9 август, сешанба куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига 17-тури доирасида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилади.
Ушбу учрашув жамоаларнинг ўзаро ҳисобдаги ўн тўртинчи тўқнашуви сифатида тарихда қолади. Бунгача ўтказилган ўйинларнинг ўн биттасида “қалдирғочлар” ғолиб чиқишган бўлса, жиззахликлар ҳисобида битта ғалаба бор. Тўплар фарқи – 36:3(!).
Ўзаро ўйинлар тўпурарлари ҳақида гап кетганда Сервер Жепаров, Ривалдо ва Олександр Пишурни эслаб ўтиш даркор. Бу икки футболчи жиззахликлар дарвозасига тўрттадан гол йўллашган. Эътиборлиси, Ривалдонинг тўрт голи бир ўйинга тўғри келади. Яна ҳам аҳамиятлиси бразилиялик футбол афсунгари ўз покерини 17 дақиқа ичида нишонлаган.
Яна бир қизиқ жиҳат. “Сўғдиёна” вакиллари ҳозирча Тошкентдаги баҳсларда бирон маротаба ҳам “қалдирғочлар” дарвозасига гол ура олишмаган.
Сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги боис бугунги учрашувда “Бунёдкор”дан Достонбек Ҳамдамов, “Сўғдиёна”дан Мурод Холмуҳаммедов майдонга туша олишмайди.
Қуйида “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” учрашувларининг тошкентликлар мезбонлигида ўтган учрашувлари қайдномаларидан кўчирмалар ва киритилган голлар билан танишишингиз мумкин.