3 август, чоршанба куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Фарғонада “Нефтчи” клуби меҳмони бўлади.
Ушбу учрашув жамоаларнинг ўзаро ҳисобдаги ўн тўққизинчи тўқнашуви сифатида қайд этилади. Шу кунгача ўтказилган ўн саккиз ўйиннинг ўн биттасида “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган бўлиб, тўрт учрашувда фарғоналиклар ғолиб бўлишган. Қолган тўртта баҳсда эса томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар фарқи 26:9, “Бунёдкор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда энг кўп тўп киритган футболчи Анвар Бердиев ҳисобланади. Ушбу ҳужумчи фарғоналиклар таркибида “Бунёдкор” дарвозасига тўртта тўп киритган.
“Нефтчи” ярим ҳимоячиси Умид Қодиров ва “Бунёдкор” ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов огоҳлантиришлари сони тўрттага етганлиги боис баҳсда иштирок эта олишмайди.
Эслатиб ўтамиз, 3 август куни бўлиб ўтадиган олий лига 16-тури доирасидаги “Нефтчи” – “Бунёдкор” учрашуви Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида соат 19:00да бошланади. Учрашувни бухоролик Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
Қуйида “Нефтчи” ва “Бунёдкор” жамоаларининг фарғоналиклар мезбонлигида ўтган учрашувлар қайдномаларидан кўчирмалар ва барча голлар видеоҳаволаси келтирилган.