Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3882 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      08:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      16:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      20:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      22:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      02:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      04:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 11.09.2025

      05:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Гонка преследования.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 "География спорта". Йошкар-Ола.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 "Культовые".
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия.
      18:40 "Страна спортивная".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:45 "Тайны звёзд спорта".
      21:15 "Что за спорт?".
      21:45 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:15 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
      00:30 "Культовые".
      01:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка.
      03:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 6 на автодроме "Игора Драйв".
      07:00 Д/ф "Защита Валерия Васильева".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Амкал" (Москва) - "Салют" (Белгород). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Леон Сатурн" (Раменское) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:30 Смешанные единоборства. UFC 318 в Новом Орлеане, США. Макс Холлоуэй против Дастина Порье. Реванш 2.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:35 Специальный репортаж.
      03:55 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      07:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 3 в Праге, Чехия. Обзор.
      08:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      11:30 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      12:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      14:00 Конный спорт. "Большой шлем" в Калгари, Канада. Конкур.
      15:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 4 эп.
      23:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Пенальти – асаблар ўйини

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

FootballHD.ru футбол қоидалари хусусидаги навбатдаги мақоласида 11 метрлик жарима қай йўсинда пайдо бўлгани ва такомиллашиб боргани тўғрисида ҳикоя қилади. Шунингдек, майдонда рэкетга чек қўйиш ва пенальтини нима итальян миллий таоми билан боғлаб туриши ҳақида гапирилади.

1866 йили Англия футбол ассоциацияси футбол қоидаларига киритилган илк ўзгартишларни қабул қиларкан, имкон қадар жарима майдонида содир этилган қоидабузишларга муносиброқ жазо белгилашга ҳаракат қилди. Футбол чиновниклари мазкур жазо қилмишга яраша оғир бўлишини жуда ҳам яхши тушунишар ва футбол ривожининг дастлабки 10 йилида бунинг устида астойдил бош қотиришди: 1877 йил бошларида қоидаларда «эркин зарба» деган атама пайдо бўлди - у майдондаги кичик қоидабузишларга нисбатан қўлланиларди. Орадан 13 йил ўтгач эса илк бор ерлик инсон бошига ўта ажойиб фикр келди: «Агар дарвоза томон бериладиган зарба жонли деворсиз амалга оширилса-чи?», - деб ўйлаб қолди бир стакан вискини олдига қўйганча ирландиялик дарвозабон Уильям Маккрам. «Милфорд» жамоаси шарафини ҳимоя қиларкан, посбон ҳимоячилар голли вазиятдан қутулиш учун нақадар сурбетларча ҳаракат қилишларини кузатарди: ҳимоячилар ҳеч қандай виждон азобларисиз, атайин ҳужумчиларга нисбатан куч ишлатишар ёки тўпни қўлларига олволишарди. Ҳакам, албатта бу каби қоидабузишларни жавобсиз қолдирмасди, аммо белгиланган жазо ҳимоячиларни тўла қаноатлантирарди - улар дарвоза чизиғи олдида улкан жонли девор барпо қилишар ва берилган зарбани қўллари билан уриб юборишда давом этаверишарди. Бундай вазиятда гол уриб кўр-чи...

1890 йилда Ирландия футбол ассоциациясида ишларкан Маккрам ҳимоячиларнинг ўз жарима майдонларида қилган фолларига жазо сифатида жонли деворсиз зарба беришни таклиф этди. Футболдаги оламшумул янгиликлар доимо чиновникларга ёқмай келган ва бу сафар ҳам шундай бўлди. Улар ярим йилгача бу масалада бош қотиришган бўлди ва бу ҳол Англия футбол ассоциацияси кубоги учун «Сток Сити» ва «Ноттс Каунти» клублари ўртасидаги учрашувгача давом этди. Мазкур баҳсда ҳимоячи дарвоза томон берилган зарбани қўллари билан ушлаб олди, ҳакам томонидан белгиланган жарима эса ҳеч қандай натижага олиб келмади. Бу адолатсизлик инглиз футбол мухлислари ўртасида норозиликларни келтириб чиқарди: ҳақиқат борми ўзи?.. Шу тариқа, 1891 йили Маккрамнинг таклифи қабул қилинди. Дарвозага 12 фут (1 фут салкам 1 метрга тенг) қолганда рақибни чалиб йиқитган, ушлаб қолган ёки тўпни атайин қўли билан ўйнаган ҳимояланаётган жамоа эркин зарба билан жазоланадиган бўлди. Зарба 11 метрдан берилади, пенальти тепаётган футболчи ва дарвозабондан ташқари ҳар икки клуб ўйинчилари нуқтадан 6 метр узоқда жойлашишлари шарт эди. 1891 йилнинг 22 августида - Шотландия биринчилиги доирасида ўтказилаётган «Рентон» — «Лейт Атлетик» жамоалари ўртасидаги баҳсда Алекс МакКолл нуқтадан белгиланган пенальтини аниқ ижро этди ва бу билан футболда пенальтини амалга оширган илк футболчи сифатида тарихга кирди (дарвоқе, яқин кунларда бу воқеага 125 йил тўлади). Кўп ўтмай, «Сток Сити»да пенальти масаласида яна бир муаммо пайдо бўлди: «Астон Вилла»га қарши ўйинда жамоага вақт етмай қолганди - ҳамма гап шундаки, Бирмингем жамоаси аъзоси вақт чўзиш мақсадида тўпни атайин трибуна томон тепиб юборади ва оқибатда, ишқибозлар ўртасида янги норозиликлар келиб чиқади. Бу эса футбол чиновникларини ўйин пайтида белгиланган пенальти баҳс ниҳоясига етиб қолганда ҳам амалга оширилиши шарт, деган қарорни қабул қилишга мажбур қилди: адолат ҳар нарсадан устун бўлиши керак.

Шу тариқа, футболда амалиёт назарияни ортда қолдирганча ривожлана бошлади: қоидаларда пенальти кўрсатилган экан, майдонни ҳам шунга мослаш керак-ку - 1891 йилда дарвозабон майдончаси, сўл қанот линиялари, марказий доира чизиғи, 1902 йилда эса ҳимояланувчи томон қоида бузса албатта, пенальтига олиб келадиган ҳудуд пайдо бўлди. У жарима майдончаси деб аталиб, дарвозадан 18 метр узоқда жойлашган бўлиб, 44 метр кенгликдан иборат эди. Жарима майдончаси ўртасида эса «нуқта» пайдо бўлди - айнан ўша ердан жабрланган томон пенальтини амалга ошириши керак эди. Пенальти тепиш борасидаги қоидаларга навбатдаги ўзгартиш конкрет футболчи - дарвозабон Уильям Фулк(уни шунингдек, Бақалоқ Фулк деб ҳам аташарди)ка тегишли. Мухлислар томонидан берилган номга мос равишда Уильямнинг оғирлиги 188 см. бўйига нисбатан нақ 150 килограммни ташкил қиларди. Одатда, семиз одамлар меҳрибон ва дангаса бўлишади, Фулкда эса бунинг акси эди. У дарвозани қўриқлашга ҳалал бераётган футболчиларни оёғини осмондан қилганча кўтарарди-да, бир-икки бор силкитиб яна тикка турғазиб қўярди. Спорт нуқтаи-назаридан олиб қараганда, у пенальтини қайтариш масаласида «даҳо» эди - Фулк бу асаблар ўйини эканини ҳаммадан аввал англаб етган ва нуқтадан зарба бераётган футболчининг асабини ўйнатиш мақсадга эришиш учун энг тўғри йўл эканини биларди. Рақиб футболчиси «нуқта»га тўпни қўяр-қўймас, Фулк қўлларини силкитганча ва оғзига келганини қайтармай унинг олдига борарди. Тасаввур қилинг, сизга бўйи 188 см., вазни 1,5 центнерга борадиган - кўриниши танкни эслатадиган киши яқинлашади-да, тахминан қуйидаги сўзларни айтади: «Ҳой, йигит! Нима, дарвозага тўп киритмоқчимисан? Гол урсанг, кўзгуда ўзингни танимайдиган аҳволга келиб қоласан...». Ҳамма ҳам бундай сўзлардан кейин совуққонликни сақлаб қолади, деб бўлмайди... 1905 йили футбол чиновниклари Фулкнинг рэкетига чек қўйишди. Посбонлар 11 метрлик зарба олдидан дарвоза чизиғидан чиқиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Чизиқда турганча асабга тегиш эса ҳар доим ҳам таъсир қилмайди. Натижада, нуқтадан кўпроқ голлар уриладиган бўлди. Орадан 5 йил ўтгач, Англия футбол ассоциацияси кубоги финалида илк марта пенальтидан гол киритилди. Бу ишни «Ньюкасл» футболчиси Альберт Шеферд амалга оширди.

Шунга қарамай, дарвозабонлар чизиқдан чиқмай туриб ҳам ижрочи руҳиятини издан чиқариш йўлини ахтаришдан чарчашмасди. Зеро, вариантлар ҳали кўп эди - чизиқ бўйлаб орқа ва олдинга югуриш ёки зарба берилгунча ўрнида сакраш шулар жумласидан. Аммо 1929 йили бу ҳам тақиқланди: 11 метрдан зарба берилгунга қадар дарвозабонларга қимирлаш қатъий ман қилинди. Шу ўринда яна бир савол туғилади: зарба берилгунча қолган футболчилар нима қилишарди? Улар жарима майдони олдида тўпланиб олиб, зарбадан кейиноқ курашга киришишга тайёр турардилар. Оқибатда, майдоннинг маълум ерида тиқилинчлик юзага келарди. 1937 йилга келиб бу муаммога ҳам чек қўйилди - жарима майдонида «D»симон линия пайдо бўлди ва футболчилар пенальти тепилаётганда унинг ортида турадиган бўлишди. 7 йил аввал - 1930 йилдаги Уругвай мундиалда илк бор нуқтадан берилган зарба қайтарилди ва ўз навбатида, аниқ амалга оширилди. Франциялик посбон Алекс Тепо чилиликларга қарши баҳсда жамоасини муқаррар голдан сақлаган бўлса, мексикалик Мануэль Росас аргентиналиклар билан ўйинда рақиблар дарвозасини аниқ нишонга олди.

Кейинги 30 йил футболдаги пенальти борасида бирорта ҳам ўзгариш олиб келмади. Фақат исроиллик Йозеф Даган деган футболчи ўйинда дуранг натижа қайд этилса ғолибни пенальти тепиш орқали аниқлаш таклифи билан чиқди. Бундай зарбалар илк бор 1976 йилги Европа чемпионатида берилди. Ўшанда собиқ Чехословакия термаси ГФРни доғда қолдирди. Орадан 6 йил ўтгач эса, ўша мағлубиятдан етарли хулоса чиқариб олган немислар ЖЧда французларни доғда қолдиришди.

Хўш, мазкур дуэлда бир хил имкониятга эга бўлган икки томоннинг бири ниманинг ҳисобига ғолиб бўлади? Қандай қилиб ижрочилар дарвозабонни алдашни уддалашади ёки посбонлар бу ишни амалга оширишади? Қуйида шу ҳақда ҳикоя қилинади.

Паненка услубидаги пенальти

Собиқ чехословакиялик ярим ҳимоячи Антонин Паненканинг номи кўпчиликка номаълум. Аммо айнан у 1976 йилги Еврора чемпионати финалида ГФР термаси дарвозасини ноодатий тарзда  нишонга олиб, ўйинга нуқта қўйганди: зарба олдидан Паненка жиндай тўхталиш қилди ва бу вақт давомида посбон (Майер) дарвоза четига бориб қолди, шундан сўнг, Антонин хотиржам равишда тўпни дарвоза тўрига йўллади. Кейинчалик кимлар бундай зарбани амалга оширмадилар дейсиз...

Бир қадамдан пенальти

Афсонавий футболчи, Бразилия термаси капитани нуқтадаги зарбаларни ўрнидан қўзғолмаган ҳолда, узун ва бақувват оёқлари ёрдамида аниқ бажарарди. Айнан у томонидан бажарилган пенальтилар 1986 йилги мундиалнинг энг эсда қоларли жиҳатларидан бирига айланди. Аммо чорак финалда Акела хато қилди. Французлар посбони Бартс мазкур «цирк ўйини»га пухта тайёрланган экан, у Сократеснинг зарбасини хотиржам ҳолда бартараф қилишни уддалади.

Югурганча бериладиган зарба: Марио Балотелли

- Бу ўзига хос дуэл, мен ва голкипер ўртасидаги асаблар ўйини. Аммо ўзимни қандай назорат қилишни биламан. Агар посбон мендан аввал ҳаракат қилса, асаблар ўйинини у бой беради.

Марио пенальти тепишдаги ажойиб техникаси ҳақида гапираркан юқоридагиларни айтганди. Чинданам, бунда ноодатий ҳеч нарса йўқдай. Аммо Марио ҳақиқатан ҳеч нарса қилмасди. У югура туриб бир сонияга тўхтар ва бу билан дарвозабон қайси бурчакни ёпишга қарор қилганини кўрсатишга мажбур қиларди. СуперМарио 21 бор бунинг уддасидан чиқди, аммо ҳеч нарса боқий эмас. «Милан»нинг «Наполи»га қарши ўйинида неаполликлар дарвозасини қўриқлаётган Пеп Рейн Мариони ҳайратга солганча зарбагача ўрнидан қўзғолмади ва лол қолган Балотеллининг зарбаси ҳам шунга яраша чиқди: кучсиз ва ноаниқ. Асаблар ўйинида дарвозабон ғолиб чиққанидан сўнг, Марио анчагача майдон бўйлаб мақсадсиз югурди, ҳатто гол уриб, бундан роҳатланмади ҳам. Ўйин охирида эса асабларини жиловлай олмай қизил карточка олди.

Кучга суяниб бериладиган пенальти: Игорь Беланов

Игорь Беланов -собиқ иттифоқнинг Европанинг энг яхши футболчиси, деб топилган уч футболчисидан бири (Лев Яшин ва Олег Блохиндан сўнг). 1986 йили у «Олтин тўп»ни қўлга киритади ва номини дунёга достон қилиш учун Мексикадаги мундиалга йўл олади. Ўшанда новча, серсоқол бразилиялик жойидан қимирламаган ҳолда пенальтидан голлар урарди, Беланов эса бу борада ўз услубини таклиф қилди - кучга таяниб бериладиган зарбани. Бу унчалик ҳам чиройли эмасдир, бироқ аниқ зарба ва гол.

Киперлар Беланов тўпни кучли зарб билан дарвозанинг ўнг бурчагига йўллашини аниқ билишарди. Аммо бунга қарши ҳеч нарса қилишолмасди - тўп ўта кучли йўлланарди-да. Фан ҳам Белановнинг ҳаракатлари тўғрилигини исботлади: агар тўп нуқтадан соатига 120 км. тезликда дарвозага йўлланса, тўп чизиқда 500 миллисекунддан сўнг пайдо бўлади. Дарвозабонга эса марказдан тўсин олдига сакраш учун 600 миллисекунд фурсат керак.

Аралаш техника: Гаиска Мендьета

Шундай пианиначилар борки, ижро давомида қўлларига қарашмайди - қўлларнинг ўзи нима қилишни яхши билишади. «Валенсия» афсонаси Гаиска Мендьета ҳам пенальти тепаётганида тўпга қарамасди. Испаниялик ярим ҳимоячи зарба бериш учун узоқдан югуриб келаркан, дарвозабон ҳаракатини диққат билан кузатарди ва қарама-қарши бурчакка тўпни аниқ йўлларди. Агар посбоннинг асаби мустаҳкам бўлса-ю зарба берилгунча ўрнидан қимирламаса, Мендьета кучга зўр берарди. Испанияликнинг асаблари чинданам ўта мустаҳкам эди-да. Айтишларича, у бирор марта ҳам пенальти тепишда адашмаган экан.

Шунчаки буюк пенальти тепувчи: Мэттью Ле Тиссье

«Саутгемптон» шарафини ҳимоя қилган Ле Тиссье ностандарт техникаси, ҳар икки оёқда бериладиган ажойиб зарбаси ва 11 метрлик нуқтадан мўлжални аниқ олиши билан ёдда қолган. Бутун карьераси давомида ҳужумкор инглиз яримҳимоячиси 48 пенальтининг 47тасида гол урган ва бу футбол тарихидаги энг юқори кўрсаткичлардан бири. Айтишларича, Тиссье Капеллога пенальти тепиш бўйича мураббий сифатида ўз хизматини таклиф ҳам қилган, аммо Фабио қўшимча «нонхўр» кўпайишини истамаган шекилли, «йўқ» деб жавоб берган экан.

Ўйналадиган пенальти

Маълумки, тақиқланмаган ҳамма нарсага ижозат бор. Видеога муҳрланган илк ўйналадиган пенальтининг тарихи эса 1957 йилга бориб тақалади. Ўшанда Бельгия ва Исландия термалари ўртасидаги баҳсда бельгиялик Анри Коппенс пенальти тепиш ўрнига жамоадоши Андре Питерсга «пас» беради. Питерс эса исландиялик посбон бор кучи билан унга қараб югуриб келаётганини кўриб тўпни Анрига қайтаради ва гол. Орадан 25 йил ўтгач, Йохан Круифф ва Йеспер Олсенлар ҳам шунга ўхшаш трюкни амалга оширишади. Ўшанда тақдирга тан берган дарвозабон «Аякс» ҳужумчилари ҳаракатларини жимгина кузатган экан, холос. Машҳур французлар Пирес ва Анриларга эса 2005 йили «Арсенал» ва «Манчестер Сити» учрашувида пенальтини юқоридагидай қилиб амалга ошириш насиб қилмаган. Аниқроғи, уларнинг ҳаракатини ҳеч ким тушунмаган, ҳакам бўлса шаҳарликлар дарвозаси томон эркин зарба белгилаган - эмишки, Пирес югура туриб тўхтаганмиш.

Спагетти - даҳшатли куч

Буюк футболчи ва ажойиб инсон Дик Руз 11 метрлик нуқтадан зарба берилаётганда ижрочининг асабларига таъсир кўрсатадиган оёқлар ўйинини илк бор ижро этган дарвозабон сифатида тарихда қолган. Кейинроқ бу ҳаракат «спагетти-оёқлар» деб номланди. Нафақат номланди, айрим киперлар томонидан такрорланди ҳам. Масалан, африкалик кипер Гроббелар «Ливерпуль» учун 627та ўйин ўтказган бўлса, уларнинг бири - 1984 йили Европа Чемпионлари кубоги учун «Рома»га қарши ўтказилган финал баҳсини кўпчилик ҳали-ҳануз яхши эслайди. Зеро, ўйнан ўша ўйинда Брюснинг артистлик истеъдоди намоён бўлганди. Учрашувнинг асосий вақти дуранг натижа билан ниҳоясига етгач, ғолиб пенальтилар сериясига кўра аниқланадиган бўлди. Ҳар бир зарб олдидан «Ливерпуль» посбони дарвоза тўрини чайнар ва бу билан итальянларнинг макаронхўр эканликларини кўрсатмоқчи бўларди, кипернинг оёқ ҳаракатлари эса «а-ля спагетти»ни эслатарди. Голкипернинг «пешона тери» бесамар кетмади: бир йўла 2 италиялик миллат фахри бўлмиш таом устидан кулишаётганини ҳазм қилолмади ва мўлжалдан адашди. Келгуси йили «Ливерпуль» яна чемпионлар кубогида иштирок этганида Гроббелар эски ҳунарини такрорламоқчи бўлди, зеро ўшанда яна бир итальян клуби - «Ювентус» рақиб эди. Аммо пенальтини амалга оширган Мишель Платини макаронни ёмон кўрарканми, 1-2 сония посбоннинг ажабтовур ҳаракатларини кузатди-да, тўпни тўрга аниқ жойлаб қўя қолди.

150та қайтарилган зарба

Бу натижа албатта, Яшинга тегишли.

11 метрлик «қуруқ» сериялар соҳиблари

ЖЧларда ўйиндан сўнгги пенальтиларда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган илк кипер сифатида Александр Шовковский номи тилга олинади. Воқеа 2006 йили - Украина-Швейцария учрашувида содир бўлганди. Энг қизиғи, ўша ЖЧни Швейцария асосий вақтда бирорта ҳам тўп ўтказиб юбормаган ва мағлуб бўлмаган терма сифатида тарк этди.

Европа чемпионлари кубоги финалида ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида 4 бор зарбани қайтарган илк ва ҳозиргача ягона кипер сифатида эса Руминиянинг «Стяуа» клуби посбони Хельмут Дукадам тарихда қолди: у 1986 йилнинг 7 майида Испаниянинг «Барселона» футболчилари томонидан тепилган зарбаларни қайтарди. Нима ҳам дердик, дунё мўъжизаларга бой.

И.ОБИДОВ тайёрлади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:39, 06.07.2016. Ўқилди: 4973 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.