Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рио-2016. Бугун 7 нафар спортчимиз ўз иштирокини бошлайди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри қабул қилаётган 31-ёзги Олимпия ўйинлари расман очилди. Бугун, 6 августдан бошлаб спортнинг 14 туридамусобақалар бўлиб ўтди ва дастлабки медаллар эгалари аниқланади.

Бугун бўлиб ўтадиган айрим спорт турлари бўйича 7 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларда иштирок этади.

Стол тенниси
Зоҳид Кенжаев чехиялик Лубомир Янчарик билан саралаш баҳсида иштирок этади. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Бокс
60 кг.гача бўлган вазнда қатнашадиган боксчимиз Хуршид Тожибоев саралаш босқичидаги дастлабки жангини қатарлик Ҳакан Эрескерга қарши ўтказади. Ушбу жанг 01:45да бўлиб ўтади.

Дзюдо, 60 кг.
Олимпиаданинг дастлабки кунида бизда медаль қўлга киритиш имконияти мавжуд. Дзюдо бўйича эркаклар ўртасида энг енгил вазн (-60кг.) тоифасида Диёрбек Ўрозбоев бугун баҳсларда иштирок этади. У 1/32 финал босқичида австралиялик Жошуа Катцга қарши гиламга чиқади. Бу баҳс 19:15да бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ҳамюртимиз унда ғалаба қозонса, нимчорак финалда Ленин Пресиадо (Эквадор) / Людовик Чаммартин (Швейцария) жуфтлигига қарши татамига чиқади. Дзюдода аёллар бугун 48 кг, эркаклар 60 кг. вазнда медаллар соҳибларини аниқлашади.

Академик эшкак эшиш
Спортчимиз эркаклар ўртасидаги яккалак баҳсларининг саралаш босқичида иштирок этади. У учинчи гуруҳда стартга чиқади ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қилади. Унинг старти 16:50га белгиланган.

Сузиш, 100 м, брасс
Брасс услубида 100 метрга сузишда ҳамюртимиз Владислав Мустафин ўз иштирокини бошлайди. Спортчимиз саралаш 3-гуруҳда ўтказади ва 1-йўлакчадан сузишни амалга оширади. У яхши натижа қайд этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритишга уриниб кўради.

Сузиш, 400 м. комплекс
Раънохон Омонова бугун 400 метрга комплекс услубда сузиш бўйича мусобақаларда иштирок этади. Ҳамюртимиз 2-саралаш гуруҳининг 5-йўлакчасига жойлаштирилган. У саралаш яхши натижа қайд этса, финал йўлланмасига эга бўлади. Финал баҳслари ҳам бугун бўлиб ўтади. Саралаш баҳслари 18:32да бошланади.

Спорт гимнастикаси
Антон Фокин бугун бирданига 6та снарядда машқларни бажаради. Кун якунида энг кўп очко жамғарган спортчиларга медаллар топширилади. Шунингдек, ҳар бир йўналиш бўйича энг кўп очко тўплаган 8 нафардан спортчилар кейинчалик алоҳида йўналишлар бўйича финал баҳсида иштирок этиб, медаллар учун курашиш имкониятига эга бўлади. Бугунги баҳслар Тошкент вақти билан 22:30да старт олади.

Рио-2016ни бизда кузатиб боринг!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:12, 06.08.2016. Ўқилди: 8881 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик