянинг табиати оилага жуда-жуда манзур келади. Айниқса, бирин-кетин туғилган фарзандлар (оилада Эрикдан ташқари, яна 5 нафар бола бор эди!) соҳил бўйида мириқиб ўйнашарди. Кўчиш, энг аввало, Эрик учун омадли бўлди. Зеро, уни мураббийлар - Аурелиу Перейра ва Паулу Кардосу ишлаётган «Спортинг» академиясига қабул қилишганди. Уларнинг исм-шарифлари оддий мухлислар учун ҳеч нимани англатмаслиги мумкин. Лекин озгинагина қўшимча маълумот ҳар бир кишини ҳушёр торттириши аниқ: ушбу мутахассислар вақтида жаҳон футболи дурдоналари - Луиш Фигу ва Криштиану Роналду каби истеъдодларга сабоқ беришган! Хуллас, Эрикда тўп билан чинакамига дўстлашмасликдан бош-қа иложнинг ўзи йўқ эди. «Мабодо тўп оёғига тушиб қолса, миттигина Эрик жуда хурсанд бўлиб кетарди», - дея хотираларини ёдга олди Перейра Евро-2016 арафасида.

Перейра ва Кардосунинг буюк эканликларига асос шуки, улар ёш футболчиларга қандай муомала қилишни яхши билишади. Хатога йўл қўйдингми? Ҳечқиси йўқ. Жумладан, Дайернинг ўзи қуйидагиларни эслайди: «Португалияда мураббийлар футболчиларга асло бақиришмайди. У ерда болалар фақат футбол ўйнашади. Мураббий эса уларни кузатиб, кейин хотиржамлик билан йўл қўйилган хатоларни тушунтириб беради. Мен учун нўноқ футболчи - бу битта хатони кетма-кет икки марта қайтаргани. Англияда мураббийларнинг болаларга қандай бақиришларини кўриб, очиғи, ақлдан озишимга сал қолганди!»

Олимпия чемпионлари сабоғи

Шубҳасиз, таянч ярим ҳимоячиси учун ташаббускорлик ва ижодкорлик қобилияти ғоят муҳим. Лекин ундан-да зарурроғи - ҳимоядаги ишончли ҳаракат. Яхшики, бу борада Дайер деярли мукаммал футболчи. У хусусан, бош билан жуда яхши ўйнайди, яккакурашларда дадил, шериклари хатосини тўғрилашдан қайтмайди. Мисол учун, Squawka порталининг ҳисоб-китобига кўра, Эрик русларга қарши ўйинда 3 марта тўпни рақибдан олиб қўйди (англиялик ярим ҳимоячилар натижалари орасида энг яхшиси), 4та ҳолатда эса тўпни жарима майдончасидан узоқлаштирди (бу ҳам энг яхши натижа). Қисқаси, Дайер юқори техникаси учун португалиялик устозларига ташаккур айтиши лозим. Ҳимоядаги ақлли ҳаракатлари эса инглизча меҳнатсеварлик хусусияти маҳсулидир. Тан олиш керак, Эрик кимнингдир бақириб кўрсатма беришини сира ёқтирмайди. Лекин бу унинг эркатой ёки ялқов эканлигини англатмайди. Аксинча, Эрик машаққатлардан ҳеч қачон бўйин товламаган. Бунга унинг юқоридаги сўзлари яққол исбот. Ахир ҳозирги замонда камдан-кам футболчиларгина машғулотлардан ке-йин майдонда қолиб, жарима зарбалари тепиш устида мустақил ишлашади. Умуман, Эрик яна бир қа-тор ижобий хусусиятлари билан ҳам мақтаниши мумкин. Гап шундаки, Дайер ўсмирлик пайти якка тартибда Маргота Уэллс машғулотларига қатнаган! У Москвадаги Олимпиаданинг 100 метрга югуриш баҳслари чемпиони Аллан Уэллснинг рафиқасидир. Хуллас, Маргота ўсмирнинг тезлигини яхшилаш учун меҳнат қилган. Айтганча, Эрик отасининг ташаббуси билан ушбу махсус дастур бўйича шуғуллланган. Чунки унинг ўзи профессионал теннисчи бўлиб, ўғли  нималарга эътиборни кучайтириши зарурлигини яхши биларди.

Доимий муҳаббат - Евро-2004

Дайер мудом футболни ўзгача ёқтирган. Ёқтирмаса ҳам бўлмасди. Чунончи, унинг бобоси - Тед Крокер Англия футбол ассоциациясининг энг йирик амалдорларидан бири эди. У1985 йили машҳур хоним - Маргарет Тэтчерга шундай деган экан: «Безорилар - жамиятнинг бош муаммоси. Улар билан жиддий курашиш керак». Афсуски, Тед Крокер набираси дунёга келишидан бир йил аввал ёруғ дунёни тарк этган. Шундай экан, футболчи бобоси ҳақида ойиси ва бувисининг ҳикояларидан билади, холос.

Ниҳоят, Евро-2004 вақтига келиб, Дайер футболга чиканамига меҳр қўйди. Дайерлар оиласидаги болакайлар (юқорида айтилди, улар 6 нафар) ўз шаҳарларига Англия терма жамоаси келишидан хабар топишгач, чексиз қувониб кетишади. Эътиборлиси, улар ҳеч ким юрмаган йўлдан бориб, Англия футбол ассоциациясига хат ёзишади: «Илтимос, миллий жамоа вакиллари биз таҳсил олаётган мактабга меҳмон бўлиб келишсин». Айтганча, ўша пайтлари бу мактабда «Лестер»нинг ҳозирги дарвозабони Каспер Шмейхель ҳам таҳсил оларди. Хуллас, ассоциация мактубга кутилмаган маънода жавоб юборади: «Яхшиси, сизлар машғулотлар жараёнига келиб, футболчилар билан кўришинг!» Шу тариқа Дайерлар Англия термаси машғулотини бевосита кузатиб, футболчилар билан суҳбатлашишади. Эрик ўша пайт Бэкхэм ёнида тушган сурати билан мақтанарди. Бугун эса кўпчилик Эрик билан эсдалик учун суратга тушишни истамоқда...

Маълумот учун

Эрик Жереми Эдгар Дайер

Туғилган санаси ва манзили: 1994 йил 15 январь, Челтнем (Англия)

Фуқаролиги: Англия

Бўйи: 188 см. Вазни:88 кг.

Амплуаси: ҳимоячи|таянч ярим ҳимоячиси

Клуб футболидаги фаолияти:

«Спортинг» - 2003—2012

«Эвертон» - 2011—2012          

«Спортинг» - 2013—2014        

«Тоттенхэм» - 2014-...

Халқаро футболдаги фаолияти:

Англия (U-18) - 2011

Англия (U-19) - 2012—2013

Англия (U-20) - 2013—2014

Англия (U-21) - 2013-2015

Англия миллий термаси - 2015-...

Исроил РАҲИМОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:32, 02.07.2016. Ўқилди: 10162 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.