Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чемпионлар ва иқтидорлар заминисан – Ўзбекистон

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A
Кеча вазни 66 килограмгача бўлган дзюдочилар беллашувида Ришод Собиров бронза медалани қўлга киритиб делегациямиз ҳисобига иккинчи медални тақдим этгани хақида ҳабар бергандик. Ўз навбатида ушбу соврин Ришод учун Олимпия ўйинларида қўлга киритилган учинчи медаль бўлди.      Бир ойдан сўнг 30 ёшни қаршилайдиган хамюртимиз бунга қадар 2008-йили Пекин ҳамда 2012-йили Лондондаги Олимпия ўйинларида ҳам делегациямиз ҳисобига бронза медалларини қўшиб қўйганди. Ана шу тариқа Ришод Олимпия ўйинларининг учта медалига сазовор бўлган ер юзидаги бешинчи дзюдочига айланди.      Шу бугунга қадар Олимпия ўйинларининг учта медалини қўлга киритган бор йўғи тўрт нафар дзюдо усталари бор эди. Булар Япониялик Тадахиро Номура (дзюдо бўйича ягона уч карра Олимпия ўйинлари чемпиони), голландиялик Марк Хойцинга (битта олтин, иккита бронза), шунингдек франциялик икки дзюдочилар Анжело Паризи (1-2-1, битта Олимпия ўйинларида ўз ҳисобига иккита медал қўшиб қўйган ягона дзюдочи) ва Давид Дуйе (2-1-0).      Демак, эндиликда ушбу буюк спортчилар қаторида Ўзбекистонлик Ришод Собиров номи ҳам зикр этилади. Фаолияти давомида икки карра жаҳон чемпиони, уч карра Олимпия ўйинларининг совриндори бўлиш ҳар бир профессионал спортчининг орзуси ҳисобланади.      Шукрки бизда эса бундай спортчилар етарлича топилади. Артур Таймазов фаолияти давомида эркин кураш бўйича Олимпия ўйинларининг учта олтин ва битта кумуш медалларига сазовор бўлди. Ушбу натижалари эвазига Артур хақли равишда жахон спорти тарихидаги буюк спортчилар қаторидан ўрин олди.      Яна бир ҳамюртимиз Оксана Чусовитина 41 ёшида ҳам бутун гимнастика дунёсини зир титратмоқда. Ахир қайси спорт гимнастикачисининг профессионал фаолияти 26 йил давом этган? Ким спортнинг ушбу турида Олимпия ўйинларининг хам олтин, хам кумуш медалларига эга бўлиб, уч карра жаҳон чемпионлигига эришган, хам Европа чемпионлиги, хам Осиё ўйинларининг икки карра олтин медалларини тантана қилган?        Ҳозирда бутун дунё спорт гимнастикаси мухлису мутахассисларини қизиқтираётган мавзу, қандай қилиб еттита Олимпия ўйинларида иштирок этиш мумкин деган савол бўлмоқда. Ишонинг, бундай спортчи бор ва у бизнинг, ўзимизнинг Оксана! Унинг Рио-де-Жанейрода қандай натижа қайд этишининг аҳамияти унчалик ҳам катта эмас аслида. Боиси у бугун жаҳон спортининг афсонасига айланиб бўлди.       Шу ўринда хақли савол туғилади. Хўш, ўзбекистонлик спортчиларнинг жаҳон ареналарида бу қадар самарали ва муваффақиятли иштирокларининг сабаби нимада? Бунинг барчаси мамлакатимизда спортга, хусусан болалар спортига Давлатимиз ва Ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор натижасидир. Мустақил давлатимиз эндигина 25 ёшга тўляпти. Тарихан қисқа даврда биз ана шундай натижаларга эришиб, бутун дунёни хайратга солаётган эканмиз эллик, юз йиллардан кейин қандай муваффақиятларга эришишимиз мумкинлигини тасаввур қилиб кўринг. Бизда спортга Давлат даражасида эътибор қаратилар экан ўзбеклардан янги янги чемпионлар, Олимпия ўйинлари ғолиблари, бутун дунёни зир титратадиган полвонлар етишиб чиқаверади. Бунга шак шубҳа йўқ!     Зафар Имомхўжаев   Фото: Анвар Ильясов   Шавкат Жалилов
Манба: olympic.uz
Киритилди: 21:27, 08.08.2016. Ўқилди: 7714 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик