Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рио-2016. 9 август якунлари. Тожибоев чорак финалга чиқди, қолганлар эса...

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Янгиликлар
A A A

Рио-де-Жанейро мезбонлик қилаётган олимпиаданинг тўртинчи кунида ўзбекистонлик атлетлар спортнинг академик эшкак эшиш, дзюдо, бокс ва оғир атлетика йўналишларида иштирок этишди. Уларнинг иштирокига тўхталиб ўтамиз.

Рио-2016. Академик эшкак эшиш.
Ўзбекистонлик спортчи Шаҳбоз Холмурзаев академик эшкак эшиш бўйича чорак финал босқичида иштирок этди.  2000 метр масофага ўтказилган баҳсда ҳамюртимиз ўз гуруҳида 7:09.99 натижа билан финишга сўнгги шўринда етиб келди. Шу тариқа, юртдошимиз медаллар учун курашиш имкониятидан маҳрум бўлди. Энди у C/D ярим финал деб номланган баҳсларда иштирок этади. Унда спортчилар 13-24-ўринлар учун мусобақалашишади.

Оғир атлетика, эркаклар, 69 кг.
Оғир атлетика бўйича ўзбекистонлик спортчи Достон Ёқубов "В" гуруҳида ўз уринишларини бажарди. Ёқубов даст кўтариш йўналишида 137 кг, силтаб кўтаришда эса 176 кг. тошни кўтарди. Якунда ҳамюртимиз 313 кг (137+176) натижа билан 6-ўринни банд этди.

Дзюдо, эркаклар, 81 кг.
Дзюдонинг 81 кг.гача бўлган вазнда Шаҳзодбек Собиров баҳсларни яхши бошладию, аммо нимчорак финалда имкониятни бой бериб қўйди. Ҳамюртимиз дастлаб Фижи оролларидан ташриф буюрган Жосатеки Наулуни "иппон" баҳоси билан мағлуб этди. Иккинчи босқичда ҳамюртимизга АҚШлик Травес Стивенс рақиблик қилди. Америкалик дзюдочи дастлаб "юко"ни қўлга киритган бўлса, орадан бироз ўтиб рақиб спортчиси Собировни ушлаш ҳолатига туширди. Стивенс 20 сония ушлаб турди ва "иппон"ни расмийлаштирди.

Рио-2016. Бокс. 60 кг.
Ўзбекистонлик боксчи Хуршид Тожибоев Рио-2016 олимпиадасидаги ўзининг иккинчи жангини ўтказди. Буюк британиялик Жозеф Кординага қарши жангда ҳамюртимиз ўзини ўзи қийин аҳволга солиб қўйди. Иккинчи раундда Хуршид икки марта рақибнинг белидан пастига зарба бериб юборди. Натижада рефери ундан бир баллни олиб ташлади. Тожибоев учинчи раундда ҳам устунлика эга бўлди. Якуний натижа — 2:0 (28:28, 29:27, 29:27).

Чорак финалда Хуршид Тожибоевга бразилиялик Робсон Консейсао рақиблик қилади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:55, 09.08.2016. Ўқилди: 11351 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик