Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Ливерпуль 32 76
2 Арсенал 32 63
3 Ньюкасл 32 59
4 Ноттингем Форест 32 57
5 Манчестер Сити 32 55
6 Челси 32 54
7 Астон Вилла 32 54
8 Борнмут 32 48
9 Фулхэм 32 48
10 Брайтон 32 48
11 Брентфорд 32 43
12 Кристал Пэлас 32 43
13 Эвертон 32 38
14 Ман. Юнайтед 32 38
15 Тоттенхэм 32 37
16 Вулверхэмптон 32 35
17 Вест Хэм 32 35
18 Ипсвич 32 21
19 Лестер 32 18
20 Саутгемптон 32 10

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Манчестер Сити 5-2 Кристал Пэлас
32-тур Саутгемптон 0-3 Астон Вилла
32-тур Брайтон 2-2 Лестер
32-тур Ноттингем Форест 0-1 Эвертон
32-тур Арсенал 1-1 Брентфорд
32-тур Вулверхэмптон 4-2 Тоттенхэм
32-тур Челси 2-2 Ипсвич
32-тур Ливерпуль 2-1 Вест Хэм
32-тур Ньюкасл 4-1 Ман. Юнайтед
32-тур Борнмут 1-0 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 33-тур

19/04 19:00 Кристал Пэлас - Борнмут
19/04 19:00 Эвертон - Манчестер Сити
19/04 19:00 Вест Хэм - Саутгемптон
19/04 19:00 Брентфорд - Брайтон
19/04 21:30 Астон Вилла - Ньюкасл
20/04 18:00 Ипсвич - Арсенал
20/04 18:00 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон
20/04 18:00 Фулхэм - Челси
20/04 20:30 Лестер - Ливерпуль
22/04 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 21318 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.04.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Падерборн 07" - "Фортуна Дюссельдорф".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Боруссия Дортмунд".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "РБ Лейпциг".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Вердер Бремен".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Галатасарай".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Падерборн 07" - "Фортуна Дюссельдорф".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Хайденхайм 1846".
      20:25 Новости футбола.
      20:30 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      21:20 Чемпионат Германии. Перед туром.
      21:50 Новости футбола.
      21:55 LIVE Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум". Прямая трансляция.
      23:55 Новости футбола.
      00:00 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Ганновер 96" - "Эльферсберг".
      02:00 Новости футбола.
      02:05 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Унион Берлин".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.04.2025

      05:40 Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Волгограде. День 2.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Борьба. Чемпионат Европы в Словакии.
      10:10 Плавание. Чемпионат России в Казани. День 5.
      12:10 Фрирайд. Мировой тур. YETI Xtreme Verbier в Швейцарии.
      12:40 "Формула-1. Гаснут огни".
      13:10 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 1 в Санкт-Петербурге.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Могул.
      18:05 "Вы это видели".
      18:55 LIVE Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Волгограде. День 3. Прямая трансляция.
      21:20 Д/с "Век нашего спорта".
      21:50 Борьба. Чемпионат Европы в Словакии.
      00:00 Плавание. Чемпионат России в Казани. День 6.
      02:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      03:05 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап 1 в Санкт-Петербурге.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.04.2025

      05:25 "География спорта". Калининград.
      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит-Казань" - "Зенит" (Санкт-Петербург).
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 Фрирайд. Мировой тур. YETI Xtreme Verbier в Швейцарии.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 "Небесная грация".
      12:25 "География спорта". Коломна.
      12:55 "География спорта". Тобольск.
      13:30 Профессиональный бокс. Султан Ибрагимов против Эвандера Холифилда.
      14:35 "Лица страны". Эдуард Трояновский.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:35 Евротур.
      17:25 Новости.
      17:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Плавание. Чемпионат России в Казани. День 6. Прямая трансляция.
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. "Ак Барс" (Казань) - "Динамо" (Москва). 4-й матч. Прямая трансляция.
      23:55 LIVE Профессиональный бокс. "Winline. IBA. Pro 2". Сергей Ковалёв против Артура Манна. Прямая трансляция.
      01:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:50 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      03:55 "Формула-1. Гаснут огни".
      04:25 Матч! Парад.
      04:55 Новости.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.04.2025

      06:00 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Финальный этап. "8 часов Бахрейна" в Сахире. Лучшие моменты.
      09:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      11:30 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 3.
      13:00 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже.
      14:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      16:00 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 3.
      16:40 LIVE Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Велоспорт. Гонка "Флеш Брабансонн" в Бельгии. Прямая трансляция.
      20:30 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4.
      21:30 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже.
      22:30 Снукер. Чемпионат мира 2024 в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      01:00 Велоспорт. Гонка "Флеш Брабансонн" в Бельгии.
      02:00 Велоспорт. Тур Абруццо в Италии. Этап 4.
      03:00 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Финальный этап. "8 часов Бахрейна" в Сахире. Лучшие моменты.
      04:30 Снукер. Чемпионат мира 2024 в Шеффилде, Великобритания. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Грекларга ўхшасак ўхшабмиз-да…» (Португалия ҳақида)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Терма жамоалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сир эмас, таркибида Криштиану Роналдудек юлдузи бор Португалия термаси Евро-2016 гуруҳ  босқичида нурсизгина футбол намойиш қилгач, кўпчилик бу термадан кўнгил узганди. Бироқ қарангки, Фернанду Сантуш шогирдлари бирор ўйиннинг асосий вақтида ғалаба қозонмай туриб ҳам, ярим финалга чиқишди. Воқеаларнинг бундай тус олгани Пиреней мамлакатининг ўзида ҳам табиий равишда турли-туман фикрлар, муносабатлар, муҳокамалар қайнашига сабаб бўлмоқда. Хусусан, футбол борасида чуқур билимга эга португалиялик журналистлар ОАВ орқали терма жамоа ҳақида фикр-мулоҳаза билдиришда рўйхотирлик қилишмаяпти зинҳор.

Фернанду МОРАИШ (A Bola)

 - Ишонинг, Португалия терма жамоаси ҳозирги ўйини билан кўпчилик ҳафсаласини пир қилди. Бундай футбол кўпчиликка умуман ёқмайди. Ишқибозларга ҳам, журналистларга ҳам. Зеро, Сантуш миллий жамоамизни Греция термасига айлантириб қўйди! Кўпчилик билади, португалияликлар  чиройли, мафтункор ва ҳужумкор футбол билан танилган. Энди эса ўйинимиз қандайдир тизимли ва эҳтиёткор услубга асосланмоқда.

Бизникилар чиндан ҳам, худди Отто Рехагель тузган Греция термаси каби ҳаракат қилишмоқда. Яъни бор кучимиз билан ҳужумга ўтмаяпмиз, ҳимоявий ҳаракатларда эса бутун жамоа иштирок этмоқда. Қизиғи, термамизда энг ялқов футболчи ҳисобланган Нани ҳам рақиб ортидан қувишни ўрганди! Мана буни мўъжизага менгзаш мумкин...

Ҳа, бир қарашда, танқид учун асослар етарлидек. Лекин битта омил бунга имкон бермайди - Сантуш керакли натижани таъминлаяпти. Муҳими,  Португалия термаси расмий учрашувларда мағлубият нималигини билмаяпти. Мана, Европа чемпионати ярим финалига чиқдик. Паулу Бенту даврида эса, ҳаттоки, Албания жамоасидан ҳам енгилганмиз. Тўғри, жамоамиз Ўша пайтлар  жуда кўримли, фақат ҳужумкорликка асосланган футбол намойиш этарди. Бироқ иккинчи томони шуки, бундай томошабоплик бизга ҳеч қандай наф келтирмаган. Ҳақиқатга тик қараш лозим: ҳозирги ҳимоямиз - термамиз тарихидаги энг заиф бўғинлардан бири. Ҳа, таркибда Пепе бор, лекин қолганлар умумий савия бўйича унга мос эмаслар. Сантуш, табиийки, буни яхши билади ва шунинг учун эҳтиёткорликни кучайтирди. Ҳаттоки, қанот ҳимоячиларимиз ҳам ҳужумга ўтишда олдингидек фаол эмаслар. Ваҳоланки, қанотлардан ҳамла уюштириш Португалия термаси учун ўзига хос «ташриф қоғози»га айланиб улгурганди.

Қисқаси, термамизнинг айни пайтдаги ўйинини санъатга қиёслаш ноўрин. Аксинча, ҳаммаси худди ҳарбий тизимдагидек, қатъий интизомга асосланган. Тартибга эса барча, ҳаттоки, Криштиану ҳам сўзсиз бўйсунмоқда. Бу ўз навбатида, самара бермоқда. Шундай экан, Греция термасига сал-пал ўхшасак, ўхшабмиз-да...

Адриан ЛИМА (Record)

 - Ҳа, Португалия термасининг Евро-2016даги иштироки қарама-қарши туйғуларни уйғотмоқда. Шахсан мен Сантушнинг жамоада оламшумул ишларни амалга оширганини тасдиқлай олмайман. Фикримча, термамизга ўйин сифати бўйича ўртача баҳо бериш мумкин. Демоқчиманки, хурсанд ҳолда «Яшасин, Сантуш! У Португалия термасини Евро-2016 ярим финалига олиб чиқди!» - дея қичқириш шарт эмас. Зеро, бу босқичга етиб келишимизда Сантуш меҳнатларидан кўра, турнирнинг ажабланарли формати ва қуръа ташлаш жараёнидаги омад кўпроқ қўл келди. Ахир Венгрия, Исландия ва Австрия термалари билан битта гуруҳга тушиб, ундан 3-ўрин орқали зўрға чиқиш, бирорта ўйиннинг асосий вақтида ғалабага эришолмаслик, ҳужумда жамоа салоҳиятидан 50 фоиз ҳам фойдаланмаслик... Наҳотки, булар ажойиб мураббий ва шундай жамоани англатса?! Менимча, йўқ.

Рақибларга нисбатан ҳурматни сақлаган ҳолда, айтаманки, уларни енголмаслик биз учун шармандаликдан ўзга нарса эмас. Очиғи, гуруҳ босқичидан сўнг Португалия термасидан яхшироқ натижа кутмагандик. Чунончи, ҳимоя чизиғимиз шу қадар ношудки, Сантушнинг шунча вақтдан буён нима қилганига ҳайронсан, киши. Ҳужумларимиз қандай якунланишини эса ҳар қандай мутахассис олдиндан айтиб бера олади. Барчамиз ишонган Роналду эса терма жамоада ҳеч қачон бунчалик тушкун кайфият билан тўп сурмаган, менимча.

Шубҳасиз, бундай кўрсаткичлардан кейин «плей-офф»да имкониятларимиз деярли нолга тенг эди. Бироқ шуниси қизиққи, ватандошларимиз 2та бир-биридан зерикарли ўйин ўтказиб, ҳар иккисида муваффақиятга эришишди. Ҳолбуки, хорватлар ҳам, поляклар ҳам бизникилардан асло қолишмадилар. Йўқ, Португалия термасининг ярим финалга чиққанидан хурсандман, барибир. Лекин йигитларимиз ўйин сифатини тезда яхшилашмаса, «Сантуш эртаги» ярим финалдаёқ ниҳоясига етади.

Мигель ТОРРЕС (Correio da Manha)

 - Сантуш — уста руҳшунос. Шу жиҳат унинг ютуқларидаги бош омилдир. Очиғини айтиш керак, терма жамоамизнинг ҳозирги таркиби энг кучлиси эмас. Футболимиз тарихидаги «олтин авлод» юртимизда ўтган Европа чемпионати финалида Греция термасига ютқазиб қўйганди. Қизиғи шундаки, «эллинлар»нинг собиқ устози бугунги кунда бизга байрам тортиқ этиши ҳеч гап эмас... Кулгули, албатта, лекин ёқимли.

Умуман, Португалия термасининг зерикарли ўйин кўрсатаётгани ҳақидаги гап-сўзлар беҳуда. Ҳа, танқидчиларнинг гапларида жон бор, аммо ҳозир футбол чиройи кимни ташвишга солади?! Азизлар, биз XXI асрда яшаяпмиз. Бу вақтда  энг муҳими - натижа-ку, ахир. Фернанду Сантуш аллақачон буни англаб етган. Худди шу омил уни Португалия термасининг аввалги устозларидан яққол ажратиб турибди. Қайтараман, биз натижа кўрсатяпмиз ва бу асосийси. Аслида термамизнинг савияси у қадар юксак ҳам эмас. Дейлик, ҳозирги Криштиану 2 йил олдингидан анча суст. Нани ва Куарежма ҳам «чўққи»дан туша бошлаганлар. Майдон маркази - ўртача, Вильям Карвалью эса умидни сира оқламаяпти. Хайриятки, таркибда Ренату Саншеш каби иқтидор бор. Бироқ унинг ҳали 18 ёшли бола эканини унутманг. Шунга қарамай, Сантуш ихтиёридаги футболчиларнинг энг яхши сифатларидан ўз ўрни ва вақтида фойдаланишни уддалаяпти. Кўриниб турибди, унинг ҳар бир шогирди майдондаги вазифасини жуда яхши билади. Ҳеч ким дангасалик қилмаяпти, биров ортиқча ман-манликка ҳам берилмаяпти. Оддий айтганда, футболчилар шунчаки, дилдан ва тартибли ўйнаб, ўз мақсадлари сари боришмоқда. Ўйлашимча, Сантуш бу йўл билан Португалия термасини камида финалга олиб чиқади. Табиийки, биз бунга асло қарши эмасмиз.

Championat.com

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 14:48, 05.07.2016. Ўқилди: 7251 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ 27
2 Ньюкасл Александер Исак 21
3 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 21
4 Ноттингем Форест Крис Вуд 18
5 Брентфорд Бриан Мбемо 16
6 Брентфорд Йоан Висса 15
7 Вулверхэмптон Матеус Кунья 14
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
9 Челси Коул Палмер 14
10 Кристал Пэлас Жан-Филипп Матета 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.