Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 7 30
3 Италия 10 6 13 29
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Франция 7 8 6 21
6 Германия 6 8 8 22
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

«Арсенал» собиқ вингери: «Реал» АПЛда турнир жадвалининг ўрта поғоналарида бўлар эди» [29]

«Агар у майдонни тарк этмоқчи бўлса, биз ҳам кетамиз»: Арбелоа Винисиусни қўллаб-қувватлади [25]

Престианни УEФАга Винисиусни қандай сўзлар билан ҳақоратлаганини айтиб берди [13]

МЛС старти олдидан Месси мухлисларига хушхабар! [9]

«ПСЖ» Дембеленинг молиявий талабларини рад этди – футболчи «Челси»га ўтиши мумкин [5]

Анри Ламин Ямал ҳақида: «Унинг узатмаларидан гол уриш осон, лекин ким уради?» [5]

Трамп Криштиану Роналдуга мурожаат қилди [4]

Деку бўлмаганида Гави "ПСЖ"га ўтиб кетган бўларди: 2023 йилдаги сирли келишув тафсилотлари [3]

«Жамиятдаги энг муҳим инсонлар мураббийлар эмас, ўқитувчилар ва шифокорлар бўлиши керак»: Гвардиола ирқчиликка қарши курашда мактабларнинг ролини таъкидлади [2]

Ямал Рамазон ойига бағишланган суратни улашди (фото) [2]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 25 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Халк:«Чинакам бразилча футбол кўрсатишим керак»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Зенит»дан шов-шувли тарзда «Шанхай Теллэйс» жамоасига ўтган Халк Хитойдаги биринчи матбуот анжуманида маҳаллий мухлисларга қачон майдонга тушишга тайёр бўлиши ҳақида маълумот берибгина қолмай, шериклари билан «пас» орқали ўйнашини алоҳида таъкидлади. Умуман, Чин юртида Халкнинг трансферига максимал даражада эътибор қаратишяпти. Мисол учун, футболчининг Шанхайга қадам босиши кучли «ажиотаж» уйғотди. Ҳаттоки, аэропортдан чиқишини тўғридан-тўғри трансляция қилишди, боз устига эфир вақти деярли 3 соатни ташкил этди. Чунончи, Халк самолёт қўниши билан омма олдига чиққани йўқ. Табиийки, Le Sports канали бразилиялик қимматбаҳо футболчи иштирокидаги биринчи матбуот анжуманини ҳам бевосита вақтида олиб кўрсатди. Халк «8» рақамли футболкани қабул қилар экан, коммунистик қизил девор фонида, аввало, клуб номини тилга олди: «Шанхай СИПГ». Ғамхўр ташкилотчилар эса европаликларни ҳам унутишмади: бразилияликнинг сўзлари инглизчага таржима қилиб турилди.

Ўтиши ҳаҚида

- Шу ерда эканлигимдан бахтиёрман, - одатий табассуми билан сўз бошлади Халк. - Бу мен учун мутлақо янги саргузашт, ўзгача чорлов. Таклифни катта мамнуният билан қабул қилдим. Хитойда сифатли футбол намойиш этишдан бошим кўкка етади. Ўз ўрнида «Шанхай», айниқса, клуб президентига миннатдорчилик билдираман. Жамоа раҳбарлари менга ишониб, трансферимга катта маблағ ажратишди. Энди шунга яраша, сизларни ҳақиқий бразилча футбол билан сийлашга уринаман. Умуман, ўйинимиз чиройли чиқиши ва кўп гол уриш имконини бериши керак. Хуллас, «Шанхай»нинг янги-янги зафарларга эришиши йўлида қўлимдан келган барча ишларни бажаришга тайёрман.

 

Клуб билан танишуви ҳаҚида

 - Меҳмонхонада «Шанхай»нинг кубок доирасидаги ўйинини томоша қилдим. Жамоанинг ғалабасига кўз тикдим, аммо футболда доимо ютишнинг имкони йўқ. Биламан, «Шанхай» ажойиб клуб ва шундай шаҳарга кўчиб келганим ҳам аниқ. Дейлик, Элкесон («Шанхай Теллэйс»да ўйнаётган бразилиялик) билан гаплашдим, у етарлича маълумот берди. Мақсадим - жамоанинг кучайишига ҳисса қўшиш. Йўқ, бошқа футболчилардан яхши эмасман, шунчаки, «Шанхай»га имкон қадар ёрдам берсам, бас.

 

Катта пул ҳаҚида

- Вақтида «Порту»га рекорд даражадаги трансфер асосида ўтгандим, кейин «Зенит» сафига ҳам шу аснода қўшилдим. Мана, Хитойга ҳам рекорд сумма эвазига келдим. Тушунарлики, бу ҳолат одамларга турли муҳокама ва гап-сўзлар учун асос беради. Бироқ тўп дунёнинг хоҳлаган мамлакатида бир хил - юмалоқ. Гап шу тўп орқали ўз кучингни намойиш эта олишингда.

 

Шахсий маҚсадлари ҳаҚида

- Ҳозир математикага ёпишиб олиб, муайян миқдорда гол уришга ваъда бермайман. Яна бир жиҳатни эътиборда тутинг: агар жамоадошим яхшироқ ҳолатда бўлса, ўзим зарба йўлламайман, аксинча тўпни унга узатаман, сўзсиз. Бунга асло шубҳаланманг.

 

Хитойдаги ҳаёт ҳаҚида

- Бунгача бир неча йил Японияда ўйнаган-яшаган ва у ерда кўп нарсаларни ўрганганман. Очиқ кўриниб турибди, хитойликлар ўта дўстликни қадрлайдиган ва самимий. Ишончим комил, кундалик ҳаётда қандайдир муаммога дуч келмайман, яъни ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади. Зеро, қулайлик аломати сезилиб турибди.

 

Жисмоний формаси ҳаҚида

- Свен-Ёран Эрикссон («Шанхай» бош мураббийи) билан телефон орқали бир неча марта гаплашдим. Нималарни муҳокама қилганимизни батафсил баён этмоқчи эмасман. Бу гаплар иккимизга тегишли ва уларни барчага достон қилишдан маъно йўқ. Клуб зиммасига кучли босим тушаётгани тайин - оғир давр кетмоқда. Қайтараман, бу ерга ёрдам бериш учун келдим ва имкони борича тезроқ майдонга тушишни истайман. Айни пайт жисмоний ҳолатим чакки эмас, демак, яқин кунларда «Шанхай»га амалий ёрдам беришни бошлашим мумкин.

 

Ўйинчилик раҚами ҳаҚида

- Ҳа, жамоада 8-рақам остида ўйнайдиган бўлдим. Кўпчиликнинг айтишича, бу Хитойда омадсизлик рамзи экан. Бироқ «Зенит»да «7» рақамини танлаганимда ҳам худди шу маънода гапиришганди. Яъни 7-рақам омад келтирмаслигини айтишганди. Лекин мен айнан «7» остида тўп суриб, бинойидек натижаларга эришдим.

«ССФ»

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 14:54, 05.07.2016. Ўқилди: 2985 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.