Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Андижон” – “Қўқон-1912”. Превью

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

"Қўқон-1912 шанба куни навбатдаги водий дербисида майдонга тушади. Нўъмон Ҳасанов шогирдларининг бу галги рақиби – “Андижон” жамоаси бўлади. Мазкур учрашувга доир маълумотлар билан танишинг.

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар Олий лига доирасида 21 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 9 тасида андижонликларнинг қўли баланд келган. Еттита баҳсда қўқонликлар ғалаба нашидасини суришган. Бешта ўйин дуранг натижа билан якун топган. Тўплар нисбати – 41-32, андижонликлар фойдасига. Ўзаро ўйинларда қўқонликлар 26 очкони қўлга киритган. Андижонликларнинг бу борадаги кўрсаткичи – 32 очкога тенг.

Биринчи даврада Қўқондаги баҳсда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ягона голни Носир Отақўзиев киритган.

 

Эски танишларнинг янги тўқнашуви

Водий дербиси мақомини олган мазкур учрашувининг эътиборга молик яна бир жиҳати шундаки, шанба куни эски танишлар яна бир бор учрашадилар. Бу гал рақиб сифатида. Айни дамда “Қўқон-1912” жамоаси мураббийлар штабида фаолият олиб бораётган тажрибали мутахассис Сергей Ковшов ўтган йили “Андижон” жамоасини бошқарганди. Энди эса собиқ жамоасига қарши кураш олиб боради. Шунингдек, қўқонликлар етакчиларидан бири Абдуллох Олимов ҳам “Андижон” сафида тўп сурган.

Ҳимоячи Иброҳим Раҳимов эса мавсумни андижонликлар таркибида бошлаган.

 

Йўқотишлар

Қўқонликлар навбатдаги ўйинга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Таркибда иккита йўқотиш бор. Жалил Кимсанов ва Отабек Ҳайдаров жароҳат олганликлари сабабли машғулотларда иштирок эта олишмаяпти.

 

Андижонда ўтказилган сўнгги бешта учрашув:

22.08.2015

Андижон – Қўқон – 1912 – 1:2 (1:2)

02.08.2003

Андижон – Қўқон – 1912 – 1:0 (0:0)

16.11.2002

Андижон – Қўқон – 1912 – 5:3 (1:1)

26.10.2000

Андижон – Темирйўлчи – 6:2 (3:0)

28.08.1999

Андижон – Темирйўлчи – 2:0 (1:0)

 

Учрашув ҳакамлари

13 август шанба куни Андижонда бўлиб ўтадиган “Андижон” – “Қўқон-1912” учрашувини 2015 йилда жаҳоннинг энг яхши ҳаками деб тан олинган Равшан Эрматов бошқариб боради.

Навбатдаги водий дербисида ҳам мухлислар ажойиб ўйиннинг гувоҳи бўлишларига шубҳа йўқ. Учрашув назоратчиси Гали Имомов.

 

Олий лига

18-тур

«Андижон» (Андижон) – «Қўқон-1912» (Қўқон)

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Акмалов (Тошкент)

Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).

ПФЛ вакили : Ф. Магометов.

 

Бошланиш вақтлари

Эртанги баҳс соат 18:00да бошланади. Бугун эса ўринбосарлар ўйнайди. Учрашув соат 17:30да бошланиши маълум қилинган.

Айтганча, ўтган йили Андижондаги “Соғлом авлод” ўингоҳида бўлиб ўтган “Андижон” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйинни айнан шу ҳакам бошқариб борганди. Ўйинда қўқонликлар ғалаба қозонишган.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 05:39, 12.08.2016. Ўқилди: 4203 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик