Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7576]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6131]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5817]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3816]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2907]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2241]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2214]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2158]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1933]

Моуриньо «Реал» учун тўртта трансфер мақсадини белгилади [1902]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Евромавсумнинг энг яхши ассистентлари...Яна Мхитарян тенгсиз

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Статистикалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Шундай футболчилар борки, уларга гол уришдан кўра, шерикларининг аниқ зарбалари ҳаммуаллифи бўлиш кўпроқ завқ улашади. Бундай ҳотамтой тўп таъминотчиларига машҳур Рамон Рикельмени ўрнак сифатида кўрсатиш мумкин. Қани, кўрайликчи, ўтган мавсум ассистентлик бобида кимлар мақтовга муносиб натижа қайд этишди.

9-10-ўринлар. Златан ИБРАГИМОВИЧ («ПСЖ») - 51та ўйинда 18та самарали узатма. Швед суперҳужумчиси 35 ёшида фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказиб, парижликлар билан жамоанинг чинакам афсонаси мақомида хайрлашди. Ибранинг ўйин равишини олдиндан англаш ва майдонни яхши кўриш хусусиятлари барчага маълум. Эдинсон Кавани ва Анхель ди Мария каби футболчилар давраси - бу Златан учун айнан шифокор ёзиб берган рецептдек. Ибранинг мавсум давомида 18 марта ассистентлик қилиш баробарида ўзи 50та гол ургани эса шунчаки, юқори класс нишонасидир.

 

9-10-ўринлар. Николас ГАЙТАН («Бенфика») - 37та ўйинда 18та самарали узатма. Аргентиналик ярим ҳимоячининг Манчестерга «кўчиб ўтиш» тарихи бир неча йилга чўзилди. Ҳарқалай, трансферлар дарчаси очилиб-очилмай, шу ҳақда гап-сўзлар бирдан қайнаши одат тусига кириб улгурди. Бироқ Гайтан ҳамон Лиссабонда ва ҳамон Португалия грандининг бош юлдузи ва бош ижодкор футболчиси саналмоқда. Тўғри, энди ёзда ниҳоят, «бургутлар» сафидан кетади, аммо Пиреней ҳудудида қолади - «Атлетико» (Мадрид) футболчиси сифатида.

 

8-ўрин. Мигель ЛАЙЮН («Порту») - 45та ўйинда 19та самарали узатма. Мексикалик футболчи евромавсумнинг энг яхши ассистентлари рўйхатига кирган ягона ҳимоячидир. У «Порту» сафига ўтган ёзда қўшилди ва атиги бир неча ой ичида клуб етакчилари қаторидан жой олди. Лайюн зиммасига барча стандарт вазиятлар ижроси, шунингдек, қанотдан жарима майдонига қарата тез-тез тўп ошириб бериш вазифаси юклатилган. Зеро, Мигель бу борада дарҳақиқат, беназир ҳаракатланади. Тўғри, унинг ўйин ҳолатидан ҳам самарадор узатмаларни қойиллатишини қўшимча қилиш жоиз. Дейлик, гоҳида чап қанот бўйлаб бутун майдонни катта тезликда босиб ўтади ва жамоадошини зарба йўлига чорлайди.

 

7-ўрин. Месут ОЗИЛ («Арсенал») - 45та ўйинда 20та самарали узатма. Германиялик ярим ҳимоячи - топ даражаги плеймейкер ва замонавий футболдаги энг ақлли таъминотчилардан бири. Дейлик, Озил тўпсиз ҳолда шундай нафис ўйнайдики, унинг ҳаракат йўналишини таҳлил қилиш учун экспертларнинг бутун бир гуруҳи йиғилади. Лекин Месутнинг тўп билан ўйинини кузатиш анча мароқли, барибир. Бунда гап германиялик туркнинг ажойиб техникасида ҳам эмас, балки ўйинни ақл бовар қилмас даражада тушунишида. Қисқаси, Месутнинг ҳаракатлари энди-энди плеймейкерлик сирларини ўрганаётган-ўзлаштираётганлар учун тайёр қўлланмадир.

 

6-ўрин. НЕЙМАР («Барселона») - 49та ўйинда 21та самарали узатма. Неймар якунланган мавсум ўта чиройли ўйинлари билан барчани ҳайратга солди. Бир тарафдан олсак, Лионель Мессининг жароҳати ҳам унга қўл келди, яъни бразилиялик юлдуз  ниҳоят, аргентиналикнинг соясидан чиқиб, бутун куз давомида бор иқтидорини кўз-кўз қилди. Хусусан, етарлича гол уришдан ташқари, заргарона тўп узатишларни ҳам ўрнига қўйди. Бироқ Лео сафга қайтгач, Неймар яна сояга чекингандек бўлди. Шунга қарамай, у кузда тўплаган захира баллари ҳисобига мавсумнинг энг яхши ассистентлари рўйхатига кирди, барибир.

 

4-5-ўринлар. Луис СУАРЕС («Барселона») - 53та ўйинда 22та самарали узатма. Суарес ижросидаги голли узатмаларда ўша Месут Озилга хос эстетика, нафислик ва ўйинни ўқий олиш каби жиҳатлар кўзга ташланмайди. Луис Суарес - марказий ҳужумчи  ва шунга яраша, бошқа элементларни яхши ўзлаштирган. Дейлик, тўпни шериги олдига ташлаб қўйиш, девор усулини  қўллаш, бир тепар кўринишида ўйнаш... Тўғри, у ҳам гоҳида қойилмақом «кесувчи» узатмаларни амалга оширади. Мисол учун, «Сельта»га қарши ўйинда Иван Ракитични зарба беришга қандай чоғлаганини эслаш кифоя қилса керак.

4-5-ўринлар. ХАЛК («Зенит») - 39та ўйинда 22та самарали узатма. Бразилиялик футболчи аввалроқ ҳам «Зенит» таркибида энг яхши таъминотчи ҳисобланарди. Питер жамоаси Артём Дзюбани таклиф қилганидан сўнг эса Халкнинг самарали «пас»лари сони кескин кўпайди. Демакки, бразилиялик Россия термаси вакилининг кучли жиҳатларидан кўпроқ наф чиқариш йўлини тезда топди. Ҳар ҳолда, Халк ижросидаги 22та ассистентликнинг тенг ярми айнан Дзюбага тўғри келди. Ушбу боғлам Европа ЧЛ ўйинларида ҳам етарли самара берди. Хусусан, питерликларнинг гуруҳдан чиқишларида катта роль ўйнади. Ҳа, агар Халк «Зенит»дан кетгудай бўлса, жамоанинг ўйин сифати ва тажовузкор ҳаракатлари сезиларли даражада пасайса керак.

 

3-ўрин. Лионель МЕССИ («Барселона») - 49та ўйинда 23та самарали узатма. Мавсум аргентиналик учун унча яхши кечмади: кузги жароҳат, ЧЛдан эрта кунда чиқиб кетиш, суд курсиси... Шуларга қарамай, Месси худди аввалги йилдагидек барқарор ҳолатда ассистентлик қилди. Мавсумнинг энг яхши ҳужумчиси - Луис Суарес голларидан кўпини айнан Леонинг узатмаларидан сўнг урди. У бунинг учун аргентиналик даҳочага қанча миннатдорчилик билдирса, шунча оз.

 

2-ўрин. Анхель ди МАРИЯ («ПСЖ») - 47та ўйинда 24та самарали узатма. Аргентиналик қайсар йигит «Манчестер Юнайтед»дан вақтида қочиш орқали ўз фаолиятини қутқарди, гўё. Хуллас, ярим ҳимоячи Париж жамоасига тезда мослашиб олди ва қиёси йўқ Златан Ибрагимович билан ажойиб тандем ҳосил қилганча Лига 1нинг битта мавсумидаги голли узатмалар сони бўйича мутлақ рекорд натижага эришди. Ибранинг ўз фаолияти давомида энг самарали мавсумни ўтказганида кўпчиликнинг хизмати бор, аммо бунда ди Мария улушини баҳолаш анча мушкул. Ҳарқалай, аргентиналик бўлмаганида, Златан бунчалик ёрқин нур сочмасди. Энди Франция биринчилиги савияси топ-лигаларникидан пастроқ эканлигию, парижликларнинг ЧЛда яна ҳеч нарса ютолмаганлари мутлақо бошқа масала.

 

1-ўрин. Генрих МХИТАРЯН («Боруссия» Д.) - 52та ўйинда 26та самарали узатма.Бундеслига-2015|2016нинг энг яхши футболчиси ва евромавсумнинг энг яхши ассистенти. Арманистонлик ярим ҳимоячи ҳеч қачон, ҳаттоки, Донецкдаги энг яхши даврида ҳам бу қадар юқори савияни кўрсатган эмасди. Генрих асосан Томас Тухель хизматлари ўлароқ, ярим ҳимоя қанотида бор исътедоди билан намоён бўлди. Дортмундликлар ижросидаги комбинацион ва серҳаракат футбол қанот вакилларининг доимий тарзда воқеалар марказида туришларини тақозо этади - улар мудом тўпни жарима майдони томон оширишлари керак. Мхитарян бу ролга идеал даражада мос тушди. Оддий айтганда, арман йигити мавсум давомида аллақачон жаҳон футболидаги энг кучли хавбеклар қаторига қўшилганини тўла исботлади.

А. АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:34, 04.07.2016. Ўқилди: 7905 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик