Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Обод" - "Насаф" превью

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

“Насаф” жамоаси 18-тур учрашувини Тошкентда “Обод” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 12 август жума куни соат 18:00да “ЖАР” стадионида бўлиб ўтади.


Ушбу учрашув жамоаларнинг тарихида иккинчи ўзаро учрашуви бўлади. Биринчи даврада Қаршида бўлиб ўтган баҳсда жамоамиз кичик  1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Учрашувдаги ягона голга ҳужумчимиз Илҳом Шомуродов муаллифлик қилган эди.


Биринчи даврадаги Қаршида бўлиб ўтган учрашув қайдномаси:

 ЎзПФЛ 3-тур. 01.04.2016 й.
“Насаф” (Қарши) – “Обод” (Тошкент) 1:0 (1:0).  3335 томошабин
Қарши  ш. “Марказий” стадиони, 18:00да
Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Обид Жумаев (Навоий), Андрей Снетков (Тошкент вил.)
Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)
Назоратчи:  Иброҳим Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: Александр Фролов.
Гол: Илҳом Шомуродов, 43’-1:0.
“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 5.Ильдар Маматказин, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 9.Илҳом Шомуродов, 10.Дилшод Раҳматуллаев (4.Мақсуд Каримов 82), 18.Баҳром Абдураҳимов,  20.Эркин Бойдуллаев (с), 21.Азамат Алланиёзов (45.Бобир Абдухолиқов 66), 23.Шерзод Аъзамов, 27.Ислом Рашидхонов (17.Артур Геворкян 82), 31.Сайдулло Раҳматов.
Захира: 35.Санжар Қувватов, 19.Деян Больевич, 38.Дониёр Нарзуллаев, 42.Нажмиддин Нормуродов.
“Обод”: 12.Дилшод Ҳамроев (91.Давронбек Жўрақулов 87), 2.Аброр Хусенов (7.Жавоҳир Қаҳрамонов 74), 3.Илҳом Комилов, 5.Ғайрат Умиров, 6.Шерзод Жалилов, 8.Дониёрбек Хасанов, 11.Шохруз Норхонов, 14.Акбаржон Хўжаев, 15.Санжар Баратов (13.Умиджон Матмусаев 46), 18.Санжар Турақулов, 23.Жавлон Искандаров.

 

Захира: 4.Хуршид Ғиёсов, 9.Павел Соломин, 10.Алишер Азизов, 20.Алишер Мирзаев.

 

Огоҳлантириш: Жавлон Искандаров 34.

 

Тошкентнинг “Обод” жамоаси 17 учрашувдан сўнг 11 очко тўплаб, турнир жадвалининг 15-поғонасини эгаллаб турибди. Ўтган 17-турда улар Бухорода “Бухоро” жамоасига 1:0 ҳисобида имкониятни бой беришган.

 “Насаф” эса ўтган 17 учрашувдан сўнг 34 очко тўплаб, турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. Ўзингизга маълум жамоамиз ўтган турда “Олмалиқ” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

 

“Насаф” футболчилари ушбу турга яхши тайёргарлик кўришди. Жамоамиз учун энди қайси рақиб бўлмасин, майдонда бор кучи билан ҳаракат қилиши турган гап. Футболчиларимизнинг ҳаммаси ўйинга тайёр, “CAFA CUB-2016” халқаро турнирида терма жамоамиз сафида иштирок этган Бобир Абдуҳолиқов, Шароф Муҳиддинов ва Азизжон Ғаниевлар ҳам жамоамиз ихтиёрига етиб келишган
 

“Обод” – “Насаф” учрашуви 12 август жума куни “ЖАР” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00да бошланади.


Жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув эса 11 август куни соат 17:30да бошланади.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 23:28, 10.08.2016. Ўқилди: 4659 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик