Бугун 12 февраль, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 25 56
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 25 39
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

01/01 06:00 Брентфорд - Арсенал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон байроқдори Баҳодир Жалолов Рио-де-Жанейродан алоқага чиқди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Интервьюлар
A A A

Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилаётган ХХХI ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Бразиядаги илк таассуротлари ва ўзбекистонлик спортчиларни қандай кутиб олишгани ҳақида гапирди.

5-21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Женейро шаҳрида ХХХI ёзги Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада 206 давлатдан келган спортчилар 307та медал учун куч синашадилар.
 
Бразилияда бўладиган мусобақада юртимиз шарафини 70 нафар спортчи ҳимоя қилади. Улар 13та спорт турида (эшкак эшиш, бадиий гимнастика, бокс, дзюдо, энгил ва оғир атлетика, стол тенниси, сузиш, таэквондо ва ҳоказо) беллашидилар.
 
Ўзбекистон  делегацияси ХХХI ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этиш учун  1 август куни Бразилияга учиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 


Бугун, 3 август куни Олимпиада қатнашчиси, Ўзбекистон байроқдори, бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндори,  Осиё ва Ўзбекистон чемпиони, Халқаро тоифадаги спорт устаси Баҳодир Жалолов билан алоқага чиқдик. 
 
— Олимпиада ўйинларида биринчи марта иштирок этяпсиз, ҳаяжон кучли бўлса керак.
— Ҳа,  биринчи марта қатнашяпман.  Ҳаяжон кучли, лекин қўрқув йўқ.  Олимпиадада бизга катта маъсулият юклатилган.  Мақсадимиз – совринли ўринларни қўлга киритиш. Ҳар бир спортчи бундай мусобақаларда иштирок этишни орзу қилади ва мен ҳам ана шу орзуларим ушалаётганимдан, Ватаним шарафини ҳимоя қилиш арафасида турганимдан мамнунман.

— Сиз кўплаб халқаро мусобақаларда қатнашгансиз.  Лекин  Олимпиаданинг ўрни бўлакча. Айни дамда қалбингиздан қандай кечинмалар кечмоқда? Мусобақадан нималарни кутяпсиз?
— Осиё  ва Жаҳон чемпионатида иштирок этганимда жуда ёш бўлганман, табиийки, тажрибам ҳам кам бўлган. Олимпиада ўйинларига катта тайёргарлик билан келдим. Ҳам руҳий, ҳам жисмоний жиҳатдан жуда яхши тайёрланганмиз.  Мусобақада фақат ва фақат ғалаба қозонишга, Ўзбекистон байроғини юқорига кўтаришга ҳаракат қиламиз.

— Бразилияда Ўзбекистон делегациясини қандай кутиб олишди? Спортчилар учун яратилган шароитлар ҳақида гапирсангиз.
— Бизни жуда яхши кутиб олишди. Спортчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ташкилий ишлар юқори даражада.



— Биламизки, Олимпиадада кўплаб давлатлардан кучли боксчилар иштирок этади. Улар орасида қайси давлат боксчиларини алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардингиз?
— Мазкур мусобақага кучли боксчилар тўпланган.  Айниқса,  Куба,  Франция ва Хорватиядан келган боксчиларни алоҳида таъкидлаб ўтган бўлар эдим. Бундан ташқари, мусобақадаги рақибим қозоғистонлик боксчи Иван Дичко ҳам кучли спортчи саналади. Албатта,  кучимиз борича рингда рақибларимиз устидан ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

— Ижтимоий тармоқлар орқали келган саволлардан бирини берсак. Уйланганмисиз?
— Йўқ. Ҳали оила қуришимга эрта. Ҳозир фақат ва фақат ўз устимда кўпроқ ишлаш, тажрибамни ошириш ҳақида ўйлашим керак.

— Вақт топиб суҳбатлашганингиздан миннатдормиз. Сизга ва Олимпиада ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган барча спортчиларга омад тилаб қоламиз.
— Миннатдорман!  Албатта,  бу ерга келган ҳар бир спортчининг мақсади мусобақада муносиб иштирок этиш. Биз совринли ўринларни эгаллаб, халқимиз ва Юртбошимиз олдига ёруғ юз билан қайтамиз.
 
Маълумот ўрнида,  Баҳодир Жалолов  1994 йилнинг 8 июлида Сурхандарё вилояти таваллуд топган, 13 ёшидан бошлаб бокс билан шуғулланиб келади. У Жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони ва катталар ўртасида  тўрт карра Ўзбекистон чемпиони бўлган.  Баҳодир боксга кириб келишидан олдин, спортнинг футбол тури билан шуғулланган.   Руслан Сулаймонов
Манба: qalampir.uz
Киритилди: 22:54, 03.08.2016. Ўқилди: 7638 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.