Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • 1:1
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      •   ОКМК
      • 1:0
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      •   Динамо
      • 0:0
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қўқон-1912 6 6
12 Қизилқум 5 6
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК - Сурхон
6-тур Динамо - Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рио-2016. 6 август кундалиги: Биринчи кунда бронза медаль

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Янгиликлар
A A A

Рио-2016 олимпиадасининг дастлабки куни ортда қолди. 6 август кунги баҳсларда ўзбекистонлик спортчиларнинг натижаларини эслатиб ўтамиз.

Академик эшкак эшиш. Эркаклар, яккалик, 2000 метр.
Шаҳбоз Холмирзаев саралаш босқичида иштирок этди ва ўз гуруҳида 5 спортчи орасида финишга тўртинчи бўлиб етиб келди. Ўз гуруҳларида дастлабки 3та ўринни эгаллаган спортчилар чорак финалга тўғридан-тўғри йўл олди. Ҳамюртимиз 7 август куни қўшимча босқичда иштирок этади. Бу босқичда гуруҳларда дастлабки иккита ўринни эгаллаган спортчилар чорак финал йўлланмасини қўлга киритади.

Сузиш. Спортчиларимиз кейинги босқичга чиқа олишмади
Сузиш бўйича 400 метрга комплекс услубда сузиш бўйича Раънохон Омонова саралаш босқичида иштирок этди. Ўзбекистонлик спортчи иккинчи гуруҳда сўнгги ўринни қайд этди. Ушбу натижа ҳамюртимизга финалга чиқиш учун имконият бермади. Омонова энди 200 метрга комплекс услубда сузиш мусобақасида иштирок этади.

Брасс услубида 100 метрга сузишда ҳамюртимиз Владислав Мустафин саралашнинг 3-гуруҳида 1-йўлакчадан сузишни амалга оширди. Ватандошимиз 1:01.66 натижа билан ўз гуруҳида 6-ўринни эгаллади. Бу натижа Мустафинга ярим финалга чиқиш учун етарли бўлмади. Владислав Рио-2016даги ўз иштирокини якунлади.

Стол тенниси. Зоҳид Кенжаев кейинги босқичга йўл олди
Ўзбекистон олимпия тарихида стол тенниси бўйича илк марта эркак спортчи иштирок этмоқда. Зоҳид Кенжаев Рио-2016 олимпиадасининг дастлабки саралаш босқичида чехиялик спортчига қарши баҳс олиб борди ва ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз Любомир Янкарик устидан 4:2 (8:11, 11:2, 13:11, 11:6, 8:11, 11:9) ҳисобида зафар қучди. Зоҳид Кенжаев навбатдаги босқичда Буюк Британия вакили Лиам Ритчфордга қарши баҳс олиб боради.

Бокс. Хуршид Тожибоев нимчорак финалга йўл олди
Бокс бўйича 60 кг.гача бўлган вазнда иштирок этаётган Хуршид Тожибоев саралаш босқичида қатарлик Ҳакан Эрескерни мағлуб этди. Ҳамюртимиз уч раунд давомида катта устунликка эга бўлиб, рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Ҳар учала ҳакам устунликни Тожибоевга берди — 30:25, 30:27, 30:27. Нимчорак финалда Хуршид Тожибоев буюк британиялик Йозеф Кординага қарши рингга кўтарилади.

Дзюдо. Диёрбек Ўрозбоев — бронза медаль совриндори!
Пекин-2008 ва Лондон-2012 олимпия ўйинларининг дастлабки кунида дзюдочимиз Ришод Собиров (60 кг.) Ўзбекистон делегациясига илк медални келтирганди. Ушбу вазнда иштирок этган Диёрбек Ўрозбоев ушбу анъанани давом эттирди ва мамлакатимизга бронза медални тақдим этди.

Ўрозбоев 1/16 финал босқичида австралиялик Жошуа Катц, нимчорак финалда швейцариялик Людовик Чаммартинни мағлуб этди.

Дзюдочимиз чорак финалда қозоғистонлик Элдос Сметовга имкониятни бой берди. Жангнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Олтин очко учун кечган қўшимча бўлимда Сметов "юко" ишлашга муваффақ бўлди.

Спортчимиз бронза медали учун ўтиш жангида бразилиялик Фелипе Китадайга қарши татамига чиқди. Беллашув тугашига 35 сония қолганида Ўрозбоев ажойиб услуб қўллади ва "иппон" баҳоси билан ғалаба қозонди.

Ҳамюртимиз бронза медали ўрин учун кечган баҳсда грузиялик Амиран Папинашвилини мағлубиятга учратди. Беллашув дебютида Диёрбек "юко" баҳосини қўлга киритишга муваффақ бўлди ва устунликни баҳс сўнггига қадар сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ҳисобига Рио-2016да бронза медали ёзиб қўйилди.

Спорт гимнастикаси
Антон Фокин бирданига 6та снарядда машқ бажариш мусобақасида иштирок этмоқда. Унинг натижалари билан кейинроқ таништириб ўтамиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 03:45, 07.08.2016. Ўқилди: 10833 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик