Бугун 10 ноябрь, 2025 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 09.11.2025 00:45
      • Парма
      • 2:2
      • Милан
      • 09.11.2025 16:30
      • Аталанта
      • 0:3
      • Сассуоло
      • 09.11.2025 19:00
      • Болонья
      • 2:0
      • Наполи
      • 09.11.2025 19:00
      • Женоа
      • 2:2
      • Фиорентина
      • 09.11.2025 22:00
      • Рома
      • 2:0
      • Удинезе
      • 10.11.2025 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Лацио
      • 09.11.2025 01:00
      • Челси
      • 3:0
      • Вулверхэмптон
      • 09.11.2025 19:00
      • Астон Вилла
      • 4:0
      • Борнмут
      • 09.11.2025 19:00
      • Брентфорд
      • 3:1
      • Ньюкасл
      • 09.11.2025 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 3:1
      • Лидс
      • 09.11.2025 19:00
      • Кристал Пэлас
      • 0:0
      • Брайтон
      • 09.11.2025 21:30
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Ливерпуль
      • 09.11.2025 01:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Вильярреал
      • 09.11.2025 18:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:0
      • Реал Овьедо
      • 09.11.2025 20:15
      • Райо Вальекано
      • 0:0
      • Реал Мадрид
      • 09.11.2025 22:30
      • Мальорка
      • 1:0
      • Хетафе
      • 09.11.2025 22:30
      • Валенсия
      • 1:1
      • Бетис
      • 10.11.2025 01:00
      • Сельта
      • -:-
      • Барселона
  • Суперлига
      • 09.11.2025 15:00
      • Қизилқум
      • 2:1
      • Андижон
      • 09.11.2025 17:15
      • Хоразм
      • 0:2
      • Сўғдиёна
      • 10.11.2025 18:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Қўқон-1912 28 30
11 Машъал 28 29
12 Андижон 27 29
13 Сурхон 27 28
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

10/11 18:00 Сурхон - Шўртан

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 9636 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳасанбой Дўсматов: "Олимпия чемпиони бўламан дея ният қилганман"

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Интервьюлар
A A A
Спорт оламининг энг йирик мусобақаси Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳар бир спортчининг улкан орзуси. Олимпиада ўйинларида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилиш икки ҳисса шарафдир.    Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида бугун ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматовнинг ғалабаси шарафига Давлатимиз мадҳияси янграб, музаффар байроғимиз сарбаланд кўтарилди. Бу мамлакатимиз Истиқлолга эришганидан буён Олимпия ўйинларида қўлга киритилган еттинчи олтин медалдир.     Бокс бўйича энг енгил вазн тоифасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Ҳасанбой Дўсматов бугун бўлиб ўтган ҳал қилувчи финал жангида колумбиялик Мартинес устидан зафар қучиб, ўз вазнида дунёнинг биринчи рақамли спортчиси эканлигини амалда исботлади.    “Ватанимиз байроғини Олимпия ўйинларида сарбаланд кўтарганимдан жуда ҳам бахтиёрман. Бу бутун Ўзбекистоннинг ғалабасидир. Мен озод ва обод юртда туғилиб вояга етганлигимдан ва халқаро майдонда Ўзбекистон номидан майдонга чиқаётганлигимдан доимо фахрланаман. Муҳтарам Президентимиз биз ёшларга қарата маррани доимо юқори олинг, зеро Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмас ва ҳеч қачон кам бўлмайди деган сўзлари қалбимга абадий мухрланган. Президентимизнинг ушбу даъватлари барча ўзбекистонлик ёшлар каби мени ҳам доимо янгидан-янги марралар сари чорлайди. Фурсатдан фойдаланиб, биз спортчиларга қаратилаётган алоҳида эътибор ва кўрсатилаётган ғамхўрлик учун Давлатимиз ҳамда хукуматимиз раҳбариятига чексиз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Олимпия ўйинларидаги олтин медалимни Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳамда барчамиз учун энг азиз, энг улуғ байрам Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлайман”, - дейди Ҳасанбой Дўсматов.    Ҳасанбойни яқиндан билганлар уни туғма истеъдод соҳиби эканлигини бод-бод такрорлашади. Болалигидан спортга меҳр қўйган Ҳасанбой ўз олдига юксак марраларни қўйди ва ана шу мақсадга эришиш йўлида тингмай ўз устида ишлаб, маҳоратини тоблаб борди. Не бахтким, бундан 16 йил аввал мурғак қалбга тугилган эзгу ният бу кун ижобат бўлмоқда.    “2000 йили Австралиянинг Сидней шаҳрида ўтказилган Олимпиада ўйинларида 7 ёшли болакай эдим. Ҳали-ҳамон ёдимда, ҳамюртимиз Муҳаммадқодир Абдуллаев бокс бўйича мусобақада барча рақиблари устидан зафар қучиб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилганини бутун оиламиз билан кўрганмиз. Шунда бир кун келиб мен ҳам Олимпия чемпиони бўламан дея ният қилганман. Ниятларимиз ижобат бўлганидан жуда ҳам хурсандман”, - дея болалик хотираларини ёдга олди қаҳрамонимиз.    Яхши ният бир кун келиб албатта рўёбга чиқишига Ҳасанбойнинг тарихий ғалабаси мисолида яна бир карра амин бўлиш мумкин. XXXI ёзги Олимпия ўйинларида Мексика, Қозоғистон, АҚШ ҳамда Колумбиялик чарм қўлқоп усталарини мағлуб этган ўзбек ўғлони Ҳасанбой Дўсматовнинг номи эндиликда Олимпиада ғолиблари қаторидан ўрин эгаллади.    “Ҳасанбойнинг ғалабаси қалбимизда фахр ва ғурур ҳисларини янада жўш урдирди – дейди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов. Маҳоратли чарм қўлқоп устамизни ғалабаси шарафига музаффар байроғимиз кўтарилаётганда аксарият ватандошларимиз каби кўзларимга хурсандчилик кўз ёшлари келди. Шуни ишонч билан айта оламанки, маҳоратли боксчимизнинг ушбу оламшумул ғалабаси Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган барча спортчиларимизни янада рухлантириб, янгидан-янги ғалабалар сари чорлайди”.    Ҳа, XXXI ёзги Олимпия ўйинларида мамлакатимиз чарм қўлқоп усталари ўзларининг зафарли одимлари билан юртдошларимизни хушнуд этишда давом этишмоқда. Айни пайтга келиб Олимпия ўйинларининг бокс мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси битта олтин (-46 кг, Ҳасанбой Дўсматов) ва битта бронза медалини (-91 кг, Рустам Тўлаганов) қўлга киритган ҳолда спортнинг ушбу тури бўйича ўтказилаётган мусобақада иштирок этаётган давлатлар орасида пешқадамлик қилишмоқда. Албатта, бу ҳали ҳаммаси эмас. Олдинда мамлакатимиз чарм қўлқоп усталари иштирокидаги қатор муҳим жанглар турибди.     Жумладан, тўрт нафар боксчимиз Мурод Аҳмадалиев (-56 кг), Фазлиддин Ғоипназаров (-64 кг), Бектемир Мелиқўзиев (-75 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг) чорак финалда рингга кўтарилишса, Шаҳрам Гиясов (-69 кг) 15 август куни финал йўлланмаси учун марокашлик боксчига қарши баҳс юритади. Шу куни Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) куни чорак финал йўлланмаси учун рингга чиқади.    Яна бир ҳушхабар. 14 август куни делегациямиз ҳисоби яна бир бронза медали ҳисобига бойиди. Юнон-рум кураши бўйича 59 кг. вазн тоифасида баҳсларга киришган ҳамюртимиз, икки карра жаҳон чемпионати совриндори, уч карра Осиё чемпиони Елмурат Тасмурадов саралаш баҳсларида Сербия ва Корея Халқ Демократик Республикаси вакилини, учинчи ўрин учун кечган беллашувда эса қирғизистонлик Арсен Ералиевни мағлуб этиб, медаллар коллекциясига Олимпия ўйинларининг бронза медалини ҳам қўшиб қўйди.    Шундай қилиб, XXXI ёзги Олимпия ўйинларида ҳозирча 1 та олтин ва 4 та бронза медалига эга бўлган Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 206 давлат орасида 36 ўринда бормоқда.     Шавкат Жалилов Анвар Ильясов Рио-де-Жанейро шаҳридан махсус тайёрланди

 

Манба: olympic.uz
Киритилди: 09:34, 15.08.2016. Ўқилди: 7208 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.