Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 20 38
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 20 21
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи - Машъал
20-тур Бухоро - Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

21/08 19:00 Нефтчи - Машъал
21/08 20:00 Бухоро - Қўқон-1912
22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1991 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Турции. "Гёзтепе" - "Фенербахче".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Эюпспор".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Палмейрас".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Фламенго".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.08.2025

      05:20 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве. Финал.
      10:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
      12:10 "Страна спортивная".
      12:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      13:00 "Сюрпляс".
      13:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье. Прямая трансляция.
      15:30 "География спорта". Норильск.
      15:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      16:30 "Культовые".
      16:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье. Прямая трансляция.
      19:00 Московские экстремальные игры 2025.
      20:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      20:30 "Тайны звёзд спорта".
      21:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      22:30 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины.
      23:45 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины.
      01:30 "Культовые".
      02:00 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      02:35 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      04:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      11:55 LIVE Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      15:00 Специальный репортаж.
      15:20 Новости.
      15:25 Есть тема! Прямой эфир.
      16:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      17:20 "Лучшие из лучших".
      17:55 Новости.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Авангард" (Курск) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:10 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Текстильщик" (Иваново) - "Тверь". Прямая трансляция.
      23:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Магомед Анкалаев против Джонни Уокера.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      03:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      04:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. 1/2 финала.
      06:30 LIVE Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. Финал. Прямая трансляция.
      08:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      09:30 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      10:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 8 в Заснице, Германия. Обзор.
      14:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 16. Луанко - гора Лагос-де-Ковадонга.
      17:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      18:30 LIVE Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:15 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      21:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Кори Гофф (США).
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 3 эп.
      23:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      01:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2.
      02:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Месси vs Роналду: фақат терма жамоадаги акс

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Очиғини айтиш керак, ҳозирги кунда жаҳоннинг энг таниқли футболчилари - Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни бир-бирига таққослаш худди «эски пластинка»га ўхшаб қолган. Аммо zafootball.com сайти икки буюк юлдузнинг фақат халқаро майдон, тўғрироғи, миллий жамоалардаги натижаларини таҳлил қилиб,  эътиборга арзийдиган баъзи фактларни топди, барибир.

Умумий статистика

Роналду: 2003 йилдан буён терма жамоада 133та ўйин ўтказиб, 61 гол урди.

Португалиялик футболчи бу даврда жами 7та йирик мусобақада иштирок этди  ва жамоаси билан уларнинг 2тасида финалга, яна шунчасида ярим финалгача етиб келди. Бир сафар эса 1|8 финалда тўхташга мажбур бўлди. Хуллас, биттагина турнирда гуруҳ босқичидан сўнг курашни тўхтатишига тўғри келди. Роналдунинг яқиндагина Франция майдонларида ниҳоят, миллий жамоаси либосида чемпионлик мақомига эришгани эса барчага маълум.



Месси: 2005 йилдан буён терма жамоада 113та ўйин ўтказиб, 55та гол урди.

Аргентиналик ҳужумчи ҳам ўз фаолияти давомида 2та йирик турнирда қатнашди. Фарқи шуки, у аргентиналиклар либосида нақ 4 марта финал учрашувида майдонга тушди, аммо бўйнига олтин медаль тақиш насиб этмади ҳали. Қолган 3та иштироки эса чорак финал босқичидаёқ хотима топди.

Энг яхши турнир

Роналду: шубҳасиз, Евро-2016. Чунки Роналду гарчи финалда жароҳатланиб, майдонни анча эрта тарк этган бўлса-да, бутун вақт давомида жамоадошларини ғолиблик руҳи билан тўйинтириб турди. Ўйин охиригача майдон четида худди тажрибали ва қаттиққўл, шунинг баробарида меҳрибон  мураббийдек шерикларга кўрсатма беришдан чарчамаганини бир эсланг. Якунда узоқ кутилган соврин - Европа чемпионати кубогини қўлга киритди. Шу жойда Криштиану иштирокидаги Евро-2004ни ҳам алоҳида таърифлаш ўринли. Футболчининг садоқатли мухлислари бу турнирни ҳалигача ички ачиниш ва алам билан ёдга олишади. Негаки, ўша пайт Португалия термасида Роналдуга ишонч-эътибор у қадар юқори эмасди ва жамоа ўйини кўп жиҳатдан Луиш Фигу ҳамда Руи Кошта каби тажрибали юлдузларга боғлиқ эди. Амалда эса, айнан ёш Роналду ўйиндан-ўйинга барчанинг диққатини ўзига қаратиб, жамоасининг финалга чиқишига катта ҳисса қўшганди. У хусусан, Англия термасига қарши кечган чорак финал ўйинида Эшли Коулни бутунлай «маҳв» этишни уддалаганди. Шунингдек, ярим финалда голландлар дарвозасига ҳал қилувчи голни урганди. Евро-2016даги статистикаси эса ҳали ҳеч кимнинг ёдидан кўтарилмагани аниқ.



Месси: ЖЧ-2014. Билсангиз керак, Бразилия мезбонлик қилган сўнгги мундиалда энг яхши футболчи мақоми Лионелга берилди. Тўғри, ташкилотчиларнинг бу қарорлари кўпчиликни ажаблантирди. Зеро, Аргентина терма жамоаси «атиги» 2-ўринни қўлга киритди. Бироқ аргентиналикларни чемпионатда ҳал қилувчи баҳсга айнан Месси етаклаб келганини ҳеч ким инкор қилолмаса керак. Ҳа, турнирнинг сўнгги ўйинида Мессидан омад очиқчасига  юз ўгирди. Лекин у бундан олдинроқ Босния ва Герцеговина ҳамда Эрон терма жамоалари дарвозасига ғалаба тўпини киритганди. Нигерияликлар эса Мессининг 2та аниқ зарбасига тўсқинлик қила олишмаган. «Плей-офф» доирасида швейцарияликларга қарши ўтган баҳсни ҳам эслаш мумкин: Месси сўнгги сонияларда самарали тўп ошириб, жамоа ғалабасига асос солди. Бельгия термаси билан бўлган ўйинда ҳам Лео майдонда яққол ажралиб турди. Хуллас, ҳаммаси яхши бордию, финалда аргентиналиклар, жумладан Мессидан омад юз ўгирди.

Энг ёмон турнир

Роналду: ЖЧ-2010. Криштиану ЖАРда ўтган мундиал вақти ўзининг энг юксак формасида бўлганини кўпчилик яхши эслайди. Бироқ бахтга қарши, португалларнинг мундиалдаги юришлари муваффақиятли чиқмади: улар мусобақадан илк «плей-офф» баҳсидаёқ испанларга йўл бўшатишдан ўзга чора тополмадилар. Роналдунинг ўзига келсак, у бутун турнир давомида биттагина гол билан кифояланди, шунда ҳам заифгина КХДР термаси дарвозасини «тушунарсиз» ҳолда ишғол қилди. Боз устига, унинг бу голи катта аҳамиятга эга бўлмади. Бироқ ўз ўрнида яна бир фактни эслатиб қўйиш керак: Роналду корейслар дарвозасини забт этгунига қадар Португалия термаси либосида нақ 16 ой гол нималигини билмаганди.



Месси: Америка кубоги-2011. Навбатдаги қитъа мусобақаси вақтида, умуман, кутилмаган воқеа рўй берди: Лео ўзгалар эмас, аргентиналик мухлислар ҳуштакбозлиги остида қолди. Чунончи худди ўша пайт унга нисбатан эътирозлар кўпайганидан-кўпайганди. Танқидчилар бир хил маъноли фикрни олға суришди: «Месси «Барселона» учун жонини фидо қиладию, аммо терма жамоада иштиёқсиз тўп суради». Аксига олгандай, Месси ҳар қанча уринмасин,  турнир давомида битта ҳам гол уролмади. Қўшимчасига, мусобақа гарчи Аргентинада ўтган бўлса-да, мезбонлар чорак финалда юришни тўхтатишди. Хуллас, Месси жамоатчилик ёқимтойи - Тевесдек ҳурматга эришиш учун бор кучини сафарбар қилган бўлса ҳамки, бу иш уддасидан чиқолмади.

Юлдузли онлар

Роналду: ЖЧ-2014 саралаш босқичи «плей-офф» доирасида  Швеция термасига қарши кечган ўйинлар. Португалиялик юлдуз ўша ҳал қилувчи баҳсларда терма жамоасининг барча 4та голига муаллифлик қилди. Энг муҳими, португаллар ва шведлар тўқнашувига қадар барчани битта савол ўйлантириб юрганди: «Ким ўз терма жамоаси учун аҳамиятлироқ - Роналдуми ёки Ибрагимович?» Шведлар дарвозасига урилган нақ 4та гол ким аслида кимлигини яққол кўрсатиб берди. Тўғри, Златан ҳам чакки кўринмади, бироқ Криштианунинг шу 4та голи туфайли Жч-2014дан четда қолди, барибир.



Месси: порлоқ лаҳзалар кўп. Лекин улар орасидан муайян биттасини яққол ажратиб кўрсатиш мушкулот туғдиради. Чунки Месси деярли ҳар бир ўйинда бошқалар уддалолмайдиган «ҳунар»ларни намойиш этиши мумкин. Шундай экан, расмият учунгина Америка кубоги-2015 доирасида Парагвай термасига қарши кечган ўйинни эслаб қўя қоламиз. Ўшанда Месси бир ҳаракатда рақибнинг 4 нафар ҳимоячисини шундай гангитдики, тўпни ундан олиб қўйишга аҳд қилиб, жаҳл билан ташланган 2 ҳимоячи бир-бирига урилиб кетиб, калака остида қолди.

Омадсиз лаҳза

Роналду: қанчалик ғалити туюлмасин, Роналдунинг омадсиз онлари унинг фаолиятида етарлича кўп. Масалан, Бразилия мундиалини тўлалигича фожеага йўйсак, муболаға бўлмайди. Лекин Евро-2012 ярим финалида испанларга қарши кечган баҳсда Роналдунинг ўзини кўрсатолмагани янада кутилмаган ҳолат бўлганди. Ваҳоланки, у айнан испаниялик ҳимоячилар ва уларнинг ожиз тарафларини ҳаммадан кўра, яхшироқ биларди. Хуллас, ўша учрашувда Роналду, умуман, ўзига ўхшамаганди.



Месси: ЖЧ-2014 финали. Ҳа, бу ўринда Лео фаолиятидаги битта ўйинни яна бир марта ёдга оламиз. Дарҳақиқат, Бразилия мундиалининг ҳал қилувчи учрашуви лаҳзалари Мессига ҳали-ҳамон тинчлик бермаётгандир. Зеро, у ҳужумларнинг бирида барча саволларга якуний нуқта қўйса бўладиган ажойиб имконият ҳосил қилганди. Аммо даҳоча тепган тўп Мануэль Нойер қўриқлаётган дарвозага киришни истамай, бир неча сантиметр наридан ўтиб кетди. Эътиборлиси, ушбу ўйин олдидан «Месси зўрми ёки Нойер?» қабилидаги тортишувлар ҳам роса авж олганди. Бироқ тақдирнинг ҳазилини қарангки, орадан атиги бир йил ўтиб-ўтмай, ЕЧЛда Месси клубдаги шериклари билан биргалашиб, «Бавария» посбонининг «пўстагини қоқди». Дарвоқе, Мессининг «қора рўйхати»га сўнгги «Копа Америка» финалини ҳам қўшиш керак. Ҳа,  пенальтилар сериясида илк зарбани ноаниқ бажариш Мессидек футбол устаси учун чинакам омадсизликдир. Боз устига, шу туфайли Чили термаси чемпионликни тантана қилди, аргентиналиклар эса... Мессининг ўзи эса кўз ёшларини тийиб туролмадими, бу дарҳақиқат катта омадсизлик саналади.

Энг яхши жамоа

Роналду: Сўзсиз, яна Евро-2016 мусобақасига танланган таркиб. Сабаби, ҳаттоки, энг оқил таҳлилчилар ҳам Франциядаги қитъа мусобақасида Португалия термасининг ғолиб чиқишини тахмин қилмагандилар. Мутахассисларнинг асосан Германия, Испания ва Франция терма жамоаларини фаворитлар сирасига киритишгани барчага маълум. Ана шундай паллада Роналду ва унинг жамоадошлари камтарин натижалар билан бўлса-да, финалгача етиб келишди. Ҳал қилувчи учрашувда эса мезбонларни мағлублик кўчасига етаклашди. Янада ҳайратланарлиси, ҳозирги Португалия термаси тарихдаги энг кучли таркибга эга эмас. Боз устига, португалларнинг асосий кучи ва қуроли саналган Роналду ўйин бошидаёқ жароҳат туфайли майдонни тарк этди. Шунга қарамай, якунда ғолибликни айнан Роналду жамоадошлари илиб кетишди.



Месси: Америка кубоги-2007даги таркиб. Нисбатан аҳилроқ, тезкорроқ ва ёрқинроқ Аргентина терма жамоасини худди шу турнирда кўргандик. Бироқ Дунга бошлилигидаги бразилияликлар Месси ва унинг жамоасини бутунлай «янчиб» ташлашди - 3:0. Ўшанда аргентиналикларга нима бўлганини кўпчилик ҳали ҳам тушунолмаган. Фақат тахминлар бор: мураббий қандайдир ўта мудҳиш хатога йўл қўйган ёки оқ-ҳаворанг либосдаги баъзи футболчилар ўз имкониятлари даражасида тўп сура олишмаган.

Якуний гап

Криштиану терма жамоа етакчиси сифатида муҳим совринни қўлга киритди - у ўз қитъасида чемпионлик тожини кийди. Бошқача айтганда, икки футболчини халқаро мезон бўйича таққосласак, Роналду айни пайт бироз устун. Ҳарқалай, натижа нуқтаи назаридан шундай. Ахир у чинакам сардор сифатида шерикларини шоҳсупага олиб чиқишни уддалади.



Лионель эса ҳал қилувчи ўйинларда рақибига нисбатан кўпроқ иштирок этгани билангина мақтана олади. Аммо шуниси борки, у энг сўнгги лаҳзаларда омадни ўзига бўйсундира олганича йўқ. Боз устига, Месси футболдаги асосий рақобатчиси муваффақиятидан олдинроқ терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида оғиз очди. Тўғри бунга ишониш қийин ва Леонинг ҳали ўз сўзидан қайтиши эҳтимоли катта. Мана, энди азбаройи Роналдудан ортда қолмаслик учун ҳам терма жамоа либосини қайта эгнига олиши керак. Шундай қилмаса, Роналдунинг халқаро миқёс - терма жамоалар даражасида кучли эканлиги батамом тасдиқланади, ахир...

zafootball.com - И. РАҲИМОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:14, 27.07.2016. Ўқилди: 12776 марта. Фикрлар: 53 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.